Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   292
Bog'liq
1-392

тоғ дашт 
минтақаси
(1300-2300 м баландликда); 
2. 
Ўрмон минтақаси
. Бу минтақа денгиз сатҳидан 2000-2100 м дан бошланиб, 2700-2800 
м гача давом этади. Бу ерда ҳар хил ўтлар ва бетагадан ташқари, арча ўсади. Арча ўрмонлари – 
Туркистон арчаси (ўрикарча), ярим шарсимон арча (саурарча) ва Зарафшон арчаси (қизиларча) 
турларидан иборат. Арча ўрмонларининг ёши ўртача 200 йил га тенг. Ўрмон минтақасида арча 
дарахтларидан ташқари шилви (учқат), наъматак, ирғай, зирк ва бошқа турли хил буталар ўсади;
3. 
Баланд тоғ (субальп) минтақаси
денгиз сатҳидан 2700-2800 м баландликдан 
бошланиб, бу ерда ҳар хил тиканли (тоғ ксерофит) ўсимликларидан ташқари турли-туман 
субальп минтақаси ўсимликлари ўсади. 
Зомин халқ боғининг ҳайвонот дунёси турли-туман бўлиб, боғ ҳудудида ва атрофларида 
судралиб юрувчиларнинг 6 тури, паррандаларнинг 63 тури ва сутэмизувчиларнинг 18 тури 
мавжуд. Миллий боғда ҳайвонот дунёси боғнинг ландшафтига қараб мослашган, аммо уларнинг 
тарқалишида алоҳида чегара йўқ. Пастки тоғ ландшафтларида (400-2000 м) тулки, қуён, чўл 
бўриси, бўрсиқ, Туркистон сассиқ кўзани; ўрта тоғ ландшафтларида оқ тирноқли айиқ, ёввойи 
тўнғиз, тулки, қуён, бўри; баланд тоғларда айиқ, тўнғиз, Ўрта Осиё тоғ эчкиси, Северцев қўйи, 
оқ сувсар, силовсин, уй сичқони, ўрмон сичқони, арчазор сичқони, олмахон; қушлардан – 
чуғурчуқ, бургут, майна, сава, кўк қарға, зағизғон, сариқ, чумчуқ, булбул, бургут, улар, қирғий, 
укки, лойхўрак, каптар бор. Зоминсув ва Сангзор дарёларининг ирмоқларида маринка ва шоҳ 
балиқлар кўп; илонлардан сариқ илон, сув илони, чипор илон, қалқонтумшуқ илон, Туркистон 
агамаси ва сув бақалари учрайди.


149 
Зомин халқ боғи табиий, ижтимоий-иқтисодий ва рекреацион хусусиятларига кўра 
функционал зоналарга ажратилган ягона режалаштирилган тизимдан иборат. Боғ ҳудуди 
қуйидаги учта зонага бўлинган бўлиб, бу функционал зоналар тоғ-ўрмон минтақаси, тупроқ, 
сувни сақлаш, хўжалик ва рекреацион аҳамиятга эга бўлган флора ва фаунасини сақлаш 
мақсадига хизмат қилади. 
1.Қўриқланадиган зонага
барча табиий зоналарни ўз ичига олган участкалар (Ўрта Осиё 
ўрмончилик илмий тадқиқот институтларининг Кўлсой таянч пункти) кирган. Бу зонага илмий 
ходимлардан бошқа ҳеч ким қўйилмайди. У ерда табиатни муҳофаза қилишнинг қўриқхона 
режими ўрнатилган; 
2.Рекреация учун чегараланган зонада
фақат туристик гуруҳларга сўқмоқлар ажратилиб, 
бир кунлик саёҳатга бориб келишига рухсат этилади. Бу зона қўриқхона учун буфер вазифасини 
бажаради; 
3.Интенсив рекреация зонаси
боғнинг асосий транспорт магистрали ҳисобланган Зомин-
Бахмал автомобил йўлининг икки томонида, денгиз сатҳидан 2000 м дан 3000 м гача 
баландликда жойлашган компакт ҳудуд ҳисобланади. Бу зона таркибига рекреация учун энг 
қулай ва бориш осон бўлган ноёб хушманзара ландшафтлар, арчазорлар, табиат ёдгорликлари ва 
бошқа табиий объектлар киради. Бу ерда рекреациянинг ҳамма турлари, шунингдек, дам 
олувчиларни жойлаштириш, уларга маданий-маиший, тиббий, транспорт хизмати кўрсатиш ва 
бошқа хизмат турлари йўлга қўйилган. Шуни айтиш керакки, Зоминсув ва Сангзор дарёлари 
ҳавзаларида жойлашган бу табиий боғ, айниқса, у ердаги кенглиги 500 м ва чуқурлиги 450 м га 
тенг бўлган Чортанги жарлигидаги шаршара, Супа текислиги туристик жиҳатдан катта 
эътиборга эга. Супа платосининг ландшафт шароити, денгиз сатҳидан 2200-2400 м баландлиги, 
текис рельефи, ер усти тузилиши, фитонцидларга бой соф ҳавоси, юмшоқ иқлими, чиройли 
ўрмон манзаралари ва бошқа ўзига хос хусусиятлари билан тоғ спорти марказини яратиш ва 
қишки спортнинг ҳамма турларини ривожлантириш ҳамда ташкил этиш учун жуда қулай 
шароит мавжуд. Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, иқлим шароити, рельефи жиҳатидан бу 
жой Россия, Австрия, Франция, Польша, Чехия, Руминия, Болгариядаги тоғ спорти 
марказларидан анча юқори туради. Ҳозирги вақтда Зомин миллий табиат боғида катта ташкилий 
ишлар олиб борилмоқда. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish