III. Хорижий адабиёт
Cokay M. Turkistonda con terror mesullari //Yash Turkistan. 1935
A.Z.V.Togan “Bugunku Turk ili Turkistan ve yakin tarihi” Istanbul: 1981
Oktay. Turkistanda yashirin milli uyushmalari. //Yash Turkistan. 1936
Yassavi S. Turkistan acciq haqiqatlari, 2-baski. -Istanbul: 1984
Dr. Baymirza Hayit. “BASMACILAR” Turkistan Milli Mucadele Tarihi (1917-1934) –Ankara: 1997
VI. Даврий матбуот
“Халқ сўзи” газетаси 2001 йил, 31 август.
"Халк сўзи" газетаси 2001 йил, 12 апрел.
“O’zbekiston ovozi”, 1996 yil, 24 fevral
V. Архив ҳужжатлари ва материаллари
Репресссия: 1937-1938 годы. Документы и материалы. Выпуск I. /Сост.: Р.Шамсутдинов, Н.Каримов, Э.Юсупов. –Т.: Шарк, 2005
Юсупов Э.нинг шахсий архиви материалларидан
Среднеазиатский кишлак в годы Большого террора. Документы и материалы / Сост.: Шамсутдинов Р. Юсупов, С.Хошимов, Э.Дусматов. Андижан: АндГУ, 2007
ТУРКИСТОНДА ХАЛҚ ЖУМҲУРИЯТИ
“Тарих –варақлари йўқолган китобга ўхшайди”. Ҳозирги тарих китобларимиз билан таниишб чиққан киши япон адиби Акутагава айтган бу пурмаъно фикрнинг тўғрилигига имон келтирадли. Унинг атайин йўқолтилган саҳифаларидан яна бири –ўлкамиз тарихининг муҳим ҳужжатлари бугун журналхонлар ҳукмида.
Нима учун аиайин йўқотилган? Сталинизм ва янги сталинизм даврилари “совуғи”, қайта қуриш ва чинақам халқчиликка қарши кучлар жамият “иқлими”га салбий таъсир кўрсатиб келаётган бир пайтда ва ўтган йиллар мобайнида совет системаси уддасидан чиқа олмаган долзарб масалалар кўрилган бу ҳужжатларни ўз кўзларимизга ишонмай (наҳотки шундай халқчил давлат тузумини ўзимизжа 1917 йилда боболаримиз ишлаб чиққан бўлса?!), ҳаяжонланиб ўқиб чиққан бир вазиятда, Биз “Атайин йўқотилган” сўшзи нималигини ҳар қачонгидан чуқурроқ англанишимиз зарур!
70 йилликдан ортиқ ўтган даври тарихи сабоқлари бизни бунга дават этади. Зеро шунча йил муқаддам Туркистонда қонуний халқ жумҳурияти мухторияти ноқонуний равишда тугатилди. (Бу мавзуларда ойномамизнинг келгуси сонларида туркум мақолалар ёритилади).
Бугунги жумҳуриятимиз қоғозда эмас, амалда чинакам мустақиллик йўлини белгиланган экан, ўтмиш жамиятимиз оқиллари ижтимоий тафаккури тажрибаларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳам фарз, ҳам қарзлигини унутмаслигимиз зарур.
Агар қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган Туркистон мухторияти маромномасида кўзга тутилган (бизнинг бугунги муаммолар билан ҳамоҳанг, кўп жиҳатдан мушатарак) масалалар миллий ҳукумат томонидан ўз пайтида ҳал этилганда (бунга имкон берилганда). Туркистон халқлари ҳозиргидек инқирозга юз тутмаган ўлкамиз аср бошларида тараққиёт даражаси биз билан тенг бўлган япония, баъзи бошқа Осиё ўлкалари каби ҳозир дунёдаги энг илғор мамлакатлар сафидан жой олган бўлур эди. Бунга асло шубҳа йўқ, чунки бизнинг салкам бир ярим асрдан буён таланиб ётган табиий бойликларимиз ҳам етарли, дунёга довруғ таратган олиму фузало, санъаткору ҳунар аҳлини етказиб берган истеъдодли халқримиз ҳам, маромномадан кўриниб турибди –доно ва инсонпарвар раҳбарлик ҳам кейинчалик Туркистон ўлкасини гуллатиб-яшнатишга, чинакам халқчил, адолатпарвар, мустақил бир давлтани бунёд этишга қодир эди.
Биз, собиқ туркистонликлар, кўп нарсаларни, кўп имкониятларни қўлдан бой бериб келаётибмиз албатта, ўзихтиёримиз билан эмас), буёғига йўқотадиганимиз кўп эмас, буёғига ўз танимизга ўйлаб иш қилишимиз керак. Ҳозир 1917 йилдан кейин таихи Туркистон халқлари –яна бир бора сиёсий, маънавий ва иқтисодий мустақиллигини қайта тўлиқ тиклаш имкониятига эга бўлмоқда. Биз бугун қайси йўлдан борамиз, қайси яроқсиз давлат бошқарилиши унсурларидан бир йўла воз кечамиз, Шарқ ва Ғарбнинг қайси мутараққий анъаналарини ўзлаштирамиз, қачон ва қай тарзда ўзўлкамиз –ўз хонадонимизнинг қонуний меросхўр фарзанди бўламиз –шу каби фикр-мулоҳазалар бугун ҳар биримизни ўйлантириши ва ижтимоий фаолликка ундаши зарур.
1917 йили Тошкентда машҳур Ғуломҳасан Орифжонов босмахонасида литография усулида рисола ҳолида чоп этилган ушбу маронома ва низомхона билан бугунги тараққиёт нуқтаи назари-ла танишув ҳозирда мамлакатимизда ҳуқуқий давлат барпо этиш, тенг ҳуқуқли миллатлар федерациясини яратиш учун курашнинг тарихий илдизларини чуқурроқ ўрганишга, қайта идрок этишга яхши имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |