Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   292
Bog'liq
1-392

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.
РФДА, 9414-фонд, 1-рўйхат, 330-иш. 
2.
Земсков В.Н. Спецпоселенцы в СССР 1930-1960. – М.: Наука, 2003. 


236 
3.
РГАСПИ, 62-фонд, 2-рўйхат, 2520-иш. 
4.
Шамсутдинов Р.Т. Қишлоқ фожеаси: жамоалаштириш, қулоқлаштириш, сургун. – 
Т.: Шарқ, 2005. 
5.
ЎзР ПДА, 58-фонд, 8-рўйхат, 229-иш. 
6.
История Сталинского ГУЛАГа. Конец 1920-х – первая половина 1950-х годов. 
Собрание документов в 7-ми томах. / Т.5. Спецпереселенцы в СССР. /Отв. ред. и 
сост. Т.В.Царевская-Дякина. – М.: РОССПЭН, 2004. – 824 с. 
7.
Архив манбалари асосидаги муаллиф жамламаси. 
8.
Ивницкий Н.А. Судьба раскулаченных в СССР. – М.: Собрание, 2004. – 298 с. 
9.
ЎзР МДА, 90-фонд, 8-рўйхат, 2006-иш. 
10.
РФДА, 9479-фонд, 1-рўйхат, 89-иш. 
11.
Земсков В.Н. Демография заключенных, спецпоселенцев и ссыльных. /Мир 
России, 1999. №4. 
 АМИР ТЕМУР ДАВРИДА ИЛМ-ФАН ВА ТАРАҚҚИЁТ
Абдурахмонов Ғ., Қодирова О.З., Акбаралиев М. 
ФарПИ, Олимпия захиралари коллежи, ФарДУ
 
Аннотация: Мақолада Амир Темур даврида илм-фанни ривожланиши, хорижий 
мамлакатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқалар ҳамда харбий географияни 
ривожланиши кўриб чиқилган.
Калит сўзлар: этноэкология, ердан фойдаланиш, тарихий ёндашув, барқарор 
фойдаланиш. 
 
SCIENTIFIC AND DEVELOPMENT OF AMIR TEMUR 
Annotation: The article deals with the development of science in the time of Amir Temur, 
economic and social relations with foreign countries and the development of military geography. 
Key Words: ethnoecology, land use, historical approach, sustainable use. 
Бугунги кунда ҳар бир миллат жаҳонда рўй бераётган жадал глобаллашув 
жараёнида ўз қадриятлари, урф-одатлари, тарихий меросини, бир сўз билан айтганда, 
ўзлигини сақлаб қолишни таъминлаши долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада 
ёш авлодни Ватанимиз географияси ва тарихи, айниқса, аждодларимиз амалга оширган 
улкан ишлар билан таништириш, уларда ифтиҳор туйғусини шакиллантириш лозимдир.
Амир Темур даври тарихимизда миллий-маънавий тараққиётнинг чўққиларидан 
бирини ташкил этади. Амир Темур давлат раҳбари сифатида илм-фанни ривожига, шаҳар 
ва қишлоқлар гўзаллигига, хорижий мамлакатлар билан турли алоқалар ўрнатишга, 
деҳқончилик ва ҳунармадчиликни ривожлантиришга, йўллар ётқизилиши, боғлар яратиш 
ва бозорларни ишлаб туришига кўп эътибор берган. Республикамиз Биринчи Президенти 
И.А.Каримов ЮНЕСКО Қароргоҳидаги “Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва 
маорифнинг гуллаб яшнаши” номли кўргазмани очилиш маросимида сўзлаган нутқида 
Осиё ва Европани бирлаштирувчи ягона географик макон илк бор Амир Темур томонидан 
шакллантирилганлиги ҳақида тўхталиб шундай ёзади: “Амир Темурнинг тарихий хизмати 
яна шундан иборатки, унинг ҳаракатлари туфайли Осиё ва Европа давлатлари тарихда 
биринчи марта ягона жуғрофий-сиёсий маконда эканликларини ҳис этди” [1]. 
М
М
а
а
р
р
к
к
а
а
з
з
и
и
й
й
О
О
с
с
и
и
ё
ё
н
н
и
и
н
н
г
г
қулай жуғрофий-сиёсий мавқеидан фойдаланиш имкониятлари 
илк бор А.Темур давридан бошланди. Европа ва Яқин Шарқдан Осиё - Тинч океан 
минтақасига олиб борадиган Буюк ипак йўлидан самарали фойдаланиш ёки Л.Н.Гумелев 
ғояси асосида ривожланаётган, турли халқларни бир маконда тинч-тотув яшашини тарғиб 
этувчи “Евроосиёчилик” ғояси илк бор темурийлар давридан бошланди. 
Бу даврда Амур Темур ва унинг жойлардаги ноиблари Житой ва Ҳиндистондан 
Ўрта Осиё орқали Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига йўналган асосий ҳалқаро савдо 
йўли–“Буюк ипак йўли”ни назоратга олганлар. Натижада, Шарқ билан Ғарб ўртасида 
савдо сотиқ ва элчилик алоқаларини ҳар томонлама ривожланишига олиб келди. Амур 


237 
Темур бу орқали Европа, Мовароуннахр, Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг 
иқтисодий ва маданий тарақиётига, халқлар ва мамлакатларни бир-бири билан 
яқинлаштиришга улкан хисса қўшган. 
Амур Темур “Буюк ипак йўли”ни хавфсиз ва мукаммал глобал транспорт тизимига 
айлантиришга эришди. Бу даврда Буюк Ипак йўли узлуксиз ишлашини таъминланди. 
Ҳозирги кунда ҳам ҳар бир давлат ташқи сиёсий муносабатларида нафақат ўз яқин қўшни 
мамлакатлари билан, балки географик жиҳатдан узоқ, лекин геостратегик манфаатлар 
уйғунлиги борасида яқин давлатлар билан алоқага киришиши ва ҳамкорлик ўрнатиши 
давр талаби бўлиб қолмоқда.
Инсоният тарихида деярли, мағлубиятга учрамаган буюк саркардалар сони бармоқ 
билан саноқли даражада кам. Соҳибқирон юксак ҳарбий истеъдод, саркардалик салоҳияти, 
қўшинни моҳирона бошқариш, пухта ўйланган жанг тактикаси муҳим аҳамиятга эга 
бўлди. Юқоридаги омиллар билан бир қаторда, харбий географияни яъни харбий 
мақсадларда ўзга юртларнинг географияси пухта ўрганилганлиги бир қатор олимлар 
томонидан эътироф этилган. Хусусан тарихчи олим Б.Усмонов Амур Темурнинг Хитойга 
юришидан олдин у мамлакат географияси, иқтисодий ресурслари, харитаси пухта 
ўрганганлиги ҳақида Ибн Арабшох манбаларига асосланиб шундай ёзади “Худди Темур 
буюрганидек, шарқу-ғарбини, узоқ-яқинлигини, ўнгу чаплигини, текису тоғлигини, бўйию 
эни, пасту баландини, дарахтсиз ва дарахтли жойларини, ерини, булоқма-булоқ, 
манзилма-манзил қилиб очиқ-ойдин кўрсатади” [3].
Бундай маълумотлар Темур даврида Хоразм, Олтин Ўрда, Оқ Ўрда, Хуросон, 
Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Туркия, Қадимги Рус, Хитой, Кавказорти, Ғарбий Европа 
давлатлари ҳақида ҳам йиғилди, батафсил маълумотлар базаси яратилди, хариталари 
ишланди. Бу ушбу ҳолат маркази Осиёда тарихий география ва кортографияни 
ривожланишига олиб келди. А.Темур даврида бу маълумотларни тўплаб, харитага 
туширишда хозирги амалий географиянинг ўзига хос кўриниши бўлган Ахтаршунослик 
кенг ривож топди. И.Мўминов ахтаршунос–мунажжим, астролог эмаслигини таъкидлалаб, 
Улар А.Темур даврида қуйидаги амалий масалаларни хал этишган: жойнинг географик 
координатасини аниқлаш; осмон жисмларига қараб вақтни белгилаш; савдо ёки харбий 
мақсадлар учун йўллар масофасини ва йўналишини; уфқ томонларини (шимол, жануб, 
ғарб, шарқ) аниқлаган ҳамда жанг учун жой танлаган (реълеф, дарёлар, шаҳарлар хақида 
маълумотлар йиғиш) (И.Мўминов, 1993 й. 23 бет).
Амир Темур жанг бўладиган ерни танлашда асосий эътиборни тўрт нарса қаратган: 
биринчиси-у ернинг сувини, иккинчиси-аскар сақлайдиган ерини, учинчиси-ғаним 
лашкари турган ердан тепароқда бўлиши, жангчиларнинг юз ва кўзига қуёш тушмаслиги, 
тўртинчиси - жанг майдони олди очиқ ва кенг бўлишига катта эътибор қаратган. Амир 
Темур қўшинларнинг юриш вақтидаги йўлларига (яйловлар, чучук сувли кўл ёки 
дарёларнинг мавжудлигига) ҳам алоҳида эътибор берган [9].
Амур Темур даврида Марказий Осиёда илк бор хорижий мамлакатлар билан 
иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга интилишлар 
бошланди. Амир Темур ўз даврида олис Англия, мафтункор Франция, Испания, Византия, 
Қадимги Рус, Олтин Ўрда, Хитой, Ҳиндистон давлатлари ҳақида батафсил маълумотлар 
йиғди ва улар билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Жумладан, Византия қироли Иооан, 
Франция қироли Карл VI, Англия қироли Генрих IV каби давлат раҳбарлари билан 
ёзишмалар олиб борган.
Самарқанд 
шаҳрининг 
трансконтинентал 
йўлда, 
Зарафшон 
воҳаси 
ва 
Мовароуннаҳр марказида жойлашгани пойтахт сифатида ривожланишига асос бўлган. 
Қадимги Рим, Бобил давлатлари билан ёши тенг бўлган бу шаҳар Амир Темур даврида 
иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантирилди. Амир Темур ўз мамлакатига 
Самарқандни пойтахт қилиб танлашда унинг географик ўрнидаги қуйидаги жиҳатларга 
эътибор берган: Мовароуннаҳрнинг марказида, савдо йўллар устида жойлашганлиги; 


238 
серсув ва ширин сувли дарё қирғоғида бўлиши; уч томонидан тоғлар ўраб туриши; 
фойдали қазилмаларнинг мўллиги.
Амир 
Темур 
даврида 
бутун 
Марказий 
Осиёда 
деҳқончиликни 
янада 
ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилди. Чунки, ўша даврда бошқа соҳалар каби 
деҳқончиликни ривожлантириш учун ҳам аниқ чора-тадбирлар ва қонунлар жорий 
қилинди. 
Масалан, 
машҳур 
“Темур 
тузуклари”да 
деҳқончиликнинг 
ривожини 
таьминлашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган: “...амр этдимки, кимда 
ким бирор саҳрони обод этса ва кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса ёҳуд бирон хароб 
бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили ўз 
розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож 
олсинлар” [6]. Натижада, айни вақтда хўжаликнинг асоси бўлган деҳқончиликда муайян 
ижобий силжишлар рўй берди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчимизки, Амир Темурнинг давлат бошқарувида 
бунёдкорлик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланган. Соҳибқироннинг бунёдкорлик 
соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёсдир. Амур Темурнинг “Қай бир жойдан бир ғишт 
олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим” 
деган ўзлари бунинг ёрқин исботидир. Бу қурилишлар Амир Темурнинг тафаккури, кучи, 
илми, иродаси, ташкилотчилиги, қалбининг нозиклиги, этикаси, санъати ва энг асосийси, 
буюк ҳукмдор бўлгани, бу даврда мукаммал давлат бошқарув асослари қурилганидан 
далолат беради. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish