Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Валовик О. Китайский вариант. Ж."Хлопок",–Т.,1989, №2. –стр 17
2.
Мирзажонов К. Лик Центральной Ферганы в прежнее и настоящее время. –Т.
«GOFANPOLIGRAF» МЧЖ, 2014. –стр.249.
3.
Мирзажонов К.М., Рахмонов Р.У.Ирригационная эрозия почв и элементы борьбы с
ней.–Т. Навруз,2016,–стр.252.
4.
Мирзажонов К.М., Юсупжонов К.М. Влияние сидеральных культур на повышение
плодородия почв, подверженных ветровой эрозии. –Т.Труды СоюзНИХИ, вып. 46, 1981. –
стр.76
5.
Тер-Аванесян Д.В. Хлопчатник. –Моск. "Колос", 1979, –стр.400-402
6.
Устименко-Бакумовский Г.В. Растениеводство тропиков и субтропиков. –Моск. ВО
"Агропромиздат", 1989– стр.270-273.
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ТАРҚАЛГАН S.COMOSA ТУРИНИНГ ТУРЛИ
ЖОЙЛАРДА ЎСГАН ГУРУҲЛАРИНИНГ ПАЛЛАБАРГИНИ АНАТОМИК ВА
МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШГА ДОИР
Рузматов Эргашали Юлдашевич
б.ф.н., доцент
Анваржонов Жавохир Қахрамонович
Андижон давлат университети
Аннотация: Мақолада S.Comosa турининг турли жойларда ўсган гуруҳларининг
паллабаргини анатомик ва морфологик тузилишга доир маълумотлар келтирилган.
Таянч сўзлари: Scutellaria туркуми, полиморф, comosa, таксономия, эпидерма,
аномоцит, анизоцит, диацит, безли тук.
Annotation: The article provides information on the anatomic and morphological structure
of the herbaceous herbicidal groups.
Key words: Scutellaria genus, polymorph, comosa, taxonomy, epidermis, anomocyte,
anisocyte, diatite, glandular tumor.
Scutellaria туркуми турлари космополит ва полиморф бўлиб, систематикасида
ноаниқликлар мавжуд. Изланувчиларнинг туркумга бўлган муносабатига кўра турлар
сони ҳар хил адабиётларда турлича 200-350 та кўрсатилади. Хусусан, бу маълумот Помир-
Олой тоғ тизмаларида тарқалган турларга тегишлидир. Биз мавжуд адабий манбаларда
Scutellaria туркумга кирувчи турларнинг анатомик тузилиши ҳақида маълумот
учратмадик. Бу муаммони оз бўлсада ҳал этишда Фарғона водийсида тарқалган Scutellaria
140
туркумига кирувчи S.comosa турининг турли жойда ўсадиган ўсимлик гуруҳларини
анатомик – морфологик тузилишини ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Scutellaria туркуми ўсимликлари баъзи турлари илгаридан халқ табобатида қон
босимини пасайтиришда ишлатилиб келинган. Юзепчук (1954) тавсифлаган 53 та тур,
А.Патоннинг (1990) фикрича, Scutellaria orientalus турига эквивалентдир. Эдмонсон (1982)
Туркияда тарқалган Scutellaria orientalusни ўрганиб чиқиб 1 та тур ва унга қарашли 16 та
кенжа турга киритади. Бу туркум таксономиясининг қийинлиги шундаки, 1 та турнинг
турли муаллифлар томонидан ҳар хил ном берилганлигидадир.
Яъни бу турларнинг қайси минтақада ва қандай ареалда учратганлигига қараб турли
хил ном билан аталган.
Масалан: Туркия флорасида Scutellariya orientalus деб аталса худди шу тур Эрон
флорасида S.pinnatofida деб аталган. Холбуки Потоннинг келтирган маълумотларига кўра
икковини белгилари бир-хилдир.
Шундай бўлсада, биз адабиётларда туркумга кирувчи турларнинг анатомик
тузилиши тўғрисида маълумот учратмадик. мақолада Фарғона водийсида тарқалган
Scutellariya comosa турининг турли жойларда ўсган гуруҳларининг вегетатив
органларидан паллабаргининг анатомик ва морфологик тузилиш белгиларини ўрганиб,
улардаги қўшимча диагностик белгиларини топиш ва улар ёрдамида бу турнинг
мустақиллик даражасини аниқлаш.
Ўрганилган белгилар шу турнинг қанчалик турғунлиги ва экологик қайишқоқлигини
шунингдек, турларни чегаралашда катта таксономик эволюцион белги ҳисобланади.
Ўрганилган турларнинг уруғлари лаборатория шароитида 50-70 % униб чиқди.
Адирликларидан олинган ўсимлик гуруҳи паллабаргининг шакли тескари
тухумсимон бўлиб, узунлиги 3-4 мм, эни 2-3 мм га тенг.
Паллабаргнинг устки эпидермасида поячали-каллакчали безли туклар учрайди (1мм
2
10-20 та). Бу тукларнинг узунлиги 150-300 мкм гача бўлиб улар 2-3 ҳужайралидир.
Утки эпидерма ўта йирик ҳужайрали (1 мм
2
майдонда 380-500 та), ён деворлари
ўртача қалинликда бўлиб, кучли даражада қийшиқ ва ҳужайралар чўзиқроқ шаклда.
Оғизчаларнинг деярли барчаси аномоцитли, онда-сонда анизоцитли бўлиб, улар
остки эпидерманинг оғизчаларига қараганда йирикроқ (1 мм
2
100-140 та).
Остки эпидерма. Паллабаргнинг устки ва остки эпидермасида қопловчи туклар
учрамайди. Остки эпидерма 2 хил типдаги туклар учрайди. Улар поячали каллакчали ва
қалқонсимон безли туклардир. Поячали каллакчали туклар (1 мм
2
15-20) 3 ҳужайрали
бўлиб, узунлиги 160-300 мкмга тенг. Қалқонсимон безли туклар (1 мм
2
10-20 та) 6-8
ҳужайрали.
Остки эпидерма ҳужайралари йирик, (1 мм
2
800-840 та), ҳужайра деворлари ўта
қийшиқ бўлиб, заиф майда тўлқинсимондир. Остки эпидерма оғизчаларининг (1 мм
2
140-
180 та) 50-60 % диацит типда, қолганлари эса анизоцит, аномоцит типда. Баъзи
оғизчаларнинг бир қутиб томонида Т-симон йўғонланиш кузатилади.
Паллабаргнинг кўндаланг кесмаси.
Паллабарг мезофилли қалин (224-260 мкм) бўлиб, дорзивентрал гоҳида изолатерал
полисад типдаги 5-6 қатор хлоренхима ҳужайраларидан тузилган. Устки эпидерма остида
2 қатор устунсимон ҳужайралар, унинг остида 4 қатор булутсимон ҳужайралар, гоҳида эса
остки эпидерма остида калтароқ кенг устунсимон ҳужайралари қатори учрайди. Яъни
умуман олганда паллабарг мезофиллининг тузилиши дорзивентрал типга оид. Кўндаланг
кесмада устки эпидерманинг ташқи деворлари қалин 1-1,5 мкм, остки эпидерма
ҳужайралари ташқи девори 0,5 мкм қалинликда.
Оғизчалар барг эпидермасининг устки ва остида тўлиқ эпидерма сатҳида жойлашган.
141
Устки эпидерма
Остки эпидерма
1-расм. Имом отадан олинган ўсимлик гуруҳи паллабаргининг эпидерма тузилиши.
Устки эпидерма
Остки эпидерма
2-расм. Қўйқулоқдан олинган ўсимлик гуруҳи паллабаргининг эпидерма тузилиши.
Устки эпидерма Остки эпидерма
3-расм. Миндондан олинган ўсимлик гуруҳи паллабаргининг эпидерма тузилиши
Олинган паллабаргларнинг анотомик тузилишига асосланиб қуйидаги хулосага
келиш мумкин.
Ўрганилган S.comosaнинг барча гуруҳларига хос бўлган умумий белгилар; -
-
Паллабарг шаклининг тескари тухумсимон бўлиши.
-
Мезофиллнинг дорзивентрал типда тузилиши.
142
Эпидерманинг йирик ҳужайралилиги ва деворларининг қийшиқ ва тўлқинсимон
бўлиши ҳамда оғизчаларнинг кўпчилиги аномоцит, камроқ анизоцит ва диацит типда
бўлиши ва уларнинг эпидерма сатхида бироз юқорироқда жойлашиши.
Кўпчилик оғизчаларнинг аномоцит ва анизоцит типда бўлиши, мезофиллнинг
дорзивентрал типда бўлиши, йирик ҳужайрали ва деворларининг тўлқинсимонлиги –
ансестрал – аждодий белгилар деб қараймиз.
Шундай қилиб паллабарг ўзида бирмунча аждодий белгиларни сақлаб қолган ва бу
белгилар ўрганилган тур аждодининг нисбатан мезофилл шароитда яшаганлигидан
далолат беради.
Устунсимон ҳужайлари ва паренхима ҳужайралари қатори сони, ҳужайра, оғизча,
туклар сони ва типи ўзгарувчан бўлиб, яшаётган жойдаги ташқи муҳит омилларига
мослашувчи адаптив белгилардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |