Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Юрак маромининг бузилиши. 
Юрак мароми бузилишлари пайдо бўлишининг сабабларига юрак 
фаолиятини нейровегетатив бошыаришнинг марказий бузилишлари, юрак 
ўтказувчи тизими ҳужайраларида метаболик ўзгаришлар, шунингдек фетал 
коммуникациялар ишлаши туфайли гемодинамик ўзгаришлар бўлиши 
мумкин. Юракнинг ўтказувчи тизимига турли кардиотроп вирусларнинг 
(энтеровируслар, герпес вируслари, қизамиқ, қизилча, грипп вируслари) 
ыорин ичи таъсирини ҳам инкор этиб бўлмайди. 
Кўпинча эктопик маром бузилишлари (экстрасистолия ва пароксизмал 
тахикардия) қўшимча ўтказувчи йўлларнинг мавжудлиги билан боғлиқ 
бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда ЭКГда янги туғилганлик даврда маълум 
белгилар (қоринчаларнинг қўзғалиш олди ЭКГ–синдромлари) аниқланади. 
Масалан, 
Вольф–Паркинсон–Уайт 
синдроми 
(WPW–синдроми)да 
бўлмачалар миокардини қоринчалар миокарди билан боғлайдиган Кентнинг 
қўшимча ўтказувчи йўллари бўлади. Агар қўзғалиш тўлқини Кент йўллари 
бўйлаб ўтса, у ҳолда ЭКГда PQ сегменти йўқ, P тишча кичраяди, қоринча 
комплекси эса деформацияланади. 


435 
Қисқарган PQ интервали синдромида бўлмачалар миокардини Гис 
тутами билан боғлайдиган Джеймснинг қўшимча ўтказувчи йўллари 
аниқланган. Бундай тутамлар бўлганда, ЭКГда PQ сегменти йўқ, P тишчаси 
қоринча комплексига яқинлашган ва у ўзгармаган. 
Қоринчаларнинг парциал қўзғалиш олди синдромида ЭКГ да нормалPQ 
сегменти мавжуд, қоринча комплексининг олдида қўзғалишнинг қўшимча 
тўлқини (ижобий қўшимча тишча) қайд этилади. 
Баъзида бола ЭКГда қоринчаларнинг қўзғалиш олди синдромларининг 
турли бирикмалари учрайди, бу кўп сонли қўшимча ўтказувчи йўлларнинг 
мавжудлигини англатади. Қўшимча ўтказувчи тутамлар ри–энтри 
механизмининг (қўзғалиш тўлқинининг айланма ҳаракати) пайдо бўлиши 
учун асос яратади, у, ўз навбатида, эктопик пейсмейкерлар уйғонишига ва 
аритмияларнинг пайдо бўлишига олиб келади. 
Кейинчалик 
аритмиялар 
ривожланиши 
билан 
кечадиган 
қоринчаларнинг қўзғалиш олди ЭКГ–синдромлари кўпинча бириктирувчи 
тўқима дисплазия синдроми бўлган болаларда учрайди. Ушбу синдром янги 
туғилган чақалоқлик давридаѐқ юракнинг УТТда аниқланади. Маълумки, 
ЮБДТС ўз ичига ғайритабиий жойлашган хордаларни (одатда чап 
қоринчада), митрал клапан пролапсини, тўсиқлар аневризмаларини ва очиқ 
овал тешикни олади. Шундай қилиб, янги туғилган болада аритмия 
мавжудлиги юракнинг УТТ амалга оширишни тахмин қилади. Юракдаги 
ўзгаришларни эрта ташхислаш болани тўғри даволашга ѐрдам беради. 
Адабиѐтда қизиқарли маълумотлар бор, юрак–қон томир касалликлари 
билан оғриган оналардан юрак маромининг турли бузилишлари (синусли 
тахикардия, маром йўналтирувчиси миграцияси, эхтрасистолия) бор болалар 
кўп туғилади. Бунда, ушбу болаларнинг юрагидаги ўзгаришлар кўп йилларга 
сақланиб қолади (Н.П. Котлукова, 2000). Демак, бундай анамнезга эга бўлган 
янги туғилган чақалоқлар юрак мароми бузилиши билан ЮҚТДС 
ривожланиш хавф гуруҳига киради. 


436 
ЮҚТДС бор чақалоқларда маром бузилишининг қуйидаги шакллари 
кўпроқ учрайди. 
Синусли тахикардия (тезлашган синус мароми), юрак маромининг 
тезлашиши (ЮҚС 180 зар/дақ дан кўп) билан тавсифланади. Баъзи ҳолларда 
синусли тахикардия юрак етишмовчилигининг кўриниши бўлиши ѐки 
гиповолемия, иситмалаш, катехоламинларни тайинлаш ва бошқалар 
натижаси бўлиши мумкин. Ташхислаш ЭКГ олишга асосланган. 
Маром манбаинигш миграцияси – ташхис фақат ЭКГ бўйича қўйилади. 
Аускултацияда номунтазам маром эшитилиши мумкин. ЭКГда бир хил 
узтмадаP тишчанинг ҳар хил морфологияси аниқланади. 
Бўлмачалар мароми – ташхис ЭКГда тасдиқланади, бунда Р тишчанинг 
морфологияси ўзгаради Аускултация пайтида маром ўзгаришлари 
кузатилмаслиги мумкин. 
Экстрасистолия – миокарднинг ўтказувчи тизимида фаолият 
юритаѐтган эктопик пейсмейкерлар мавжудлиги сабабли юзага келадиган 
маром бузилиши. Болаларда суправентрикуляр экстрасистолалар кўпроқ 
учрайди. Ташхис аускултация ва ЭКГ маълумотларига асосланиб қўйилади. 
Дифференциал ташхисотни туғма кардит билан амалга ошириш керак 
(динамикада ЭКГ, юракнинг УТТ). 
Пароксизмал тахикардия – юрак етишмовчилигига олиб келадиган энг 
оғир юрак аритмияларидан бири. Ригид эктопик тахикардия (ЮҚС 200 
зарб/дақ дан кўп) билан тавсифланади. Хуруж бир неча сониядан бир неча 
соатгача давом этиши мумкин. Ташхис ЭКГ бўйича амалга оширилади. 
Синусли брадикардия (секинлашган синусли маром) юрак мароми 
секинлашиши билан ифодаланади (ЮҚС 90 зар/дақ дан кам). ЮҚТДС ли 
чақалоқларда нисбатан кам учрайди, кўпинча иккиламчи табиатга эга бўлиб, 
МНТнинг оғир шикастланиш (ўсмалар, қон кетиш) шароитида юзага келади. 
Аускултаттив ва ЭКГ ѐрдамида ташхис қўйилади. 


437 
Турли кўндаланг ва бўйлама блокадалар кўринишидаги ўтказувчанлик 
функциялари 
бузилишлари. 
Кўпинча 
1-даражали 
синоатриал 
ва 
атриовентрикуляр блокадалар учрайди. Бўйлама блокадалар бўлиши мумкин 
(Гис тутами ўнг оѐқчасининг нотўлиқ блокадаси, Гис тутами чап оѐқчаси 
шохларининг алоҳидаланган блокадалари, камроқ ҳолларда – Гис тутами 
оѐқчаларининг тўлиқ блокадаси). Ташхис ЭКГ бўйича тасдиқланади. Туғма 
кардит билан дифференциал ташхис ўтказилади. 
ЮҚТДСни бошидан ўтказган янги туғилган чақалоқлар учун 
гемодинамик кўрсаткичларнинг жуда тез меъѐрлашиши ва адекват 
даволашда ижобий башорат характерлидир. Бироқ, миокардиодистрофия 
ривожланиши билан кечадиган метаболик ўзгаришлар узоқ вақт, баъзида 
йиллар давомида сақланиб қолади, ЭКГда аниқланган турли блокадалар эса 
бутун ҳаѐт давомида сақланади. 
ЮҚТДСни даволашнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
– юрак етишмовчилигини даволашда; 
– миокарддаги метаболик жараѐнларни меъѐрлаштириш; 
– аритмияларни тўхтатиш; 
– симптоматик даволаш. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish