Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


ТУРК АДАМИ МАРКАЗИЯТ (ФЕДЕРАЛИСТ) ФИРҚАСИНИНГ МАРОМНОМАСИ



Download 462,5 Kb.
bet20/23
Sana24.02.2022
Hajmi462,5 Kb.
#211692
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
turkiston millij ozodlik harakatida siyosij partiyalar 1917 jil fevral -1929 jillar

ТУРК АДАМИ МАРКАЗИЯТ (ФЕДЕРАЛИСТ) ФИРҚАСИНИНГ МАРОМНОМАСИ


Ихтори махсус. Туркистонда мухторият ва федерация идорасини вужудга чиқармоқ учуен бирдан бир чора Туркистонда қувватли бир адами марказият (федералист) фирқаси ясамов эдувгунда шубҳа йўқдур. Мана шу амали марказият фирқаси ҳар ерда ташкил қилинуб, яъзо қабул эта бошлади. Туркистон учун миллий ва маҳаллий мухторият истағон ҳар бир мусулмоннинг шул фирқаға аъзо бўлуб кирмоғи ва қўлдан келгунча шулни тақвия ва таъмиясиға хизматқилмоғи лозимдур.

  1. Давлат ва мухторият ташкилоти. Фирқанинг мақсади: 1-Русия маҳаллик ва миллий адами марказият (федерасия) асоси узра халқ жумҳурияти ташкил этмакдур.

  2. Фирқа Туркистон, Қирғизистон, Қофқоз ва Бошқирдистон қитъалари (ўлкалари) учун ва бошқа миллий ва маҳаллик мухтория, Идил бўйи ила Қрим тоторлари учун ва бошқа, Русия яшайдургон турк қавмлари (халқлари) учун миллий мухторият талаб қиладур.

Қайд: Бошқа мусулмон ватандошлар ҳам ўзларигға мухторият талаб қилсалар, фирқа онларға ҳам ҳар жиҳатдан ёрдам берадур.

  1. Мухториятли қатъаларда очиладурғон мажлис мабъусонға (депутатлар палатаси) маҳаллий идораларга ва бошқа бутун ташкилотгна сайланадурғон аъзолар умумий, баробар, ёширин ва бевосита сайлов усули ила сайланадур.

  2. Миллатнинг йигирма ёшига ётуб, аҳлият пайдо қилғон ҳар бир фарди: эр бўлсун, хотун бўлсун –синф, дин ва мазҳаб айирмасиға боқмасдан сайламак ва сайланмак ҳақина моликдур.

Қайд: Мусулмон хотунларнингсайловга иштироклари доираи шаърия дохилинда (шариат доирасида) бўлур.

  1. Юқорида мазкур барча мухторият қитъалар марказий ҳукумат или ватан мудофази,с ул чиқармак, бож ва хорижий ҳукуматлар ила муносабатда бўлмақ хусусилдарида алоқа ва иртиботини (боғлиқни) муҳофаза қилур.

  2. Мухториятли қитъалар дохилий масъалалар (идорий, молий, шаърий, маданий, адлик ва маориф ишлари)да мустақилдур.

  3. Ҳар бир мухториятли қитаънинг марказида, қонун ясайдургон бир мажлиси мабъусон ва ул қонунни ижро қиладурғон бир ҳайъати вукало (вакиллар хайъати) бўлур.

  4. Ҳар бир мухториятли қитаънинг маҳаллий ишларда кенг имтиёз ва ҳуқуқларга молик вилоят (область), санжоқ (уезд) ва ноҳия ноҳия (участка)ларға бўлунур.

9. Ҳар бир мухториятли қитъаларнинг расмий тили аксар халқнинг сўйлағон тили ва шеваси бўлмақ ила баробар вилоят ва санжоқларда ерли халқнинг сўйлашадурғон тил ва шевалари ҳам истеъмол қилинур.
10. Ҳар бир мухториятли қитъаларда ватан муҳофазаси учун халқ милитсияси ташкил қилинуб, ҳозирги ташкилоти аскария (ҳарбий ташкилотлар) усули битирилур.
II. Миллий масъалалар. 1. Русияда яшайдурғон турк миллати нажибасининг (туб миллатнинг барча қавмларига оид умумий масъалаларни ҳал ва тавсия қилмақ учун миллий ва маданий иттифоқ ташкил қилинур.
2. Бу иттифоқнинг қаю тариқада ясалмоғи, ҳуқуқ ва вазифалари мухториятли қитаъаларнинг биринчи қурултойида таъйин қилинур.
III. Диний масъалалар. 1. Ҳар бир мухториятли қитъада холис динипй ишларни қарамоқ учун марказда маҳкамаи шаръя (шариат маҳкамаси) ва вилоятларда онинг шўъбалари ва ҳар бир шаҳар, қишлоқ ва элларда қозихоналар очилур.
2. Русияда яшайдурғон бутун мусулмонларнинг қавмият ва мазҳабларини айирмасдан, диний масъалаларини ҳал ва тавсия қилмоқ учун сайланмин бир шайхулислом таҳти раёсатинда борча мусулмон қитъа ва миллатининг вакиллари мураккаб бир хайъати диния қурилур. Бу ҳайъатга турк бўлмағон мусулмонларнинг ҳам вакиллари иштирок қилур.
3. Вакиллар сайлангонда ҳар қитъанинг нуфуси (аҳолиси) эътиборга олинуб, вакилларининг адади нуфусига қараб таъин ўлинур.
IV. Мухториятли қитъаларда аҳлият (фуқаролик) ҳуқуқи. 1. Жумла аҳоли, қайси дин ва қайси мазҳубда бўлса ҳам, қонун қошида баробар саналур.
2. Ҳуррияти виждон (виждон эркинлиги) том маъноси-ла ижро қилинуб, аҳолидан ҳеч ким дини, мазҳаби ва эътиқоди учун таъқиб ва тазйиқ қилинмас.

Download 462,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish