130
жихозлар
Бош пудрадчи томонидан ишчи комиссияга чизмалар ва қурилиш-монтаж
ишлари бўйича қуйидаги далолатномаларни тақдим этиши лозим:
бино, иншоот ва қурилма пойдеворларининг чўкишлари ҳамда қурилиш
ашёларини синов натижалари;
ёпиқ, яъни ер остида ёки деворлар ичида қолиб кетган ишларни қабул
қилиш ҳақида;
ички ва ташқи мухандислик коммуникацияларини (сув, иссиқлик,
газ,электр таъминоти, канализация) синови ҳақида;
энергия қурилмалари, алоқа, назорат-ўлчов асбоблари,
автоматика ва
ишорат тизимларини синов натижалари;
портлашни олдини олувчи, яшин ва ёнғинга қарши мосламаларни синов
натижалари;
янги, ўрнатилиши керак бўлган қурилмаларни тамғаларини ечилганлиги
ҳақида;
гидро- ва пневмобошқариш ускуналарини
мойлаш тизимларини синов
натижалари;
арматура ва сиғимлар зичлиги ва мустаҳкамлигини синови натижалари;
қурилмаларни юкламасиз ва юкламали синов натижалари.
Қурилиши тугатилган барча иншоот ва тармоқларни ишга қабул
қилинишдан олдин уларни кўрикдан ўтказиш зарур. Биринчи навбатда
объектнинг геометрик ўлчамлари, сатҳ белгилари текширилади. Оқизиш
тармоқларида ўзиоқарликни таъминлаш учун улар маълум нишабликларда
ётқизилади. Оқизиш тармоқларини ишга қабул қилишда уларнинг сатҳ
белигилари нивелирлаш йўли билан текширилади.
Тармоқларнинг тўғри чизиқлигини икки кўзгу
усули билан амалга
оширилади. Кўзгулар икки қўшни қудуқларга 45º бурчак остида новлар ичига
ўрнатилади. Кўзгуда ёруғлик доира шакли акс этиб туриши керак. Доира
шаклининг оғиши фақат ён томонларга 1/4 диаметрга, лекин мутлақ қиймати
131
50 мм дан ортмаган ҳолда рухсат этилади. Тармоқнинг тик ўлчамларини оғиши
умуман ман этилади. Диаметрлари 900 мм дан ортиқ бўлган қувурларнинг ички
кўриги телекамера ёки ичига тушиш йўли билан амалга оширилади.
Иншоот ва тармоқларнинг герметик
зичлиги гидравлик синовлар
ёрдамида текширилиши лозим. Босимли қувурларнинг гидравлик синови сув
таъминоти тизимидаги сув ўтказгичлари талаблари ва кетма-кетлиги бўйича
амалга оширилади. Оқоваларни оқизиш тармоқларини гидравлик синови икки
босқичдан иборат. Биринчи босқичда дастлабки синов, қувурлар кўмилишидан
олдин, амалга оширилади. Оқизиш тармоқларини гидравлик синови ўрта қудуқ
ва қўйи қудуқлар орқали амалга оширилиши мумкин (5.1-расм).
Синов учун икки ёки бир неча қудуқлар
орасидаги участка сув билан
тўлдирилади ва кузатилади. Синовнинг ҳисобли босими лойиҳа ҳужжатларида
келтирилади. Одатда, сопол, темирбетон қувурларнинг синов босими 0,04 МПа
ни ташкил қилади. Синов муддати 30 дақиқадан иборат. Тармоқлар дастлабги
гидравлик синови қувурларни кўмилишидан олдин, фақат қувур чоклари усти
тупроқ билан кўмилган ҳолда амалга оширилади. Синов давомида сув
сатҳининг пасайиши 20 см дан ошмаслиги керак.
Синовдан олдин ички
гидроизоляцияга эга темирбетон қувур ва иншоотлар 72 соат, гидроизоляциясиз
ва бошқа матералли қувурлар 24 соат давомида сув билан тўйинтирилиши
зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: