7- мавзу. Миллий кураш турлари техникаси ва усулларини ўргатиш. Режа: Усуллар ва уларни ишлатиб рақибни ташлаш



Download 110,88 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi110,88 Kb.
#84799
  1   2   3
Bog'liq
1- маруза



1
7- МАВЗУ. МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРЛАРИ ТЕХНИКАСИ ВА 
УСУЛЛАРИНИ ЎРГАТИШ.
Режа:
1. Усуллар ва уларни ишлатиб рақибни ташлаш 
2. Ҳужум усуллари
3. Орқадан ошириб ташлашнинг асосий кўриниши.
 1 Усуллар ва уларни ишлатиб рақибни ташлаш 
Курашда ташлаш деганимизда у ёки полвон рақибини тик ҳолатдан 
амал ишлатиб йиқитишни тушинмоқ керак. Амал ишлатилганда рақиб бир 
зумда чиройли учиб келиб гиламга йиқилиш ҳолатини ташлаш деб аталади. 
Курашда жуда кўп хилма-хил ташлашлар, унга қарши усуллар мавжуд. Биз 
ана шулардан бир қисмини техник жиҳатдан бажарилиш тартибини кўриб 
чиқамиз. Ёш полвонларга шуни эслатиб қўймоқ ма`қул, я`ни ҳар бир амални 
полвонлар ўзларининг шахсий хусусиятидан келиб чиқиб бажарадилар ва 
улар ҳеч қачон бир-бирига тўлиқ ўхшамайди. 
ЧАЛИБ ТАШЛАШ
Чалиб ташлаш – бу ҳужумга ўтган курашчи рақибни унинг оёқлари 
орқасига қўйилган оёғи устидан ошириб ташлашга айтилади. 
Ҳужумчи рақибнинг оёқларининг қайси томонидан ўз оёғини қўйишга 
қараб, орқадан, ёндан ёки олдиндан чалиш усули бажарилади. Орқадан 
чалиш. Полвонлар ўнг туриш ҳолатида. Ҳужумчи ўз оғирлик марказини ўнг 
оёғи усига ўтказиб рақибни чап қўл билан олдинга ўнгга силкиб тортади,
ўнг қўл билан орқага, юқорига, ўнгга итариб.
Уни ўнга, орқага 
энгаштирилади. Рақиб ўз оғирлик маркази, я`ни тана оғирлигини ўнг оёғига
ўтказиши билан чап оёқ учларини чапга озроқ бўриб олдинга рақибнинг ўнг 
оёғи ёнига қадам ташлайди.
Ўнг оёғи билан депсиниб бутун гавда оғирлиги чап оёқ усига
ўтказилиб, рақибни ҳаам гавда оғирлигини қўшиб кўкрак билан ўнг қўлини 
сиқиб, ўнг оёғини рақиб оёқлари орқасига тизза орқасидан тақимга яқин 
қўйиб тезлик билан оёқни тўғрилаб рақибни орқага-чапга бурап юборилади. 
Ҳужумчи зудлик билан чап оёғи учига энгашиб, чап қўл билан чапга 
юқорига тортишни, ўнг қўл билан рақибни элкасидан итариб бураб 
юборилади ва ниҳоят ташлашни амалга оширади.
Агар рақиб оёқларини кенг қўйиб турган бўлса, унда ҳужумга ўтувчи 
бир оёқ орқасидан, я`ни рақибни ташлашга тайёрлагандан кейин ўнг
оёғини рақибнинг ўнг оёғи орқасига, тақимини рақиб тақимига қисиб 
қўйиб, оёқ учини гиламга тираб тиззани зудлик билан тўғрилаш ҳисобига 
рақибни оёғи усидан ошириб, чап томонга бураб ташлайди. 
Агар рақиб тик туриб, оёқларини бир-бирига яқин қўйган бўлса у ҳолда
ҳужумчи ўнг оёғини рақибнинг ўнг оёғи тақимига яқин қўйиб, чап
оёғининг пойига ўнг оёғининг пойи билан қисиб қўйган ҳолда тиззани 
зудлик билан тўғрилаш ҳисобига гавда ва қўллар ҳаракатини қўшиб
юбориш билан ташлашни амалга оширади.
Ҳужум қилувчи ўз гавда оғирлигининг чап оёқ усига ўтказилаётганда 


2
рақибни кўкрак билан унинг ўнг қўлига босиб ўни ўнгга – орқага 
қайтаради, ўнг қўли билан олдинга-чапга бурайди. Ана шу пайтда
рақибнинг бўйнидан қучоқлаб олиб бошини орқа-ўнга қайтариш мумкин. 
Курашчи ҳар қандай амални қўллаши пайтида бўлган каби чалишда ҳам
рақибни ташлаш мўлжалланган томонга гавда, элка ва қўллар билан унинг 
гавда оғирлигини кўчиришга ва унга ўнгарилишга имкон бермаслиги керак.
Орқадан чалишда ҳимояланиш:
1. Ўнг оёқни орқага узоқроқ қўйиб, элка рақиб кўкрагига тўсиш.
2. Ўнг қўлни бўшатиб белбоғдаан ушлаб тираб қолиш. 
3. Ҳужумчи усул бошлаши билан тиззага ўтириб қолиш.
4. Ҳужумга ўтиш учун оёғини узатиши билан оёғини йиғиб олиб, ҳадлаб 
ўтиш ва ҳ.к.
қарши ҳужум қилиш учун ҳимояланувчи оёғини йиғиб олиш билаан 
агар рақиби тик турган бўлса, чапдан учага олиб ташлаш мумкин.
ЁНДАН ЧАЛИШ
Курашчилар ўнгақай туриш ҳолатида, рақибни қўллар билан олдинга 
пастга қаратиб силкиб, уни оёқ учларига туришга мажбур қилади. У 
қаршилик кўрсатиб гавдасини тўғрилаб, тиззаларини букиб мувозанатини 
тўғриламоқчи бўлган вақтда ўнг қўл билан рақибни орқага пасга ўнгга 
итаради, ҳаракат йўналиши бўйича чап қўл билан тортишни давом эттиради.
Бир вақтда ўнг оёқ билан депсиниб ўз гавда оғирлигини чап оёқ усига 
ўтказади, шу зумдаёқ ўнг оёқни рақибнинг чап оёғи ёнига қўйиб, кўкрак 
билан рақибнинг ўнг қўлига босиб, қўллар ва гавда билан уни ёнга-чапга 
бураб ташланади.
Рақибни ташлашда унинг усига йиқилмаслик керак, балки унинг 
энгидан қолиб ҳимоялаш зарур. Ҳимоя ва қарши ҳужумга ўтиш орқадан 
чалишдагидек бажарилади.
Орқадан ва ёндан чалиш усуслларини юқорида қайд қилингандан 
ташқарии энгдан ва белбоғнинг олди қисмидан, энгдан ва шу томондаги 
ёқадан, энгдан ва элкадан ошириб белбоғдаан ушлаб ҳам бажариш мумкин. 
Бундан ташқари рақиб орқага юрса ва ўзига тортса, оёқларни тиззадан 
оёқларни тиззадан оёқларни буки бёки оёқларни кишан қилиб ҳаракат 
қилиш пайтларида чалиш учули учун яхши шароит яратилади. 

Download 110,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish