5. Педагогик муомалани бошқариш маҳорати.
Ўқитувчи ўз навбатида, ўқувчиларни улар муҳитидаги ўзаро муносабатларни, ҳозирги дақиқада қандай бўлса, худди шундай идрок этиш ва кўриш маҳоратини, яъни таълим-тарбия жараёнида рўй бераётган нарсаларни ичидан идрок этиш маҳоратини доимо такомиллаштириб бориши лозим.
Педагогик вазиятлар тез-тез ўзгариб турадиган шароитда ўқитувчининг вазифаси рўй берган вазиятга тез-тез мўлжал бўлиб, унга тўғри бахо бера билиш зарур тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тўғри қарорга келишдан иборатдир.
Агар ўқитувчи болаларнинг хатти-ҳаракатларини фақат тўғри идрок этиб, баҳо бера билса, уларни вужудга келтирган сабабларни чукур кўра олса, ўзида сабот, ўзини тута билиш, сабр-тоқат, сезгирлик каби феъл-атворни ривожлантира олсагина юқоридаги вазифани ҳал этиш мумкин. Бу педагогик назокатга риоя қилишнинг зарур шартидир.
Назокат меъёр ёки одоб қоидаларига риоя қилишни билдиради. Педагогик назокат меъёр туйғуси ва ўз ўқувчилари билан тўғри муносабатга амал қилишдир. Педагогик назокатнинг психологик асослари деб, бир қолипдаги фикрлар (баркарор тасаввурлар), ижтимоий йўл-йўриқлар ва шахсий ҳислатларнинг жамини айтиш мумкин. Улар ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи соҳасидаги ҳулқ-атворини белгилаб беради. Бироқ бу таркибий қисмлар ўзгармайдиган нарсалар эмас. Улар ўқитувчининг бутун фаолияти мобайнида карор топиб боради, яъни ўқитувчининг ўзи уларнинг таркибий қисмини маълум даражада ўзгартиришга мойил бўлади, педагогик назокатни кўпроқ эгаллашга интилади, ўқувчилар билан ўзаро муносабатларини энг кулай шаклга келтиришга харакат килади.
Табийки, педагог батамом аниқ ва муайян нуктаи назарда турган тақдирдагина унинг ўқувчилар билан ўзаро муносабатларида ишонч вазияти вужудга келиши лозим. Бунда гап педагогнинг ташқи холати ҳақида эмас, балки жамоадаги ички ҳолати хақида боради. У шундан иборатки, педагог болаларнинг катталар билан муомалада бўлишига юқорида еслатиб ўтилган эхтиёж асосида уларнинг муносабатлари системасига маълум даражада кириб боришга муваффақ бўлади. Бундай ҳолда у болалар муҳитида рўй берадиган ва ташқи кузатишдан яширин бўлган жараёнларни ўрганиш имконига эга бўлади. У ўз олдида турган вазифаларни ҳал қилиш учун болаларнинг ўзини маълум даражада жалб кила олади. Бу нарса суҳбатларда, болалар билан бирга уларнинг ҳаётидаги турли воқеаларни тахлил қилиш, рўй бераётган нарсаларга уларнинг карашларини, теварак-атрофдаги нарсаларга берадиган баҳосини аниқлаб олиши мумкинлигида кўринади.
Агар болалар билан ўқитувчи ўртасида ишонч муносабатлари ўрнатилган бўлса, улар ҳаётининг оғир дамларида унинг хузурига ёрдам сўраб келадилар. Ўз кувончларини у билан баҳам кўрадилар. Ниҳоят ишонч муносабатлари педагогнинг болаларни турли вазиятларда, яъни баъзи ҳолларда англаб бўлмайдиган вазиятларда кўриш имконини беради.
Масалан, болалар билан шундай вазиятларда муомалада бўлиш жуда муҳимки, бунда уларнинг хулқ-атворини мактаб шароитидагидан бошқача андозада бошқаради. Бунда педагог ўқувчилар билан норасмий шароитда муомала қилиш учун ҳар доим ўзининг қандай йўл тутишини аниқлаб олиши зарур.
Ўқувчининг ўз ўқувчиларини, уларнинг феъл-атвори, тенгдошлари ва катталар билан муносабатларини, турли воқеаларга, муомалаларга ва ҳоказоларга муносабатларни доимо ўрганиб ва билиб боришга интилиши муҳимдир. Ўқитувчи болаларни қанчалик яхши билиб олса, унда болалар билан муносабатларда ҳушмуомала бўлиш имкониятлари шу қадар кўпроқ бўлади. Лекин ўқитувчи ўз ўқувчилари билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилар экан, баъзан тегишли ҳолларда ўзи ешитмаслиги лозим бўлган нарсаларни эшитмасдан ўтиб кетиши лозим. Бунга сабаб эшитиш одобсизлик бўлиши мумкинлиги ёки вазият ноаниқ бўлиб турганда, эшитиш дарҳол аниқлик киритишни тақозо қилишидадир.
Ўқувчилар билан ўз муносабатларини, муомаласини бақириқ ва майда-чуйда нарсаларга аралашишга айлантириб юбормаслик учун кундалик юпларда ниманидир сезмай қолишга ўрганиши муҳимдир. Ниҳоят, баъзан бирор нарсани тушунмай қолиш ҳам фойдали бўлади.
Ўқитувчншнг муҳим ижтимоий йўл-йўриқларидан бири дилкашликдир. Анъанавий дилкашлик ёки одамларга аралашмаслик шахснинг ўзига хос хусусиятлари деб қаралади. Бу бутунлай қонуний ҳолдир. Лекин, бундай ёндашув бир томонламадир. У дилкашлик, одамларга аралашмаслик шахснинг ўзига хос хусусиятларигана бўлиб қолмай, шу билан бирга, одамншг у ёки бу вазиятлардаги муайян хулқ-атвори ҳамдир, яъни ижтимоий йўл-йўриғидир.
Ўқувчилар билан муносабатлар соҳасидага энг муҳим социал йўл-йўриқларнинг айримлари ана шулардан иборатдир. Ўқитувчида уларнинг мавжудлиги унинг педагогик назокатга риоя қилишнинг замини ва шарти ҳам ҳисобланади.
Муомала ижтимоий жараён бўлиб, у жамиятда ёш авлодшшг шаклланиши ва тарбиясига таъсир кўрсатувчи барча соҳаларга кириб боради. Бу фикр ўқувчилар муомаласига нисбатан ҳам тўғридир, чунки уюшган жамоаларга ёки стихияли гуруҳларга даставвал улар доирасида у ёки бу амалий фаолиятни (ҳордиқ чиқариш ва маънавий фаолиятни ҳам кирштанда) йўлга қўйиш мақсади билангина бирлашиб, улар бу гуруҳларда муомалага киришадилар, унинг пировард мақсади улар учун сиртдан қараганда муомаланинг ўзи майдонга чиқади, аслида эса ўз ҳаётий йўлининг аниқ бир бўлагида ҳаёт маъносини топишдир.
Ўқувчилар муомаласининг мазмуни, томонлари улар фаолиятининг бутун хилма-хиллиги билан белгаланади. Ҳар бир ёшдаги ўқувчилар учун муомаланинг ўзига хос хиссий-маънавий ғояси хосдир. Муомаланинг асосий ғоясидаги фарқ шунда намоён бўладики, у ҳар бир ёш босқичидаги ўқувчи шахсининг шаклланиши ва ривожланиши хусусиятини белгилаб берадиган етакчи ижтимоий муносабатларни асосий муносабатлар сифатида ўз ичига олади. Умуман олганда, ўқувчилар муомаласининг мазмуни турмушнинг турли сохасини, хаётнинг воқеий катламини, ғоявий аҳлокий муомалалари ва хиссий томонини қамраб олади. Ёшга караб хар бир катламнинг аниқ мазмуни ва уларнинг ўзаро нисбати турличадир. Ҳар бир ёш босқичидаги муомаланинг асосий ғояси ўқувчилар муомаласининг асосий мазмунини акс эттириб, муомала мазмунининг у ёки бу томони учун бўлишини белгилаб беради ва асосан, унинг хилма-хил бўлишини чекламай, бўлган режани ташкил этади.
Натижада жамоа фаолиятидаги муомала ўқувчилар ўртасида, улар билан педагоглар ўртасида ҳам самарали бўлиб боради. Муомала жараёнида муайян нормалар вужудга келади ва қарор топади.
Улар жамоадаги роллараро муомалани хам, шахслараро муомалани ҳам
тартибга солиб туради. Ўқувчнларнинг ижодкорлиги ва фаолиятчанлиги улар
муомаласининг мазмунига муҳим таъсир кўрсатади, етарли даражада
ахборотларга бой бўлади. Ўқувчиларнинг ёшига мос келадиган ижтимоий -
сиёсий, илмий-техник, фалсафий - аҳлокий ва бошқа ўзига хос ахборотлар
уларнинг диккат марказида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |