Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети


Ичимлик сувининг кимёвий таркиби бўйича



Download 1,13 Mb.
bet8/8
Sana09.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#763615
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Suv-kurs ishi (4)

Ичимлик сувининг кимёвий таркиби бўйича


меъёрлари





Кимёвий моддалар

Меъёрлар мг/литр(гача)



1



қолдиқ алюминий



0,5



2

Бериллий

0,0002



3

Молибден

0,25



4

Маргимуш

0,05



5

Нитратлар

45



6

қолдиқ полиакриламид

2

7

Қўрғошин

0,03



8

Селен

0,001



9

Стронций

7,0



10

Фтор

0,7-1,5





Ичимлик сувининг бактериологик таркиби бўйича


меъёрлари





Кўрсаткичлар

Меъёрлар



1



1 мл сув таркибидаги микроблар сони



100 дан ошмаслиги керак

2

1 литр сувдаги ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи

3 дан ошмаслиги керак





Ичимлик сувининг оргонолептик хусусиятлари бўйича


меъёрлари




Кўрсаткичлар


Меъёрлар



1



2000С ва 6000С иситилгандаги сув ҳиди, балл



2 гача



2

2000С да сувнинг мазаси, балл

2 гача



3

Сувнинг ранги, градус

20 гача



4

Сувнинг лойқалиги, стандарт бўйича мг/л

1,5 гача





Ичимлик сувининг органолептик хоссаларига таъсир этувчи кўрсаткичлар бўйича меъёрлари




Кўрсаткичлар


Меъёрлар



1



РН кўрсаткичи



6,0-9,0



2

Темир, мг/л

0,3 гача



3

Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг/эквл

7 гача



4

Марганец, мг/л

0,1 гача



5

Мис, мг/л

0,1 гача



6

қолдиқ полифосфатлар (РО 3-4), мг/л

3,5 гача



7

Сульфатлар


500 гача



8

Хлоридлар, мг/л

350 гача



9

қуруқ қолдиқ, мг/л

1000 гача



10

Рух, мг/л

5,0 гача








Сув хақида қизиқарли маълумотлар
Оламда қанча кислород бор?

Табиатда кислороднинг уч ҳил изотопи топилган. Уларнинг энг кўпи кислород 16О, ундан камроғи оғир кислород 18О, энг ками 17О кислороддир. Биз нафас олаётган ҳаво кислородида 17О нинг ҳар 10 атомига 18Онинг 55 атоми ҳамда 16О кислород изотопининг 26000дан зиёд атоми тўғри келади.


Физик олимлар тезлаткич ва реакторлар ёрдамида кислороднинг 13О,14О, 15О, 19О, 20О каби яна бешта радиоактив изотопини яратишга муваффақ бўлишди. Аммо кислороднин ана шундай барча изотоплари узоқ яшай олмай, бир неча дақиқадаёқ парчаланиб, бошқа элементларнинг изотопига айланиб кетади.
Сувдан сувнинг фарқи бор.

Сувнинг умумий тарздаги Н2О формуласи билан боғлиқ бўлган ҳилма-ҳил бирикмаларни ҳисоблаб чиқсак, сувларнингқирқсаккиз хили бўлишианлашилади. Шундан ўттиз тўққиз хили радиоактив, тўққиз хили эса барқарор сувлардир: Н216О, Н217О, Н218О,HD16O, HD17O, HD18O, D216O, D217O, D218O. Агар водороднинг ўта оғир икки изотопи 4 Н ва 5 Н мавжудлиги ҳақидаги маълумот узил-кесил исботлангудек бўлса, сувларнинг хили бир юз йигирматага етади. Аммо бу гапнинг якуни эмас. Совет физиклари 1970 йилда кўп зарядли ионларнинг катта тезлаткичида фавқулодда ғалати кислород- 24О ўта оғир изотопини яратишга муяссар бўлишди. Унинг ядросида жуда кўп миқдорда ортиқча нейтронлар бўлиб, бу ядро ғоят беқарор. Агар кислороднинг ана шу янги изотопини ам назарда тутадиган бўлсак, бундан сувлар хилининг сони 135 тага етади.


Молекуласи таркибида тритий элементи бўлган неча-неча хил сувлар космос чегарасида вужудга келиб, ёмғир билан биргаликда ерга тушишини кўз олдингизга келтиринг-а.қолаверса, атом реакторини совутадиган сувда неча хил радиоактив сувлар юзага келишини ҳам айтиш жоиздир. Дунёнинг қайси бир еридан бир пиёла сув олманг, унда изотоп таркиби турлича бўлган ҳар ҳил молекулалар аралашмаси мавжуддир. Шубҳасиз хилма-хил изотоп таркибли молекулалар ҳосил бўлиши эҳтимоли ҳар доим бир ҳил эмас. Бир йўла икки ёки учта ноёб атом изотопларига эга молекулалар шуқадар сийрак ва кам вужудга келадики, физикларнинг фикрича, ҳозир уларни эътиборга олмаса ҳам бўлаверади.

Оғир сув нима?




Сувнинг бу хили ҳам табиатда эркин ҳолда кузатилмайди. Сирасини айтганда, фаолиятқат мутлақо водород ҳамда кислороднинг оғир изотопларидан таркиб топган сувнигина- D218O- дейиш мумкин эди, аммо бундай сув ҳатто олимларнинг лабораторияларида ҳам йўқ. Албатта, бунақанги сув фан ёки техникага зарур бўлса, олимлар уни ҳосилқилишнинг усулини топадилар: ахир дейтерий ҳам, оғир кислород ҳам табий сувда истаганча топилади-да.
Фан ва ядро техникасида оғир водородли сувни шартли равишда оғир сув деб аташқабулқилинган. Оғир сувда фаолиятқат дейтерий бўлиб унда водороднинг одатдаги енгил изотопи мутлақо йўқ. Мазкур сувда кислород бўйича ирзотоп таркиби ҳаво кислороди таркибига мувофиқ келади. Оғир водородли сув формуласини ёзиб ҳам бўлмайди. Бу химиявий бирикма эмас, барчасид дейтерий бўлган бир неча хил сувнинг аралашмасидир, унда енгил водород мутлақо йўқ. Турлича изотоп таркибли сувлар аралашмасида кислороднинг барқарор изотоплари худди ҳаво таркибидагидек нисбатда бўлади.
Яқин-яқинларигача бирон киши оламда шунақа сув бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган, эндиликда эса жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида миллионлаб тонна сувниқайта ишлаб, ундан дейтерийни чиқариб ташлаш йўли билан соф оғир сув оладиган улкан заводлар ишлаб турибди.

Ярим оғир сувлар ҳам бўладими?




HDO таркибли аралашма молекулали сувни ярим оғир деб аташ мумкин. бундай сув ҳарқандай табиий сувда бўлади, бироқ уни соф ҳолда олиб бўлмайди, чунки сувда ҳам изотоп алмашинуви реакцияси кечади. Водород изотопларининг атомлари жуда характчанг бўлиб туради. Ўртача таркибли ярим оғир сув формуласига мувофиқ келадиган сув тайёрлашқийин эмас. Лекин алмашинув реакциясига 2HDO H2O+ D2O- мувофиқ у турлича изотоп таркибли молекулалар аралашмасидан иборат бўлади: H2O, HDO , D2O.

Ноль сув нима?


Ноль сув ҳавонинг соф енгил водороди ҳамда кислородидан таркиб топади. Бундай сув формуласининг ифодаси ҳам йўқ. Ноль сув ҳам бирқанча сувлар аралашмасидан иборат бўлиб, улардан ҳар бир енгил водород ҳамда кислороднинг барқарор изотопларнинг биридан таркиб топади. Мазкур сувда кислородлар ўртасидаги нисбат ҳаво таркибидаги сингаридир. Ноль сувда оғир водород бўлмайди. Физик-кимёгарлар бу сувни эталон сифатида танлаб олишга : ахир унинг таркиби доим бир хил бўлади-да. Уни ҳосилқилиш ҳам унчаликқийин эмас, таркиби номаълум бўлган сувни унгақиёслаш ҳамқулай: зичлик фарқларини аниқлаб, дейтерий миқдорини осонгина топиш мумкин.


Радиоактив сув борми?


Ҳа, бор. Физиклар атом реакторларида сунъий йўсинда тритийли сув ҳосилқилишни ўрганиб олишди. Радиоактивлигининг кучлиги туфайли бу сув жуда хавфли ҳисобланади. Бундай сув ҳосил ҳозирча олимларгагина керак.


Антисув (аксув) бўлиши мумкин?

Афсуски, физиклар бу саволга ҳали жавоб тополганларича йўқ. Гарчи акссув мавжудлиги эҳтимолини тасдиқлаш учун барча асослар мавжуд бўлса-да, амоо антикислород ҳақида сўзлашга ҳали эрта. Тўғри, совет тадқиқотчилари антигелий изотопларидан бирининг-антигелий-3 нинг ядросини олишга мувваффақ бўлишди. Зеро антиэлемент-3 олинган экан, бинобарин, физикларнинг яқин вақтда антиэлемент-8 (антикислород антиэементи) олишлари мумкинлигига ҳам умид биланқараш мумкин, аниқроғи улар буни ўзлари тайёрлашлари мумкин. уўшанда акссув ҳақида фикр юритиш мумкин бўлади. Антиводород ҳамда оддий кислороддан, маълумки, сув ҳосилқилиб бўлмайди. Антиводород билан оддий кислороднинг тўқнашуви катта фалокатга олиб келиши мумкин.


Шу боисдан ҳозирча антиводород изотопли сувлар ҳолин ҳисоблашқийин. Акссув молекуласи ҳосил бўлиши учун акскислород ҳам мавжудлиги талаб этилади. Ҳозирча биз бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз. Эҳтимол, Коинотнинг узоқ ерларида акс моддаларидан таркиб топган денёлар (физик ва асторонмлар бу масалани ғоят жиддий муҳокаа этяптилар) бордир. Балки ана шу аксдунёларда бизнинг оламдагичалик сонда хилма-хил акссувлар мавжуддир. Бу гап тўғри ёки нотўғрилигига ҳозирча ҳеч ким кафил бўла олмайди. Шунинг учун дунёда жами неча хил сув бўлишини биз ҳозир билолмаймиз.

Коинотда сув


Наҳотки комосда сув бўлса?


Ҳа, аниқланишича, космик фазода сув бор экан. Бундан 7 йил муқаддам астрофизиклар радиотелескоп ёрдамида космосдан келаётган ғалати-1,35 сантиметр узунликдагиқисқа радио тўлқинларини аниқлашга муваффақ бўлишган. Бу нурлар Галактикамиздаги Ориона, Кассиопея ва баъзи бошқа буржларда жойлашган сирли улкан булутлардан тарқалаётганлиги равшанлашди. Назарий ҳисоб-китоблар бундай нурлар. . . . .сувга мансублигини кўрсатди. Сув буғларининг молекулалари юлдузлар ёриғлиги спекторининг инфрақизилқисмини ютади вақўзғалган ҳолатга твади. Бунда улар айланиш харакатининг энергия даражаси ортади. Молекулалар тағин асосий ҳолатгақайтганда улар 1,35 сантиметр тўлқинли энергия чиқара бошлайди. Сув булутлари космосда катта майдонни эгаллайди: уларнинг кўлами турли буржларда бирдан тоқирқ астрономик бирликкача етади, астрономларда масофа бирлиги Ердан қуёшгача бўлган масофага баробардир.
Лекин космик бўшлиқларда биргина сув мавжуд деб бўлмайди. Радиоастрономлар янги-янги мураккаб молекулаларни излаб топмоқдалар. Ҳозиргача гидрооксил, аммиак, формальдегид, углерод оксиди, циан, водород цианид топилган ва ҳатто, таажубки, олимлар чизиқли углерод занжирига эга бўлган мураккаб молекула-ацетиленилцианидни топишга муваффақ бўлишди. Бу эса олимларни ҳайратга солди: ахир бундай углерод занжирлари органик молекулаларгагина хос бўлиб улар илк бор космосда топилган-да. Ўқчи буржида юлдузлараро газ булути- ацетиленилцианид йўғилмалари мавжуд.
Космоснинг ичкари ерларида сув иштирокида кимёвий жараёнлар кечиши керак: ҳатто у ерда аниқланган кимёвий бирикмаларнинг ўзиёқ ьянада кўплаб бирикмалар ҳосил бўлишига олиб келувчи бирқанча кимёвий реакцияларнинг асоси бўлиши мумкин.
Шундайқилиб, ҳозирги вақтда олимлар ажойиб фан соҳаси-космос кимёсининг асосини яратмоқдалар. Унинг келажакдаги муваффақиятлари билан танишиш ғоят мароқлидир.
Бошқа планеталарда ҳам сув борми?

Бу саволга жудақатъий ва аниқ жавоб беравериш мумкин: ҳа, бошқа планеталарда ҳам сув бор.


Совет олимлари Венера сайёрасига автоматик кимё лабораториялари юборишди. Бу лабораториялар бевосита планета атмосферасида унинг таркибини кимёвий анализқилди ва олинган натижаларни радио орқали Ерга юборди. Ана шу лабораториялардан бири-“Венера-4” 500 миллион километр йўл босиб, “ғароийботлар сайёраси” атмосферасига парашютда муваффқиятлиқўнди. У атмосферанинг физик-кимёвий табиати-ҳарорати, босими, зичлигини ўлчади ва ўша ернинг ўзида газларнинг кимёвий таркибини тадқиққилди. Бу воқеа фан тарихида илк бор 1967 йилнинг 18 октябрида рўй берган эди. Кейинги икки автоматик станция Венерага 1969 йил май ойида етиб борди. Улар ҳам илгари олинган натижаларини тасдиқлади.
Аниқланишида, Венера “ҳавоси” таркибида қуйидагилар мавжуд:
карбонат ангидрид-қарийб 97 процент,
кислород-кўпи билан 0,1 процент,
сув буғлари-қарийб 1 процент,
азот-кўпи билан 2 процент.


1970 йил 15 декабрида планеталараро «Венера-7» автоматик станция сайёра сатҳга етди ва Ерга бевосита Венера юзасидан маълумотлар юборилди. Маълум бўлишича, сайёрада ҳарорат 4700 С дан юқори. Босим эса Ердагидан 90 марта ортиқ.
Албатта, Венерада суюқ ҳолдаги сув йўқ. Бизга маълум бўлган ҳаёт формалари мавжуд эмас. Лекин у ерда сув борлиги шубҳасиз.

Сув баландга оқадими?


Оққандақандоқ. Бундай ҳодиса ҳар доим ва ҳамма ерда содир бўлади. Мана, бунинг исботи. Ер ости сувлари сатҳидан то ер юзасигача бўлганқатламни намлаб сувнинг ўзи тупроқда юқорига кўтарилади. Дараҳтнинг капилляр томирлари бўйлаб сувнинг ўзи кўтарилиб, ўсимликка жуда баландга-ернинг ич-ичига кириб кетган илдизлардан то япроғ-у меваларигача озуқа моддаларни эриган тарзда етказиб еришда ёрдамлашади. Сиёҳ доғиниқуритиш учун босмақоғоздан фойдаланганингизда, юз артаётганингизда сочиқда сувнинг ўзи бевосита юқорига ҳаракатланаверади.


Куруқ сув бўладими?


Аниқланишича, бундай сув бўлади. Яқинда олимларнингқуруқ сув тайёрлашга муваффақ бўлишди. Гап шундаки, улар оддий сувга бирмунча намланмайдиган кремний кислотанинг майда кукунии аралаштиришди. Бунда сув дарҳолқуруқ сувни сепиш, пакетларда ташиш мумкин; ҳатто уни ушлаб кўрганда ҳам намлик сезилмайди, уқуруқ ва совуқдир.


Хулоса
СУВ нафақат тириклик манбаи, балки ҳаётнинг энг улуғ мўьжизасидир
Одамнинг фикр-ўйи, нияти ва қилмишлари пок бўлиши учун унинг халқуми тоза бўлиши керак, дейдилар. Халқум покланиши учун эса сув покиза бўлсин. Соғлиғимиз ҳам, умримизнинг узоқ бўлиши ҳам, аввало, ичар сувимизнинг сифатига боғлиқ.
Дин одам тупроқдан яратилган, деб айтади. Аммо қуруқ тупроқдан эмас, лойдан, албатта. Зеро, Аллоҳ таоло "…барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!" деб айтади (Анбиё сураси, 30-оят).
Рабғўзийнинг ёзишича, Аллоҳ Одам ато лойини қориб, устига ўтиз тўққиз йил аччиқ ва шўр бир йил эса чучук ёмғир ёғдирган экан (шунинг учун ҳам инсон ҳаётининг кўпи ғамли, озроғи қувончли бўларкан). Қирқ йил ёққан ёмғирдан баданимиз сувга хўп бўккан кўринади - инсон танасининг
65-66 фоизи, унинг энг олий қисми бўлмиш бош миянинг эса 80-82 фоизи сувдан иборат.
Танамизнинг учдан икки қисми сув бўлса, демак биз аввало сув эканмиз-да! Боз устига, одам ва умуман барча тирик организм истеьмол қилиб ютадиган озуқанинг ҳам саксон-тўқсон фоизи сувдан иборат бўлади.
Одамнинг фикр-ўйи, нияти ва қилмишлари пок бўлиши учун унинг халқуми тоза бўлиши керак, дейдилар. Халқум покланиши учун эса сув покиза бўлсин. Соғлиғимиз ҳам, умримизнинг узоқ бўлиши ҳам, аввало, ичар сувимизнинг сифатига боғлиқ. Ибн Синодан тортиб жами табиблар сувга алоҳида эьтибор берган: ранг-туси, тузи, таьми, ҳиди, дарё сувими ёки қудуқ суви, ҳовузнинг, ариқнинг катта-кичиклигига қадар бирма-бир тафсиллашган.
Ҳаммага аёнки, сув қаттиқ (муз), суюқ (сув) ва газ (буғ) ҳолатида бўлади. Булар физикага тегишли. Аммо бундан ташқари, ҳар қандай сув ё тирик, ё ўлик ҳолда бўлади; ўлик сувнинг хоссаси билан тирик сувнинг хусусияти бошқа-бошқа. Уларнинг таьми ҳам бўлакча. Хўш, тирик сув нимаю ўлик сув нима?
Осмондан ёққан қор-ёмғир, ҳавонинг тунда совушидан пайдо бўлган шабнаму қиров, музликларнинг эриб сув ҳолига келаётган, дарё-сойларда оқаётган ҳолати - тирик сув, қизиган, қайнаган, ё қайнаб буғга айланаётган сув - ўлик сувдир. Табиатдаги сув айланиш циклида ушбу биологик ҳолатлар мудом алмашиниб туради: денгизу кўллардаги сув қизиб, аста-секин ўлик сувга айлана боради, унинг бир қисми буғланиш туфайли осмонга кўтарилиб, булут бўлади, қор-ёмғир бўлиб йерга ёғади - яна тирик сувга айланади. Демак, буғ-булутнинг атмосферада совиш орқали тўйиниши (унинг оқибатида буғ сув-қор бўлиб яна йерга қайтиб тушади) табиатдаги энг мўьжизали ва мўжизакор ҳодиса - тириклик ана шу ҳодисадан бошланади, у туфайлигина давом этади.
Айтишларича, ҳар битта томчи ёмғир ва қор заррасини осмондан ерга бир фаришта олиб тушар экан. Шунинг учун ҳам қор ва ёмғир "оби раҳмат", яьни Аллоҳнинг раҳмат ёғдирган суви дейилади. Фаришталар сони шунчалик кўп эмишки, Ер юзи яралганда ёққан биринчи ёмғирнинг дастлабки томчисини олиб тушган фариштага иккинчи бор навбат келиши қиёматгача душвор экан. Тасаввур қилинг - Курраи замин яралганидан бошлаб охиратга қадар ҳар йили барча қитьаю уммонларга ёғадиган беҳисоб ёмғир, қор, дўл донасининг миқдорини! Айтайлик, бирон гектар жойга беш-ўн дақиқа ёмғир ёғиб ўтадиган бўлса ҳам, аниқки, шу жойга шунча вақт ичида миллиардлаб томчи ёмғир тушади. Бу нақл фаришталар кўплигини кўрсатиш учун айтилган албатта, аммо бошқа бир ҳақиқат ҳам бор: осмондан тушган ҳар бир томчи ё зарра - ҳаётбахш тирик сув, тириклик суви, бу бир Яратганнинг мўьжизаси. Тирик сув шоирлар обиҳаёт деб таьрифлайдиган, илк баҳорда дарёларда товуш ҳосил қилиб тўлиб-тошиб, анҳорларда пишқириб, бўтана бўлиб оқадиган, жами дов-дарахт ва ўт-алафнинг томирига жон суви бўлиб етиб борадиган сувдир.
Тўғри, ўлик сувни ҳам ичса бўлади, экин суғориш мумкин, аммо таьсири тирик сув каби эмас. Ўлик сув, нари борса, кимёвий тилда айтсак Н2О, холос. Жами ўсимлик ва дов-дарахтларнинг ҳаёти тирик сув билан боғлиқ: ер юзида ҳаёт пайдо бўлганидан бери тоғлар, ўрмонлар, яйловларга ёмғиру қор - тирик сув ёғади. Жон-жониворлар ҳам тирик сувни ичади.
Илгари одамларнинг энг кўп ичадигани ҳам чой ёки кофе эмас, сув эди (чойнинг юртимизга кириб келганига ҳали икки аср ҳам бўлмаган). Ариқ, сой ва дарёдан, улар ёьқ жойда эса булоқ, қудуқ, кориз каби йер ости сувидан ичимлик сифатида фойдаланилган. Буларнинг барчаси ёғин сифатида тоғлар, чўллар ва текисликларга тушган тирик сув эди. Тоғлардан келган сойлар оқсув, булоқлардан ҳосил бўлган дарёлар қорасув деб аталган. Тирик сув организм учун фойдали, аммо ўлик сув аксар одамларга тўғри келмайди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бир мисол кифоя: нозиктаьб, закий одамлар илгари бир қайнаган сувни яна қайнатиб чой дамлашни ёқтирмайди, чунки бу чойнинг таьми айниган, бемаза. Шунинг учун ҳар гал чой сувини янгилаймиз; ўлик сувни тўкиб ташлаб, қумғонга тирик сув қуямиз. Табибларнинг айтишича, нафақат ичиш, балки чўмилиш учун ҳам тирик сув дуруст. Чунончи, ёз чилласида томир кенгайиши туфайли бўшашиб, лоҳас бўлган одам фақат оқар сувда чўмилса, тетиклашиб, ўзига келади.
Аммо ҳозир кўп йирик шаҳарлар (қишлоқларнинг ҳам) аҳолиси тобора чала ўлик сувни истеьмол қилишга мажбур бўлаётир. Екин-тикин, чорва ҳам кўпроқ чала ўлик сувни ичади. Бундай сув бизга сув омборларидан келади.
Катта шаҳарлар дарёлар ёқасида, ирригацион қулай масканда бино бўлган. Тошкент - Чирчиқ дарёси бўйида қад ростлаган, Самарқанд - Сиёбдан сув ичган ва ҳоказо. Уларга тоғ ирмоқларидан ҳосил бўлган дарёлардан тирик сув оқиб келган. Шаҳар ўз истеьмоли учун керакли сувни олган, дарё ўз ўзанида яна оқиб кетаверган.
Эндиликда кўп шаҳарлар йелкасида сув омбори қурилган. Тошкент шарқида Чорвоқ сув омбори, Андижон кунчиқарида Кампирравот, Ўш жанубида Попон сув омбори…
Аксар сув омборларининг сатҳи саёз, яьни тўпланган сув кенг майдонда ёйилиб ётади. Чунки бу сув ҳавзалари чуқур эмас - бирон даранинг торроқ жойига тўғон солиниб, дарё ўзанидан табиий чуқурлик сифатида фойдаланилади. Ўзбекистондаги энг катта Туямўйин сув омборида қарийб саккиз миллиард куб метр сув сақланади (бу тўртта Андижон ёки тўртта Чорвоқ сув омборидаги сувга тенг дегани), аммо тўғонининг баландлиги бор-ёьғи 28 метр. Бошқа аксар сув омборларидаги ҳолат ҳам шунга яқин. Саёз жойда тўпланган жуда кўп сув Туроннинг қайноқ қуёши остида қизийди, ойлар давомида бир жойда ҳаракациз, тинч туриши туфайли биологик фаоллиги пасайиб, айнийди. Аҳён-аҳёнда ундан кўпроқ сув оқизиб юбориладиган бўлса, теваракни кўлмак сувнинг ёқимсиз ҳиди тутиб кетиши ҳам шундан. Ҳар мавсумда сув омборларида тирик жоннинг саломатлиги учун зарарли жуда кўп сув захираси тўпланиб қолади. Шаҳарнинг сувқувур тармоқлари аҳоли учун сувни ана шу улкан тарелкалардан - неча юз миллион куб метрлаб сув турғун сақланадиган сув омборларидан (ёки улардан дарёнинг қуйи ўзанига ташланадиган сувдан) олади. Биз гарчи зарарсизлантириш ва тозалаш-филтрлаш иншоотларидан ўтган бўлса-да, таьми айниган, узоқ муддат давомида ҳаракациз турган, саёз ҳавзаларда мудом қизиб-совугани боис, тириклик хоссасини анчагина ёьқотган, ўликликка мойил - тириклик хосиятини деярли ёьқотган шу сувни ичамиз, овқат пиширамиз. Тўғри, бу сув тип-тиниқ, аммо бу унинг экологик тоза эканлигини кўрсатмайди. Фақат дарё ва табиий кўл сувигина ўз тириклик хусусиятини яхши сақлайди.
Тошкент сувининг таьми ҳатто Марказий Осиёдаги кўп жойларникидан яхши. Чойи ширин. Чунки Тошкент қайноқ чўллар оралаб йетиб келадиган дарёлардан эмас, шаҳарнинг шундоқ йелкасидаги Чотқол, Угом, Писком, Кўксув тизмаларидан пайдо бўладиган Чирчиқ дарёсидан сув ичиб келган. Ҳозир эса Тошкент шаҳри Чорвоқ сув омборидан оқиб чиқадиган Бўзсув канали сувини тозалаб ичади. Тўғри, сув тиндирилади, филтрланади, тозаланади… Аммо пок бўлиб қоладими? Кимёвий жиҳатдан балким "тоза"дир, аммо маьнавий жиҳатдан-чи? Сув йетти юмаласа ҳалол дейдилар. Тўғри, аммо гап бу "юмалаётган", яьни оқар сув ҳақида айтилган. Чунки оқар сув тозаришга мойил бўлади, уни нопок қиладиган жисмлар сув ёьлида қолиб кетаверади. Лекин… ҳамиша ҳам шундайми? Бизнингча, сувда ифлослантирадиган, макруҳ қиладиган бирон нопок нарса ётганини кўрсагу, олиб ташламасак, сув ҳар қанча юмаласа ҳам ҳалол бўлмайди.
Бинобарин, биз ичимлик суви деб берилаётган сувнинг ҳам тиббий, ҳам маьнан жуда пок бўлишини талаб қилишга ҳақли бўла борамиз. Бу талабни қондириш учун юртимизда сув манбаларини покиза асрашга ҳаракат қилишимиз лозим.
Мутахассисларнинг айтишича, сувнинг ранги, таьми ва ҳиди унинг таркибида қанақа микрофлора ҳамда микрофауна (микроскопик ўсимлик ва жониворлар) кўпроқ тарқалганлигига боғлиқ. Чиндан ҳам, дарё сувидан бир томчи олиб, микроскоп орқали кузацангиз, шу бир қатра сувда ўнга яқин турли сув ўтлари ўсиб турганига ва ўнлаб антиқа жониворлар яшаётганига ишонч ҳосил қиласиз (сув қизиганида буларнинг барчаси ҳалок бўлади. Қайнаган сувнинг "ўлик" деб, муздан тушиб, яна ҳаёт кечириш учун яроқли ҳолга келган сувнинг "тирик" деб аталишига сабаб, эҳтимол, шудир?).
Одамлар "фалон дарёнинг суви ширин, анов сойнинг суви бадхўр" деган гапларни бекорга айтмайди. Чунки ҳар бир ариқ ё анҳор бўлак йердан оқиб ўтади, шунга қараб туз, ёд… нисбатига эга бўлади, микрофлора ва микрофаунаси ҳам ўзгача бўлади. Демак, синчиклаб текширилса, Чирчиқ дарёсини ҳосил этадиган Чотқол, Угом, Писком, Оқсув каби сойлар суви ҳам бир-биридан оздир-кўпдир, фарқ қилишини аниқлаш мумкин. Бунда улардан қай бирининг таркиби истеьмол учун энг мақбуллигини белгилаш қийин эмас.
Меннинг таклифимиз - гидролог ва биолог олимлар, тиббиёт ходимлари хулосалари асосида истеьмол учун энг мақбул бўлган дарё сувини аниқлаб, уни шаҳарлар яқинидаги тиндиргичга йетказиб бериш дурустлигини ҳал этиш мумкин эмасми? Сўнг шу дарёнинг бош ирмоғидан этагига қадар бутун гидрографик муҳит яхшиланиши - чорва молларидан иҳоталаниб, табиий биосфера муҳити тикланиши, ва, ниҳоят, шу манбанинг суви қувурларга олиниб, бошқа сувларга қўшилмаган ҳолда Водопроводга сув олинадиган ер ости сизгичларига ёпиқ ҳолда етказилса. Албатта, бунинг учун техник ва иқтисодий жиҳатдан ечими топилса, бу қувур металл эмас, керамика бўлиши мақсадга мувофиқ бўларди. Бу… хийла катта маблағни ташкил этади-ку, дейишлари мумкин. Ичимлик сувнинг тозалиги туфайли эришиладиган саломатлик ва ундан келадиган иқтисодий-ижтимоий манфаат эса ҳазилакам бўлмайди!
Биров бир валидан "Сиз авлиё бўлсангиз, мўьжиза кўрсатинг, биз ишонайлик" деса, вали уни қўлидан ушлаб, "Атрофинга қара, мўьжиза бўлмаган нарсани менга кўрсат" деган экан. Ҳа, Аллоҳ шу муаззам дунёни бошдан-оёқ мўьжиза қилиб яратган. Аммо улар ичида ҳам энг табарруги - сув…
Ўзбеклар сувни "ҳаётий муҳим модда ё "ресурс" деб эмас, улуғ қадрият деб эьзозлайди. Уволидан қўрқади. Зеро, сув нондай, балки нондан ҳам азиз, муқаддас бир неьмат. Ҳатто ҳар бир мўьминнинг сўнгги насибаси ҳам оғзига томизиладиган бир неча томчи сув… Уни пок сақлаш ҳар бир инсофли одамнинг,ҳар бир мусулмоннинг ва ҳар бир фидойи ўзбекнинг виждон ишига айланиши лозим.
Адабиётлар
Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида: Ўзбекистон Республикасининг қонуни 1993 й. 6 май Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1993.-№5.-Б.58-92.
Q Ahmerov,A.Jalilov,A.Ismoilov. Umumiy va anorganiк kimyo.T.: O’qituvchi,1988
N.S.Axmetov. Obshaya i neorganicheskaya ximiya.M.:V.Sh. 1998.
N.P.Glinka “Umumiy kimyo” o’qituvchi,Тoshkent, 1989.
Ya.A.Ugay. Obshaya i neorganicheskaya ximiya.M.:V.Sh. 1997.
Сув ҳуқуқи: Олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун /Ўзбекистон Респ. Адлия вазирлиги. Тошкент дав. юридик ин-ти.-Т.: ТДЮИ, 2004.-252 б.
Маънолар маҳзани /Ш.Шомақсудов, Ш.Шораҳмедов. - Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2001.-448 б.
“Томчи сувда ҳаёт жилваси” лойиҳаси бўйича танлов: Ўқитувчилар у-н қўлл. /Э.Турдиқулов, Жеймс Хайиндсон.-Т.: Маънавият, 2001.-32 б.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши- нинг XI сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган (Ўзбекистон Респ. 1993 йил 28 декабрдаги киритилган ўзга- ришлар билан). -Т.: Ўзбекистон, 2001.-38 б.
Ўзбекистон Республикаси: Энциклопедик маълумот- нома /Т.Тўхлиев, А.Кременцова. - Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2002.-226 б.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 8-жилд, Солнома-Тўйтепа /Таҳрир ҳайъати: А.Азизхўжаев, М. Аминов, Т.Даминов ва бошқ.-Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2002.-704 б.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш асос- лари: Ўқув. қўлл. /П.С.Султонов, Б.П.Аҳмедов.-Т.: Ғ.Ғулом ном. нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2004.-232 б.
Абдираимов И. Сувга… ёмонлик қилма! //Халқ сўзи.-2006.-29 июль
Абдуллахонов Р. Инсон ва сув сарфи //Жамият ва бошқарув.-2002.-№3.-Б.44-45.
Абдураҳимов И. Сув илми ва бошқарув //Мулоқот.-2003.-№6.-Б.22-23.
Абдураҳмон Абдулҳамид ўғли. Сувнинг баҳоси борми? //Маърифат.-2000.-8 июль
Абдураҳмон Абдулҳамид ўғли. Сувнинг томчиси ҳам сув [Сувни тежаш, поклигини, сифатини сақлаш, исроф қилмаслик савоблари ҳақида] //Ҳуррият.-2000.-29 нояб.
Бобомуҳамедов Р. Зомин булоқлари, зилол булоқлар //Қишлоқ ҳаёти.-1999.-25 май.
Боқиев М. Қирғоқ ҳимояси ва экология: [Сув ва экология муаммолари] //Мулоқот.-2003.-№6.-Б.41.
Мўминов С. Сув манбалари муҳофазаси: муаммолар ва ечимлар //Экология хабарномаси.-1997.-№1-2.-Б.28-29.
Норматов И. Насибангиз бутун бўлсин //Халқ сўзи.-2006.-16 июнь.
Ҳотамов А. Инсон ва сув //Мулоқот.-2003.-№6.-Б.24.
Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish