435
Қисқарган PQ интервали синдромида бўлмачалар миокардини Гис
тутами билан боғлайдиган Джеймснинг қўшимча ўтказувчи йўллари
аниқланган. Бундай тутамлар бўлганда, ЭКГда PQ сегменти йўқ, P тишчаси
қоринча комплексига яқинлашган ва у ўзгармаган.
Қоринчаларнинг парциал қўзғалиш олди синдромида ЭКГ да нормалPQ
сегменти мавжуд, қоринча комплексининг олдида қўзғалишнинг қўшимча
тўлқини (ижобий қўшимча тишча) қайд этилади.
Баъзида бола ЭКГда қоринчаларнинг қўзғалиш олди синдромларининг
турли
бирикмалари учрайди, бу кўп сонли қўшимча ўтказувчи йўлларнинг
мавжудлигини англатади. Қўшимча ўтказувчи тутамлар ри–энтри
механизмининг (қўзғалиш тўлқинининг айланма ҳаракати) пайдо бўлиши
учун асос яратади, у, ўз навбатида, эктопик пейсмейкерлар уйғонишига ва
аритмияларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Кейинчалик
аритмиялар
ривожланиши
билан
кечадиган
қоринчаларнинг қўзғалиш олди ЭКГ–синдромлари кўпинча бириктирувчи
тўқима дисплазия синдроми бўлган болаларда учрайди. Ушбу синдром янги
туғилган чақалоқлик давридаѐқ юракнинг УТТда аниқланади.
Маълумки,
ЮБДТС ўз ичига ғайритабиий жойлашган хордаларни (одатда чап
қоринчада), митрал клапан пролапсини, тўсиқлар аневризмаларини ва очиқ
овал тешикни олади. Шундай қилиб, янги туғилган болада аритмия
мавжудлиги юракнинг УТТ амалга оширишни тахмин қилади. Юракдаги
ўзгаришларни эрта ташхислаш болани тўғри даволашга ѐрдам беради.
Адабиѐтда қизиқарли маълумотлар бор, юрак–қон томир касалликлари
билан оғриган оналардан юрак маромининг турли бузилишлари (синусли
тахикардия, маром йўналтирувчиси миграцияси, эхтрасистолия) бор болалар
кўп туғилади. Бунда, ушбу болаларнинг юрагидаги ўзгаришлар кўп йилларга
сақланиб қолади (Н.П. Котлукова, 2000). Демак, бундай анамнезга эга бўлган
янги туғилган чақалоқлар юрак мароми бузилиши билан ЮҚТДС
ривожланиш хавф гуруҳига киради.
436
ЮҚТДС бор чақалоқларда маром бузилишининг қуйидаги
шакллари
кўпроқ учрайди.
Синусли тахикардия (тезлашган синус мароми), юрак маромининг
тезлашиши (ЮҚС 180 зар/дақ дан кўп) билан тавсифланади. Баъзи ҳолларда
синусли тахикардия юрак етишмовчилигининг кўриниши бўлиши ѐки
гиповолемия, иситмалаш, катехоламинларни тайинлаш ва бошқалар
натижаси бўлиши мумкин. Ташхислаш ЭКГ олишга асосланган.
Маром манбаинигш миграцияси – ташхис фақат ЭКГ бўйича қўйилади.
Аускултацияда номунтазам маром эшитилиши мумкин. ЭКГда бир хил
узтмадаP тишчанинг ҳар хил морфологияси аниқланади.
Бўлмачалар мароми – ташхис ЭКГда тасдиқланади, бунда Р тишчанинг
морфологияси ўзгаради Аускултация пайтида маром ўзгаришлари
кузатилмаслиги мумкин.
Экстрасистолия – миокарднинг ўтказувчи
тизимида фаолият
юритаѐтган эктопик пейсмейкерлар мавжудлиги сабабли юзага келадиган
маром бузилиши. Болаларда суправентрикуляр экстрасистолалар кўпроқ
учрайди. Ташхис аускултация ва ЭКГ маълумотларига асосланиб қўйилади.
Дифференциал ташхисотни туғма кардит билан амалга ошириш керак
(динамикада ЭКГ, юракнинг УТТ).
Пароксизмал тахикардия – юрак етишмовчилигига олиб келадиган энг
оғир юрак аритмияларидан бири. Ригид эктопик тахикардия (ЮҚС 200
зарб/дақ дан кўп) билан тавсифланади. Хуруж бир неча сониядан бир неча
соатгача давом этиши мумкин. Ташхис ЭКГ бўйича амалга оширилади.
Синусли брадикардия (секинлашган синусли маром)
юрак мароми
секинлашиши билан ифодаланади (ЮҚС 90 зар/дақ дан кам). ЮҚТДС ли
чақалоқларда нисбатан кам учрайди, кўпинча иккиламчи табиатга эга бўлиб,
МНТнинг оғир шикастланиш (ўсмалар, қон кетиш) шароитида юзага келади.
Аускултаттив ва ЭКГ ѐрдамида ташхис қўйилади.
437
Турли кўндаланг ва бўйлама блокадалар кўринишидаги ўтказувчанлик
функциялари
бузилишлари.
Кўпинча
1-даражали
синоатриал
ва
атриовентрикуляр блокадалар учрайди. Бўйлама блокадалар бўлиши мумкин
(Гис тутами ўнг оѐқчасининг нотўлиқ блокадаси, Гис тутами чап оѐқчаси
шохларининг алоҳидаланган блокадалари, камроқ ҳолларда – Гис тутами
оѐқчаларининг тўлиқ блокадаси). Ташхис ЭКГ бўйича тасдиқланади. Туғма
кардит билан дифференциал ташхис ўтказилади.
ЮҚТДСни бошидан ўтказган янги туғилган чақалоқлар учун
гемодинамик кўрсаткичларнинг жуда тез меъѐрлашиши ва
адекват
даволашда ижобий башорат характерлидир. Бироқ, миокардиодистрофия
ривожланиши билан кечадиган метаболик ўзгаришлар узоқ вақт, баъзида
йиллар давомида сақланиб қолади, ЭКГда аниқланган турли блокадалар эса
бутун ҳаѐт давомида сақланади.
ЮҚТДСни даволашнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
– юрак етишмовчилигини даволашда;
– миокарддаги метаболик жараѐнларни меъѐрлаштириш;
– аритмияларни тўхтатиш;
– симптоматик даволаш.
Do'stlaringiz bilan baham: