134
ишлаб чиқариш ва маиший оқоваларни
бирлаштириш масаласи уларни
бир хил услублар ёрдамида ва бир хил иншоотларда тозалашни олиб
бориш имконияти мавжуд пайтида ўзини оқлайди;
турли ишлаб-чиқариш оқоваларини бирлашиши натижасида портловчи
газ ва буғлар ҳосил бўлмаслиги керак;
оқоваларнинг ҳарорати 40
°
С дан ошмаслиги керак;
бирлаштириш натижасида биологик тозалаш жараёнларига салбий таъсир
кўрсатадиган бирикмалар ҳосил қилмайдиган ҳолатларда;
таркибида мой, ёғ, қатрон, бензин, нефт маҳсулотлари ва бошқа шунга
ўхшаш оғир ифлосликларни қувурларда чўкмага тушиб қолиш эҳтимоли
бор пайтларда;
насос ишига салбий таъсир кўрсатадиган,
толасимон моддалар мавжуд
оқовалар, РЭЧУларгача маҳаллий иншоотларда тозалашдан кейин
қўшилиши
рухсат этилади;
шаҳар оқизиш тармоқларига тозаланмаган автомобил ва трактор
машиналарини ювиш оқоваларини қўшиш ман этилади;
хўжалик-маиший
ва
ифлосланган
ишлаб-чиқариш
оқоваларини
атмосфера оқизиш тармоқларига қўшиш тақиқланади;
таркибида патоген бактериялар бор кушхона, қорамол, чучқа, парранда
фермалари, инфекцион касалхоналар ва терига ишлов бериш корхоналар
оқоваларини маҳаллий иншоотларда тозалаш ва зарарсизлантиришдан
кейин шаҳар оқизиш тармоқларига қўшиш рухсат этилади;
таркибида фақат минерал модда бор оқоваларни шаҳар оқовалари оқизиш
тармоғига қўшиш ҳам ман этилади;
таркибида уювчи ишқор ва кислота бор ёки аралашишдан кейин уювчи
ҳусусият пайдо бўладиган ҳамда қувур, иншоот, қурилма материалига
шикаст етказадиган оқова сувларнинг муҳит кўрсатгичи (рН)
нейтрал
ҳолга келтирилгандан кейин қўшиш рухсат этилади;
135
ишлаб-чиқариш ёки уларнинг хўжалик-маиший оқовалар билан
аралашмаларининг рН=6,5÷8,5, муаллақ модда улуши 500 мг/л дан
ошмаслиги ва сузувчи моддалардан ҳолис бўлиши керак.
Оқизиш тармоқларига суюқ ва майдаланган қаттиқ чиқиндилар, муз ва
қор оқиздирилиши мумкин. Суюқ чиқиндилар 2÷3 хажмда, қаттиқ чиқиндилар
эса 2÷3 мм гача майдаланиб, 8÷10 маротаба
сув билан аралаштириб ва
панжараларда саралангандан кейин оқизиш тармоқларига қўшилади.
Оқизиш
тармоқларига
қуйиладиган
асосий
талаблардан
бири
оқоваларини қабул қилиш, ишончли ва узлуксиз тозалаш иншоотларига
узатишни таъминлаши ҳисобланади. Оқизиш тизими ва ундаги иншоотлар
таркиби, уларнинг ишончлилиги технологик,
санитария-гигиеник ва сув
ресурсларини мухофаза қилиш талабларидан келиб чиққан ҳолда тайинланади.
Аксарият ҳолларда бу оқизиш тизимининг тармоқлар ва иншоотларининг
ишдан тўхтаб қолиши қатъиян ман этилади.
Иншоотларни ишга тушириш.
Иншоотларни ишга тушириш жараёни,
хизмат кўрсатувчи ходимларни, фойдаланиш технологик регламентлари билан
таништиришдан бошланади. Регламентларда иншоотларни ишга тушириш ва
фойдаланиш кетма-кетлиги,
коммуникацияларнинг шакллари, иншоотларнинг
тузилиши, уларнинг ишчи кўрсатгичларнинг чегаравий қийматлари
келтирилади. Регламентнинг чизмалари ускуналарга яқин жойларда, девор ёки
стендларга осиб қўйилади. Барча технологик қувур, арматура, ускуна ва
ёрдамчи жихозлар кўзга яққол ташланадиган
шартли ранглар ва тартиб
рақамлари билан белгиланади. Ишлаб турган ва чизмадаги жихозларнинг
шартли белгилари, уларнинг ранги ва тамғаланиш рақамлари бир-бирига мос
келиши керак.
Иншоотларнинг технологик шаклларида асосий оқимларнинг йўналиши
чапдан ўнг томонга бўлиши лозим. Иншоотларнинг
экспликациясини рим
рақамлари, қувур, нов, каналлар эса араб рақамлари билан ифодаланади.
Масалан З-4, Ш-5 ифодалари № 4-зулфин, № 5-шиберларни билдиради.
136
Чизмада ва қувурларда оқим йўналиши зулфинларга яқин жойларда рангли
миллар билан ифодаланади.
5.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: