ХУЛОСА..........................................................................................................77-79
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...................................80-89
ИЛОВАЛАР...................................................................................................90-106
КИРИШ
Муаммонинг долзарблиги. Ҳозирги шароитда сиёсий партиялар фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг айниқса, сайлов жараёнларида хоҳиш-иродаси ва фикрини ифодалаш, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришнинг муҳим таъсир ўтказувчи воситасига айланиши алоҳида аҳамият касб этади”,1 деб қайд этган эди муҳтарам Президентимиз.
Ўзбекистонда “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш. мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партиялар ролини кучайтириш тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши, ҳеч шубҳасиз, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида асосий ва ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлди. Қабул қилинган ушбу ҳуқуқий механизмлар сиёсий партияларнинг мамлакат парламенти фаолиятини ташкил этишда, шунингдек, вакиллик ва ижро ҳокимияти органларини шакллантириш, уларнинг фаолиятини назорат қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан кучайтирди.
2009 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлов якунларига кўра Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан 150 нафар депутат сайланди. Конституциявий қонунга мувофиқ сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияларига Бош вазирни истеъфога чиқариш, маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларига эса вилоят ҳокимларини истеъфога чиқариш тўғрисида ташаббус билан чиқиш ҳуқуқининг берилиши ҳам мутлақо муҳим аҳамият касб этади. Буларнинг барчаси сиёсий партияларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва таъсири ортиб бораётганидан далолат беради.
Ҳозирги кунда республикамизда ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш, сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёни кетаётган шароитда бу борадаги тарихий тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш ниҳоятда муҳимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўринли таъкидлаганларидек, "Кўп партиялилик аввало жамиятимизда ўз манфаат ва қарашларига эга бўлган ҳар қайси ижтимоий қатлам ва гуруҳнинг мақсад ва интилишларини тулиқ акс эттириш учун керак”.2
Тарихимизга миллий ўзлигимизни англаш туйғуси билан карашимиз лозимлиги, ўз навбатида, ватан тарихида миллий истиқлол учун курашган сиёсий ҳаракатлар ва партиялар тарихини ўрганишни тақозо этади.
Ўтган аср бошларида Туркистон жамиятида сиёсий мақсадлар сари интилиш яққол намоён бўлди: маърифатпарварликдан аста секин сиёсий ҳаракатлар етакчисига айланган зиёлиларнинг янги бир авлоди бунёдга келди. Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Маҳмудҳўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби жадидларимизнинг ғоялари халқимизни маърифатли қилиш, ўзлигини англашга тайёрлаш ва шу йўл билан миллий озодликка эришишини таъминлашдан иборат эди. Уларнинг ижодида, сиёсий фаолиятида миллий мафкурамизнинг илдиз ота бошлаганини аниқ кўрамиз.
Жадидчилик ҳаракати ижтимоий-сиёсий ҳаракат сифатида 1915 йилдан бошлаб маърифатчиликдан сиёсатга қараб йўл тутди.3 Бу ҳаракат ўзининг турли даврлардаги тараққиёт босқичларида бир қатор сиёсий кучлар большевиклар, кадетлар, эсерлар билан ҳамкорлик қилди. Бундай кураш услуби ҳозирги даврда жаҳоншумул аҳамият касб этмоқда. Туркистон зиёлиларининг "ислоҳотчилик" фаолияти замоннинг долзарб муаммолари билан узвий боғлиқликда ўрганилиши лозим.
Жадидчилик маърифий ҳаракатдан сиёсий ҳаракатга айланди, у ташкилий жиҳатдан шаклланди. Ўлка мусулмонлар шўроси (Ўлкамусшўро) тузилди. Бу даврда "Турк адами марказият федералист фирқаси", "Иттифоқи муслимин" сиёсий партиялари Туркистон мухторияти учун, унинг демократик тарзда кайта қурилиши учун курашни, бунда парламент тизимининг европача шаклини қарор топтиришни мақсад қилиб қўйганлар ва уни уддалай олганлар.
Ўзбек халқининг бу илғор зиёлилари Туркистондаги идора усули, демократия, бошқарув шакллари, давлатчилик назарияси ва амалиёти билан фаол шуғулландилар. Ёш бухороликлар ва Ёш хоразмликлар партиялари, “Шўрои Исломия”, “Турон”, “Милий истиқлол”, “Туркистон Миллий Бирлиги” ва бошқа сиёсий жамиятларнинг дастурларида давлатчилик, халқ ҳокимияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ большевиклар томонидан миллий озодлик ҳаракати қувғин ва сиёсий партиялар қатағон қилинди, натижада миллат ватанпарварлари қирилиб кетди.
Бугунги шароитда миллий мустақиллик учун курашган сиёсий партия ва уюшмаларнинг сиёсий фаолияти, халқ хоҳиш-иродасини ифодалаш, миллий давлатчилик учун курашда орттирган бой тажрибасининг ўрни ва роли ҳақидаги илмий муаммо миллий тарихшунослигимизда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |