147
ЗОМИН ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ҲАҚИДА
Тошбоев З.М., Ҳазратқулова Г., Эсиргапова Ю.
Жиззах давлат педагогика институти
zafartoshboyev76@gmail.com
Аннотация
:
мақолада
Ўзбекистонда биринчи бўлиб
ташкил этилган Зомин давлат
миллий табиат боғининг
ташкил этилиши, табиати, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, миллий
боғнинг рекреацион аҳамияти ёритилган.
Annotations:
the article reveals the organization, nature, flora, fauna,
and the recreation
importance of the national garden which was the first organized in Uzbekistan the national state nature
garden of Zamin.
Таянч сўзлар
: миллий боғ, тўқ кулранг, оч
жигарранг, арча ўрмонзор тупроқлари,
каррлар, карст воронкалари.
The emphatic words
: the national garden, dark grey, light brown, the fool of the get-tree forest,
cars, karst
Жиззах вилояти ҳам ўзининг географик жойлашуви, рельефининг
хилма-хиллиги ва
иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда турфа хил табиат гўшалари таркиб топган. Вилоятнинг
шимолий қисми кенг текислик чўл ҳудудларидан иборат бўлса, жанубдан уни баланд тоғлар
ўраб турганлиги ва шимолдан келаётган ҳаво массаларига рўпара тоғ ёнбағирларида рекреацион
аҳамиятга эга бўлган табиат манзаралари вужудга келган. Табиатнинг бундай ноёб
масканларидан самарали фойдаланиш ҳамда табиат компонентларини муҳофаза қилиш
мақсадида Зомин давлат миллий табиат боғи – Зомин тоғ-ўрмон минтақасида қишки спорт
турлари маркази, соғломлаштириш спорт мажмуаси тарзида 1976 йил 3 сентябрда 45590 га
майдонда ташкил этилган. 1978 йилда “Ўзбекистон халқ боғи” номи берилган. 1993 йилдан
ҳозирги номда юритила бошланди. Миллий боғ тоғ-арчага ихтисослашган бўлиб, арча
ўрмонлари ўсимлик ва ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлайди ва муҳофаза қилади.
Зомин
давлат миллий табиат боғининг таркибида Зомин ўрмон хўжалигининг Зомин участкаси, Ўрмон
хўжалиги институтининг Кўлсой таянч пункти, Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси кирган.
Зомин давлат миллий табиат боғи Туркистон, қисман Молгузар тоғ тизмасининг шимолий ён
бағрида Сангзор ва Зоминсув дарёлари ҳавзасида, хушманзара ва хилма-хил тик ландшафтлар
минтақасида денгиз сатҳидан 1000-4030 м гача баландликда,
Жиззах вилоятининг Зомин ва
Бахмал туманлари ҳудудларида жойлашган. Миллий боғнинг умумий майдони 24110 гектарни
ташкил этади. Миллий табиат боғи ҳудудида Туркистон тизмасининг Шовқортов чўққиси
жойлашган. Миллий боғнинг жануби-шарқий қисмида Бахмал туманининг Музбулоқ, Зартепа
қишлоқлари билан, жануби-шарқида эса Тожикистон Республикаси ҳудуди билан чегарадош.
Ноёб ва типик ландшафтлар билан бирга, арча ўрмонлари экологик тизимларнинг бир
бутунлиги, бу ҳудудда
инсон томонидан кам, мутлақо ўзгармаган табиий комплексларнинг
кўплиги халқ боғини ташкил этишга асосий шарт бўлди.
Миллий боғнинг геоморфологик ландшафтлари ҳар хил бўлиб, табиий шароитлари тоғ
баландлик минтақаларига боғлиқ. Боғ ҳудудининг геологик тузилишида энг юқори табақани ҳар
хил палеозой эрасининг (силур, девон, карбон даврлари) чўкинди жинсларидан (кристалл
сланец, оҳак, қумтошлар) ётқизиқлари ташкил қилади. Девон даврининг оҳактошларидан иборат
бўлган ҳудудларда карст кенг тарқалган. Карст шакллари – каррлар, карст воронкалари, Супа
платосининг чеккаси ва Кўлсой дарасида кенг тарқалган. Палеоген ва неоген ётқизиқлари ҳам
кенг ривожланган. Бу ётқизиқлар қизғиш рангли гил, қумтош ва конгломератлар кўринишида
Кўлсой ва Қизилмозорсой ҳавзасининг ўрта қисмида кенг тарқалган бўлиб, рельефнинг турли
шаклларини ҳосил қилган.
Зомин халқ боғининг рельефи тоғли, ҳар хил чуқурликдаги
катта-кичик сойликлар,
нураш таъсирида пайдо бўлган ўнқир-чўнқирлар ва тоғ ёнбағирлари тик бўлиб, турли томонга
йўналган сувайирғич – ён тизмалардан иборат. Зомин тоғи (Туркистон тизмаси) марказий сув
айирғичнинг икки ён томони – жануб ва шимол томонларига тик тушган; энг баланд чўққиси
4033 м бўлиб, ғарб томонга пасайиб боради. Ғуралаш довонининг баландлиги 2750 м.
148
Миллий боғнинг умумий иқлими континентал ва қурғоқчил. Боғ ҳудудида Сангзор –
1307 м, Кўлсой – 2100 м, Гуралаш – 2260 м ва Шаҳристон – 3200 м метеорологик станциялари
жойлашган. Тоғолди ҳудудларида йиллик ёғин миқдори 353 мм, баланд тоғларда 348 мм, ўрта
тоғларда эса 405 мм га тенг бўлиб, уларнинг 50-60 %ибаҳор фаслига тўғри келади. Ҳавонинг
йиллик ўртача нисбий намлиги 30-35 %ни ташкил этади. Ўртача йиллик ҳарорат кўрсаткичи
21,7
0
С – 26,3
0
С га тенг. Кўлсой, Шаҳристон пунктларида июн ойининг ўртача ҳарорати 21,9
0
С
– 29,9
0
С га тенг. Мутлақ минимум – 32
0
, мутлақ максимум +33
0
. Энг юқори ҳарорат июл ва
август, энг паст ҳарорат декабр ва январ ойларида кузатилади. Совуқсиз давр ўртача 140 кун
давом этади. Кўп йиллик ўртача ёғин-сочин миқдори 450 мм дан 700-800 мм гача. Боғда қиш
барқарор бўлиб 5 ой давом этади. Тоғнинг баланд қисмида ноябр ойидан май-июн ойларигача
қор сақланади.
Бу боғ ҳудудида асосан Сангзор ва Зоминсув дарёлари ҳавзалари жойлашган. Умуман
боғнинг гидрографик тармоқлари унчалик қалин эмас. Зомин миллий табиат боғидан оқиб
ўтувчи сойлар Зоминсув дарёсига қуйилади. Бу дарёга Обилкўл, Қашқасув, Еттикечув, Ўрикли,
Шариллоқ, Усмонли, Оқтош ва Кўлсой каби сойлар келиб қуйилади. Уларнинг барчаси
Туркистон тоғ тизмаларидаги қорларнинг эришидан ҳосил бўлади. Эрта баҳор ойларидан кеч куз
ойларигача ёғин ёғиши ҳисобига сой сувлари янада кўпаяди. Сув сатҳининг кўтарилиши одатда
апрел ойидан бошланса, май ойида энг юқори сатҳга етади ва сўнгра аста-секин пасайиб боради.
Миллий боғнинг шимолий томонида Зомин сув омбори жойлашган. У Зомин тумани ерларини ва
маҳаллий аҳолини сув билан таъминлайди. Сангзор дарёсининг кўп йиллик ўртача сув ҳаражати
секундига 4,9 м
3
/сек.га тенг бўлиб, Туркистон тизмасининг энг баланд қисмидан бошланади.
Боғда тўқ кулранг, оч жигарранг, арча ўрмонзор тупроқлари, қори тоғ яйлов, ўтлоқи-
ботқоқи, ўтлоқи тупроқлар турлари учрайди. Ўсимликлар дунёси дашт, арча ўрмонзорлари, тоғ
ксерофитлари ва субальп минтақаларидан иборат. Арчазорлар боғ майдонининг 55 %ини
ташкил қилиб, 2000-3000 м баландликларда жойлашган. Бу ерда арчанинг Зарафшон (қора арча),
саур арча ва Туркистон арчалари турлари тарқалган. Боғ минтақаларида 400 ёшли ва ундан катта
арчаларни учратиш мумкин. Айниқса боғ ҳудудида доривор ўсимликларнинг 30 дан ортиқ тури,
лолаларрнинг кўплиги, мевали буталарнинг кенг тарқалганлиги эътиборга сазовор. Ўсимлик
турларининг умумий сони 100 дан ортиқ. Боғда дарахтларнинг 8, буталарнинг 15 ва ўт-
ўланларнинг 220 дан ортиқ турлари учрайди. Зомин халқ боғининг ўсимлик қоплами хилма-хил
бўлиш билан бирга уни қуйидагича учта баландлик (вертикал) минтақаси мавжуд:
1. Ўсимлик қоплами ҳар хил ўтлар, бетага ва буғдойиқдан иборат бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: