Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


Аҳолининг ўсма касалликлари билан касалланиши



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   292
Bog'liq
1-392

Аҳолининг ўсма касалликлари билан касалланиши 
(ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан) 
Ҳудудлар 
1991 
2000 
2006 
2010 
2016 
1991-2016 
йиллар 
ўзгаришлар 
индекси
Ўзбекистон 
Республикаси 
76,2 
70,8 
68,5 
67,7 
66,7 
0,87 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
79,0 
65,1 
66,9 
67,3 
67,3 
0,85 
Вилоятлар: 
Андижон 
50,9 
72,4 
72,6 
72,4 
61,0 
1,19 
Бухоро 
106,3 
61,8 
65,2 
70,8 
78,3 
0,73 
Жиззах 
50,1 
50,7 
58,0 
57,3 
62,1 
1,23 
Навоий 
76,5 
85,1 
82,3 
59,9 
67,7 
0,88 
Наманган 
61,5 
69,8 
75,8 
67,8 
63,8 
1,03 
Самарқанд 
62,5 
59,0 
55,5 
50,9 
47,9 
0,76 
Сирдарё 
70,0 
57,4 
55,1 
47,9 
33,8 
0,48 
Сурхондарё 
44,1 
56,7 
57,6 
52,6 
41,3 
0,93 
Тошкент 
96,7 
72,1 
70,5 
72,2 
73,3 
0,75 
Фарғона 
67,3 
88,1 
64,1 
67,5 
60,8 
0,90 
Хоразм 
57,4 
57,2 
60,2 
58,1 
67,1 
1,16 
Қашқадарё 
37,3 
50,3 
53,2 
57,5 
60,6 
1,62 
Тошкент ш. 
190,1 
121,0 
124,0 
126,2 
138,6 
0,72 
Жадвал ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида тузилди. 
Эслатма: Навоий вилояти учун 1991 йил маълумоти ўрнида 1992 йил маълумотларидан 
фойдаланилди. 
Маълумотлар шундан далолат берадики, чўчқа гўшти қўй ёки қорамол гўштига 
нисбатан бир неча бор инсон жисми учун зарарлироқ экан. Шунингдек, ҳайвонот 
оламидан олиналиган сариёғ маҳсулотларини истеъмол қилувчилар ўсимлик ёғини 
истеъмол қилувчиларга нисбатан уч маротаба ўзини хатарга қўяр эканлар (Прохоров Б.Б., 
1998. ). 
Бачадон ўсмаларига чалиниш ҳолатлари кўпроқ жинсий аъзолар гигиенаси билан 
боғлиқдир. Ўтган асрларда шифокорлар «бундай касалликлар билан асосан турмуш 
қурган аёллар касалланади», деган фикрга келганлар (Чаклин А.В., 1976).
Кўкрак бези билан боғлиқ ўсма касалликлари кўпроқ Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ 
мамлакатларида кузатилиши аниқланган. Касалликнинг бош сабаби экстроген гормони 
билан боғлиқ бўлиб, эрта турмуш қуриш ҳолатлари оқибатида бундай ҳасталиклар тез авж 
олади. Юқоридаги статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, хавфли ўсма 
хасталикларининг барча турлари ўз келиб чиқиш сабаблари билар ўзаро фарқланар экан. 
Ўзбекистон шароитида кўпроқ овқат ҳазм қилиш аъзолари (ошқозон, йўғон ва 
тўғри ичак), кўкрак бези фаолияти билар боғлиқ рак шакллари аҳоли орасида кенг 
тарқалган. Масалан, агар мамлакатимизда бундай хасталиклар билан касалланиш
миқдори 1991 йилда ҳар 100 минг кишига нисбатан 76,2 ташкил қилган бўлса 2016 йилда 
бирмунча камайган (66,4). 


300 
Хавфли ўсма касалликлари энг кўп учрайдиган ҳудудлар Тошкент шаҳри (138,6), 
Бухоро (78,3), Тошкент (73,3) ва Навоий (67,7) вилоятлари ҳисобланади (жадвал). Қолган 
вилоятларда эса бу кўрсаткичлар республика даражасидан анча паст. Айниқса, йирик 
саноат ва аҳоли ўта тиғиз жойлашган шаҳарларда, шунингдек, фойдали қазилма конлари 
қазишга ихтисослашиб қолган ҳудудларда бу ҳол янада сезиларлидир. 
1991 дан кейинги йиллардаги мазкур касаллик гуруҳи республикада йил сайин 
камайиб бормоқда. Бироқ мамлакатнинг айрим вилоятларида бу кўрсаткичлар бирмунча 
юқори. Таҳлил этилаётган йилларда, жумладан, Андижон, Жиззах, Хоразм ва Қашқадарё 
вилоятларида ўзгаришлар индекси бирмунча юқори. Бу ҳол вилоятда ушбу касаллик 
турининг ниҳоятда жадал ортиб бораётганлигидан далолат беради.
Эслатиш зарурки, онкологик касалликлар кундалик турмушимиз билан бевосита 
алоқадор ижтимоий касалликлар ҳисобланади. У нафақат саноат марказлари, транспорт 
зичлиги ёки радиоктивлик кўрсаткичлари юқори бўлган минтақалардагина эмас, 
қолаверса, аҳоли социал шароитлари меъёрида бўлмаган ҳудудлар учун ҳам хос. Чунки 
ҳар қандай хасталикнинг бош сабаби бу инсон танасида ўз-ўзини ҳимоя қилиш 
тизимининг (иммунитет) етарлича бўлмаслиги, ташқи ва ички муҳит қаршиликларига 
бардош бериш қувватининг заифлиги билан белгиланади. Бу ҳолатлар кўпинча экологик 
инқироз ўчоқларида, урбанизация даражаси юқори бўлган минтақаларда кўпроқ 
кузатилади. 
Кейинги йилларда республикамизда аҳоли орасида ҳам мазкур касалликлар кенг 
учрамоқда ва у аҳоли жами касалланишида салмоқли ўрин эгалламоқда. Ушбу гуруҳ 
таркибига кирувчи хасталиклар, хусусан сўнгги йилларда ер шарининг энг хавфли 
касалликлари сифатида ҳанузгача тиббиёт соҳасида янги-янги изланишларни тақозо 
этмоқда. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish