Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 462,5 Kb.
bet15/23
Sana24.02.2022
Hajmi462,5 Kb.
#211692
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
turkiston millij ozodlik harakatida siyosij partiyalar 1917 jil fevral -1929 jillar

Жадидлар Ўрта Осиёга муносабатда «Инглизистон Ҳиндистонни қай даражада эзаётган бўлса, Ўрусия ҳам Ўрта Осиёни шу даражада эзяпти. Ўрта Осиё мустамлака асоратидадир. Бизнинг деҳқонларимизни зўрлик билан пахта экишга мажбурлашяпти ва ҳаммасини Масковга ташиб кетишяпти. Деҳқонларнинг ўзлари бу ерда оч-яланғоч қолаётгани билан ишлари йўқ»...
Бунақа гапларни мен ундан ўзим эшитганман. Бундан ташқари Шорасул (гап Шорасул Зуннун ҳақида кетмоқда – Д.Т.) ўрислар билан тоторларнинг масъул лавозимларни эгаллаб олганларига қарши эди. 1929—30-йили у Аёллар билим юртига она тили ўқитувчиси қилиб тайинланган эди. Бир аёл ундан техникумнинг илмий бўлим мудири ким — ўрис эмасми, деб сўраганида, у: «Албатта, ўрис-да, ўрис бўлмай ким бўларди», деб жавоб қилган. Буни менга Бухарин мактабида хизмат қиладиган Акбар Асқарий айтди. Партия сафларини тозалаш кетаётган палла мен бир куни Шорасулни учратиб қолдим ва: «Мана, Партия сафларини сизнинг дунёқарашингиздаги унсурлардан тозалаяпмиз», деган эдим. у: «Партияни бизлардан эмас, бизларнинг муҳитимизни партиядан тозаланглар», деб айтди. Партияни у зарарли касаллик деб ҳисобларди. Гарчи мен унинг умуман совет ҳокимиятига қарши фаолиятидан кўп далиллар келтиришни зиммамга ололмасам ҳам, унинг хотинлар юзини очиш масаласига қарашлари тўғрисида айрим гапларни айта оламан. У ўзининг хотинини расман очгани билан амалда очмаган. Хотинини мактабга ё йиғилишга, ё уюшма қошида ташкил этиладиган кечаларга қўймайди.
Эски шаҳардаги Ленин номли мактабнинг 8-синфида Шавқий деган бир ёш ёзувчи ўқирдй, у фақат мактаб деворий газитига ёзар эди. У Чўлпоннинг давомчиси бўлиб, унга тақлид қиларди. Мафкура жиҳатдан асов нарсалар ёзарди. Ўша мактабнинг 6—7-синфларида адабиётдан дарс берадиган Юнус Латифийнинг ҳамда Шорасулнинг ўзининг сўзига қараганда, Шавқийни Шорасул йўлга солиб тураркан. Шеърга мавзуларни ҳам у бераркан. Қанақа йўналиш берасиз, деб мен Шорасулдан сўраганимда, у: «Мен уни миллий руҳда шеър ёзишга ўргатяпман», деган. 1928—29-ўқув йилида Шорасул Наримонов техникумида адабиётдан дарс берган.
Мадҳиддин Муҳаммадий жонбознинг «билганлари шугина» экан. Лекин у кишининг ўзлари ким-у, у киши сотаётган жадидлар ким зканини, жадидлар нима қайғуда-ю, бу киши ниманинг қайғусида эканини, ва ниҳоят, бу жамият қанақа асосга қурилганини-ю қандай кимсаларга таяниб иш кўрганини билиб олишимиз учун, ўйлашимча, бизга «шугина»нинг ўзи етса керак. Шу андишада бу жирканч чақувномани сатрма-сатр изоҳлаб беришни ортиқча машғулот деб билдик ва фикрлашни мулоҳазали ўқувчи ихтиёрига қолдириб, шу жойда нуқта қўйдик”



Download 462,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish