235
1940 йилларда “қулоқлар сургуни” аҳолиси урушга сафарбар қилинганлар оила
аъзоларининг ҳамда 16 ёшга тўлганларнинг озод қилиниши эвазига мунтазам камайиб
борди. Бироқ, махсус кўчирилганларнинг умумий миқдори 1940-50-йиллар бошида
узлуксиз кўпайди. Бу даврда бутун халқлар ва этник гуруҳлар (немислар, қолмиқлар,
корейслар, қрим татарлари, чеченлар, ингушлар, қорачойлар, болқорлар ва бошқ.),
Болтиқбўйи, Ғарбий Украина, Кавказортининг бир қисм аҳолиси махсус манзилгоҳларга
депортация қилинди. 1937 йилнинг кузида Узоқ Шарқдан кўчирилган 172 мингдан ортиқ
корейслардан 95526 таси Қозоғистон ҳудудларига, 76525 таси Ўзбекистон ҳудудларига,
қолганлари эса Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларига жойлаштирилди [2,80-81-б].
Корейсларнинг тўла ҳуқуқли фуқаро статуси сақланди, яъни улар “махсус кўчирилган”
эмас эди. 1937 йил охирларида Арманистоннинг чегара районларидан кўчирилган 2100
кишидан иборат 425 курд оиласи Қирғизистон ССРга жойлаштирилди.
1943-1944 йилларда Шимолий Кавказ халқлари – чеченлар, ингушлар, қорачойлар,
болқорлар депортация қилинди. Шимолий Кавказдан жами 608749 киши (чеченлар –
362282 киши, ингушлар – 134178 киши, қорачойлар – 68327 киши, болқорлар – 37406
киши, бошқа этник гуруҳлар – 6556 киши) [2, 105-б]. Уларнинг аксарият қисми Ўрта Осиё
республикаларига – асосан, Қирғизистон ССР ва Тожикистон ССР ҳудудларига
жойлаштирилди.
1944 йилнинг май-июнь ойларида Қримдан қрим татарлари, греклар, арманлар,
болгарлар ва бошқа миллат вакилларидан иборат жами 228392 киши депортация қилинди.
Қрим татарларидан 151720 таси Ўзбекистон ССР ҳудудларига жойлаштирилди [2, 111-б].
Шунингдек, грек, турк ва эронликлардан иборат 3652 киши Фарғона областига
жойлаштирилган.
1949 йилнинг 1 январида СССР НКВД Махсус посёлкалар бўлими ҳисобида
2 300 223 махсус кўчирилганлар бўлиб, улардан 340 253 нафари Ўрта Осиё
республикалари махсус манзилгоҳларида жамланган. Уларнинг републикалар бўйича
дислокацияси ва контингентлари таркиби қуйидагича эди: Ўзбекистон ССРда – 177 099 та
(Қримдан – 118488 та, Грузиядан – 42618 та, собиқ қулоқлар – 6699 та, немислар – 6518
та, “власовчилар” – 1569 та, қолмиқлар – 714 та, қорачойлар – 429 та, чеченлар ва
ингушлар – 64 та); Қирғизистон ССРда – 128 727 та (чеченлар ва ингушлар – 62583 та,
қорачойлар – 23974 та, немислар – 14954 та, болқорлар – 14361 та, Грузиядан – 8911 та,
“власовчилар” – 2974 та, Қримдан – 827 та, қолмиқлар – 143 та); Тожикистон ССРда –
30 630 та (немислар – 18184 та, “власовчилар” – 5772 та, Қримдан – 4537 та, “немис
малайлари” – 2137 та); Туркманистон ССРда – 3797 та (немислар – 2521 киши,
“власовчилар” – 1276 киши) [2, 164-166-б].
1950 йилларнинг бошида СССРдаги барча махсус кўчирилганларнинг деярли 50% и
РСФСР ҳудудларида, 36% и Қозоғистон ССР, 7% и Ўзбекистон ССР, 5% дан кўпроғи
Қирғизистон ССР, қолган 2% га яқини эса Тожикистон, Туркманистон, Украина ва
Карело-Фин ССР ҳудудларида жамланган эди [11, 122-б].
Депортация қилинган халқлардан айримлари махсус кўчирилганлар статистикасига
киритилмаган. Масалан, 1937 йилда Узоқ Шарқдан депортация қилинган 123 минг
корейсларнинг 74,5 мингтаси Ўзбекистон ССРга жойлаштирилган, улар “маъмурий
сургун қилинганлар” статусида бўлиб, махсус манзилгоҳлар рўйхатига олинмаган.
Сталин вафотидан кейин мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар лагерлар
ва махсус манзилгоҳлар тизимига ҳам таъсир кўрсатди. 1953 йил 1 январидан 1959 йил 1
январига қадар СССРдаги лагер маҳбуслари миқдори 4,5 мартага, махсус кўчирилганлар
миқдори эса 56 мартага қисқарди. Агар 1952-1953 йилларда мамлакатда 100 га яқин жазо
лагерлари фаолият кўрсатган бўлса, 1959 йилда улардан фақат 29 таси қолди, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: