Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 462,5 Kb.
bet12/23
Sana24.02.2022
Hajmi462,5 Kb.
#211692
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
turkiston millij ozodlik harakatida siyosij partiyalar 1917 jil fevral -1929 jillar

Истиқлолчи жадидлар эътибор берган асосий масалалардан бири миллий руҳни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Бу ўринда Мунаввар қорининг ўзи шундай деб ёзади: «Миллий чегараланиш» миллатчилик майлларининг кучайишига туртки бўяда; Бизлар миллатчиликнинг ўсишини ҳамма жабҳаларда - оммада ҳам, матбуотда ҳам, адабиётда ҳам, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳасида кузатиб турдик. Бу ҳолатдан бизлар миллийликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланишга азму қарор қилдик.... Бизларга миллий ғоя, миллий руҳни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасидаги тарғибот ишларини олиб бориш коммунистик кадрларнинг савияси паст бўлганлиги сабабли осон кўчди. Тошкентдаги газета ва журналларнинг редакцияларида ҳамда адабиётда Ғози Юнус, Жулқунбой (А.Қодирий), Чўлпон, Санжар, Усмонхон Эшонхўжаев, Элбек каби миллий зиёлилар катта рол ўйнаш билан бирга салмоқли таъсирга эга здилар. Гапнинг қисқаси, матбуотда миллий таъсир коммунистик таъсирдан кучли эди. Масалан, Ғози Юнус очикдан-очиқ ёзса, бошқалар ўз миллий ғояларини инқилобий сўзлар остига олган ҳолда, эҳтиётлик билан ёзади»2.
Ҳақиқатан ҳам 20-йиллардаги шоиру ёзувчилар, матбуот ходимлари ва бошқа ижодий зиёлилар асосини жадидлар ташкил этди. Шунинг учун ҳам бу давр адабиёти ва дарсликларида миллийлик ва миллий руҳ кучли эди. Бу эса кейинроқ жадид ва уларнинг таъсирида бўлган зиёлиларнинг комфирқа томонидан қатагон қилинишига асосий сабаблардан бири бўлди.
Жадид ташкилотлари мустақилликка эришишнинг асосий йўлларидан бири ҳукумат ва бошқа давлат корхона, идора ва муассасалари раҳбар кадрларини маҳаллий кадрлар билан алмаштиришдан иборат, деб билди. Шунинг учун ҳам улар комфирқанинг маҳаллийлаштириш сиёсатидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Истиқлолчи жадидлар ҳукумат идораларини маҳаллийлаштириш билан ҳокимиятни қўлга олмоқчи бўлдилар. Шу боисдан «Миллий истиқлол» марказида махсус тузилган «учлик» маҳаллийлаштириш билан шуғулланди. Унинг бири ҳукуматнинг маҳаллийлаштириш комиссияси билан яқиндан алоқада бўлди. Иккинчиси, матбуот таҳририятларида, учинчиси эса ҳукумат муассасаларида ишлаб, ўзларига яқин миллий руҳдаги кишиларни раҳбарлик лавозимларига кўтаришга, ҳар хил идора ва матбуот органланида ишлашига ёрдам берди.
Мунаввар Қори ва унинг шерикларини сўроқ қилиш оир йилдан ортиқ давом этади. Ниҳоят Мунаввар Қори бошлиқ 87 кишининг «жиноий иши» 1931 йил 25 апрелда Москвада СССР Халқ Комиссарлари ҳузуридаги Бирлашган сиёсий бошқарманинг (судлов) коллегияси мажлисида кўрилади. Айзенберг деган кимсанинг 20 минутлик маърузаси бўйича 87 кишидан 15 таси, шу жумладан, Мунаввар Қори ҳам олий жазо — отиб ўлдиришга ҳукм қилинади. Қолганлари узоқ муддатли сургунга юборилди. Уларнинг аксарияти сургундан қайтиб келмай, совуқ ўлкаларда ҳалок бўлди.
Мунаввар Қори қачон ва қаерда қатл қилинган? Бу саволга ГПУ ходимларининг ўзлари ҳам кейинчалик аниқжавоб топа олмаган. 1957 йили коммунистик қатағон даври сирлари очила бошлагач, 87 киши ҳақидаги тергов ҳужжатлари қайта ўрганилиб, улардан фақат 26 кишигина Ўзбекистон ССР Олий судининг Восиқова раислигида ўтган яширин судлов коллегиясида (5 сентябрда) окланади. Шу Коллегияга тайёрланган хулоса (ҳужжат)да шундай сўзлар ёзилган: «Абдурашидхонов М. Қ., Тиллахонов С, Икромов, Каримов М., Мусабоев Т., Мақсудов Т. X., Шораҳмедов Н. ва Аҳрорий С. А. ҳақидаги ҳукм қачон ижро этилганлигини текшириш жараёнида аниқлашнинг иложи бўлмади».1
Шу нарса маълумки, «Вечерняя Москва» газетасининг 1992 йил 25 май сонида Мунаввар Қори ва яна тўртта ватандошимиз Москвада отилгани ҳақида хабар босилди.
Халқ исъёнининг бутун Туркистонга ёйилиши ва Марказий Ўрусиядан Туркистонга келтирилган кўп сонли қизил армия дасталарининг бу исённи бостиришга киришиши, 1918—1924 йиллар орасидаги даврда миллатчи яширин ташкилотларнинг яна бир қатор конгресслари бўлиб ўтди ва оқибатда Туркистоннинг истиклоли учун курашган, сиёсий принциплари бир-биридан озми-кўпми фаркди барча миллий фирқа ва ташкилотлар ягона лагерга бирлашдилар; мазкур бирлашиш оқибатида майдонга келган янги ташкилотга «Туркистон Миллий Бирлиги» номи берилди.
Бу ташкилот ялпи халқ исёни кенг авж олган даврда, 1922 йилда совет-ўрис истилосига қарши қаратилган ҳаракатларни қарор топтириш ва миллатнинг овозини мамлакат ичкарисида ва ташқарисида эшиттириш юзасидан бўлиб, мустақил миллий ҳукумат қурган ва буни бутун дунёга эълон қилган эди.
Мана шу барча ғоявий қураш майдонларида ва маслакий ҳаракатларда Мунаввар Қори жуда табиатан ижобий, шовқин-суронсиз ва кўзга ҳадеб ташланавермайдиган вазифаларни бажарди. Ана шундай хислатлари билан у барча миллиятчиларнинг эътимоди ва юксак баҳосини қозонди.

Download 462,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish