Keywords: irrigated agriculture, irrigation, landscape transformation, wastewater, tugai,
plant formation.
Чўлларда суғорма деҳқончилик қилиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғориш
тизимидан нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келган кўллар гуруҳи антропоген ёки
143
ирригацон кўллар деб аталади. Инсоният фаолияти туфайли табиий географик муҳитда
бўлаётган ўзгаришларни ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади.
«Табиат-инсон-жамият» учбирлигининг ўзаро алоқадорлиги кучая бораётган бир вақтда,
ландшафтларда бўлаётган ўзгаришларни тадқиқ қилиш, суғорма деҳқончилик натижасида
юзага келган муаммолар моҳиятини янада очиб беради.
Тарихий маълумотларга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, 1913 йилда Орол
денгизи ҳавзасида ҳаммаси бўлиб 2 миллион гектар ер суғорилган ҳолос. Суғориладиган
ерлар майдони муттасил кўпая бориши 1960 йилга тўғри келади. Бу давр, янги ерлар энг
кўп ўзлаштирилган, суғориладиган майдонлар кенгайтирилган, суғорма деҳқончилик кенг
қулоч ёзган давр ҳисобланади. Йиллар давомида суғориладиган ерлар майдонининг
кенгайиб бориши сабабли, коллектор-зовур тизимлари орқали четга чиқиб кетадиган
қайтарма сувларнинг ҳажми ҳам кўпая борган [1]. Мана шундай қайтарма сувлар
Қизилқумнинг қуруқ ботиқлари томон оқизилган ва натижада чўл ботиқлари ўрнида жами
6360,14 км
2
майдонга тенг бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизими, Оёқоғитма кўли,
Қорақир кўли, Маданкўл, Денгизкўл, Аязкўл каби бир қанча ирригацион кўллар ҳосил
бўлган [4]. Қизилқум чўлида ҳосил бўлган энг йирик ирригацион кўл Айдар-Арнасой
кўллар тизими бўлиб, Шарқий Қизилқум чўлининг қарийб 4000 км
2
майдонини ишғол
қилади. Кўлни Шимолий Нурота тоғ тизмалари билан туташиб кетганлиги чўл+кўл+тоғ
триадаси ўзига ҳос геотизимларни ва ландшафтлар трансформацияларини ҳосил қилади.
Бундай триада бошқа ирригацион кўлларда такрорланмаслиги билан ажралиб туради.
Маълумотларга қараганда, В.А.Буригин ва М.И.Марцинковскаялар (1980) кўл
ҳосил бўлишидан олдин, кўл ўрнидаги Айдар ботиғи ва атрофидаги қум тепаликларда
пссамофит
(Gypsophyta)
ўсимликлардан оқсаксовулзор
(Haloxyleta persici)
формацияси
кенг тарқалганлигини ва кўл пайдо бўлгандан кейин (1969 йил) оқсаксовулзорларнинг
бутунлай сув остида қолиб, йўқолиб кетганлигини таъкидлашган [2: 106 б.]. Шундай
бўлсада, кўлнинг юзага келиши Қизилқум чўлида янги табиий географик комплексларни
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Улар кенг тарқалган геотизимлар, тўқайзор ландшафт жой
типилари ҳисобланади.
Тўқайлар дарё водийси бўйлаб кенг тарқалган ўрмон ёки чакалакзорни билдиради.
Геоботаник олим Е.П.Коровин (1961) ўрмон, бутали чакалакзор ва ўт ўсимликлари
ўсадиган жойни тўқай деб ҳисоблаган [3]. Ю.Султонов (1974) Чўл зонасининг қулай
географик шароитларида тўқайларни ҳам учратиш мумкинлигини таъкидлаган [5: 51 б.].
Бугунги кунда Қизилқум чўлининг барча ирригацион кўллари атрофида тўқайзорларни
учратишимиз мумкин. Фақат, улар ўсимликлар турининг кўплиги, яйлов сифатида
сермаҳсулдорлиги каби хусусиятлари билан фарқ қилади.
Кўл атрофида вужудга келган тўқайзорлар соҳил бўйидан узоқлашган сари
формациялари гурунт сувларининг чуқурлигига қараб ўзгариб боради. Кўл қирғоқларида
орол ва ярим оролларда қамиш ва қўғазорлар учраса, улардан кейин юлғунзорлар, грунт
сувлари чуқурроқ бўлган майдонларда тупроқ қатламининг шўрлигига қараб ёнтоқзорлар
ва ажриқзорлар учрайди [7: 69 б.].
Тўқайзорларда ўсимликларнинг ўзаро бир-бирига ва
атроф муҳитга мослашиши ҳамда бошқа ўсимлик турлари билан бирга ўсиши
ярусликларни вужудга кетиради [6]. Айдар-Арнасой кўллар тизими соҳили бўйидаги
тўқайзорлар қуйдаги ярусликларда намоён бўлади.
1-ярус- дарахтлар: туранғил, тол, сув тол ва бошқалар.
2-ярус- бутасимонлар: юлғун, жинғил, илонпечак ва бошқалар.
3-ярус- ўтсимон: қамиш, қўзиқулоқ, шўра, рўвак ва бошалар.
Кўлнинг шимолий қисмида қамиш, юлғун, жинғил, оқбош аралаш шўражриқзорлар
кўл соҳили бўйлаб бўлак-бўлак майдонларда ҳамда 15-20 км.га чўзилган эни унча кенг
бўлмаган лентасимон узун тўқай жой типини ҳосил қилади. Жанубий соҳилида эса,
тўқайлар 200 метрдан 1,5 км.гача бўлган кенгликда сув таъсир этган ҳудудларгача
тарқалган [7: 71-72 б.].
144
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |