Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


-расм. Аҳолининг ёш-жинсий таркиби пирамидаси



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   292
Bog'liq
1-392

1-расм. Аҳолининг ёш-жинсий таркиби пирамидаси 
Африка, Лотин Америкаси мамлакатларининг кўпчилигида эркаклар 
ва аёллар салмоғи деярли тенгдир. Дунёнинг ҳамма қисмларида эркаклар салмоғи 14 
ёшгача кўп бўлади. Бу ёшдан кейин эркаклар сони камайиб боради, чунки эркаклар 
шамоллаш хасталиклари оқибатида, оғир меҳнат билан шуғулланиши, улар ўртасида 
бўлиб турадиган уруш ва жанжаллар туфайли, гиёҳванд моддаларини ва алкогол 
ичимликларини истеъмол қилиши сабабли эркаклар ўртасида ўлим даражаси аёлларга 
нисбатан юқори бўлади. Дунёнинг барча регионларида қарияларнинг асосий қисмини 
аёллар ташкил этади. Одатда аёллар эркакларга нисбатан узоқроқ яшайди.
 


294 
II-жадвал
Дунё ҳудудлари бўйлаб аҳолининг жинсий таркиби
(1000 та аёлга нисбатан эркаклар сони)* 
1970 йил жумладан, ёш 
гуруҳларида 
1985 йил жумладан, ёш 
гуруҳларида 
Ҳудудлар 
Жами 
0-14 
15-64 
65 ва 
юқори 
Жами 
0-14 
15-64 
65 ва 
юқори 
Дунё бўйича
1002 
1039 
1005 
757 
1009 
1040 
1020 
742 
Собиқ СССР 
855 
1038 
843 
441 
891 
1029 
937 
444 
Европа 
945 
1047 
965 
670 
952 
1060 
1000 
649 
Осиё 
1041 
1045 
1050 
898 
1042 
1050 
1049 
879 
Африка 
989 
1017 
976 
841 
986 
1008 
979 
889 
Америка 
985 
1031 
983 
767 
982 
1029 
990 
741 
Океания 
1027 
1055 
1054 
742 
1016 
1059 
1039 
818 
* Население мира. М., 1989. С. 275 (Жадвал М.Р. Бўриева ва Д.Н. Эгамова томонидан тузилган) 
II-жадвалдан кўриниб турибдики, 1970, 1985 йиларда дунё бўйича 1000 аёлга 
нисбатан 65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳларидан ташқари ҳамма ёш гуруҳларида 
эркаклар сони кўпдир. Масалан, 1970 йилда 1000 аёлга 1002 та эркак тўғри келган, бу 
кўрсаткич 1985 йилга келиб янада ошган ва эркаклар 1009 тани ташкил этган. Энг юқори 
кўрсаткич 1970 йилда 0-14 ёш гуруҳларида 1039 та, 1985 йилда шу ёш гуруҳида 1040 та 
эркак тўғри келади.
Шу йиллар маълумотига кўра, Собиқ СССР, Европа, Африка ва Америкада 
фақатгина 0-14 ёш гуруҳларида эркаклар сони кўп бўлиб, бу юқорида айтилганидек, 
дунёда 100 та қиз бола туғилса 104-107 та ўғил бола туғилиши билан боғлиқ. Дунёнинг бу 
ҳудудларида қолган ёш гуруҳларида аёллар сони кўпайиб борган, чунки 15 ёшдан бошлаб, 
эркаклар орасида ўлим даражаси кўп бўлади. Дунёнинг Осиё ва Океания ҳудуди бошқа 
ҳудудлардан фарқ қилиб, бу ерда фақат 65 ёш ва ундан юқори гуруҳида аёллар кўп, чунки 
аёллар эркакларга нисбатан узоқ яшайди. Осиёда 1970 йилда 1000 аёлга нисбатан 1041 та, 
Океанияда 1027 та эркак тўғри келган бўлса, 1985 йилда бу кўрсаткич Осиёда 1042, 
Океанияда 1016 ни ташкил этади. Бу ҳудудларда 0-14 ва 15-64 ёш гуруҳларида ҳам 
эркаклар сони кўпдир.
1-расмдаги пирамида шуни кўрсатадики, 1950 йилда дунё аҳолисининг ёш 
таркиби жиҳатидан 0-4 ёшгача бўлганлар 350 млн. кишини ташкил этган, шундан ярмини 
эркаклар ва қолган ярми аёллар салмоғига тўғри келади. Пирамидада кўрсатилган ёш 
таркиби жиҳатидан энг кўп сонликлар шу ёшга тегишлидир. Аҳолининг ёши кўтарилиб 
борган сари аҳоли сони камайиб борган. Масалан, 0-4 ёшлилар – 350 млн. киши бўлса, 5-9 
ёшдагилар – 280 млн. киши, 10-14 ёшдагилар – 278 млн. киши, 15-19 ёшлилар – 274 млн. 
киши ва ҳ.к. 
Дунё аҳолисининг жинсий таркиби 1950 йилда 50 ёшгача эркаклар ва аёллар 
салмоғи деярли тенг бўлган. Аҳоли 50 ёшдан бошлаб, то умрининг охиригача аёллар 
салмоғи эркакларга нисбатан юқори бўлиб борган. Жумладан, дунё аҳолиси 80 ёшдан 
ўтганда, эркаклар сони тахминан 1 млн. бўлса, аёллар сони тахминан 4 млн. ташкил этган. 
Бу албатта эркакларга нисбатан аёлларнинг узоқ умр кўриши билан боғлиқдир. Дунё 
аҳолисининг ёш ва жинсий таркиби пирамидасига назар ташласак, 1950 йилда аҳоли 
туғилиш даражасининг юқорилиги сабабли ёш болалар салмоғи юқорилигига амин 
бўламиз. Аҳолининг ёш таркиби катталашиб борган сари, уларнинг сони камайиб борган 
ва бу расм ҳақиқий пирамидага айланган. Лекин 2012 йилга келиб, бу пирамида шакли 
бутунлай ўзгарган.
2012 йилда дунё аҳолиси 29 ёшгача барча ёш гуруҳларида аҳоли сони деярли бир 
хил бўлган. Бу албатта аҳоли туғилиши даражасининг пасайиб бориши билан боғлиқ. 1950 
йилда аёллар салмоғи 50 ёшдан кўпайиб борган бўлса, 2012 йилда келиб, аёллар салмоғи 


295 
60 ёшдан бошлаб кўпайиб борган. Бунга дунё урушлари таъсир этган. Шу билан бирга, 
аёллар эркакларга нисбатан узоқ умр кўришади.
Иккинчи расмда Ўзбекистон аҳолисининг ёш ва жинсий таркиби кўрсатилган 
бўлиб, унда 20-24 ёшликлар энг кўп сонли ҳисобланади, бу албатта 23 йил олдин туғилиш 
ва табиий ўсиш даражасининг юқорилигини кўрсатади. Сўнгги йилларда аҳоли туғилиш 
даражасининг нисбатан пасайганлиги сабабли 0-14 ёшдагилар салмоғи нисбатан 
камроқдир.
Ўзбекистон аҳолисининг жинсий таркиби жиҳатидан эркаклар ва аёллар салмоғи 
қарийб ҳамма ёш гуруҳларида тенг ҳисобланади. Эркаклар салмоғи 65 ёшдан бошлаб, 
аёллар салмоғига нисбатан камайиб борган. 
Россия, Канада, Германия, АҚШ, Япония, Бразилия мамлакатлари аҳолисининг 
ёш ва жинсий таркиби пирамидасини таҳлили шуни кўрсатадики, бу мамлакатлар орасида 
фақатгина Бразилия аҳолисининг ёш ва жинсий таркиби пирамида шаклига ўхшайди. 
Қайси мамлакатда аҳолининг туғилиш ва табиий ўсиш даражалари мўътадил бўлса, ўша 
мамлакат аҳолисининг ёш ва жинсий таркиби пирамидаси мўътадил ҳолатда бўлади.
Россия, Канада, Германия ва Японияда 2009 йил маълумотига кўра, ёш болалар 
салмоғи, яъни 0-14 ёшгача бўлганлар тахминан жами аҳолининг 14 % ини ташкил этади. 
Бу кўрсаткич АҚШ ва Бразилияда юқорироқдир. Бу мамлакатлардан асосан Россия ва 
Канадада 35 ёшдан бошлаб аёллар салмоғи кўпайиб борган. АҚШ, Бразилия, Япония ва 
Германияда аёллар салмоғи асосан 70 ёшдан бошлаб кўпайиб борганлигини пирамидадан 
кўришимиз мумкин.
Шундай қилиб, дунё аҳолисининг ёш ва жинсий таркибини ўрганиш шундан 
далолат берадики, ривожланган мамлакатларда ёш болалар салмоғи камайиб бориб, 
қариялар салмоғи ошиб бормоқда. Ривожланаётган мамлакатларда эса, ёш болалар 
салмоғи юқорилиги сақланиб қолган бўлиб, қариялар салмоғи камчиликни ташкил этади. 
Аёллар салмоғининг юқорилиги билан асосан ривожланган мамлакатлар ажралиб турса, 
эркаклар салмоғининг юқорилиги билан асосан Осиё мамлакатлари ажралиб туради. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish