Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети



Download 1 Mb.
bet7/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

Электрон манбалар:



  1. www.mfa.uz.

  2. www.press-servise.uz.

  3. www.literature.uz.

  4. www.lex .uz.

  5. www. Ziyo net.uz.

  6. www.gov.uz

  7. www.bilim.uz.

  8. www Мilliy gjya uz


3–МАВЗУ. МИЛЛИЙ ҒОЯ, ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
Р Е Ж А:
1 Миллий ғоя халқнинг тарихий тараққиёти асоси.
2. Тарихий хотира ғоя ва мафкуранинг ривожланишидаги ижтимоий маънавий омил.
3. Мафкура ва ғояларнинг кундалик воқелик билан узвийлиги. Ахлоқ ва мафкура, дин ва мафкура, санъат ва мафкура мутаносиблиги.
4. Миллий ғояда менталитетнинг намоён бўлиши.
5. Ижтимоий жараёнларнинг йўналишлари
Инсоният ижтимоий тараққиёти узоқ давом этган тарихий жараён бўлиб, унда кишиларнинг эришган моддий ва маданий мероси ўз аксини топган. Тарихий тараққиёт жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда юз беради.
Ҳар бир давлат ва жамият қурилиши бир-биридан шакл ва мазмун жиҳатдан фарқ қилиб, бу уларнинг ривожланиш хусусиятларидаги ўзига хосликни белгилайди. Айни пайтда, дунёдаги барча давлатлар ва жамиятларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида умумийлик ҳам мавжуд бўлади. Бундай умумийлик реал ижтимоий асосларга эга бўлиб, у инсониятнинг умумий манфаат ва мақсадларини ифода қилувчи ғояларда яққол кўринади. Хусусан, ижтимоий - тарихий тараққиётдаги умумийлик, мутаносиблик тамойиллари инсониятни бирлаштириш, уюштириш, жипслаштириш, ягона эзгу мақсадга сафарбар этиш жараёнида намоён бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир давлат ва жамият ривожланишида умумийлик, мутаносиблик билан бирга ўзига хослик ҳам бор. Бундай ўзига хосликнинг юзага келишига ўша даврдаги сиёсий тузум, иқтисодий ҳаёт, маданий турмуш, ғоявий-мафкуравий муҳит таъсир кўрсатади. «Содда қилиб айтганда, - деган эди Президент И.Каримов, - муайян давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир босқичи ҳаётнинг ўзи ўртага қўяётган шарт ва талабларнинг ҳисобга олинишини тақозо этади.
Айтиш мумкинки, тараққиётнинг ҳар бир босқичи - бу янги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлидаги янги вазифалар демакдир.
Бу - ҳаёт қонунияти, биз уни инкор этолмаймиз ва инкор этишга ҳаққимиз ҳам йўқ»1.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳар қандай жамиятнинг у ёки бу даврдаги ижтимоий-сиёсий тараққиёти ворислик тамойилига эга бўлсада, бироқ у конкретлик хусусиятига эгадир. Конкретлик хусусияти ўз навбатида тараққиётнинг ҳар бир ижтимоий-сиёсий босқичининг мазмун, моҳиятини белгилаб беради. Бошқача айтганда, тарихий тараққиётнинг мавжудлик белгиси унинг ғоявий-мафкуравий мазмунида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, тарихий тараққиёт билан ғоя ва мафкураларнинг уйғунлиги инсоният ривожланишининг муҳим шартидир. Айни пайтда, ҳар қандай ғоя ва мафкура халқ, миллатнинг туб манфаатлари асосидагина реал кучга айланиши мумкин. «Миллий ғоя ҳақида кўп ва узоқ фикр юритиш мумкин. У ҳаётнинг ўзи каби чексиз мавзудир. Миллий ғоя халқнинг миллий манфаатларидан келиб чиқади ва уни ўзида ифода этади»,2 - дейди Президент И.Каримов.
Дарҳақиқат, миллий манфаатни ўзида ифода этган ғоягина яшовчан бўлади ва унинг моддий кучга айланиш имкониятини яратади. Масалан, ҳозирги шароитда миллий мафкурамизнинг асосий ғоялари шаклланиб бўлган. Улар халқимиз тарихий тараққиёти давомида синовлардан ўтган. Айниқса, уларнинг ичида Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги каби асосий ғоялар ҳозир миллий мафкурамизнинг таянч ғоялари ҳисобланади
Ушбу ғоялар мазмун-моҳият жиҳатдан бир-бирини тўлдирадиган ҳамда мантиқан эгиз ғоялар сифатида баҳоланиши мумкин. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ғоя ва мафкуралар ҳукмрон сиёсий кучнинг вақтинчалик ва хато мақсадларини бажаришга қаратилганда уларнинг ижтимоий нуфузи йўқолади. Масалан, совет мустабид тузуми даврида халқимиз ўтмиши фақат урушлардан иборат тарих сифатида талқин этилди. Миллий озодлик ҳаракатлари, эрк, Ватан равнақи учун олиб борилган ҳар қандай кураш синфий кураш сифатида баён этилди.
Мустақиллик шароитида бой ўтмишимиз ва миллий маданиятимиз холисона, илмий асосда ўрганила бошлади, уларга тўғри ёндошув ва муносабатлар юзага келди Чунончи, Эрон ахмонийларига қарши Широқнинг, Искандар Зулқарнайнга қарши Спетаменнинг, араб фотиҳларига қарши Абу Муслим ва Муқанналарнинг, мўғул истилосига қарши Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Торобий ва бошқаларнинг, айниқса адолатпарвар, маърифатпарвар хукмдор Амир Темурнинг саъи-ҳаракатлари, шунингдек, Пўлатхон, Дукчи Эшон қўзғолонлари - буларнинг бари ҳеч қандай «синфий кураш»га алоқаси йўқ эди. Бундай ҳаракатларни юзага келтирган, унга куч бағишлаган асосий омил миллий ғоя бўлиб, унинг моҳиятини юрт озодлиги, тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ташкил этарди.
Тарихий тараққиётда мафкураларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб, Президентимиз И.Каримов, мафкура фақат бугун эмас, ҳар доим ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб келганлигини таъкидлайди. Шунинг учун миллий мафкуранинг ижтимоий тараққиётдаги ўрни ва аҳамиятини белгилаб олиш ўта муҳимдир.
Миллий истиқлол мафкураси ўз олдига буюк мақсад ва вазифаларни қўйиб, истиқбол сари муттасил ривожланиб, илгарилаб бораётган Ўзбекистонда яшаётган барча халқлар ва миллатларни жипслаштирувчи, уларнинг куч-қудратларини бирлаштириб, ягона мақсадга йўналтирувчи кучдир. Жамиятда фуқароларни бирлаштирувчи ягона умумий ғоя ва мафкура бўлмаса, парокандалик юзага келади. Мафкуранинг бирлаштириш, уюштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳам шундан.
Маълумки, ғоялар миллий, умуминсоний, минтақавий, ирқий, диний ва бошқа турли шаклларда намоён бўлади. Шунингдек, уларнинг афсона ва ривоятлар воситасида ифода этилган мифологик, илоҳий қадриятлар мажмуаси бўлган диний, оламга илмий ёндашув асосида вужудга келган дунёвий кўринишлари ҳам бор. Ғоялар тизимида мифологик асоснинг ўрни каттадир, зеро, ибтидоий ҳаёт даврида мифологияга асосланган диний-илоҳий қарашлар асосида, тотемизм, анимизм, фетишизм каби ғоявий тизимлар - мафкура шакллари бўлган. Тараққиётнинг кейинги босқичларида миллий асосдаги ҳиндуизм, иудаизм, конфуцийлик сингари диний мафкуралар шаклланган. Японлар эса ўзларининг миллий дини - синтоизмни яратганлар3.
Ғоялар тизими, таъкидлаш лозимки, ўзгармас эмас. Унинг таркиби дунёдаги ҳамда у ёки бу минтақа, давлатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-мафкуравий ҳолатларга боғлиқ ҳолда ўзгариш ва янгиланиш тамойилига амал қилади. Айни пайтда, ғоялар тизимидаги айрим сифатлар муаммонинг ҳал этилиши даражасига мувофиқ баъзан кўтарилиб, кескинлашиши баъзи ҳолларда эса, унинг ҳал этилган муаммо сифатида пасайиши ёки тамомила йўқ бўлишини кузатиш мумкин.
Масалан, ирқий манфаатларни ўзида акс эттирган ғоялар инсоният тарихида доимо долзарб бўлиб келган. Ирқий камситишлар, уларга ижтимоий-сиёсий имкониятларнинг берилмаслиги, жумладан, қора танлиларни қул қилиб сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар доимо бўлган. Ирқий чеклашлар билан боғлиқ муаммолар XX асрнинг 60-йилларида ўта кескинлашди.
Аммо, дунёдаги эркпарвар жамоатчиликнинг талаби, айниқса Ғарб мамлакатлари ҳукуматларининг расмий сиёсати, демократик тартибларнинг ҳар томонлама жорий этилиши оқибатида ирқий тафовутлар йўқола борди. Қора танлиларнинг ҳуқуқлари тиклана бошлаб, уларнинг камситиш ўрнига ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ғояси шаклланди. Буларнинг бари ҳозирги кунга келиб муайян ирқий манфаатларни ўзида ифода этувчи ғояларнинг аҳамиятини пасайтира бошлади.
Айнан шундай фикрларни минтақавий манфаатларни ўзида акс эттирувчи ғоялар тўғрисида ҳам айтиш мумкин. Жумладан, жахон ҳамжамиятига умумий таҳдид солиб турган айрим конкрет ҳолатларда минтақавий манфаатларни ифода этувчи ғояларнинг таъсири маълум даражада пасайиши мумкин. Масалан, иккинчи жахон уруши даврида барча минтақавий аҳамиятга молик ғоялар фашизмни тор-мор этишга қаратилган ғояга бўйсундирилди. Умуминсониятга дахлдор ғоялар ижтимоий тараққиётнинг барча даврларида устувор аҳамият касб этаверади. Бу ҳол, жумладан, XX асрнинг охири, XXI аср бошларида янада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Гап шундаки, диний фундаментализм, экстремизм ҳамда ундан келиб чиқадиган халқаро терроризм бу даврда анча авж олди. Ушбу салбий ҳолатлар, шубҳасиз, жаҳон ҳамжамиятининг бирлашишига, ягона мақсад йўлида имкониятларни жипслаштиришга сабаб бўлди. Натижада минтақавий манфаатларни ҳимоя этувчи ғоялар ижтимоий ривожланишнинг мазкур даврида ўз устуворлигини маълум даражада пасайтириб, умуминсоний қадриятларни ҳимоя этувчи ҳамда ҳудудий чекланишларни истисно қилувчи ғояларнинг долзарблиги ортди.
Ғоялар тизимида диний манфаатларни ўзида акс эттирувчи ғоялар алоҳида аҳамиятга эга. Бундай ғоялар ҳам инсон онги, руҳияти билан бевосита боғлиқ. Диний манфаатларни ўзида ифода этган ғоялар «Таврот», «Забур», «Инжил», «Қуръон» каби илоҳий китобларда зикр этилган.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда диний манфаатларни ўзида ифода этувчи ғояларнинг мазмунан такомиллашув жараёни юз берди. Ҳозирги шароитда диний манфаатларнинг дунёвий масалалар билан мантиқий боғлиқлиги юзага келмоқда. И.Каримов дин, диний манфаатларни ҳимоя этувчи ғояларни энг нозик ва мураккаб масала сифатида эътироф этади. Айни пайтда, у миллий қадриятларимизнинг замонлар оша безавол яшаб келишининг сабабини уларнинг муқаддас динимиз билан мутаносиблигида, деб билади.
Шунингдек, сўнгги пайтларда дунёвийлик ва динийлик нисбати хусусида ҳам кўп гапирилмоқда. Ҳар икки ҳолатни бир-бирига зид қўйиш эса, маълумки, жамиятда ижтимоий беқарорликни юзага келтириши мумкин. «Шу ўринда таъкидламоқчи эдимки, - дейди И.Каримов, - дунёвийлик, айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло дахрийлик эмас. Биз бундай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз»1.
Умуман, халқлар, миллатлар ва давлатлар мавжуд экан, уларнинг борлигини англатиб турувчи ғояларнинг амал қилиши табиийдир. Инсониятнинг тараққиёти, унинг келажаги мавжуд минтақавий, ирқий ва диний манфаатларни ўзида акс эттиручи ғояларнинг мутаносиблигини таъминлашга боғлиқ. Бундай мутаносибликнинг бузилиши эса дунёда кўплаб муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Миллий ғоялар ва мафкуравий қарашлар ҳар бир давлатнинг мавжудлик белгиси ҳисобланади. Айни пайтда, ушбу қадриятлар ўша давлат ва халқнинг ижтимоий мўлжали ҳамдир. Яна шу нарсага эътибор бериш лозимки, давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузумлари ўзгарган пайтларда ғоявий-мафкуравий қарашлар ҳам ўзгаради. Умуман, ғоявий-мафкуравий қарашлар, улар томонидан ҳимоя қилинадиган қадриятлар ҳар бир давлат ва халқнинг ижтимоий тараққиётида катта аҳамият касб этади.
Айни пайтда, бир ижтимоий-сиёсий тузум давридаги ғоявий-мафкуравий қарашлар бошқа тузум шароитида тамомила янгича моҳият касб этсада, аммо, уларнинг айрим жиҳатлари ворислик аҳамиятига эга бўлади. Давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузумидан қатъий назар бу ҳолнинг моҳияти ўзгармасдан қолиши мумкин.
Масалан, мустақилликнинг дастлабки йилларида миллий мафкурани шакллантириш тўғрисида кўплаб фикрлар билдирилди. Бироқ, бу - Ўзбекистонда миллий мафкура илгари мавжуд эмасди, деган маънони англатмайди. Чунки ўзбек халқининг узоқ тарихий - маданий ривожланиши даврида миллий мафкуранинг муайян жиҳатлари шаклланган эди. Масалан, «Авесто», туркий битикларда, 1Х-Х11 асрлардаги Шарқ Ўйғониш даврида, шунингдек, Амир Темур ва темурийлар ҳамда жадидлар давридаги маънавий-мафкуравий жараёнларда миллий мафкуранинг устувор кўринишлари намоён бўлган эди.
Аммо, совет мустабид тузуми даврида бу мафкура сиёсий ақидалар исканжасига олинди ва расмий ҳокимият томонидан рад этилди, унинг гўё реакцион эканлигини «исботлаш»га ҳаракат қилинди. Мустабид тузум даврида миллий мафкура сиёсий тазйиқлар остида бўлсада яшаб қолди, у йўқолмади. Бошқача айтганда, бу даврда икки мафкуравий муҳит юзага келди. Биринчиси, расмий мафкура бўлиб, у коммунистик дунёқарашни акс эттирар, иккинчиси эса, расмий ҳокимиятнинг чеклашларига қарамасдан мавжуд эди ва норасмий равишда ўзбек халқининг миллий қарашларни ташкил этарди.
Мустақиллик йилларида совет мустабид тузуми даврида топталган ва йўқотишга маҳкум этилган миллий мафкура тиклана борди. У мустақиллик, миллий тикланиш ғоялари асосида янги сифатлар билан бойитилди. Чунки, ҳар бир ижтимоий-сиёсий тузумга унинг моҳиятидан келиб чиқадиган ғоявий-мафкуравий қарашлар мос бўлади. Шу билан бирга ғоявий-мафкуравий қарашлар ворислик тамойилига эга бўлганлиги учун ҳам улар янги мазмун ва сифатлар билан такрорланиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳозир шаклланиб, ривожланаётган миллий ғоя асосида юртимизда минг йиллар давомида пайдо бўлган цивилизация (лотинча - фуқаровий, ижтимоий) муҳим аҳамият касб этади. «Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз, - дейди И.Каримов, - нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда»1.
Ҳақиқатан ҳам цивилизациялар тарихи, бу инсоният ва унинг ғоялари тарихидир. Маълумки, цивилизация айрим ҳудудий, бир-бири билан боғланмаган цивилизация масканлари ёки ўчоқлари сифатида шакллана бошлаб (масалан, Қадимги Миср цивилизацияси, Қадимги Бобил цивилизацияси, Қадимги Ҳинд цивилизацияси, Ўрта Ер денгизи цивилизацияси ва ш.к.), бозор иқтисодиёти муносабатлари ва иқтисоди ҳукмронлиги даврида (XVI - XX асрлар) умумжаҳон цивилизациясига айланади.
Таъкидлаш керакки, цивилизациянинг тарихи урушлар ва диний жаҳолатпарастликка қарши, дунёвий жамият учун кураш тарихидир. XX асрнинг иккинчи ярмига келиб илғор фан-техника ва технология асосида иш кўриб, ўзларида демократик, инсонпарвар жамият ва ҳуқуқий давлат қурган мамлакатларгина ҳақиқий цивилизация йўлига чиқмоқдалар. Цивилизация инсоният тараққиётининг махсулидир. У инсоният жамиятининг ниҳоятда нозик ҳолати бўлиб, вақт жиҳатидан беш миллион йиллик инсоният тарихининг бор-йўғи 0,1 фоизини ташкил қилади, яъни инсоният ўзининг босиб ўтган йўлининг 99, 9 фоизи давомида ёввойилик ва ваҳшийлик даражасида ҳаёт кечирган.1
Умуман, цивилизациялар тарихида ғоя ва мафкураларнинг ўрни беқиёс. Бошқача айтганда, цивилизацияларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнининг ўзи ҳам ғоя ва мафкураларнинг мавжудлиги асосида юз берган. Цивилизациялар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бу жараён прогрессив ҳолатнинг реакцион, ижобийнинг салбий, яхшининг ёмон, бунёдкорликнинг вайронкорлик билан ўзаро курашлари асосида юзага келган.
Бунинг натижасида янги ғоялар ва мафкуралар юзага келган ва ўзига йўл очган. Халқпарварлик, тинчлик, озодлик, ҳурфикрлик, дўстлик, бағрикенглик, тараққиёт каби ғоялар ақидапарастлик, диний фанатизм, терроризм, босқинчилик, фашизм, большевизм, жаҳолатпарастлик, шовинизм каби вайронкор ғояларга қарши курашлар жараёнида умуминсоний, умумбашарий қадриятлар даражасига кўтарилди.
Шовинизм, террорчилик, ирқчилик, миллатчилик, сиёсий терроризм, расизм каби ғоялар цивилизациянинг ашаддий душманларидир. Миллий ғоя ушбу ғояларни тамомила инкор этади.
Миллий тараққиёт концепциясида халқимизнинг ғоявий-мафкуравий меросини ижодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ғоявий-мафкуравий мерос ҳар бир халқ ҳаётида тарихан шаклланган феноменал ҳодиса ҳисобланади. Бундай мерос ўзгармас ва қотиб қолган нарса эмас. У доимо ижодий ривожланиб борадиган, янги сифат ва мазмун билан бойийдиган ҳодисадир.
Ўзбекистондаги узоқ даврлар мобайнида шаклланган ижтимоий-сиёсий, маданий меросга эътибор бериладиган бўлса унда инсон ва жамиятни эзгулик ва яхшиликка ундовчи ғоялар ҳамиша устувор аҳамият касб этганлигини кўришимиз мумкин. Аммо, миллий маданий меросимиздаги барча қадриятлар ҳам ўзгармас, деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим.
Масалан, миллий меросимизда инсонни фақат сабр-қаноатга ундовчи, ундаги яратиш, бунёд этишга рағбатлантирувчи ғояларнинг юзага келишига монеълик қилувчи қадриятларимиз ҳам борлигини унутмаслик керак. Бу ғоялар ҳозирги шароитда замонга, дунёда содир бўлаётган ўзгаришларга мос равишда янги сифатлар билан бойиб боришига эришиш муҳимдир.
Қолаверса, масаланинг яна бошқача жиҳати ҳам бор. У ҳам бўлса, миллий ғоявий-мафкуравий меросни идеаллаштиришга бўлган уринишлардир. Албатта, бундай мерос билан биз фахрланамиз. Аммо, айни пайтда, уни мутлақлаштириш ҳам яхши натижаларга олиб келавермайди. «Ота-боболаримиз шуҳратининг соясига маҳлиё бўлиб юрадиган даврлар энди ўтди. Бугун жаҳон биздан ўз сўзимизни айтишимизни, ўз тафаккуримизни намоён этишимизни талаб қилмоқда. Бошқа халқлар, бошқа миллатлар бизга ётсираб - беписанд қарамаслиги, балки бизни эътироф этиши, бизни эҳтиром этиши керак. Биз ана шу юксак муносабат ва ҳурматга лойиқ бўлишимиз даркор»4.
Миллий ғоянинг туб мазмун-моҳиятини аниқлашда ғоя ва мафкуралар шаклланиб, ривожланишининг тарихий давр ва босқичларини таҳлил қилиш муҳимдир. Гап шундаки, совет мустабид тизими даврида ғоя ва мафкуралар ривожланиш тарихини даврлаштириш тарихни даврлаштириш билан бир хил амалга оширилди. Бунда формацион ёндошувга амал қилинди.
Маълумки, формацион ёндошув асосида инсоният тарихи: ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунизм формацияларидан иборат, деган ақидага амал қилинди. Бу ёндошувнинг хато жиҳатлари эса қуйидагилардан иборат эди:

  1. Ҳар бир даврни ўрганиш синфийлик, партиявийлик тамойиллари асосида олиб борилди.

  2. Цивилизацион ёндошув мутлақо инкор этилди.

  3. Тарихни даврлаштиришда ҳукмрон сиёсий-мафкуравий куч манфаатлари ҳимоя қилинди. Мазкур ҳолатга биноан совет мафкураси формацион ёндошув асосидагина ўзининг яшовчанлигини таъминлаши мумкин эди. Шу ўринда И.Каримовнинг қуйидаги фикрлари жуда ўринлидир: «Шўро даврининг мафкураси, коммунистик дунёқараш, агарки аслини суриштирсангиз, моҳият эътиборига кўра, бизнинг турмуш тарзимизга, халқимизнинг табиатига тамоман бегона эди. Шунга қарамасдан, кишиларнинг онгига мажбуран сингдирилган бу сохта таълимотнинг салбий таъсири ҳануз сезилиб туради. Афсуски, биз бу сарқитлардан ҳали буткул халос бўла олганимиз йўқ»5

Демак, умуман тарихни, шу жумладан ғоя ва мафкуралар тарихини давлатлаштиришда умумийлик мавжуд. Ҳозирги кунда тарихни синфийлик, партиявийлик каби тамойиллар асосида ўрганиш ва даврлаштириш инкор этилгани каби, уларни цивилизацион ёндашув асосида ўрганиш ҳам аниқ бўлиб қолди. Цивилизацион ҳодисаларни коплекс- тизимли ёндашув асосида ўрганиш бизга ғоя ва мафкураларнинг ривожланиш тарихини даврлаштиришда тўғри йўл танлашга имкон бермоқда.
Агар масалага шу асосда ёндашадиган бўлсак, унда Ўзбекистонда ғоя ва мафкуралар ривожланишини қуйидаги цивилизацион ёндашув асосида ўрганиш мумкин:

  1. Ибтидоий жамият.

  2. Ўрта асрлар даври.

  3. Хонликлар даври.

  4. Чор Россияси мустамлакачилиги даври.

  5. Совет мустабид тизими даври.

  6. Миллий мустақиллик даври.

Таъкидлаш лозимки, ҳар бир даврнинг ўзига хос ижтимоий тараққиётининг ўша босқичини ўзида мужассам этган ғоялари мавжуд бўлган. Масалан, ибтидоий жамиятда инсон ёввойиликдан маданийлашишга ўта бошлади, табиат сирларини ўрганиб ўзининг инсон эканлигини ҳис этиш билан боғлиқ ғоялар юзага кела бошлади.
Ўрта асрлар даврида эса ибтидоий жамият пайтида шакллана бошлаган миллий давлатчилик янада такомиллаша борди, халқнинг шаклланиш жараёни рўй бера бошлади, маданият ва санъатда ўзига хослик юзага келди ҳамда бу маънавий ҳаётдаги миллийлик сифатида пайдо бўлди. Умуман миллий истиқлол ғояларининг юзага келишида бу давр ўзига хос аҳамиятга эга. Зеро, ўрта асрларда Ўзбекистонда буюк Шарқ Уйғониш маданияти, Шарқ Ренессианси юз берди. Айни пайтда, бу даврда юртимизга ислом дини кириб келиши натижасида мусулмон маданияти шакллана бошлади. Табиий, илмий фанлар билан бирга диний таълимот ривож топди. Ушбу даврнинг асосий ғояси эса баркамол инсонни тарбиялаш ва адолатли жамият қуришдан иборат бўлди. Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Алишер Навоий, Бобур, Мирзо Улуғбек кабиларнинг илмий меросида, Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг диний таълимотларида кўтарилган асосий ғоялар муштарак бўлиб, уларда миллий ғоянинг муҳим жиҳатлари ўз ифодасини топган.
Шунингдек, мустамлакачилик ва совет мустабид тизими давридаги норасмий ғоя ва мафкураларнинг мазмунини асосан мустақиллик ғояси, Ўзбекистонни том маънода истиқлолга эришишга йўналтирувчи ғоялар ташкил этганлигини ҳам қайд этиш лозим. Умуман, ғоя ва мафкуралар ривожланишининг тарихий босқичларини ёритишда цивилизацион ёндашиш миллий ғоянинг мазмун-моҳиятини тўғри англаб етишга имкон беради.
Айни пайтда миллий ғояни чуқур ўрганиб, уни жамиятнинг ҳар бир фуқаросида ижтимоий амалиёт даражасига кўтаришда ижтимоий онг ва унинг шакллари млҳим аҳамият касб этишини эътиборга олиш лозим. Бошқача айтганда, ижтимоий онг шакллари, маълум даражада, ғоявий-мафкуравий функцияларни бажаради.
Маълумки, онг ўз мазмун-моҳиятига кўра ғоявий-мафкуравий тавсифга эга. Ижтимоий онг жамиятнинг ишлаб чиқариш муносабатларини ўзида акс эттирувчи, халқнинг умумий ҳаёт даражасини ифодаловчи ҳис-туйғу, ғоя ва қарашлари мажмуидир. Ижтимоий онг маданиятдаги сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, фалсафий, диний, эстетик қарашлар, кечинмалар тарзида кўринади.
Таъкидлаш лозимки, ижтимоий онгнинг ҳар бир шакли ўзига хос тарзда ғоявий-мафкуравий вазифани бажаради ва миллий истиқлол ғоясининг шаклланишида ўзига хос рол ўйнайди. Унинг турли шаклларида умуминсоний аҳамиятга эга бўлган, айни пайтда миллий ўзликни ўзида акс эттирган чуқур мазмун, теран ғоя ва инсоний қадриятлар мужассам бўлади. Ҳар бир шаклда у ёки бу миллатнинг узоқ йиллар мобайнида тўплаган миллий маданий, илмий, маърифий ва ғоявий-мафкуравий мероси ворислик тамойили асосида авлоддан-авлодга ўтиб боради.
Инсоният тарихий тараққиёти тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, миллий ғоя жамиятдаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий муносабатлар тизимига мутаносиб шакллангандагина реал кучга айланиши мумкин. Ижтимоий ҳаёт, иқтисодий турмуш, сиёсат, маънавият ва маърифат, ҳуқуқий муносабатлар, ҳеч шубҳасиз, ғоявий-мафкуравий жараёнларга таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг ўзи ҳам ана шу муносабатлар тизимига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиётида ижтимоий-маънавий омилларнинг нуфузи ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Республикамиз Президентининг 1996 йил 25 августдаги Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган Қарорида маънавий-мафкуравий ишларга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралган.
Миллий мафкура концепциясида ҳам бу масалага алоҳида эътибор берилган. Жумладан, маънавий қадриятларимизни илм-фан ва тараққиёт ютуқлари билан бойитиб бориши, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкура тамойилларини халқимизнинг қалби ва онгига синдириш, муқаддас динимиз ва тарихимизни сохталаштириш, улардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик - бу борадаги асосий вазифаларимиз эканлиги таъкидланади.
Ижтимоий-тарихий тараққиётда ҳар бир давлатнинг у ёки бу даврдаги сиёсати ва унинг мафкура билан ўзаро муносабатлари ҳамиша долзарб масала бўлиб келган. Маълумки, давлат сиёсати шу мамлакатда мавжуд бўлган расмий мафкуранинг манфаатларини ҳимоя қилади. Умуман, ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги босқичида «мафкуравий сиёсат» атамаси ҳам кенг ишлатилмоқда.
Шу нуқтаи назардан ҳозирги пайтда сиёсат мафкуралашиши мумкин бўлгани каби, мафкура ҳам сиёсийлашуви мумкин. Бу нарса бугун пайдо бўлгани йўқ. Унинг мавжудлиги узоқ ва яқин тарихда кўп кузатилади. Яъни, сиёсатнинг тўғрилигини исботлаш ва «асослаш» учун шунга мос мафкура ишлаб чиқилади.
Масалан, қадимги Римда мустамлакачилик сиёсатини асослаш учун сохта ватанпарварлик мафкураси ишлаб чиқилган. Муқаддас жойларни ўзининг «ҳақиқий эгалари»га қайтаришдан иборат бўлган сохта мафкура эса Ўрта аср Европа давлатларининг «Салб юриши» сиёсатига асос бўлди. Туркистонни босиб олиш, унинг моддий бойликларига эга бўлишдан иборат Россиянинг XIX аср ўрталаридаги сиёсати, унинг «Қолоқ халқларни маданийлаштириш»дан иборат мафкуравий сиёсатининг юзага келтирди. Совет ҳукумати ўзининг талончиликдан иборат сиёсатини амалга ошириш учун коммунистик мафкурани такомиллаштирган бўлса, фашистлар Германияси ўзининг мустамлакачилик сиёсатини юритиш мақсадида «Олий ирқ» мафкурасини олға сурдилар.
Умуман, сиёсат ва мафкура инсон манфаатларига мос келмас экан, бунда ижтимоий тўнтаришлар, оммавий қирғинлар юзага келиши мумкин. Масалан, ушбу сабаблар туфайли XX асрда иккита жаҳон уруши, 450 га яқин локал урушлар юзага келди. Бунинг натижасида дунёда 185 миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Масаланинг яна бошқа бир жиҳати ҳам мавжуд. Гап шундаки, у ёки бу мамлакатда ҳокимиятнинг расмий сиёсатига у танлаган расмий мафкура мос келиши тайин. Аммо, шу билан бирга, айрим ҳолатларда ўша мамлакатдаги расмий сиёсатга муқобил тарзда, расмий куч томонидан чекланган, бошқа мафкура ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Масалан, мустамлакачилик даврида миллий манфаатларни ҳимоя этувчи, миллий истиқлол учун кураш йўлини танлаган жадидчилик мафкураси юзага келди.
Бироқ, бу мафкура ўз мазмун-моҳиятига кўра, миллий мафкура бўлганлиги учун ҳам таъқиқланди. Биргина 1937-1939 йилларда Ўзбекистонда 6920 нафар давлат арбоби, зиёли - ижодкорлар, 80-йиллардаги «Қайта қуриш» йилларида эса «пахта иши» ва «ўзбеклар» иши оқибатида 4,5 минг миллий кадрлар қатағон қилинди.
Бу ўринда таъкидлаш лозимки, жамиятдаги инсон манфаатларига мутаносиб равишда мавжуд бўлган сиёсат ва мафкура масаласи мазкур жамиятда барқарорликни юзага келтиради.
Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги ҳолати «жамият-инсон-сиёсат-мафкура» масалалари миллат, давлат ва инсон манфаатларига мослаштирилганлиги билан ҳам изоҳланади. «Истиқлол мафкураси, - деб таъкидлаган эди Ислом Каримов, - кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг эзгу ғоя - озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги асрий орзу-интилишлари, ҳаётий идеалларини ўзида акс эттиради»1.
Ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг ахлоқ, дин, санъат билан ўзаро муносабатлари масаласи ҳам муҳимдир. Миллий ғоя ва мафкура ўзбек халқининг миллий ахлоқи, миллий санъати ва маданиятини турли «изм»лардан, вайронкор ғоялардан асрайдиган куч-қудрат ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати, мамлакат Президенти миллий мафкурамизнинг қонуний-ҳуқуқий асосларини яратишга алоҳида эътибор бермоқда. Шу маънода қайд этиш керакки, миллий мафкура миллий тараққиёт манфаатларини ҳимоя қилувчи ижтимоий ҳодисадир. Ўзбекистон Конституциясининг 4, 5, 8, 13, 14, 17, 18, 20, 29, 31, 41, 42, 46, 49, 64, 66, 126 каби моддаларида жамият ва шахс, уларнинг ўзаро муносабатлари масаласига алоҳида эътибор берилган. Асосий Қонуннинг 12-моддасида эса мафкура ва давлат ўртасидаги муносабатга ойдинлик киритилган. Ҳеч қайси мафкуранинг давлат мафкураси сифатида ўранатилиши мумкин эмаслиги қоидаси масалага янгича ёндашувдир.
Маълумки, дунёда турли ғоялар ва мафкуралар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири у ёки бу миллат, давлат ёки ижтимоий гуруҳнинг манфаат ва мақсадларини ифода этади. Ҳар қандай ғоя ҳам албатта бунёдкор бўлавермайди. Ғоялар вайронкор ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, Европа давлатларининг «Салб юриши», Италия, Германия, Япониянинг иккинчи жаҳон уруши давридаги ғоялари ҳеч қачон миллий ғоя бўла олмайди, зеро миллий ғоя аниқ бир миллатнинг бунёдкорлик, яратувчилик, уюштирувчиликдан иборат бўлган ғоялар мажмуидир.
Дунёдаги барча халқларнинг миллий ғоялари, ўз навбатида, умуминсоний мазмунга эга бўлади. Яъни, миллий хусусиятлар умуминсоний ғоялар билан яхлит, мантиқий боғланган шаклда амал қилади. «Асрлар, давомида, - деб таъкидлайди Ислом Каримов, -халқимиз умумбашарий, умуминсоний қадриятлар такомилига улкан ҳисса қўшган. Турли миллат вакилларига ҳурмат, улар билан баҳамжиҳат яшаш, диний бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар ҳам халқимизда азалдан мужассам»6.
Дарҳақиқат, ҳеч бир умуминсоний ғоя ёки қадрият алоҳида олинган бир миллат томонидан яратилмайди. Умуминсоний ғоялар - башарият интеллектуал салоҳиятининг ижодий меваси, инсоният тараққиёти, эволюцион ўзгаришларнинг маҳсули ҳисобланади.
Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида демократия, гуманизм, тинчлик, барқарорлик, мустақиллик, озодлик, қонун устуворлиги ва инсон эркинликлари каби ғоя ва қадриятлар умуминсоний аҳамиятга эга. Айни пайтда, яхшилик, адолат, миллатларнинг тенг ҳуқуқлилиги, виждон эркинлиги, табиатни асраш ва шу кабилар умуминсоний ғояларга мисол бўла олади. Жамият ривожида улар хилма-хил тарзда, турли-туман шаклларда намоён бўлиб, инсон ҳаётининг маънавий мезони бўлиб хизмат қилади.
Умуминсоний ғояларнинг ҳар бир халқ мафкурасида устувор бўлиши шу халқнинг жаҳон ҳамжамиятига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида барча билан тинчлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишининг муҳим шартидир. Қайд этиш лозимки, мамлакатимиздаги миллий мафкура умуминсоний ғояларга суянади, ундан озиқ олади7.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан жаҳондаги ғоявий- мафкуравий жараёнларда демократик тамойилларнинг шаклланиб, ривожланиши юз бера бошлади. Демократлаштириш, эркинлаштириш, иқтисодиётнинг очиқлиги, ҳавфсизлик муаммоларига муносабатларнинг бир-бирига яқинлашуви бугун жаҳондаги кўпчилик давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатларини белгилаб бермоқда. 200 йил муқаддам жаҳоннинг ҳамма давлатлари авторитар давлатлар эди. XIX асрнинг охирида жаҳонда 13 тагина демократик давлат бор эди. XX асрнинг биринчи ярмида уларнинг сони икки марта ортди, 1992 йилга келганда эса жаҳондаги 183 давлатнинг 91 таси демократик давлат бўлди, яна 35 таси эса авторитаризмдан демократияга ўтиш даврида турарди. Шу асосда умумсайёра кўламида ахлоқий-маънавий масалалар ва қизиқишнинг кучайиши равшанроқ аён бўлмоқда8.
Умумбашарий ғоя ҳисобланган демократия ғояси мустақилликка эришганидан сўнг Ўзбекистонда ҳам ҳуқуқий заминга қўйилди. Бу нарса мамлакатимизнинг асосий Қонуни - Ўзбекистон Конституциясида ҳам ўз аксини топди. Масалан, унинг «Муқаддима» қисмида конституциянинг асосида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш вазифаси қўйилганлиги айтилган бўлса, биринчи моддада «Ўзбекистон - суверен демократик республика» деб эълон қилинади. Ҳозирги шароитда демократия инсоният олдида турган ҳамда эришиши лозим бўлган энг катта умуминсоний ғояга айланди. Миллий ғоя ғоявий-мафкуравий жараёнларни демократиялаштиришни қатъий талаб қилмоқда. Демократиялаштириш энг аввало жамият фуқаросида эски тузум сарқитларини бартараф этиш ҳамда унинг янгича фикрлаш ва тафаккур қилиши учун шарт-шароит яратишдир. Зеро, «модомики биз ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қураётган эканмиз, маънавият соҳасидаги йигирма биринчи асрга мўлжалланган ҳаракат дастуримиз ҳам ана шундан келиб чиқмоғи даркор. Яъни эркин фуқаро - онгли яшайдиган, мустақил фикрга эга бўлган шахс маънавиятини камол топтириш бизнинг бош миллий ғоямиз бўлиши зарур»9.
Ғоявий-мафкуравий жараёнларни демократиялаштиришда мамлакатимиздаги сиёсий партиялар, жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти катта. Улар мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида демократлаштириш ва ҳаётни эркинлаштириш борасида анча жиддий ишларни амалга оширмоқдалар. Бироқ, ҳали уларда ўз фаолиятини такомиллаштириш учун тажриба етишмаётганлиги кўриниб қолмоқда.
Мамлакатимизда рўй бераётган ғоявий-мафкуравий жараёнларни инсонпарварлаштириш масаласи ҳам ўта муҳим аҳамиятга моликдир. Умуман, гуманизм ғоялари, жамиятни инсонпарварлаштириш муаммоси инсониятнинг энг дастлабки пайтлариданоқ катта муаммо сифатида кун тартибида турибди. Инсонпарварлик кишига ғамхўрликни англатади. У одамнинг қадри, унинг эрки, қобилиятлари ҳар томонлама намоён бўлиши учун курашишда, инсоннинг бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги, адолатли ҳаётни таъминлашга интилишда ўз аксини топади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг ўтмиш тарихи - гуманизм ғояларининг шаклланиши тарихи ҳамдир. Буюк аждодларимизнинг ижоди ва фаолиятида инсон қадр-қиммати, уни ҳурматлаш, уларга эркин фаолият кўрсатиш учун шарт-шароит яратиш ғояси ётади.
Бу нарса жадидчилик ва маърифатпарварлик ҳаракатида ҳам ўз аксини топган. Масалан, Абдулла Авлоний инсонни улуғлайдиган, безайдиган яхши хулқлардан ҳисобланган одамгарчилик, инсонпарварлик туфайли оламга маданият, маърифат, адолат уруғлари ёйилади, дейди. «Одамгарчиликка, инсонийликка путур етса, - дейди Абдулла Авлоний, - мусулмонларнинг дилига иттифоқ ўрнига нифоқ, адолат ўрнига зулм, муҳаббат ўрнига адоват, ғайрат ўрнига атолат (муртадлик), мурувват ўрнига ғазаб, саҳоват ўрнига бухл (бахиллик), тавозеъ ўрнига кибр, садоқат ўрнига ифтиро (бўҳтон, туҳмат), шафқат ўрнига ҳасад, ҳурмат ўрнига ҳусумат, қаноат ўрнига тамаъ, сабр ўрнига ғурур, иқтисод ўрнига исроф, авф ўрнига даҳшат, саъй ўрнига сафоҳат (нодонлик), ғайрат ўрнига хуруфот аралашади»2
Таъкидлаш лозимки, инсонпарварлик кенг ижтимоий фикрни қамраб олади ва ижтимоий-гуманитар, умумтаълим соҳаларида «гуманизм» номи билан аталади. Гуманизмнинг ўзига хос ғоявий-мафкуравий мезонлари мавжуд. Булар - инсон эрки, унинг қадр-қиммати, фуқаронинг жамият олдидаги ўз бурчи ва масъулиятини ҳис этиши ҳамда унга амал қилиши кабилардир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish