Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар 
1.
Антипова Е.Н. География населения мира. Курс лекций. – Белорусь. 2003. – 189 с. 
2.
Бўриева М.Р. Оила ва демография асослари. (маърузалар матни).Т.: Фан, 2008, - 157 б. 
3.
Ковалев С.А., Ковальская Н.Я. География населения. - М.: 1980. 285 с. 
4.
Демографический энциклопедический словарь. М., 1985. 606 с 
5.
www. Statdata.ru интернет маълумотлари 
 
ПАХТАЧИЛИК МАЖМУАСИДАГИ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР
(НАВОИЙ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА) 
Калонов Баҳриддин Ҳазратович 
Навоий давлат педагогика институти 
Аннотация:
Мазкур мақолада вилоят пахтачилик мажмуасидаги экологик 
муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида фикир мулоҳазалар берилган. 
Келажакда интесив технология асосида пахта етиштиришни кўпайтириш таҳлил 
қилинган. 
Таянч сўзлар: Пахтачилик мажмуаси, интенсив технология, мелиорация, 
ихтисослаштириш, айланма фондлар, ялпи махсулот.
ECOLOGICAL PROBLEMS IN THE COTTON (IN THE NAVOI REGION) 
Annotation: This article gives an overview of ecological problems in the regional cotton 
complex and ways to overcome them. In the future,analysis of the increase in cotton production 
based on intensive technology will be made. 
Key words: Cotton-growing complex , intensive technology, land improvement, 
specialization,floating stock, gross production. 
Навоий вилояти мамлакатимизнинг шимолий қисмида жойлашаган бўлиб (майдони 
110,9 минг км.кв.), майдонининг катталиги жиҳатидан республикада Қорақалпоғистон 


296 
Республикасидан кейинги иккинчи ўринда туради. Вилоятда суғориладиган ерларнинг 
39,4 минг гектар ерига пахта экилади. Бу қўшни Бухоро (127,2 минг га) вилоятига 
нисбатан 3,2 ҳисса, Самарқанд (103,8 минг га) 2,6 ҳисса камдир. Чунки вилоятда 
суғориладиган ерларнинг чекланганлиги сув ресурсларининг етишмаслиги бунинг асосий 
сабабидир. Суғориладиган ерлар асосан Хатирчи, Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа 
туманларида жойлашган бўлиб, асосий пахта етиштирадиган ҳудудлар шулар 
ҳисобланади. Пахта ялпи ҳосили жиҳатидан вилоятда Хатирчи тумани (ҳар йили ўртача 
35 минг тоннадан ортиқ) биринчи ўринни эгаллайди. Пахта етиштиришга ихтисослашган 
7 мингга яқин фермер хўжаликлари мавжуд. 
Вилоятда 2017 йилда 96 минг тонна пахта хом ашёси, 76,3минг тонна картошка, 
283,8 минг тонна сабзавот, 78,5 минг тонна полиз, 116 минг тонна мева, 280 минг тонна 
дон етиштирилди. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш ва ихтисослаштириш 
ер, меҳнат ресурслари, асосий ҳамда айланма фондлардан самарали фойдаланиш 
имкониятини бериш билан бир қаторда ижтимоий меҳнат самарадорлигини ва ялпи 
маҳсулот ҳажмининг ортишини жадаллаштиришни таъминлайди. Навоий вилоятида 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш ва ихтисослаштириш бугунги бозор 
иқтисодиёти шароитида муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида 
илмий-техника тараққиётига эришиш, фермер хўжаликлари моддий техника таъминотини 
яхшилаш асосида ялпи маҳсулотни кўпайтириш имкониятлари мавжуддир. Қишлоқ 
хўжалигида 
фан-техника 
тараққиёти 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларининг 
барча 
элементларини сифат жиҳатдан такомиллаштиришни талаб этади. Қишлоқ хўжалигини 
саноатлаш ҳозирги босқичда иккита асосий йўналиш-горизонтал ва вертикал йўналишда 
бормоқда. Биринчи йўналиш деҳқончилик ва чорвачиликда ишлаб чиқариш жараёнларини 
маханизациялаш ва автоматлаштиришни, иккинчи йўналиш эса қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлашни кўзда тутади. Вилоятда кейинги 
йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кўплаб кичик 
корхоналар қурилган. Бу кичик корхоналар қишлоқ жойлардаги ортиқча меҳнат 
ресурсларини иш билан таъминлашда катта рол ўйнайди. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни илмий асосланган ҳолда оқилона ташкил этиш, 
ихтисослашувни такомиллаштириш қатор муҳим социал-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш 
имкониятларини беради. Бу биринчидан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, 
тибиий, 
иқтисодий, 
меҳнат 
ресурсларидан 
ва 
хўжалик 
бўғинларининг 
ички 
имкониятларидан тўла фойдаланишни юзага келтиради. Иккинчидан эса қишлоқ хўжалик 
ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этишни ва ихтисослашувини такомиллаштириш, озиқ-
овқат муаммосини ижобий ҳал этади. Шуни ҳисобга олиб вилоятда суғориладиган 
ерлардан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини мақсадга мувофиқ 
ихтисослаштириш бугунги кун тартибидаги асосий масала ҳисобланади.
Суғориладиган пахтакор районларда илмий асосланган-алмашлаб экишни жорий 
қилмасдан тупроқ унимдорлигини оширишга эришиб бўлмайди. Маълумки бир экинни 
бир далага мутассил экавериш ернинг толиқишига ҳосилдорликнинг бош омили бўлган 
гумус миқдорининг кескин камайиб кетишига тупроқдан ўсимлик учун зарур бўлган 
моддаларнинг танқислигига, қатламларнинг зичлигига, фойдали микроорганизимлар 
фаолиятининг хусусиятлари ёмонлаша боришига, тупроқдаги тирик жонзотларнинг 
қирилиб кетишига унда касалликлар (вилт, илдиз чириш, гоммос) ва ғўзанинг турли 
зараркунанда ҳашоратлари (ўргимчаккана, шира, кўсак қурти)нинг кўпайишига олиб 
келади. Тупроқ унимдорлиги пасайган сари кўп меҳнат ва маблағ сарфланишига 
қарамасдан ҳосилдорлик пасайиб таннархи эса ортиб боради. Алмашлаб экишни амалга 
ошириш билан бирга ҳамма агротехник ва ташкилий тадбирлар системаси ҳам тупроқ 
унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва тобора ортиб боришини таъминлашга қаратилиши 
шарт.


297 
Пахтачиликда жуда кўп салбий оқибатларни сабаби пахта якка ҳокимлиги туфайли 
келиб чиқмоқда. Республикамизнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланишига 
салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса экологик вазиятни бузмоқда. Биз бу ҳолатни яхшилаш 
учун пахта якка ҳокимлигига қарши курашиб экишни жорий қилишимиз керак. 
Суғориладиган ерларнинг 55-60 фоизига пахта, 40-45 фоизига дон, сабзавот, полиз ва ем-
хашак экинларини етиштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Юқорида қайд этиб ўтилган омилларни хулоса қилиб, Навоий вилоятда пахта 
ишлаб чиқариш мажмуасидаги экологик муаммоларни ижобий ҳал этишда қуйидаги 
тавсияларни берамиз:
1. Вилоятнинг пахта етиштирадиган туманларида сув ресурсларидан тежаб-тергаб 
фойдаланиш, пахта экин майдонлари ҳажмини яқин 20 йил ичида 5минг гектарга 
қисқартириш; 
2. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини доимий яхшилаб бориш, тупроқ шўрланишига 
қарши курашиш, алмашлаб экишни мунтазам жорий қилиб бориш; 
3.Пахта етиштиришда юксак деҳқончилик маданиятини шакллантириш, маҳаллий 
ўғитлардан фойдаланиб пахта ҳосилдорлигини ошириш; 
4. Фермер хўжалиги раҳбарлигига қишлоқ хўжалиги мутахассислигини эгаллаган 
олий маълумотли агроном-иқтисодчи, агроном-муҳандис кабиларни тавсия қилиш; 
5. Қишлоқ аҳоли манзилгоҳларида қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта 
ишловчи кичик корхоналарни кўпайтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish