Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник кўриниши

Бола кардит оқибати билан ҳам, ҳозирда кечаѐтган яллиғланиш 
жараѐни билан ҳам туғилиши мумкин, бу касалликнинг бошланиш 
муддатларига боғлиқ. 
Кеч туғма кардитларнинг натижалари неонатал даврда аниқланадиган 
турғун маром ѐки ўтказувчанлик бузилишидир. Кўпинча экстрасистолия, 
бўлмачаларнинг пирпираши, пароксизмал ѐки нопароксизмал тахикардия, I 
ва III даражали атриовентрикуляр блокада, Гис тутами оѐқчаларининг турли 
блокадалари, синус тугунининг заифлик синдроми кузатилади. 
Ҳозирда кечаѐтган кардитда болалар эмиши ѐмон, бўшашган ѐки 
безовталанган, юрак етишмовчилиги белгилари: ҳансираш, тахикардия, 
жигарнинг катталашиши ифодаланган. Кеч туғма кардитларнинг кўп 
учрайдиган йўлдоши бўлиб МНТ ўзгаришлари ҳисобланади, улар 
безовталаниш 
хуружлари, 
акроцианоз, 
тортишишлар 
кўринишида 
кузатилади. Баъзида бундай хуруж қисқа муддатли онг йўқотилишига олиб 
келади. Юрак ва МНТ қўшма зарарланиши Коксаки гуруҳи вируслари 
томонидан чақирилган кардитларга хос. 
Ташхислаш

Юракнинг УТТ билан рентген текшируви одатда чап қоринча бироз 
кенгайганлигини кўрсатади. ЭКГда аритмиялардан ташқари реполяризация 
жараѐнларининг турғун бузилиши, чап қоринчанинг электр фаоллиги ошиши 
қайд этилади. Лаборатория кўрсаткичлари, одатда ўзгармаган. 
Аускултацияда юракда тонларнинг бўғиқлашиши, юрак чўққисида I 
тон сустлашиши, систолик шовқин эшитилади, систолик шовқин 5-нуқтада 
ҳам аниқланади. Ҳар хил маром ва ўтказувчанликнинг бузилиши 
характерлидир. Бундан ташқари, ЭКГда волтаж одатда камайган, қоринча 
реполаризацияси жараѐнлари бузилган. Ушбу барча клиник белгилар ва ЭКГ 


451 
маълумотлари динамикада ўзгаради ва ўз вақтида даволанса, бутунлай орқага 
қайтади. 
Агар ташхис ўз вақтида қўйилмаса ва даволаш амалга оширилмаса, 
яллиғланиш жараѐни ўткир ости босқичига ўтади ва кейинчалик сурункали 
ҳолга келади (1 йилдан ортиқ давом этади), бунда миокардда қайтмас 
ўзгаришлар (кардиосклероз, миокард дистрофияси, доимий аритмиялар) 
юзага келади, улар касалликнинг башоратини аниқлайди. 
Сурункали кардитда қоннинг лаборатор кўрсаткичлари ўзгармаган. 
Ўткир жараѐнда (касалликнинг энг бошида) қоннинг биокимѐвий таҳлилида 
ўзгаришлар бўлиши мумкин: диспротеинемия, α2-глобулин фракцияси 
ошиши, сиал кислотаси, креатинфосфокиназа (КФК) ва лактатдегидрогеназа 
(ЛДГ) даражаси ортади. 
Жараѐн сурункали ҳолга келганида, секин-аста миокарднинг қисқариш 
функцияси пасаяди, юрак етишмовчилиги кучаяди. Ўз вақтида даволанмаган 
болалар тезда нобуд бўлишади. 
Дифференциал ташхисни ЮҚТДС билан олиб бориш керак, у юрак 
бўшлиқлари дилатацияси ва маром бузилиши билан миокарднинг транзитор 
дисфункцияси билан намоѐн бўлади. Баъзида дифференциал ташхислашни 
амалга ошириш жуда ҳам мураккаб бўлади. Анамнез (туғма кардитда қорин 
ичи инфекциялари ва она касалликлари мавжудлиги) ва динамикада кузатиш 
(кардитда клиник кўринишларнинг кучайиб бориши ва ЮҚТДС да 
жараѐннинг тезда қайтар динамикаси) ѐрдам беради. Бундан ташқари, туғма 
кардит учун юрак мароми ва ўтказувчанликнинг тўлиқ атриовентрикуляр 
блокада, бўлмачаларнинг пирпираши ва ҳилпираши, Гис тутами 
оѐқчаларининг тўлиқ блокадаси каби бузилишлар хос, улар қайта 
ривожланишга эга эмас ва консерватив давога жавобсиз. ЮҚТДС да маром 
бузилишлари оғирлиги камроқ ва адекват терапия улар билан тўлиқ 
курашишга қодир. 


452 
Янги туғилган чақалоқларда ЮҚТДС дан ташқари неонатал бўрича 
синдроми деб аталадиган туғма кардитдан дифференциация қилиш керак 
бўлади. Ушбу синдром оналари тизимли қизил бўричадан азият чекадиган 
болаларда учрайди. Она антитаначалари ҳомилада юрагида иммун жараѐн 
ривожланишини чақиради, бунда юракнинг ўтказувчи тизими ва перикард 
кўпроқ шикастланади. Болалар кардит оқибати бўлган миокарднинг 
қисқарувчанлигининг кучайиб борувчи пасайиши (юрак етишмовчилиги) ва 
даволанишга яроқсиз бўлган аритмия билан туғилишади. Уларда тўлиқ 
атриовентрикуляр блокада ва Гис тутамининг оѐқчалари тўлиқ блокадаси 
тез-тез аниқланади. Электрик систола узайган паст волтажли ЭКГ 
(перикардитнинг намоѐн бўлиши) характерли. Ташхис қўйишда анамнез 
(онадаги тизимли қизил бўрича касаллиги), шунингдек чақалоқ ва онада 
антинуклеар антитанача аниқланиши ѐрдам беради. Ўз вақтида ташхис 
қўйилганда стероидлар билан даволаш кўрсатилади (кунига 1–2 мг/кг 
ҳисобидан преднизолон), бу ижобий самара бериши мумкин. 
Янги туғилган чақалоқларда миокардит пайдо бўлиши мумкин, аммо 
кам. Улар ѐ вирусли этиологияга эга (одатда энтеровирус) ѐки зотилжам ѐки 
янги туғилган чақалоқларнинг сепсиси фонида пайдо бўлади. Одатда уларда 
юрак етишмовчилигининг тез ривожланиши (биринчи чап қоринча, сўнгра 
умумий), юрак ҳажмининг ошиши (перкуссия, рентген ва ултратовуш), 
ЭКГда ўзгаришлар (паст кучланиш, SТ сегментининг тушиши, Т 
тишчасининг инверсияси). 
Даволаш

Кеч туғма ва орттирилган кардитларда терапия тамойиллари ўхшаш ва 
этиологик омилга боғлиқ. Бактериал миокардитларда антибиотиклар 
уларнинг қўзғатувчиларга сезгирлиги ҳисобга олинган ҳолда 10–14 кун 
давомида буюрилади. 3–авлод цефалоспоринлар афзал кўрилади. 
Хламидияли инфекцияларда макролидлар (азитромицин) ишлатилади. 


453 
Вирусли кардитларда антибиотиклар тайинланмайди. Зарарланишнинг 
биринчи 36 соат ичида вирусга қарши иммуноглобулин ва интерферонни 
буюриш тавсия этилади. 
Барча миокардитларни даволашнинг асосини яллиғланишга қарши ва 
кардиотроп дорилар ташкил қилади. Яллиғланишга қарши дорилар сифатида 
глюкокортикоидгормонлар қўлланилади, улар миофибриллалар функциясини 
яхшилайди ва миокарднинг интерстициал шишини камайтиради. Улар юрак 
етишмовчилигининг 
клиник 
белгилари, 
шунингдек, 
ўтказувчанлик 
функциясининг оғир бузилиши билан кечган оғир миокардитда кўрсатилган. 
Преднилозон кунига 1–2 мг/кг/кун дозада ишлатилади. Тўлиқ доз 10–12 кун 
давомида берилади, сўнгра аста–секин камайтирилади (ҳар 3 кунда 2,5 мг 
дан). Яллиғланишга қарши терапиянинг умумий курси 4 ҳафта. 
Сўнгги пайтларда баъзи муаллифлар ўткир энтеровирус миокардитда 
глюкокортикоидларни тайинлашга салбий муносабатда бўлишмоқда. Ушбу 
фикр стероид гормонлар вируснинг репликациясини кучайтириши ва 
интерферон функциясини сусайтириши билан изоҳланади. 
Кардиотроп воситалар (милдронат, актовегин) вена ичига секинлик 
билан 7–10 кун давомида қўлланилади. Микроциркуляцияни яхшилаш учун 
томир препаратлари (пентоксифиллин, курантил) ишлатилади. Миокарднинг 
қсиқариш функциясининг пасайишида неотон вена ичига 5 кун давомида 
кунига 120 мг/кг дозада юборилади. 
Юрак етишмовчилиги ривожланишида диуретиклар (лазикс 2–3 
мг/кг/кун ҳисобидан), юрак гликозидларининг кичик дозалари (дигоксин 
тана вазнига нисбатан 0,04–0,05 мг/кг/кун ҳисобидан, ушбу тўйинганлик доза 
3 кунга тақсимланади, кейин тутиб турувчи доза қабул қилинади). Турғун 
аритмияларда кўрсатмаларга биноан антиаритмик дорилар буюрилади. 
Ўткир юрак етишмовчилиги ривожланиши билан кечадиган 
орттирилган миокардитнинг оғир ҳолатларида инотроп қўллаб–қувватлаш 
допамин (5–8 мкг/кг/дақ) ва добутамин (5–10 мкг/кг/дақ) инфузиясидан 


454 
бошланади ва 2–3 кундан кейин гемодинамик стабилизациядан кейин 
дигитализацияга ўтилади. Зарурат бўлса бола ЎСВга олинади. 
Башорат

Касалликнинг енгил ва ўртача шаклларида башорат одатда ижобий. 
Оғир шаклларида дастлабки 5–7 кун ичида ўлим ҳолати 70% гача. 
Ўткир миокардитни бошидан кечирган беморларни диспансеризация 
қилиш 2 йил давомида, ўткир ости миокардит 5 йил давом этади. Сурункали 
миокардитли болалар терапевтга топширилгунга қадар полклиникада 
рўйхатга олинади. Касалхонадан чиққандан кейин биринчи 3 ойда ҳар ой, 
сўнгра чорак кварталда бир марта, ҳаѐтининг 2-йилида – ярим йилда бир 
марта болалар кардиолог кўригидан ўтказилади. Диспансер кўрик болани 
клиник текширувдан ўтказиш, ЭКГ тушириш, зарурат бўлса юрак УТТ 
амалга оширилади. Овқатланиш ва кун тартиби ҳақида маслаҳатлар 
берилади. Юракда ўзгаришлар аниқланса, бола касалхонага юборилади ѐки 
амбулатория шароитида даволанади (кардиотроп, яллиғланишга қарши 
дорилар ва бошқалар). 
Инфекция ўчоқларини санация қилиш мажбурийдир. Ўткир 
миокардитни ўтказгандан кейин профилактик эмлашлар 2 йил давомида, 
сурункали миокардитда – доимий равишда қарши кўрсатилган. 


455 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish