Даволаш
.
ЎБЕнинг клиник кўринишларига эга янги туғилган чақалоқни қулай
ҳарорат режимини яратиш учун кувезга жойлаштириш керак. Рабдомиознинг
486
ривожланишига йўл қўймаслик учун ҳар 2–3 соатда бола танаси ҳолатини
ўзгартириш керак. Рабдомиоз ривожланишининг олдини олишга қаратилган
профилактик чора сифатида янги туғилган чақалоқнинг танасини кунига 4
марта юмшоқ уқалаш ҳисобланади.
Беморда ЮҚТ, НТ,АБ, МВБ (меъѐр – 5 см сув уст.), СаО
2
, тана
ҳарорати мониторинг кузатувида бўлади. Сийдикни йиғиш сийдикнинг
соатлик чиқиши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади (сийдик пуфаги
катетерланган). Ҳар 8–12 соатда янги туғилган чақалоқни тарозида тортиш
керак. Қон ва сийдикнинг кенгайтирилган таҳлиллари ҳафтада 1 мартадан
кам бўлмаслиги керак, КАҲ (СБ, ББ, БE) – кунига камида 4 марта
ўтказилади.
Коагулограммани
(гемостазни
тавсифловчи
асосий
кўрсаткичлар) назорат қилиш керак.
Буйраклар функцияларини аниқлаш учун қоннинг биокимѐвий таҳлили
ўтказилади, қон зардобида креатинин, мочевина, умумий оқсил, холестерин,
натрий, калий, хлор, магний, калций концентрациялари ва кунлик сийдикда
креатинин, мочевина, калий, натрий, фосфор, хлор, калций миқдорлари
аниқланади. Олинган натижалар асосида коптокчалар филтрациясини ва
найчали реабсорбцияни тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисоблаб топилади. Агар
қон ва сийдикнинг биокимѐвий таҳлилларида патологик ўзгаришлар
аниқланса текширувлар ҳар 3–4 кунда бир марта такрорланади, мочевина
концентрацияси ҳар куни аниқланади.
Буйракларнинг УТТ ҳар куни ўтказилади. Кардиал, буйрак ва церебрал
гемодинамикани
допплерографик
текшириши
ҳаѐтнинг
биринчи
соатларидаги критик ҳолатларда кўрсатилган, кейин эса даволанишнинг
тўғрилигини текшириш учун ѐки буйрак функцияларининг салбий
динамикасида кўрсатилади.
Медикаментоз терапия бошланишидан олдин, ЎБЕнинг сабаблари ва
босқичини аниқлаш керак.
Олигоанурия даврида даволаш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади.
487
Волемик бузилишларни тўғрилаш учун 5% ли глюкоза эритмаси ѐки
0,9% ли физиологик эритма билан 0,5–1 соат давомида 10–20 мл/кг
ҳисобидан ѐки 5% ли албумин эритмасини 10 мл/кг ҳисобидан 5–10 мл/соат
тезликда, 6% ли инфуколни 10-15 мл/кг дозада инфузия қилиш билан амалга
оширилади. Геморрагик издан чиқишларда янги музлатилган зардобни 1–2
соат давомида 10–15 мл/кг ҳисобидан инфузия қилиш кўрсатилган. Бунда
МВБ, АБ ни доимий назорат қилиш лозим. Самара бўлмаганда 5% ли
глюкоза эритмасини ѐки 0,9% ли физиологик эритмани ѐки албуминни худди
шундай ҳажмларда юбориш зарур. Кейинги бажариладиган инфузион
терапия ҳажмини ҳисоблашда қўйилган суюқлик ҳажми инобатга олинмайди
ва вақтида туғилган чақалоқларда кунига 40–60 мл/кг ни, чала туғилган
чақалоқларда кунига 50–80 мл/кг ни ташкил қилади. Инфузия пайтида ҳар 6–
8 соатда тана вазнини назорат қилиш керак.
Буйракдаги қон айланишини яхшилаш учун 0,5% ли дофамин эритмаси
ѐки 0,5 мкг/кг/дақиқа дозада 4% ли допмин эритмаси буюрилади.
Миокарднинг қисқариш функциясининг пасайишида кардиотоник
дорилар – допамин, добутамин, добутрекс 6–8 мкг/кг/дақиқа дозада ѐки
ундан кўп дозада (ҚҚКда қарши кўрсатилган) қўлланилади. Қон томир
етишмовчилигида глюкокортикоидлар ва адреналин (0,02–1,0 мкг/кг/дақиқа)
ѐки мезатон (0,2–2,0 мкг/кг/дақиқа) ишлатилади.
АЮҚҲ (АБ, МВБ) меъѐрлашишигача сийдик ҳайдовчи препаратларни
ишлатиш қарши кўрсатилган, кейин лазикс вена ичига 1–4 (5) мг/кг
(узайтирилган) миқдорида буюрилади.
Натрий ва калийни тайинлаш мумкин эмас, агар жорий йўқотишлар
натижасида юзага келган камомадни қоплаш зарурати бўлмаса.
Гиперкалемияни олдини олиш учун калийни тўлдириш жуда эҳтиѐткорлик
билан бажарилиши керак.
Гиперкалиемия (7,0–7,5 ммол/л) ЭКГ назорати остида қуйидаги
терапевтик тадбирлар ѐрдамида йўқ қилиниши мумкин:
488
– калций глюконатнинг 10% ли эритмасини физиологик эритма билан вена
ичига аста-секин, 0,5–1,0 мл/кг тезликда 5–10 дақиқа давомида ѐки томчилаб
юборилади;
– натрий бикарбонатни 2 мэкв/кг ҳисобидан вена ичига юбориш
(индуцирланган алкалоз калийни ҳужайрага ташилишига ѐрдам беради);
– 1 г глюкозага 0,25 бирлик инсулин нисбатида 10% ли глюкоза эритмасини
0,5–1,0 г/кг дозада инсулин билан инфузия қилиш (калийни ҳужайрага
ўтказилишини яхшилайди);
– сорбентларни тайинлаш (энтеросорбция – сониум А, натрий элутит –
кунига 1–1,5 г/кг оғиз орқали ѐки ректал тарзда, смекта – кунига 3 марта 1/3
пакетдан);
– кунига 2–3 марта ошқозонни ювиш;
– кунига 4 мартагача тозалаш ҳуқна қилиш.
Калийни чиқариб ташлаш учун қуйидагилар қўлланилиши мумкин.
– фуросемид – 1–4 мг/кг дан;
– натрий полистеринсулфат – оғиз орқали 1 г/кг.
Кучли ацидоз натрий бикарбонат билан тўғриланади, pH ни 7,3 паст
бўлмаган даражада ушлаб туриш учун. Энг мақбули натрий бикарбонатнинг
2% ли эритмасини болюс шаклида юборишдир.
Қўшилиб келган гиперфосфатемия ва гипокалциемия (етилиб
туғилганларда 2 ммол/л дан кам ва чала туғилганларда 1,75 ммол/л дан кам)
сабабли қон зардобида фосфат даражасини меъѐрлаштириш учун
фосфатларни қўллаш кўрсатилган: 50–150 мг/кг/кун дозада алюминий
гидроксид оғиз орқали ѐки натрий бикарбонат кунига 3 марта 1–2 мл/кг
дозада томир ичига (гиперкалциемия бўлмаганда). Гипокалциемияда
тузатишни секин-аста калций глюконатининг 10% ли эритмаси билан 0,5–1,0
мл/кг дозада 5 марта суюлтириш орқали гипокалциемиянинг кўринишлари
йўқолгунча бажариш керак.
489
ЎБЕда оқсилни истеъмол қилиш кунига 1,5 г/кг билан чекланади.
Бунда, энергияга бўлган физиологик эҳтиѐж ѐғлар (1/3) ва углеводлар
ҳисобига қониқтирилиши лозим. ЎБЕ бор чақалоқларни озиқлантириш учун
кўпинча «СМА» ва «ПМ 60/40» аралашмалари қўлланилади.
Тўғрилаб бўлмайдиган гиперкалиемия, турғун метаболик ацидоз ва
гиперволемия шароитида кучайиб борадиган юрак етишмовчилиги пайдо
бўлганида амалга оширилаѐтган даволаш комплексига буйракдан ташқари
тозалаш – перитонеал диализ, гемодиализ қўшилиш тақоза этилади.
Перитонеал диализ ѐки гемодиализга кўрсатмалар:
– 24 соатдан кўпроқ вақт давом этган анурия ѐки 48 соатдан кўпроқ вақт
давом этган олигурия, шунингдек, суюқликнинг ортиқча ушланиши
(назоратсиз тана вазни ортиши 10% дан кўп);
– анурия/олигурия ва назоратсиз гиперкалемия (7 ммол/л ва ундан юқори)
ва/ѐки гипокалциемия; гипонатриемия (120 ммол/л дан кам);
– анурия/олигурия ва назоратсиз ацидоз (ВЕ 15 дан кам, СБ – 20 ммол/л дан
кам);
–анурия/олигурия ва креатинин 250–350 микромол/л дан юқори;
– анурия/олигурия ва мочевина 20 ммол/л дан юқори;
– анурия/олигурия ва тўхтовсиз қусиш, талвасалар.
Перитонеал диализга қарши кўрсатмалар:
– перитонит;
– нафас етишмовчилиги (бу нисбатан қарши кўрсатма);
– икки кундан олдин қилинган лапаротомия, қорин бўшлиғидаги дренажлар,
илеостомия, диафрагма ва чов чурралари.
Янги туғилган чақалоқларда ЎБЕ башорати жуда ѐмон, ўз вақтида
бажарилмаган диализ ҳолатида ўлим 80% ни ташкил қилади.
490
Do'stlaringiz bilan baham: |