ўқитувчиларининг асосий вазифаларидан иборат бўлиши кераклиги келиб
чиқади.
Буюк алломаларимиз Абу Наср Фаробий, Ал
-
Хоразмий, Абу Али ибн
Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Али Қушчи, Мирзо Улуғбек
ва бошқаларнинг математикага қўшган ҳиссаларини ўрганиш ўқувчи
талабаларни комилликка етаклайдиган беқиёс неъматдир [2].
Булар ичида энг машҳурлардан
бири Ал
-
Хоразмий (783
-
850) дир. У
ўзининг математика соҳасида ёзган асарлари “Китоб ал
-
жабр вал
-
муқобала”, “Ҳинд ҳисоби ҳақида қисқача китоб”, “Астрономик
жадваллар”, “ Китобул
-
суратул
-
арз”лар билан бутун жаҳонга танилган
олимдир. Хоразмийнинг математика фанига доир икки асари бизгача етиб
келган. Булар алгебра ва арифметика соҳасида ёзилган асарлар бўлиб, улар
математика фанининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатган ва
жуда кўп математик текширишларнинг асоси бўлиб хизмат қилган асарлар
ҳисобланади [1].
Хоразмий ўзининг бу асарларида бир нечта янги математик
масалаларни назарий томондан ҳал қилиш билан бирга бу масалаларнинг
амалий татбиқларини ҳам кўрсатган. Буюк олим ўз асарларини
инсонларнинг кундалик амалий эҳтиёжлари ва турмуш талабларини
қондириш каби масалаларни ҳал этиш учун фойдаланишга мослаб ёзишга
ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам унинг математика соҳасидаги асарлари
ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Хоразмийнинг “Ал
-
жабр вал
-
муқобала” асари алгебра фани бўйича
ёзилган биринчи асар бўлиб, унда
алгебранинг асосий тушунчалари,
мазмуни ва дастлабки қоидалари берилган. Бу асар икки қисмдан иборат
бўлиб, унинг биринчи қисмида алгебраик миқдорлар устида амалларни
бажариш қоидалари, биринчи ва иккинчи даражали тенгламалар
ёритилган. Квадрат тенгламалар геометрик усул билан ечилган. Китобнинг
иккинчи қисмида геометрик масалалар баён этилган. Унда
ва
сонларининг баёни бир
-
бирига яқинлиги ҳамда бундан ташқари
сифатида
ва 3,1416 қийматларни олиш мумкинлиги таъкидланган.
Маълумки, фаннинг турли соҳаларида ва техникада энг кўп
қўлланиладиган сўзлардан бири алгоритм сўзидир. Бу сўз Ал
-
Хоразмий
сўзининг лотинча транскрипциясидир.
Ал
-
Хоразмий фаннинг турли соҳаларида кенг кўламдаги билимларга,
шу жумладан, астрономия соҳасида ҳам билимларга эга бўлган.
Унинг
машҳур “Зиж” асари нафақат шарқ астрономиясининг, балки Европа
16
астрономларининг ҳам қўлланмаси бўлган. Ал
-
Хоразмий “Зиж” асарини
яратиш билан жаҳон астрономиясини юқори чўққиларга чиқишига асос
солди. Алгебра фанининг асосчиси, буюк қомусий олим Ал
-
Хоразмий
ўзидан ноёб ва улкан мерос қолдирган.
Бугунги кунда таълим
муассасалари профессор
-
ўқитувчилари олдида турган асосий
вазифалардан бири ўқувчи талабаларга фан асослари бўйича билимлар
бериш жараёнида Ал
-
Хоразмий томонидан қолдирилган мерос бўйича
маълумотларни тизимли етказишдан иборат.
Буни қуйидаги мавзуларни баён қилиш
жараёнида амалга ошириш
мумкин: сонлар ҳақидаги тушунчаларни беришда;
иррационал сонлар
ҳақидаги тушунчаларни беришда; арифметик амаллар ҳақидаги
тушунчаларни беришда; саноқ системалари ҳақида тушунчалар беришда;
чизиқли тенгламалар ҳақида тушунчалар беришда; чизиқли тенгламалар
системаси бўйича тушунчалар беришда; илдизлар ҳақида
тушунчалар
беришда; квадрат тенгламалар ҳақида тушунчалар беришда; учбурчаклар
ҳақида тушунчалар беришда; тўртбурчаклар ҳақида тушунчалар беришда;
айлана ҳақида тушунчалар беришда; доира ва доира бўлакларининг
юзалари ҳақида тушунчалар беришда; ромбнинг юзаси ҳақида тушунчалар
беришда [3].
Умумтаълим мактаблари математика ўқитувчилари юқорида
келтирилган мавзуларни баён қилишда бу мавзулар бўйича Ал
-
Хоразмий
томонидан берилган маълумотларни ўқувчиларга ғурур билан ана шундай
буюк инсоннинг аждодларидан эканлигимизни етказиши керак. Бу билан
биз ўзбек математиги, алгебра фанининг асочиси, буюк қомусий олим Ал
-
Хоразмий томонидан қолдирилган меросдан дарс жараёнида фойдаланган
бўламиз. Дарс жараёнида ёки дарсдан ташқари ташкил қилинадиган
тадбирларда аждодларимиз меросларидан фойдаланиш ўқувчиларда
ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиради ва таълим
олувчиларда фанга қизиқишни янада орттиради ҳамда таълимни самарали
бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: