Диурезнинг ѐшга оид хусусиятлари
.
Ёш
Сийдик миқдори, мл/кун
0-3 кун
57 (12–155)
4-8 кун
133 (46–235)
15-21 кун
192 (80–292)
1-6 ой
179±17
Бола ҳаѐтининг дастлабки кунларида коптокчалар филтрациянинг паст
даражаси нефроннинг коптокчали ва найчали аппарат (коптокча-найча
мувозанати)ни биргаликда ишлашини таъминлаш учун зарур. Бу, чекланган
реабсорбция қобилиятига эга бўлган буйракнинг проксимал найчаларини
ортиқча юкланишдан сақлайди ва сийдик билан электролитлар, оқсиллар,
глюкоза ва аминокислоталар йўқотилишининг олдини олади. Проксимал
найчаларнинг реабсорбция қобилиятининг ўлчови бўлиб глюкозанинг
максимал реабсорбцияси ҳисобланади, у янги туғилган чақалоқларда
катталарга қараганда бир неча баравар паст, бу янги туғилган чақалоқлардаги
физиологик глюкозурияни тушунтиради. Паст реабсорбция сийдик билан
463
кўпгина аминокислоталарнинг (пролин, оксипролин, глицин, икки асосли
аминокислоталар) чиқарилишига боғлиқ, асосан эрта неонатал даврда.
Янги туғилган чақалоқлик даврида буйрак найчаларининг етарлича
бўлмаган секретор имкониятлари ҳақида параамин-гиппуранли кислота
далолат беради, у эрта ѐшдаги болаларда, катталарга қараганда, 4 баравар
паст ва катталар даражасига 2 ѐшда етиб боради.
Организмнинг нормал ҳаѐт фаолияти учун энг муҳим шароит – бу
унинг ички муҳитининг доимий таркиби, унинг асосий бўғинлари бўлиб сув-
электролит, газ ва азот гомеостази ҳисобланади. Организмдаги сув-
электролит мувозанатини сақлаб турувчи омиллардан бири – бу биологик
суюқликларнинг осмотик босими. Янги туғилган чақалоқларда осмотик
босимни бошқариш катталарникидан фарқ қилади ва асосан буйракларнинг
филтрация, реабсорбция ва секретор функцияларига боғлиқ. Болаларда
сийдикнинг осмолярлиги ҳаѐтнинг биринчи йилида катталарга қараганда
катта даражада фарқ қилади. Ичиш ва табиий овқатланишнинг одатий
тартибида унинг сатҳи 81–200 мом/л, сунъий озиқлантиришда 400 мосм/л
гача бўлиб, максимал кўрсаткичларга етиб боради: 600–700 мом/л – вақтида
етилиб туғилган чақалоқларда, бу худди шундай шароитлардаги катталарга
қараганда 2 баравар паст, ва 350–500 мосм/л – чала туғилган чақалоқларда.
Янги туғилган чақалоқларда сийдикни концентрация қилиш қобилиятининг
пастлиги сабаблари бўлиб Генле қовузлоқларининг калталиги, гормонал
бошқарилишнинг такомиллашмаганлиги, овқатлантиришнинг хусиятлари
ҳисобланади. Ҳаѐтнинг 1-ҳафтасидаги янги туғилган чақалоқлар учун энг хос
хусусият бўлиб буйракларнинг суюлтириш тартибида ишлаши ҳисобланади,
бунда зардобга нисбатан солиштирганда гипотоник сийдик ажралиб
чиқарилади. Бунда, гипотоник сийдикнинг катта ишлаб чиқарилиши
ҳаѐтнинг дастлабки соатларида қайд этилади, кейин унинг экскрецияси
камаяди, осмолярлик аста-секин кўтарилади ва ҳаѐт ҳафтасининг охирига
келиб экскреция яна кўпая бошлайди. Буйраклар концентрациялаш
464
қобилиятининг
бузилиши
пиелонефритда,
интерстициал
нефритда
кузатилади;
антидиуретик
гормоннинг
етарлича
секрециясида
суюлтиришнинг бузилиши.
Янги туғилган чақалоқларда гомеостазнинг буйрак орқали тартибга
солиниши хусусиятлари уларда ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида кўп миқдорда аммоний
ва титрланадиган кислоталарнинг чиқарилиши билан боғлиқ бўлган
транзитор метаболик ацидознинг мавжудлигига сабаб бўлади. Бунда,
аммоний чиқарилиши титрланадиган кислоталар экскрециясидан баланд, бу
янги туғилган чақалоқларнинг дистал буйрак найчаларининг фосфатларни
чиқаришдаги чекланган имкониятлари билан изоҳланади.
Эрта неонатал даврнинг ўзига хос хусусияти бўлиб қонда ва сийдикда
азотни тутувчи маҳсулотларнинг жиддий фарқлари ҳисобланади. Ҳомила,
одатда, креатинин, мочевина миқдорларининг баланд даражаси билан
туғилади, ва бу кўрсаткичлар 23 кун ичида меъѐр кўрсаткичларга тушади.
Ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида болалар қонида мочевина миқдори 7,0 дан 2,5 ммол/л
гача, сийдик кислотаси – 0,28 дан 0,15 ммол/л гача, креатинин – 0,1 дан 0,035
ммол/л гача ўзгариб туради. Янги туғилган чақалоқларда мочевина осмотик
концентрацияни яратишда жуда ҳам кам рол ўйнайди ва катталарга
солиштирганда нисбатан катта ҳажмдаги суюқлик (кунига 2,5–18 ммол)
билан чиқарилади. Креатинин (0,08 ммол/кун) ва сийдик кислотаси (0,2
ммол/кун) кунлик экскрецияси катталарга қараганда анча паст. Аммо, янги
туғилган чақалоқларда сийдик кислотасининг экскрецияси, 1 кг вазнга
нисбатан ҳисоблаганда, катталарга қараганда юқори. Бу катталардаги каби
аммиакнинг мочевина синтези орқали эмас нейтралланишидан фарқли,
аммиакнинг сийдик кислотаси синтези орқали нейтралланиш йўли устун
келиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқларда
ҳужайраларнинг парчаланиш жараѐни жадал давом этади. Бунда, ҳужайралар
ўзаклари нуклеин кислоталаридан пурин ва пиримидин асослари ҳосил
бўлади, уларнинг якуний метаболизм маҳсулоти бўлиб сийдик кислотаси
465
ҳисобланади. Кристаллар шаклида ҳосил бўлган сийдик кислотаси буйрак
найчаларига чўкади, бу чегара ҳолати – сийдик кислотаси инфаркти
ривожланишига олиб келади, у ҳаѐтнинг 1-ҳафтасидаги вақтида етилиб
туғилган чақалоқларнинг 25–30% да ривожланади (эрта туғилган
чақалоқларда кам учрайди – 10–15%, жуда ҳам чала туғилганларда ноѐб
ҳодиса
ҳисобланади)
Ушбу
чўкмалар
найчалар
эпителийсининг
дистрофиясига олиб келмайди. Бу ҳолатда сийдик хиралашган, сарғиш-
қўнғир рангда. Микрогематурия қайд қилиниши мумкин.
Агар организмдан креатинин ва сийдик кислотасининг чиқарилиши
асосан буйракларнинг функционал ҳолатига боғлиқ бўлса, мочевинанинг
экскрецияси эса асосан алмашинув жараѐнларининг ҳолатини акс эттиради.
Оқсил алмашинувининг анаболик йўналганлиги азот гомеостазининг буйрак
томонидан бошқарилишини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Неонатал давр учун электролитлар, айниқса натрийнинг туғруқдан
кейинги ҳаѐтнинг биринчи кунларида нисбатан кам экскрецияси хос.
Ҳаѐтнинг биринчи кунларида янги туғилган чақалоқларнинг қон зардобидаги
натрий даражаси катта ўзгаришлар диапазони билан фарқ қилади (112 дан
165 ммол/л гача), бу натрийнинг кортикопапилляр градиентининг пастлиги
ва ҳужайрадан ташқари суюқликда унинг паст концентрацияси билан боғлиқ.
Ҳаѐтнинг биринчи кунларидаги болаларнинг қон зардобида калий даражаси
катталарга қараганда юқори ва тахминан 6–8 ммол/л ни ташкил қилади, бу
ифодаланган катаболик жараѐнлар, метаболик ацидоз, коптокчалар
филтрациясининг паст даражаси ва найчалар тизимининг номукаммаллиги
билан боғлиқ, бу айрим электролитлар реабсорбцияси ва секрециясининг
ўзига хослигини тушунтиради.
Ҳаѐтнинг биринчи кунларида натрийнинг сийдик билан чиқиши жуда
ҳам юқори (10 ммол/л гача). Ҳомиладорлик даври қанчалик кичик бўлса,
унинг экскрецияси шунчалик юқори бўлади ва натижада сифатида – манфий
натрийнинг мувозанати ривожланади. Ҳаѐтнинг кейинги ҳафталарида
466
буйракларнинг реабсорбция функцияси дистал найчаларда натрий
реабсорбциясининг алдостеронга боғлиқ механизмларининг «етилиши»
туфайли юзага келади. Бу натрийнинг кейинчалик экскрецияси ошиши билан
унинг экскрецияси пасайишига олиб келади, бу нормал ишлайдиган
нефронлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ нормал ишлайдиган нефронлар
сонининг ошганлиги билан боғлиқ.
Кўпгина муаллифлар ҳаѐтнинг биринчи кунида сийдик билан
калийининг паст даражада ажралиб чиқишини таъкидлашади, бу йиғувчи
найчалар ҳужайраларининг етилмаганлиги билан боғлиқ. Боланинг
организмида калий ушлаб қлоинии мослашиш механизми ҳисобланади ва
ўсиб бораѐтган организм учун жуда зарур бўлган калийнинг мусбат
мувозанатини яратади. Эрта неонатал даврнинг охирига келиб калийнинг
сийдик билан чиқарилиши 25 ммол/л га кўтарилади. Янги туғилган
чақалоқлар учун натрийга солиштирганда калийнинг кунлик ажралиб
чиқиши устунлик қилиши хос, сийдикда натрий/калий коэффициенти ўртача
0,8 ни ташкил қилади. Мослашув даврида қондаги калций ва магний
миқдорларида баъзи хусусиятлар мавжуд. Калций ва магний даражаси
ҳаѐтнинг биринчи кунида паст, 5-куни эса кўтарилиб боради (Ca
+2
2,25–2,87
ммол/л, Mg
+
2 0.66–0.95 ммол/л). Сийдик билан калций ва магний
экскрецияси паст, айниқса биринчи кунларда, ва биринчи ҳафта мобайнида
ортади (Cа
+2
– кунига 0,02–0,1 г (кунига 0,52,5 ммол/л), Mg
+
– 0,02-0,004
г/кун (0,41 ммол/л)). Калцийнинг сезиларли даражада реабсорбция қобилияти
одам буйракларида калций боғловчи оқсил мавжудлиги билан боғлиқ, у Д3
витаминга боғлиқ. Бошқа электролитлардан фарқли ўлароқ, фосфор катта
ѐшдагиларга солиштирганда анча катта миқдорларда реабсорбцияланади.
Бундан ташқари, аммоний ҳисобига эмас, балки фосфор ва сулфат кислота
кўринишидаги водород ионлари ҳисобига таъминланадиган сийдикнинг анча
паст кислоталиги қайд қилинади. Бикарбонатларнинг найча реабсорбцияси
ҳам катталарга солиштирганда унчалик мукаммал эмас ва кейинчалик
467
сийдикка кириб бориши ва қонда концентрациясининг пасайиши билан бирга
кечади.
Неонатал даврда гомеостазни тартибга солишда муҳим рол гормонлар
ва биологик фаол моддаларга тегишли. Уларнинг баъзиларининг таъсири
буйрак усти безлари, гипоталамус марказлари ва нейрогипофизнинг
аппаратлари
морфофункционал
етишмовчилиги,
шунингдек
дистал
найчаларнинг ўтказувчанлигини ўзгартиришда антидиуретик гормоннинг
қобилияти пастлиги ва найчаларнинг минералокортикоидларга нисбатан кам
сезгирлиги билан чекланган. Янги туғилган чақалоқларда антидиуретик
гормоннинг фаоллиги паст ва ҳаѐтнинг 4-ойидан кейингина ошиб бошлайди
биринчи йилга келиб катталардаги фаоллик даражасига етиб келади.
Буйракларнинг филтрация–реабсорбция қобилияти кўп жиҳатдан
буйрак простагландинли тизими ҳолатига боғлиқ. Простагландинлар
коптокчалар филтрациясининг кўпайишига, буйракдаги қон айланишининг
қайта тақсимланишига, натрийурез ва диурезнинг кўпайишига ва натрийнинг
кортикомедулляр градиенти пасайишига олиб келади. Буйрак простагландин
тизими ренин-ангиотензин-алдостерон тизими билан чамбарчас боғлиқ.
Ренин коптокчаларнинг олиб келувчи артериолаларида жойлашган донадор
ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилади. Зардобда у жигар томонидан
ишлаб чиқариладиган ангиотензиноген билан ўзаро таъсир қилади. Натижада
ангиотензин I (фаол бўлмаган ўтмишдош) ҳосил бўлади. Хлор ионлари
иштирокида ангиотензин I дан ангиотензин II (октапептид) гормони ҳосил
бўлади, у проксимал найчаларда натрий, бикарбонат ва сувнинг
реабсорбцияси қўзғатувчиси сифатида машҳур, буйрак томирларининг
қаршилигини оширади ва АБ кўрсаткичларига таъсир қилади.
Янги туғилган чақалоқларнинг периферик қонида алдостерон
концентрациясининг юқори миқдори ва алдостерон метаболитларининг
экскрецияси баландлиги қайд қилинади. Ренин-ангиотензин-алдостерон
тизимининг юқори фаоллиги ѐш болаларда қон босими ва буйрак
468
гемодинамикасини назорат қилиш учун зарур шароит ҳисобланади. Буйрак
пўстлоқ моддасининг ташқи зонаси ангиотензинга нисбатан анча сезгир, бу
юкстрамедулляр
нефронларда
қон
айланиши
ва
коптокчалар
филтрациясининг юқори даражасини тушунтиради. Янги туғилган
чақалоқларда ва эрта ѐшдаги болаларда минералокортикоидларнинг
фаоллиги юқори бўлишига қарамай, буйракнинг ушбу гормонни юборишга
бўлган
реакцияси
жузъий,
чала
туғилган
чақалоқлар
эса
минералокортикоидларни юборишга умуман сезгир эмас.
Шундай қилиб, юқоридаларга асосланиб, янги туғилган чақалоқлар
буйракларининг қуйидаги анатомик-физиологик хусусиятларини ажратиб
кўрсатишимиз мумкин:
– коптокчали филтрациянинг кам қиймати;
– концентрациялаш қобилиятининг пастлиги;
– ортиқча суюқликни чиқариб ташлаш имкониятининг чекланганганлиги;
– натрий ва водород ионларининг амалда тўлиқ реабсорбцияси;
– глюкоза, бикарбонатнинг найча реабсорбцияси ва органик моддалар
секрециясининг пасайиши;
– осмотик диурезни ривожлантириш қобилиятининг сустлиги.
Янги туғилган чақалоқлар буйракларининг фнкционал фаоллиги
туғруқдан кейинги стресснинг босқичларига мос равишда ўзгаради. Ҳаѐтнинг
1-ҳафтаси охирига келиб, буйракларнинг парциал функциялари барча
кўрсаткичлари 1-кунга нисбатан 3 марта яхшиланади. Бу янги туғилган
чақалоқнинг 1-кунларидаги физиологик хусусиятлари билан боғлиқ.
«Буйракнинг ўз-ўзини қурбон қилиши» содир бўлади, чунки гомеостазни
сақлаб қоладиган барча ҳимоя механизмлари зўриқади ва вазоконстрикция
туфайли буйракда қон айланиши вақтинча ѐмонлашади. Шу сабабдан бош
мия, юрак ва жигарни қон билан таъминланиши яхшиланади. Ҳаѐтнинг 3-
кунидан бошлаб буйракнинг хусусий ҳимоя қилиш механизмлари ишга
тушади, бу гомеостаз кўрсаткичлари бўлган метаболик жараѐнлар ва
469
организмнинг умумий ҳолати жиддий яхшиланишига олиб келади. 4-5-
кунларга келиб функционал фаолликнинг вақтинча пасайишини кучайган
функция давридан кейинги депрессия сифатида, шунингдек янги туғилган
чақалоқлар буйракларининг функционал захираси камлиги билан талқин
қилиш мумкин.
Янги туғилган чақалоқларда буйрак функцияларининг чекланганлиги
уларнинг кўпгина касалликларда ва неонатал даврининг чегаравий
ҳолатларида патологик жараѐнга тезда қўшилишига олиб келади, бу янги
туғилган чақалоқларда сийдик тизими касалликларини ўз вақтида ташхислаш
учун неонатологлардан катта эътиборни талаб қилади. Адабиѐтлар
маълумотларига ва узоқ муддатли кузатишларимизга асосланиб, янги
туғилган чақалоқларни буйрак патологиялари ривожланиш хавф гуруҳига
киритишга имкон берадиган қуйидаги омилларни ажратиш мумкин:
– қорин ичи ўсишда ѐки овқатланишнинг етарли бўлмаганида бузилиш билан
ривожланган чақалоқларда;
– анте– ва интранатал гипоксияни бошидан ўтказган чақалоқлар;
– гемолитик касаллиги бор чақалоқлар;
– йирингли–яллиғланиш касалликларини бошидан ўтказган чақалоқлар;
– кўп сувлилик ѐки кам сувлилик;
– МНТнинг перинатал шикастланишлари бор чақалоқлар;
– анамнезида бола ташлаш ва гестоз бўлган оналардан туғилган чақалоқлар;
– касбий ѐмон иллатлар бор оналардан туғилган чақалоқлар;
– сийдик тизими касалликлари, эндокрин ва юрак-қон томир патологиялари
бўйича оғирлашган оилалардан туғилган чақалоқлар;
– эрта сунъий озиқлантиришда бўлган чақалоқлар;
– жуда ҳам кам вазнли чақалоқлар;
– чала туғилган ва етилмаган чақалоқлар;
– углевод, оқсил ва ѐғ ъалмашинувининг туғма ва орттирилган патологиясига
эга чақалоқлар.
470
Do'stlaringiz bilan baham: |