ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
З.М.БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАБИАТШУНОСЛИК ВА ГЕОГРАФИЯ” ФАКУЛЬТЕТИ
I-БОСҚИЧ “А” ГУРУҲ ТАЛАБАСИНИНГ
НООРГАНИК КИМЁ ФАНИДАН
МАВЗУ: Сувнинг физик-кимёвий хоссалари ва мужизалари
Бажарди: Одилова А.
Teкширди: Кимё фанлари доктори
Профессор И.А.Абдуғофуров
Андижон-2012 йил.
Кириш.
Сувнинг табиат ва инсонлар хаётидаги ахамияти. Ер куррасининг сувга бойлиги, унинг ўзига хос хусусияти бўлиб, ерда мураккаб ва бой табиат вужудга келиши хамда ривожланишнинг зарурий шартидир.
Табиатдаги деярли барча жараёнларда сув иштирок этади. Энг мухими шундаки, тирик организмларнинг пайдо бўлиши, мавжудлиги ва ривожланиши, шулар орқали биосфера ва географик кобиқни пайдо бўлиши сув билан боғлиқ.
Сув-ер куррасида организмларнинг яшаши учун зарур бўлган энг мухим минерал хисобланиб, организмдаги бутун жараёнлар сув му хитида содир бўлади. Сув кундалик хаётимизнинг хамма сохаларида қўлланиши билан бошқа табиий ресурслардан фарқ қилади. Чунки кишилик жамиятида сувнинг ўрнини босадиган бошқа ресурс йўқ. Агар кўмир, нефт, газ каби ёқилғиларни олса унинг бири иккинчисининг ўрнини қоплайверади. Бу ёқилғилар камайса унинг ўрнини атом, термоядро ёки қуёш энергияси, гидроенергия қоплаши мумкин. Лекин хозирча сувнинг ўрнини қоплай оладиган бошқа ресурс йўқ. Бу эса сувнинг жуда мухим бебахо табиий ресурс эканлигидан далолат беради.
Ер куррасидаги сув қатлами сайёрамизда термик режимни тартибга солиб туради. Океан ва денгиздаги сувлар қуёшдан келаётган иссиқликни тўплаб, қишда унинг атрофини жуда хам совиб кетишидан сақлаб туради. Атмосферадаги сув эса қуёш радиоциясининг фильтри хисобланади.
Сув Ер юзасидаги иқлимга хам таьсир этади. Буни денгиз оқимлари мисолида яхши билиш мумкин. Океан ва денгиз оқимлари сайёрамизда қуёш иссиқлигини қайта тақсимлайди. Оқимлар қуйи кенгликларидаги ортиқча тўпланган иссиқликни ўрта ва юқори кенгликларга суриб, иқлимни анча юмшатади.
Сув айниқса организмларнинг яшаши учун жуда мухим ахамиятга эга. Ер юзасидаги тирик организм сувсиз яшаши мумкин эмас. Чунки хар қандай хайвон, ўсимлик ва кишиларнинг хужайра ва тўқималарида маьлум миқдорда сув бор. Ўсимлик ва хайвонлар организмида сувнинг миқдори
50-98% гача бўлади. Гўшт таркибида сув 50% бўлса, сутда 87-89 %, сабзавотларда эса 80-95% га этади. Сув айниқса киши организми учун зарур. Чунки инсон вазнининг 70%и сувдан иборат. Уч кунлик бола баданининг 97% ини сув ташкил этади. Шу сабабли инсон овқатсиз бир ойгача яшаса хам сувсиз бир кун яшаши мумкин холос. Шундай қилиб, сув инсон баданида маьлум миқдорда доим бўлиши зарур, агар инсон баданидаги сувнинг 12% и йўқолса, у халок бўлади. Шу сабабли бир киши суткада хавонинг хароратига қараб 2,4-4 литрдан (паст хароратда) 6-6,5 литргача (очиқ хавода 400С бўлганда) сув ичади. Сувнинг саноат ишлаб чиқаришида, қишлоқ хўжалигидаги роли жуда катта. У энергия манбаи, транспорт воситаси, оммавий спорт ишларида кам фойдаланилади. Шундай қилиб сув кундалик хаётимизнинг хамма сохаларида қўлланиладиган жуда му хим универсал табиий ресурсдир.
Ҳозирги кунга келиб она табиатимизни муҳофаза қилиш, уни кўз қорачиғимиздек асраш, ундаги барча неъматлардан оқилона фойдаланиш ва исроф қилмаслик юртимизда хаттоки давлат сиёсати даражасигача кўтарилмоқда. Масалан Ўзбекистон республикаси конституциясининг
50- моддасини олиб қарасак фуқаролар атроф табиий-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Ёки 55-моддага эътиборимизн қаратсак, (унда қуйидагилар таъкидланган “ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умум миллий миллий бойликдир улардан оқилона фойдаланишимиз зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, бас шундай экан биз инсонлар жамият аъзолари бу масалага жиддийроқ ёндашишимиз зарурдир. Бунинг учун биз аввало болалар боғчаларида, машғулотлар бошланишидан олдин экологик тарбияга 10-15 минут вақт ажратиб болаларимиз онгида экологик иммунитетни ривожлантириб боришимиз нон, ер, сув, хайвонот оламини, ўсимликларни имкон қадар асраш кераклигини уқтириб боришимиз зарурдир. Мактаб ёшидаги болаларга ҳам, масалан 7-8 синф ўқувчиларига сув мавзусига оид кимё фани дарсларида ушбу мавзуларни тушинтириш давомида бутун инсоният шу онамиз каби азиз бўлган табиатнинг бир парчаси эканлигимизни уларнинг психологиясига, қон-қонига сингдиришимиз, ер, сув, ҳаво, барча табиат инъом этган неъматларга инсонийлик нуқтаи назаридан муносабатда бўлишимиз кераклигини қайта-қайта уқтиришимиз керакдир. Хаттоки кўчаларда, маҳаллаларда, катталар ўзидан кичикларга нисбатан лоқайдлик қилмасдан “Сиз кимнинг фарзандисиз болам, бундай қилманг” қабилида иш тутсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, ватан остонадан бошланади, деган шиорни; ҳар биримиз дастурил-амал қилиб олсак ҳеч кимдан кам бўлмаймиз. Муҳтарам юрт-бошимиз И.А. Каримов ўзининг асарларида ушбу жумлаларни кўп бор такрорлайдилар: “асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир. Афсуски, ҳали кўплар ушбу муамммони бепарволик ва масъулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар.
Ер юзасининг 70 % сув билан қопланган. Лекин чучук сув эса атига
2% нигина ташкил қилади. Бундан, ярокли сув бўлса бутун гидросферанинг карийб 0,3%-ни ташкил этади холос. Шунинг учун сувнинг ифлосланишига йўл қуймаслигимиз керак. Зеро, тирик организмлар ҳеч қачон сувсиз яшай олмайдилар. Агарда тирик организмлар 19-20% сувни йўқотсалар, у ҳолда ҳалок бўлишлари эҳтимоли кўпроқдир. Ҳозирда кўпгина мамлакатлар исътемолга яроқли сувни етказиб бериш муоммоларига дуч келмоқдалар. Бу давлатларга қуйидагиларни киритиш мумкин Гонконг, Токио, Жазоир, АҚШ нинг бир қанча штатлари.
СУВНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШИ.
Маълумки, тоза ҳолда сув молекуласи 88,8 % кислород ва 11,2 % водороддан ташкил топган, 2 та водород ва 1 та кислород атомидан иборат (бир текислик юзасида 2 та водород атомлари 1050 бурчак остида кислород атоми билан бириккан). Ундаги мусбат ва манфий зарядлар 2 қутбда жойлашган. Диполь моменти µ қ 1,85 дебай. Қутбланган сувнинг 2 молекуласи ўзаро бирлашиб (ассоциацияланиб) димер ҳолида, яъни нҲ2О қ (Ҳ2О)н бўлади.
Кислород атомидаги электронлар қуйидагича қаватларда жойлашган: 1С2 2С2 2П4. Одатда, икки энергетик қаватдаги олти электтрондан 2 таси сув молекуласини ҳосил қилишда қатнашиб, яъни Н:О:Н кўринишда ифодалаш мумкин. Қолган икки электрон жуфти эса, қўшни яна 2 сув молекуласини ташкил этувчи Н атомларига йўналган бўлади. Улар манфий зарядланган электрон булутини вужудга келтирган ҳолда, ассоциациялангандан сўнг молекулаларга хос водород боғлари (> 0 ....Ҳ -) ни ҳосил қилишда қатнашади. Водород боғи 1 кг атом учун 4,5 ккалга тенгдир.
Қутбли сув молекулаларининг ассоциацияланган ҳолда бўлишида водород боғлари муҳим ўрин тутади.
Шундай қилиб, водород боғлари воситасида, узун занжирсимон макромолекула ҳосил бўлади. Бундан ташқари, яна шундай илмий тушунча ҳам борки, унда икки сув молекуласи бир-бири билан димер кўринишида бирикиб, анча мустаҳкам ҳолга ўтади. Айнан шу ҳолатдаги сув молекулалари нисбатан зич жойлашади. Бошқача тузилиш ва сув молекулаларининг ўзаро жойлашишида маълум даражада бўшлиқ(дефект)лар бўлиши муқаррар. Масалан, муз ҳолидаги сув молекулаларининг бир- бирига нисбатан жойлашишини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: Бунда ҳар битта кислород атоми иккита “ўзига тегишли” (0,99 А оралиғида бўлган) ва иккита ўзга-“бегона”(1,78 А масофада) водород атомларини бирлаштирган бўлади. Айнан шу тарза ҳосил бўлган “сувлар” таркибида бўшлиқлар (дефектлар)бўлган кристалли ҳолат (муз)ларни барпо этади.
Ҳароратнинг кўтарилиши(сув исиши) билан сувнинг ассоциацияланиш даражаси пасая боради. Сув буғланиши 1000Сда ассоциацияланиши ниҳоятда паст бўлиб, буғланган молекулалар массаси топилганда 18 сонига тенглиги аниқланган, демак, буғда ассоциацияланиш мутлоқ йўқ, деган сўздир. Қизиғи шундаки, муз (00С) зичлиги 0,92 г см3, 40С ли сув зичлиги эса, энг юқори қиймат 1,0 г см3. Ҳулоса шуки, шу ҳолатда сув кўп димерлаш ҳодисаси содир бўлади. Буни фанда сув зичлигига боғлиқ аномалия ҳодисаси деб аталади ва сув муҳити, қолаверса, атроф-муҳитларнинг шаклланишида мазкур ҳодиса муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |