Ихтиёрий таълим олиш. Ҳамкорлик педагогикасшшнг принципи ўқувчида қўрқшп ҳиссини йўқотиш, еркин бўлиш, ўзига ишонч уйғотиш, унда тўлақонли ижодий ишлашга қобил инсонни кўршп, В.А. Сухомлинский сўзи билан айтганда, муваффақиятдан юзага келган кўтаринкилик бўлса, ўша ерда ўқишга қизиқиш бўлади.
Қийин мақсад ғояси. Тажриба ўтказувчи ўқитувчиларнинг ёзишича, уларнинг ишлари анъанавий дарсдан шуниси билан фарқ қиладики, улар болалар билан ҳамкорлик ғоясини қувватлаб туради, болалар олдига кўпроқ мураккаб мақсадларни қўяди, уларнинг ўта мураккаблигига эътиборни қаратади ва ушбу мақсад албатга амалга оширилади, бу ўринда мавзу яхши ўзлаштирилган бўлиши керак. Мазкур ҳолатда ўқувчиларни мақсаднинг ўзигина эмас, балки қийинчиликларни енгишга бўлган қатъий ишонч ҳам бирлаштиради.
Таянч ғояси. Ўҳитувчи-новаторлар предмет-сўз ахборотларига турли-туман таянч сигаалларини киритади. Чунки булар хотирани, мантиқни, хайўлни, тафаккурни алгоритмик кўринишларини - ривожлантириш воситаси ҳисобланади. В.Ф. Шаталов дарсда таянч сигналларидан унумли фойдаланади.
Эркин танлаш ғояси. Ўқувчилар ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг энг оддий йўли ҳисобланади. Эркин танлаш мактаб ўқувчилари шахсидаги айрим сифатлар нотекис ривожланшшшинг олдини олшп имкониятларини беради. Эркин танлаш ғоясига мисол: В. Ф. Шаталов ўқувчилар ихтиёрига жуда кўплаб мисоллар беради ва болалар ўз ихтиёрлари билан хоҳлаган мисолни танлаб олади.
С.Н. Лисенковада ўкитувчи доскага қандай қийин сўзлар ёзишини болаларяинг ўзлари танлайди. И. П. Вожов ўқувчиларга фақат мавзу беради, ўқувчилар эса қандай материалдан нима тайёрлаш мумкинлигини айтадилар.
Илгарилаб кетиш ғояси. Бу ғоя С. Н. Лисенкова, В. Ф. Шаталов ва бошқа ўқитувчкларда яхши ҳал этилган. Анъанавий тарзда ўкитувчи дарсда ўтган дарсни кайгариб, янгисини баён етар экан, у фақат «кечаги» ва
«бугунги» ни билар эди. Ҳозирги замон дарсида илгор ўкитувчилар, масалан, С. Н. Лисенкова мисолида, дарснинг маълум вақтини кейинчалик ўқитилган материални ўзлаштиришга ажратади.
Йирик блоклар ғояси. Тажриба шуни кўрсатяптики, агар материаллар йириклаштирилиб, ягона блокка бирлаштирилса, ўқувчига тушадиган оғирликни кескин камайтириш ҳисобига ўрганиладиган материал ҳажмини кўпайтириш имконияти юзага келади. Ижодкор новатор-ўкитувчилар дарсликдаги 3-4 параграфдаги текстларини битта дарсда ўрганишни маъқул кўрадилар.
Дарсга турлича шакл бериш ғояси. Ижодий ишлайдиган ўқитувчиларда дарс ўрганилаётган предмет шаклига жавоб беради. Масалан: В.Ф. Шаталовнинг математика дарсида теоремани исботлай бориб, ортиқча биронта сўз ишлатмайди. Математика ўқитувчисининг ҳикояси жуда аниқ бўлиши керак. И.П. Волковнинг ижодкорлик (меҳнат) дарсида ўқувчиларнинг шовқин қилишига йўл қўйилади. Ўқувчилар унга кўплаб саволлар билан мурожаат қилишади. Е. Н. Илин бадиий асарни таҳлил эта бориб, тахлил бадиий шаклда бўлишига харакат қилади.
Ўз-ўзини таҳлил этиш ғояси. Илғор ўкитувчилар болалар ўқишининг дастлабки давридан бошлаб индивидуал ва жамоа бўлиб ўз-ўзини тахлил этишга ўргатиб боради. Ш.А. Аманашвили кичик ёшдаги болаларни баҳо бериш ва мухокама юритишга ўргатиб боради. Унинг ўқувчилари дарс вақтида ўз ўртоқларининг ишларини текшириб, бахрлаб, бир-бирларининг ёзма ишларига тақриз ёзишга ўрганиб борадилар.
Синфнинг интеллектуал асоси. Ижодий ишлайдиган ўқитувчиларнинг синфларида билимга бўлган интилиш, юкори мақсадларга эришиш доимо ҳукм суради. Синфнинг умумий мақсадлари ва бойликларига унинг интеллектуал фонди (асоси) кучли таъсир кўрсатади. Ўқувчилар қийинчиликларни енгишга, ақлий зўриқишдан кўрқмасликка, евристик қувончни кўра олишга ўргатади.
Шахсий ёндашув. Илғор ўқитувчилар дарс ўтиш жараёнида, ҳар бир ўқувчи ўз шахсини ҳис этиб туришига ўргатади, ўқитувчининг ўзига эътибор бераётганини сезиб туради. Бу, асосан, ҳар бир ўқувчининг дарс давомида ўз меҳнатига берилаётган баҳони олиб туриши билан характерланади. Ҳар бир ўқувчи ўзига вазифа танлайди. Ҳеч ким ундан қобилиятиз деб гумонсирамайди, синфда ҳамма ҳар томонлама ҳимояланган.
Ўқув жараёнида дарснинг ўрни. Мактаб амалиёти ва педагогика асосли равишда тасдиқлайдики, дарс ўқитувчининг бутун фикр ва ҳаракатлари доимо қайтарилиб турадиган ва айланиб турадиган марказ ҳисобланади. Дарс педагогик жараён занжирида шундай ҳалқаки, М. Н. Скаткин сўзи билан айтганда томчида қуёш акс етганидек, унда барча томонлар акс этади. «Дарсда ҳаммаси бўлмаса ҳам педагогиканинг асосий кисми марказлашган». (Совершенствование процесса обучения, М. 1971. 149 стр).
Тарбияланувчи шахсини яхлит шакллантириш нуктаи назаридан ҳар қандай дарснинг фойдали коеффициентини аниқлаш юзасидан маълум бир мезонни топиш қийин.
Дарс таълимнинг мазмуни, методи ва шакли каби тушунчалар доирасида чегараланиб қолмайди. Мактабларни таълим, тарбия ва ривожланишни педагог ва ўқувчиларни ўзаро ҳамжиҳат, ҳамкорликдаги фаолиятлари орқали амалга оширишни назарда тутади.
Ҳар бир ўқитувчи ўзининг касбий фаолияти давомида 25 мингдан кам бўлмаган дарс беради. Қайси ўқитувчи дарснинг мазмунли ва қизиқарли бўлишини хоҳламайди? Ким моҳир ўқитувчи бўлишни хоҳламайди?
Бунинг учун узоқ йил ишлаган ўқитувчи бўлиш етарли эмас. Дарс мустақил ва масъулиятли ижодий иш сифатида ўқитувчидан ривожланувчи ижодий педагогик фикрлашни, педагогик маҳоратни эгаллаши талаб этади.
Биз бу ерда педагогика курсини ўрганиш жараёнида айтилган гапларни қайтаршпни мақсад қилиб, қўймоқчи эмассиз. Фақат ҳозирги замон етук дарсларнинг бўш дарслардан фарқини, моҳир педагогларнинг тайёргарлик тизими ва дарсни ўтишининг асосий, муҳим технологик томонларини кўриб ўтамиз.
3. Уста ўқитувчининг таълим воситалари. Ўқитувчининг муваффақияти унинг, биринчи навбатда, ғоявий, назарий ва касбий тайёргарлигига боғлиқ. Дарсга тайёргарлик шу фан бўйича дарслик, психологик-педагогик ва услубий характердаги китоблар ўқишдан, услубий журналлар, кўшимча адабиётлар, газета ва турли материалларни ўқишдан иборат бўлшии керак. Библиографик карточкалар, бошқа ўқитувчиларнинг конспектлари, режалари, дарс лойиҳалари, турли таҳлиллар ва бошқа манбалар ҳам зарур. Шунингдек, яна турли ўқув фанлари, диафилмлар, диапозитив, техник воситалардан ҳам фойдаланиш муҳимдир. Шу мавзу (дарсга оид) бўйича турли илмий манбалардан, қонун ва қарорлардан олинган ситаталар, тезислар, фикрлар келтирилса ҳам мақсадга мувофикдир.
Шуни ҳисобга олиш керакки, барча ўқитувчилар учун бир хилда бўлган таълим воситалари бўлипш мумкин эмас. Унинг турли-туманлиги ўқитувчи фаннинг ўзига хослиги билан, унинг имкониятлари, эҳтиёжи, интеллектуал фаоллиги, янгиликни ҳис этиши, педагогик билимга чанқоқлиги ва б. қ. билан белгиланади.
4. Ўрганилаётган материал мазмунининг таҳлили. Дарснинг яратилиши - бу фикрларнинг пайдо бўлишидир. У бир нечта элементлардан ташкил топган. Булардан энг муҳими давлат программаси томонидан белгилаб кўйилган материалдир, Тажрибали ўқитувчилар ўкув программаларининг асосий йўналюшши, уларнинг ҳар бир бўлагини жуда яхши билади. Бунга мақсад, вазифа ва шу программа тузилиши киради. Яхши ўкитувчини доимо шу мавзуга оид материални шу вақт учун кандай ўтиш керак деган масала қизиқтириб келади (шу тема бир неча бор олдин ўтилган бўлса ҳам). Бу еса, бугунги мактаб ўқувчилари шахсини ривожлантиришга қандай таъсир этади? Олдинги йилдага дарсдан фарқли ўлароқ бу йилги дарсни, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳолатни, илмий янгилик, маданий соҳадаги ўзгаришларни ифодалаш ҳакида жон куйдиради. Тажрибали ўқитувчилар - комплекс тарзда режалаштиришни ўйлайди.
Ҳар бир дарс ўзида таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи вазифаларни белгилайди:
Тарбиявий мақсад: ўқувчиларда маълум илмий, ижтимоий-сиёсий, маънавий дунёқарашларни шакллантириш, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ва бошқа инсоний сифатларни юзага келтиришдан иборат.
Таълимий мақсад; ўқув программалари талаблари асосида
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалар билан қуроллан- тириш.
Ривожлантирувчи (билиш) вазифалар: Ўрганилаётган материалдан энг муқимларини, зарурини ажратиб олиш, қиёслаш - умумлаштириш, мустақил фикрлай олиш, таълимда қийинчиликларни енга олишга ўргатиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
5. Уста - ўқитувчи дарсининг ишламаси. Ўқитувчи шу дарснинг муаллифи ва дарс унинг маҳорати, ижодкорлиги, мотивларига боғлиқ бўлиб, дарс бадиий рангга эга бўлиши зарур. Аввало, дарснинг ижодий мушоҳадаси юзага келади ва у ишланиб, кейинчалик педагогик асар сифатида амалга оширилади.
Дарснинг мушохадаси қуйидаги элементлардан иборат:
1) давлат программасида белгиланган материални ўқитувчи томонидан англаб етиш.
2) шу ёшда ўқиётган ўқувчилар савиясини ҳисобга олган ҳолда
ҳозирги замон ғоявий вазифалари билан шу дарс материали ўртасидаги
муносабатни белгилаш.
3) ўтиладиган материалнинг ўқитувчининг ўз билими, тажрибаси ва
ғоявий тайёргарлиги билан боғликлиги.
4) олдинги ўтилган материалнинг бугунгиси билан ўзаро узвий
боғлиқлиги.
5) ўтиладиган материалнинг конкрет синф ва конкрет шахс психикаси
билан боғлиқлиги.
Энг яхши дарсни ҳозирги илғор ва янги усулларга асосланмай туриб ташкил этиш мумкин эмас. Шунингдек, фанлар ва турли ёшдаги ўқувчилар группасининг ўзига хос томонлари ҳам ҳисобга олиниши керак.
Масалан, М. Абдурасулов, В.Ф. Турсунов ва С.Н. Лисенковалар тажрибаси бошланғич синф учун маъкул бўлса, В.Ф. Шаталов, Н.П. Гузикларнинг тажрибаси табиий математик циклдаги фанлар учун маъқул, Е. Н. Илина, А, Жабборовларнинг тажрибалари адабиёт фани ўқитувчилари учун фойдали. Дарс мушохадасини ишлаб чиқиш баробарида ўқитувчи ўқувчиларни дарснинг субъектига, унинг ҳаммуаллифига айлантириш фойдали.
Мушоҳадали ўйлаш - бу дарс материали учун самарали принциплар ва
воситаларни ўйлаб топиш, конкрет шароит учун, таълимий, тарбиявий вазифаларни шу ҳолат учун белгилаш кам вақт, ортиқча уриниш қилмай материални ўқувчига етказишдир. Масалан: дарсни суҳбат асосида ёки мунозара усулида қандай ташкил этиш мумкин?
Энг муҳими, дарсни ишлашда услубий йўллар танлаш, кейинчалик дарснинг қолган компонентлари ҳақида (вазифаларни текшириш, мустаҳкамлаш ва ҳ. к.) ўйлаш керак.
Барча тайёргарликда усуллар тшимини танлаш учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилиш керак. Ўқитиш - бу санъат - ўқитувчи ишининг илдизи мана шудир. Ўнлаб усулларни синаб кўриш мумкин, лекин, ўзингазникидан қолманг, ўнлаб дарслик ва қўлланмаларни қараб чиқинг, лекин бирортасини асос қилиб олманг - жонли ўқитишнинг ягона йўли мана шу. Доимо янгилик юланг, топинг, талаб қилинг. Такомиллашиб боринг -ўқитувчи ишчан ҳаётининг ягона йўли мана шу.
Do'stlaringiz bilan baham: |