Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЧАҚАЛОҚЛАРДАГИ МИОКАРДИТЛАР



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЧАҚАЛОҚЛАРДАГИ МИОКАРДИТЛАР. 
Миокардит – бирламчи жойлашиши миокардда бўлган юрак 
структураларининг яллиғланиш касаллиги. Ушбу касаллик полиэтиологик, 
турли хил патогенезга эга. Янги туғилган чақалоқларда ҳам туғма, ҳам 
орттирилган миокардит кузатилиши мумкин. 
Ҳомилада туғма миокардит (кардит) ривожланади. Уларнинг пайдо 
бўлишида ҳомиладор аѐлнинг соматик касалликлари, йўлдошнинг 
ўтказувчанлиги бузилганлиги, она ва ҳомила иммунитетининг пасайиши, 
ҳомилалик гипоксия муҳим рол ўйнайди. 


446 
Этиологияси

Этиологик омил сифатида кўпинча турли хил вируслар: қизилча, оддий 
герпес, Коксаки А ва Б гуруҳлари энтеровируслари ва ECHO ҳисобланади. 
Грипп, қизамиқ вируслари, аденовируслар миокардга зарар етказувчи таъсир 
кўрсатиши мумкин. Миокардитнинг сабаблари қаторида токсоплазмоз ва 
хламидия бўлиши мумкин. Зарарланиш одатда йўлдош тўсиғининг пасайиши 
сабабли онадан содир бўлади. 
Патогенез

Патогенези хилма–хил: этиологик омилнинг миоцитга бевосита 
кириши (вирусли инфекцияда), кейинчалик яллиғланиш ва деструктив 
реакциялар ривожланиши ѐки токсинлар, антитаначалар, иммунитет 
комплекЎАСрининг миокардга таъсири. Ҳомила учун юракнинг барча 
қаватлари ва структуралари қўшилиши билан диффуз яллиғланиш жараѐни 
билан ажралиб туради, алоҳидаланган миокард шикастланиши туғлган 
болада, кўпинча 3 ѐшдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Шу муносабат билан 
«кардит» атамаси юракда туғма яллиғланиш жараѐни бўлган янги туғилган 
чақалоқларда қўлланилиши мумкин. 
Клиник кўриниши

Вужудга келиш вақтига кўра, эрта ва кеч кардитлар ажратилади. 
Эрта туғма кардитлар эрта фетал даврда (ҳомиладорликнинг 4-7-
ойлари) шикастловчи агентлар (вируслар, бактериялар, радиация ва 
бошқалар) таъсирида юзага келади. Ҳомила юрагининг тўқималари бу вақтда 
унга тўлиқ яллиғланиш реакцияси билан жавоб бера олмайди, улар асосан 
бириктирувчи тўқима пролиферацияси реакцияси билан жавоб беради, яъни 
фиброзли ва эластик тўқима шаклланиши билан. Деярли барча юрак 
қаватларининг нормал тузилиши бузилади, уларга бириктирувчи тўқима 
толалари кириб боради. Қайси толалар кўпроқ, фиброзли ѐки эластик, 
бўлишига қараб, морфологик жиҳатдан фиброэластоз ѐки эластофиброз 
ажратилади. 


447 
Бола одатда кардит оқибати, юракнинг қисқариш функцияси бузилиши, 
унинг бўшлиқлари кенгайиши билан туғилади. Етакчи клиник кўриниш 
бўлиб кардиомегалия ва юрак етишмовчилиги ҳисобланади, у дастлаб чап 
қоринчали (одатда чап қоринча тез–тез таъсирланади), сўнгра тотал бўлади. 
Кўпинча касаллик интеркуррент касалликлар (ўткир респираторли 
инфекциялар, зотилжам, ўткир ичак инфекциялари) шароитида юзага 
чиқадиган 
юрак 
етишмовчилиги 
манифест 
симптомларигача 
ташхисланмайди. Аммо болани синчковлик билан кузатиш тана вазнининг 
етарли даражада кўпаймаганлигини, туғилишданоқ рангпарлик, летаргия, кўп 
терлаш, сўриш пайтида чарчаш, бурун-лаб учбурчагининг енгил цианози, 
ҳансираш, тахикардияни аниқлаш имконини беради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish