2. Дарсда ўқувчилар билиш фаолиятига рахбарлик.
Ўқувчилар фаолиятини дарс жараёнида бошқариш маҳорати кўплаб омилларга боғлиқ. Шулардан энг муҳими ўз предметнинг ўқувчиларга қизиқарли қилиб етказишдан иборат. Олимларнинг такидладшча, қизиқиш шахснинг барча психик жараёнлари ва функциялари, идрок, тасаввури, диққати, характери, фикрлашларига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўқувчиларда ўқишга қизиқиш, ҳаваснинг юзага келиши ва ривожланишида моҳир ўқитувчилар қуйидаги асосий ҳолатларга доимо риоя қиладилар:
1) билимга қизиқишни ривожлантириш, ўрганилаётган предметга
муҳаббат шу вақтда юзага келадики, агар ақлли ўқувчиларни
мустақил, толанувчи характерда ташкил этилса, таълим муаммоли характер
касб етса;
2) бошқа меҳнат каби ўқув меҳнати ҳам турли-туман бўлса, қизиқарли
бўлади. Бир хилдаги маълумотлар ва бир хилдаги таъсир тизими тезда
зерикиш уйғотади;
3) ўрганилаётган предмет ва айрим мавзуга қизиқиш уйғотиш учун
унинг зарурлигини, муҳимлигини мақсадга мувофиқлигини тушунтириш зарур ёки уни англаб етшп керак;
4) олдинги ўтилган материаллар билан янги ўрганилаётган материал
узвий боғланса, у янада қизиқарлироқ бўлади.
5) жуда енгил ёки жуда оғир материаллар болаларда қюиқиш
уйғотмайди. Ўқиш қийин, лекин ўқувчилар кучи етадиган бўлиши зарур;
6) ўқувчи иши қанчалик тез текширилиб, баҳоланиб турилса, шплаш
шунчалик қизиқарли бўлиб боради.
7) ўқув материалининг ёркинлиги, эмоцноналлиги, ўқитувчи ҳис-туйғу
билан материални баён этишидаги ўзаро узвийлиги ўқувчиларда шу материалга кучли қизиқиш уйготади;
8) таъсир тизимининг хилма-хиллиги, комплекслиги ва уларнинг
фронтал дифференциал индивидуал ишларда унумли фойдаланиш ўқувчиларда ўрганилаётган предмет ва материалларга қизиқишни оширади.
б) Дарсда иш шаклларининг хилма-хиллиги. Моҳир педагоглар Дарс-лекция, дарс-семинарлар, дарс-мунозаралар, дарс-конференция, дарс-экскурсия, ўкув кабинетлари тизимида мустақил ишлар дарси, дарс- конкурсларни ўтиш ва уларни ўтказиш техникасини яхши эгаллаш билан уларнинг маҳорати ажралиб туради.
в) Муаммоли таълим. Масалан, биринчи синф ўқувчиларига тайёр материални дарахт ва бошқа полиз экинлари мисолида
бериш мумкин (Дарахтда ягона катта устун бўлиб, ундан бир нечта шоҳчалар, барглар ўсиб чиқади, полиз екинларида ягона катта устун йўқ ва ердан бирданига бир неча барглар ўсиб чиқиши мумкин), Лекин улар олдига муаммоли ҳолатни кўйиш мумкин. Биринчидан бу ҳолатда болалар материални еслаб қолади, иккинчидан, мустақил ечимни излайди.
г) Ижодий характердаги масалалар. Моҳир ўқитувчи дарси
педагог ва ўқувчининг ҳақиқатни биргаликда излаш машғулоти, маданий
фикрлаш лабораторияси. Бундай дарсда ҳар бир ўқувчида билимга қизиқиш,
янгиликка интилишга эҳтиёж сезилади. Ўзлари савол бериб унга жавоб
ахтарадилар. Анъанавий дарсларда ўқитувчи савол беради, ўқувчилар
дарслик бўйича жавоб берадилар. Шу билан ҳақиқат топилган, улар дарслик ва қўлланмаларда мавжуд деган тасаввур хосил бўлади. Яна нимани исташ керак?
Нима учун исташ керак? Ҳақиқат топилган, фақат уни қабул қилиш зарур деган тушунча юзага келади. Бундай ҳолат дарсни зерикарли, эҳтироссиз, ўлик бир нарсага айлантиради. Шунинг учун бериладиган саволлар олдиндан ўйлаб, системалаштирилган, болаларни ўйлантирадиган фикрларни тўқнаштирадиган, ижодий қобилиятини ривожлантиришга туртки берадиган, мустақил фикр юритишга ундайдиган, янгиликни ўзи излаб топишга туртки берадиган аниқ, қисқа савол беришга алоҳида эътиборни қаратмоқ керак. Мантиқий фикр юритишга ундайдиган саволлар болаларни, кейинчалик ижодий фикр лабораториясини кенгайтиришга ёрдам беради.
д) Дарсда мустақил ишлар. Моҳир ўқитувчилар ёш
ўқитувчиларга нисбатан кам куч, вақт сарф қилган холда ўқувчиларнинг
мустақил ишлашини ташкил қилади ва бу борада яхши натижаларга
эришадилар. Бунинг учун улар куйидаги қоидага амал киладилар агар мавжуд мавзу иш шароит учун кучи етадиган бўлса, у холда ўқувчиларга шу материални мустақил ўрганишини ташкил этиш, агар қийин бўлса, у ҳолда, ўқитувчи ўзи материални баён қилиб бериши керак.
Мустақил ишлашнинг жуда кўплаб кўринишлари - ўқитувчи ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга тайёрлашда қўллайди. Биринчи навбатда, бу ишлар қайтариш характерига эга. Жумладан, олдинги ўтилган материалларни қўллаш бўйича машк ва масалалар, ўкитувчи топшириғи бўйича дарслик материалларини танлаб ўқитиш, олдинги ўтилган материалларни умумлаштириш учун турли схема ва таблица тузиш зарур. Мустақил ишлар янги материални самарали ўзлаштириш мақсадида ҳам фойдаланилади.
Тажрибали ўқитувчилар, ўқувчиларни китоб билан ишлаш, конспект олиш техникаси, ижодий ишлар ташкил этиш ва бажариш методикаси билан ҳам тушунтириб боради.
Масалан: В.Ф. Шатапов, ўқувчилар томонидан мустақил тарзда ҳар бир кашфиётни жуда юқори баҳолайди ва ҳар томонлама изоҳлайди. Айниқса, ўқувчилар учун мустақил таҳлил умумлаштириш ва хулосалар асосларини эгаллашга ёрдам берган ижодий ва яримижодий характердаги мустақил ишлар ўқувчилар учун жуда аҳамиятли ҳисобланади. Ўқувчилар китоб билан ишлаш жараёнида тажрибали ўқитувчилар тез-тез ўқийдиганни тормозламайди, секин ўқийдиганни тезлаштирмайди.
Тўғри жавоб берган ўқувчига дарров бошқа саволни беради, хатога йўл қўйганига дарров қўшимча топшириқ беради.
е) Дарсда кайта алоқани амалга ошириш.
Ўқувчилар томонидан билиш жараённи тўғри таҳсил этиш учун ўқитувчи қайта алоқани оқилона ташкил эта билиши керак. Ўқитувчиларига ушбу кўникмалар, кузатувчанлик, ҳаётнинг яхши ривожланишидан, ҳар бир педагог ўқувчилар билан мулоқотда ўйлаб қадамини қўйиши керак.
Психологлардан А.А. Бодалов, С. В. Кондратъева аълочи, ўртача, ёмон ўзлаштирадиган ўқувчилар тўғрисидаги моҳир педагогларнинг турли типларга ажратиш тўғрисидаги тасаввури ўз вазифасини формал бажарадиган ўқитувчилардан анча бой ҳисобланади. Энг яхши ўқитувчилар ўқувчиларда ўзлаштирмовчиликни келтириб чиқарувчи сабабларни дарс жараёнида қуйидагича типларга алоҳида ажратиб олганлар:
а) билиш соҳасининг бўш ривожланганлиги (эътиборсизлик, хотиранинг ёмонлиги, фикрлаш операцияларининг шаклланмаганлиги, билимдаги камчилик)
б) ҳиссий-иродавий соҳалардаги камчилик (кучли тормозланиш,
ортиқча ҳаяжонланиш, чидамлиликнинг йўқлиги ва бошқалар).
в) интеграл шахсий сифатларнинг бўш намоён бўлиши (билишга
қизиқиш, мустақиллик, масъулият ва бошқалар).
г) бир вақтнинг ўзида бир нечта камчиликлар мавжудлиги. Кўпчилик
ўқитувчилар ўқувчиларни фақат икки типга ажратади: дангаса, ақлсиз. Қайта
алоқани ўрнатишнинг самарали шартларидан бири тарбиячи психологиясига
чуқур кириб боришдир.
Шу ўринда А. А. Бодолевнинг таъкидлашича, ўқитувчи синф ўрнига ўзини қўйиб кўриши, ўқувчи бўлиб кўриши ва шу тариқа педагогик ҳолатаи ечиши керак.
Масалан, дарсда ўқувчилар турли-туман мустақил ва назорат ишларни алоҳида тоза варақда бажаряпти. Шу варақлар у ёки бу машқларни бажаришда ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги узвий алоқани боғловчидир. Мустақил ишни бажариш кетяпти. Доскада 5 та машқ ҳар бир ўқувчи ўзи хоҳлаган машқни бажаришдан бошлайди бир ўқувчи маълум топшириқни бажариб бўлди, лекин у тўғрилигини ёнидагидан сўраш таъқиқланган. Шунда дарров ўқитувчига кўрсатади, тўғри бўлса, кулиб давом эттиришни айтади, бошқаларга ҳалақит кам бермади.
Иш чала, нотўғри бўлсачи? У ҳолда дарров тузатиш йўлини кўрсаткб берилади ва х. к.
Do'stlaringiz bilan baham: |