Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Лейкоцитурия ва бактериурия



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Лейкоцитурия ва бактериурия
– сийдикда лейкоцитлар ва 
бактерияларни аниқлаш. Соғлом янги туғилган чақалоқ сийдигида кўриш 
майдонида 5 тагача лейкоцитлар аниқланади. Буйраклар ва сийдик йўллари 
касалликларида лейкоцитурия 10–15 дан санаб бўлмайдиган рақамларгача 
бўлиши мумкин. Лейкоцитларнинг морфологиясини ўрганиш маълум бир 
дифференциал-диагностик аҳаимятга эга (сийдик йўллари инфекциялари – 
нейтрофиллар; интерстициал нефрит – лимфоцитлар). 
В. Г. Гелд (1998) фикрига кўра, янги туғилган чақалоқларда 
лейкоцитурия сабабларини қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин. 
Нормал шаклланган буйраклардаги лейкоцитурия: 
– сепсисга қарши бирламчи ўткир гематоген пиелонефрит; 
– сийдик йўлларининг катетерлашдан кейинги инфекцияси. 
Сийдик чиқариш тизими аъзоларининг нуқсонларидаги лейкоцитурия: 
– органик обструкция (пиелоуретрал сегмент стенози, сийдик йўлининг 
стриктураси ва бошқалар); 
– функционал обструкция (ПМР, сийдик йўлларининг нейроген 
дисфункцияси). 
– сийдик тизими ривожланишининг қўшма нуқсонлари (пруне-беллй 
синдроми, персистирланувчи урахус ва бошқалар). 


478 
Ташқи жинсий аъзолар яллиғланишидаги лейкоцитурия: 
– баланопастит; 
– вулвовагинит. 
Нисбий етилмаганлик синдромларидаги лейкоцитурия: 
– янги туғилган чақалоқнинг калцинози; 
– сийдик кислота инфаркти. 
Табиий сийдик чиқаришда 1 мл сийдикда 10
5
ва ундан кўп 
микроорганизмлар бўлиши бактериурия деб ҳисобланади. Аммо 1 мл 
сийдикда 10
4
та микроб мавжудлиги шубҳали ҳисобланиб, такрорий 
экишларни талаб қилади. 
Якка гиалинли цилиндрлар кўринишидаги 
цилиндрурия
неонатал 
даврда диагностик аҳамиятга эга эмас. Сийдикда ҳужайрали (лейкоцитлар, 
эритроцитлар, эпителий) цилиндрлари ѐки гранулалар аниқланиши 
буйракнинг жиддий шикастланишидан далолат беради. 
Глюкозурия
– сийдикда глюкозанинг аниқланиши. Қондаги нормал 
глюкоза даражаси бўлган соғлом вақтида туғилган чақалоқлар сийдигида 
глюкоза йўқ ѐки фақат унинг излари мавжуд бўлади. Чала туғилган 
чақалоқларда нефронларнинг етилмаганлиги ѐки туғма туболопатия туфайли 
сийдик билан глюкоза чиқиши мумкин. 
Янги туғилган чақалоқларнинг сийдик реакцияси нормада тахминан 
6,0. Ишқорий сийдикнинг чиқарилиши оғир респиратор дистресс-синдромда 
ѐки буйрак найчали ацидознинг турли хилларида кузатилади. Соғлом 
туғилган чақалоқнинг сийдик таҳлил 43-жадвалда келтирилган. 
Жадвал 43. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish