Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети



Download 1 Mb.
bet11/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

Биринчидан, собиқ шўролар ҳукмронлиги шароитида коммунистик мафкура, минтақа халқлари азалдан қон-қардош бўлишларига қарамасдан, уларни зўр-зўраки «бирлаштириб» турган эди. У минтақа халқлари онгига зўравонлик билан «СССР – ягона Ватан» ва совет халқи - янги тарихий «бирлик» деган тушунчаларни сингдиришга зўр бериб уринар эди. Минтақа халқлари бундан қанчалик норози бўлмасин, ўзларининг тарихий ва маънавий яқинлигига интилмасин, аммо бу интилишларга нисбатан мафкуравий тазйиқ бениҳоя кучли эди.
Минтақадаги собиқ иттифоқдош республикалар ўзларининг мустақиллигини қўлга киритиши билан бу мафкура барбод бўлди. Уларнинг ҳар бири олдида ўзларининг ички ҳаёти ва истиқлолини мустаҳкамлаш, барқарорликни таъминлаш ва ўзлари учун мақбул бўлган тараққиёт йўлини белгилаб олишдек жуда мураккаб вазифалар юзага келди. Бу жараённинг минтақа мамлакатларининг ўзаро муносабатларини уйғунлаштириб туришга хизмат қиладиган маънавий-мафкуравий омиллар шаклланишига таъсир ўтказиши табиийдир.
Иккинчидан, минтақадаги мамлакатлар ўз мустақиллигини қўлга киритган бўлишига қарамасдан, 1991 йилгача собиқ марказ ҳали ўз ҳукмронлигини қайтадан тиклашга мойил эди. Шунинг учун ҳам у минтақа мамлакатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш, миллатлараро зиддиятларни келтириб чиқариш каби сиёсатни давом эттирди. Бу ўз навбатида, ўша даврда, маълум даражада, минтақа халқларининг ўзаро муносабатларига ҳам муайян таъсир кўрсатди.
Учинчидан, мустақилликни қўлга киритган минтақамиз мамлакатларини ўз таъсир доирасига ўтказиш учун яна бошқа бир қатор мамлакатлар ҳам ҳаракатни бошлаб юбордилар. Уларнинг кўпчилиги ташқаридан беғараз ёрдам кўрсатаётгандай бўлиб кўринсаларда, аслида ҳар бир кўрсатаётган «ёрдамлари» эвазига минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар.
Тўртинчидан, минтақада юзага келган муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилувчи янги маънавий-мафкуравий муҳитни шакллантириш эҳтиёжи ҳам ошиб борди.
Бешинчидан, Ўзбекистон ўзининг иқтисодий салоҳияти, хом-ашё ресурсларига бойлиги, ишчи кучи ва демографик имкониятлари, кўп жиҳатдан геополитик жойлашувига кўра ҳам, минтақада етакчи ўринда турганлиги билан ҳам ажралиб туради. Бинобарин, Ўзбекистонга нисбатан бўладиган ҳар қандай хавф-хатар, албатта, бутун минтақага таъсир қилади. Шу маънода ҳам турли сиёсий кучлар ва ҳаракатлар бевосита тўғридан-тўғри Ўзбекистонга қаратилади. И.Каримовнинг «Ҳушёрликка даъват» асарида Ўзбекистонга қаратилган асосий ғоявий-сиёсий кучларга тўхталиб шундай дейди: «Булардан биринчиси мамлакатимиз ташқарисидаги тажоввузкор, ақидапараст кучлар бўлиб, улар ислом дини халқимиз учун муқаддас қадрият эканидан фойдаланиб, ота-боболаримиз динини ниқоб қилиб, Ўзбекистонни демократик маърифий тараққиёт йўлидан оғдиришга, уни орқага қайтаришга уринмоқдалар.
Бу фикрнинг тасдиғини Ўзбекистонда сўнгги йилларда пайдо бўлган, бизнинг динимизга ёт ақидапарастлик оқимига мансуб – ваҳҳобийлик, «ҳизб-уттаҳрир», «Мусулмон биродарлари» мисолида яққол кўриш мумкин20.
Дарҳақиқат, 1999 йил 16 февралда Тошкентда, 2004 йил 28-30 мартда Тошкентда ва Бухоро вилоятида диний экстремистлар томонидан содир этилган мудҳиш воқеалар халқимизнинг бошига оғир кулфатлар келтирди, бегоноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. 2005 йил 12-15 майда мамлакатимиз ва халқимизга қарши Андижонда уюштирилган фитна эса уларнинг нақадар ёвузлигини ва бу борадаги фаолиятларида ёлғиз эмасликларини яна бир бор кўрсатди. Албатта, ғайриинсоний ғоялар билан заҳарланган террорчи гуруҳларнинг ғаразли ниятлари амалга ошмади. Улар шум ниятларига етолмадилар, давлатимиз томонидан хавф-хатарни ўз вақтида олдини олишга эришилди. Лекин ачинарлиси шундаки, ўзимизда бундай қабиҳ ниятли кимсаларнинг таъсирига тушиб қолаётган ёшлар ҳам топилди. Диний ақидапарстлар, бузғунчи экстремистлар аввало ўзлари ишонмайдиган ғоя ва ақидаларни аҳоли ўртасида тарқатиб, иродаси бўш, онги паст айрим ёшларни алдаб-сулдаб, уларга қасам ичириб, сохта эътиқодга кўндириб, ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринганлар. Бундай махфий тарздаги қўпорувчилик фаолияти олиб бораётган ташкилотларни чет эллардаги экстремистик кучлар ва марказлар бошқариб тургани, улар ўзининг ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун катта куч ва маблағ сарф қилаётгани бугунги кунда аён бўлиб қолди. Матбуот хабарларига кўра, бугунги кунда АҚШнинг ўзида 800дан ортиқ экстремистик ташкилотлар борлиги аниқланган ва улардан 200 таси ўз мақсадлари йўлида куч ишлатишга қодир.
Иккинчи хавфли мафкуравий зиддият, хавф-хатар бизнинг мустақил йўлимизни кўролмайдиган, турли баҳоналар билан Ўзбекистонга ўз сиёсатини, таъсирини ўтказиш ва ҳукмронлик қилишга интилаётган кучларнинг мавжудлигини ҳам Президент И.Каримов алоҳида таъкидлаб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон ақидапарастликнинг – у хоҳ диний, хоҳ коммунистик шаклда бўлсин - ҳар қандай шовинистик, бизни менсимаслик, империя кўзи билан қараш интилишларини, минтақада ҳукмронлик ва зўравонлик қилиш даъволарини ҳам кескин рад этади. Аввало, яқин қўшниларимиз, дунёдаги барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли ҳамкорликка эса доимо тайёрмиз, дейди юртбошимиз.
Умуман олганда, Марказий Осиё минтақасида мафкуравий жараёнларни шартли равишда ижобий таъсир кўрсатувчи ва салбий таъсир кўрсатувчи омиллар сирасига ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу жараёнга ижобий таъсир кўрсатувчи омилларга қуйидагилар киради:

  • Интеграция жараёнларининг кучайиб бориши.

  • «Туркистон - умумий уйимиз» ғоясини амалга ошиши

  • Мустақил давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш

  • Террорчиликка қарши кураш марказини ташкил этиш

  • Диний ақидапарастликка қарши курашда умумий фаолият олиб бориш.

Салбий таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида қуйидагиларга тўхталиш мумкин:
-Ислом халифалиги байроғи остида мусулмон халқларини янги империяга бирлаштиришга интилишлар;
-тарихимизни, миллий қадриятларимиз ва диннинг моҳиятини сохталаштиришга уринишлар;
-ахлоқсизлик ғояларини ёйиб, халқни маънавий жиҳатдан бузишга интилишлар;
-турли мафкуравий воситалар орқали минтақавий ва давлатлараро можароларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлар.
Ғоявий-мафкуравий зиддиятларнинг кескинлашиб бориши жараёнларида бевосита геосиёсат тушунчасига алоҳида аҳамият бериш керак.
«Геосиёсат» - («гео» ер ва «сиёсат» – давлатни бошқариш санъати) муайян ҳудудий-минтақавий тамойил асосида сиёсатда, иқтисодий ва сиёсий географияда кўпроқ ишлатиладиган атама. Ҳозирги даврга келиб у халқаро, сиёсий ва давлатлараро муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда.
«Геосиёсат» атамасида геосиёсий муддаолар, уларнинг кўринишлари, турли хил давлат ва халқларнинг манфаатлари тизими, унга бўлган ёндашув услублари, воситалари у ёки бу давлатнинг ҳудудий жойлашуви, салоҳиятига бўлган муносабатда ифодаланган мақсадлар ўз ифодасини топган.
«Геосиёсат» узоқ тарихга эга бўлсада, лекин тушунча сифатида ХХ асрнинг бошларида шаклланган. Бу атама Р. Челлен томонидан муомалага киритилган бўлиб, ҳозирги даврда давлатлар ва дунё мамлакатлари халқлари сиёсатида, фалсафада, сиёсат фалсафаси ва фанларида кенг қўлланилмоқда. Геосиёсат кўп қиррали тушунча сифатида турли манфаатларни ўзида мужассам этади.
Ҳозирги даврда геосиёсий мақсадлар кўпроқ мафкуравий сиёсат билан ҳамоҳанглигини алоҳида таъкидлаш зарур. Бунда мафкуравий таъсир кўрсатиш геосиёсатнинг энг таъсирчан воситаси сифатида намоён бўлмоқда. Яъни турли давлатларнинг мақсадлари халқнинг турли қатламлари, хусусан ёшлар онги ва қалбига мафкуравий таъсир кўрсатиш орқали, уларнинг фаолиятини ўз таъсирига, яъни манфаатларига йўналтирилган мафкуравий муҳитни яратишни кўзлаган ҳолда амалга оширилмоқда. Ушбу жараённи тўғридан-тўғри кўриш, унинг қандай амалга ошишини аниқ билиш мураккабдир. Шунинг учун ҳам Президентимиз мафкуравий полигонлар ядро полигонларига қараганда хавфлироқ бўлиб қолганлигини алоҳида таъкидлаганлар.
Ядро полигонларини қаерда жойлашганини, унинг қувватини, қандай мақсадга йўналганлигини муайян даражада аниқ билиш мумкин. Аммо, ёвуз, ёт мафкуравий мақсадларни қаердан ва қандай йўллар билан ва қайси инсонлар қалбини эгаллаб олаётганлигини осонликча билиб бўлмайди.
Ўзбекистоннинг геосиёсий омиллари ҳақида Президент И.Каримов ўз асарларида батафсил тўхталиб ўтган.
Ўзбекистон жуғрофий-сиёсий жиҳатдан анча мураккаб ва шу билан бирга қулай аҳволда. Яъни у Марказий Осиё минтақасининг транспорт, кучли автоном энергетика ва сув тизимлари марказида жойлашган.
Ўзбекистон аҳоли сони жиҳатдан, илмий-техникавий ва бошқа имкониятлари жиҳатдан минтақадаги қўшниларидан маълум даражада устун туради.
Ўзбекистон қулай табиий иқлим шароитига эга. Бизда қадимий деҳқончилик маданияти ва бой минерал хом-ашё ресурслари бор. Республика озиқ-овқат билан ўзини-ўзи таъминлашга, техника экинларининг энг қимматли турларини, пахта толаси етиштириш ва экспорт қилишга, шунингдек, жаҳон бозорига юқори сифатли, экологик жиҳатдан соф, рақобатга бардошли мева-сабзавот маҳсулотларини чиқаришга ҳамда уларни қайта ишлаган ҳолда етказиб беришга қодир.
Давлатимиз нафақат ўзини-ўзи таъминлайдиган, балки четга чиқаришга нефть маҳсулотлари, газ ва умуман, иқтисодиётнинг асоси бўлмиш тармоқларга эга.
Ўзбекистоннинг инсоният цивилизациясида салмоқли ўрни бор. Юртимиз маънавий мерос билан бой, у нафақат минтақада, балки дунёда ҳам турли маънавий ва сиёсий жараёнларга кучли таъсир ўтказиб келган.
Ҳозирги замон ғоявий-мафкуравий геосиёсатини демократик ва гуманистик тамойиллар асосида ташкил қилиш долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Ер куррасини асраб қолиш, инсониятнинг келажак ҳаётини сақлаб қолиш, барча халқларнинг озод ва тенг яшаши учун бевосита демократик ва гуманистик тамойиллар асосидаги ғояларга амал қилиш тарихий заруриятдир. Биз демократик ва гуманистик тамойиллар деганда нимани тушунамиз? Бу халқларнинг эркинлиги, озодлиги, ҳур фикрлилиги, қонун олдида тенглиги, инсон ҳаётини ҳамма нарсадан устунлиги, инсон қадр-қимматининг юқорилиги, барча олиб борилаётган жараёнларнинг инсон ҳаётини яхшилашга қаратилганлиги демакдир.
Бунинг учун ҳар бир мамлакат ёки давлатнинг мустақиллигини тан олиш, миллати, дини ва қадриятларини ҳурматлаш, ички ишларига аралашмаслик, ташқи сиёсатда ўзаро манфаатдорлик, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳамкорликда ўзаро ҳурмат каби умуминсоний қадриятларга риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, мамлакатда илғор ғоялар, мафкуралар қанча кўп бўлса, яъни мафкуравий плюрализм ҳукмрон бўлса тараққиётнинг самарали йўлини танлаб олиш учун имконият шунчалик кенг бўлади. Фикрий кураш мафкураларнинг маъно ва мазмун жиҳатидан бойишига, бир-бирини тўлдиришига хизмат қилади.
Бунда мамлакатлар ўртасидаги интеграциялашувнинг роли ортиб боради. Мамалакат ва давлатларнинг хавфсизлик даражаси уларнинг интеграция жараёнларида қатнашиш даражасига бевосита боғлиқ бўлиб бормоқда. Шу ўринда айтиш мумкинки, Ўзбекистон юқорида қайд этилган геосиёсий омиллари жиҳатдан жаҳондаги маданий, илмий, технология ва иқтисодий юксакликка эришиб, бемалол Марказий Осиёда интеграция марказига айланиши мумкин. Мамлакатлар ўртасида интеграциялашув жараёни ҳақида Президент И.Каримовнинг қуйидаги фикри диққатга сазовордир: «XXI аср, шубҳасиз, халқаро муносабатларда бутун дунё қамраб олинадиган аср бўлади. Бундай шароитда интеграция жараёнини, халқаро институтлар ва ташкилотларда суверен давлатларнинг иштирок этишини кенгайтириш жараёнини фақат тарих тақозоси деб эмас, балки айрим минтақалар кўламида ҳам, шунингдек, умуман-бутун сайёрамиз кўламида ҳам собитқадамлик, барқарорликнинг қудратли омили деб ҳисобламоқ зарур.
Биз жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашув ҳақида гапирганимизда, энг аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида иштирок этишимизни назарда тутамиз»21. Дарҳақиқат давлатлар ўртасидаги интеграция жараёнида БМТнинг ўрни каттадир. Чунки ушбу ташкилот умумий хавфсизлик муаммосига алоқадор бўлган асосий ташкилотлардан бири бўлиб, хавфсизликни сақлаш ва таъминлашга хизмат қиладиган - олдини олишга қаратилган дипломатиядан тортиб то тинчлик ўрнатишга қаратилган операцияларда қатнашишгача бўлган воситаларнинг ҳаммасига ушбу ташкилот эгадир. Ўзбекистон БМТ га 1992 йил 2 мартда аъзо бўлиб кирди. БМТнинг интеграция соҳасидаги имкониятлари ғоят улканлигини ва унинг ихтисослаштирилган ташкилотлари бу имкониятларнинг ташкил этувчилари ҳисобланишини алоҳида таъкидлаш лозим. БМТ доирасида жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашувни БМТнинг ихтисослашган муассасалари – ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари, Халқаро меҳнат ташкилотлари, ЮНИСЕФ ва бошқалар билан кенг ҳамкорлик қилиш барча тинчликпарвар давлатлар олдида турган асосий вазифадир. Бу жараёнда бизнинг мамлакатимиз ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашувнинг таркибий қисми давлатларнинг турли минтақавий бирлашмалари билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат эканлигини Президентимиз ўз асарларида бир неча марта таъкидлаб ўтган. Ўзбекистон минтақавий халқаро ташкилотлар, чунончи, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, НАТО, ЭКО, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқда.
Умуман ғоявий–мафкуравий геосиёсатда миллий ва умуминсоний қадриятлар муносабати бирламчи аҳамият касб этади. Биз биламизки, мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрати манбаи – халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидир. Биз ўз милллий қадриятларимизни сақлаган ҳолда умуминсоний қадриятларни чуқур ҳурмат қилишга ҳам эътибор қаратишимиз керак. Масалан, миллий ғурур, ор-номус, имон-эътиқод, сабр-қаноат, меҳнатсеварлик, меҳр-мурувват, оилани севиш, маҳаллани ҳурмат қилиш каби қадриятларимиз борки, бу қадриятлар халқимизнинг ўзига хослигини, маънавий етуклигини акс эттиради. Шу билан бирга бугун халқимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётда интеграциялашув жараёни орқали кириб келаётган умуминсоний қадриятлар, жумладан, демократия, инсон ҳуқуқлари, адолатли жамият барпо этиш, фан-техника ютуқларидан унумли фойдаланиш каби интилишларга ва бошқа халқларнинг миллий қадриятларига ҳам ҳурмат билан қарамоқда. Бугун юртимизда юздан ортиқ миллат ва элатларнинг бирлаштирган Байналминал марказнинг фаолият кўрсатаётганлиги ҳам халқимизнинг умуминсоний қадриятларга чуқур ҳурмат билан қараётганлигини билдиради.
Жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳолати ғоявий-мафкуравий муносабатлар билан бевосита боғлиқдир.
Ҳозирги замонда инсон онги ва қалби учун ғоявий курашнинг хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлмоқда:
Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ўзгариб бормоқда.
Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви, интенсивлашуви, универсаллашуви ва интеграциялашуви рўй бермоқда.
Жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринишлар кучаймоқда.
Кўп қутбли дунёнинг мафкуравий тизими тўла барқарорлашмагани аниқ бўлиб бормоқда.
Геополитик мақсадлар ва мафкуравий сиёсат уйғунлашмоқда.
Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий жараёнлар мураккаблашмоқда.
Мустақилликни қўлга киритган давлатларда янги маънавий-мафкуравий тамойилларнинг аҳамияти тобора ортмоқда.
Мустақил Ўзбекистон ўзига хос маънавий-мафкуравий тамойиллар асосида ривожланмоқда.
Бугунги дунёдаги ғоявий-мафкуравий жараёнлар ўзининг ижобий ва салбий таъсир кўрсатишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Буларнинг биринчи гуруҳини илғор ғоялар ташкил этиб, уларга тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, инсон эркинлиги ва шахс камолоти, умуминсоний қадриятлар устуворлиги киради. Иккинчи гуруҳ реакцион ғояларни ўз ичига олган бўлиб, уларга: уруш, қуролланиш, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, миллатчилик, диний ақидапарастлик, тоталитаризм, мустабидлик ғояси асосидаги фаолиятлар, эгоизм, маҳаллийчилик ва тор манфаатлар устуворлигидир.
Ҳар қандай жамият ривожи прогрессив ғояларга қанчалик амал қилишига боғлиқлигини кўришимиз мумкин. Гарчи вайронкор ғоялар ҳаётда амал қилиб келаётган бўлса-да, лекин бугунги кунда жаҳон сиёсатида прогрессив ғоялар биринчи ўринга чиқмоқда. Бир давлатнинг яшаб қолиши иккинчи давлатнинг яшаши билан боғлиқ. Шундай экан тинчлик, барқарорлик асосий тамойил бўлиб қолиши табиийдир. Ер юзида турли динлар мавжудлиги ҳаммамизга аён. Улар орасида жаҳон динларидан тортиб миллий динларгача бор. Шундай экан, ҳаммани бир динга мажбуран эътиқод қилдиришга уриниш жамиятда беқарорлик, уруш ва низолар келтириб чиқариши табиийдир. Шунинг учун бугун умуминсоний қадрият сифатида кириб келган диний бағрикенглик ғояси жамият тараққиёти учун хизмат қиладиган прогрессив ғоя эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Бугун давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда, жамият тараққиётини кафолатлашда тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали ҳамкорлик тамойили айниқса муҳимдир. Ушбу тамойилга амал қилиш – геостратегик манфаатларни рўёбга чиқариш ва давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашнинг энг оқилона ва тўғри йўлидир. Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ ана шу тамойилга риоя қилиб келмоқда. Чунки бу тамойил геостратегик манфаатлардаги уйғунликка эришиш ва жаҳон миқёсида тараққиётни таъминлаш омилидир.
Жамият ривожланишида юқорида таъкидлаганимиздек, ғоввий-мафкуравий ҳамкорликнинг аҳамияти каттадир. Ғоявий-мафкуравий ҳамкорликнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий асосларига алоҳида эътибор беришимиз керак. Масалан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий-иқтисодий алоқаларини йўлга қўйилишида қуйидаги тамойиллар биринчи ўринга чиққанлигини кўришимиз мумкин. Ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда:

  1. Тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.

  2. Мафкуралар хилма-хиллигидан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик.

  3. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устунлиги.

  4. Ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш.

Демак, бундан кўриниб турибдики, ташқи сиёсатга тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик ғоялари асос қилиб олинган. Мамлакатимизнинг жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб тушган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Бугун Ўзбекистон жаҳондаги давлатлар билан айнан ана шу ғоя остида дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий принциплари тўғрисида», «Чет эл инвесторлари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунлари унинг халқаро майдонда фаол ва кенг кўламли ҳамкорлик қилиши учун ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish