Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Симптоматик даволаш. 
Маҳаллий инфекция ўчоқларини тозалаш. 
Янги туғилган чақалоқлар сепсисни даволашнинг замонавий босқичида 
гемосорбция, қисман ѐки тўлиқ ЗПК, плазмаферез ҳам қўлланилади. 
Сепсисни бошидан ўтказган болаларни диспансеризацияси ва 
реабилитацияси. 
Диспансер ҳисобда болалар 12 ой давомида сақланади. Диспансер 
кузатув қуйидагиларни ўз ичига олади: 
– касалхонадан чиққан кундан бошлаб бир йилгача ҳар ойда шифокор 
кўригидан ўтказиш; 
– тор мутахассислар – лор-шифокор, невролог, кўрсатмаларга биноан 
иммунолог маслаҳати; 
– касалхонадан чиққандан бир ой кейин қон ва сийдик таҳлиллари, кейин 3 
ойда 1 марта, тез-тез учрайдиган касалликларда – иммунограмма; 


320 
– даволаш-соғломлаштириш тадбирлари (3-4 ҳафта): 
Иммунитетнинг носпецифик стимуляторларини тайинлаш – дибазол, 
элеутерокоак, апилак, карнитин хлориди – 2-3 ҳафтагача курс билан; 
– витамин А, Е, C, В6, калий оротат, фолий кислотасини тайинлаш – 10-14 
кунлик курс; 
– беқарор ич келишида – дисбактериозни текширган ҳолда эубиотиклардан 
фойдаланиш; 
– церебрал бузилишларда – МНТдаги метаболик жараѐнларни ва қон 
айланишини яхшилайдиган дорилар: ноотропил, пирацетам, пикамилон, 
фенибут, пантогам, глицин, актовегин, танакан, трентал; 
– гимнастика, уқалаш, чиниқтириш; 
– жисмоний ривожланишни назорат қилиш; 
– соғайишдан кейин 6 ой ўтгач профилактик эмлашлар. 


321 
12-БОБ. НАФАС ОЛИШ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
ҲОМИЛА ЎПКАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 
Янги туғилган чақалоқнинг нафас олиш функцияси кўп жиҳатдан 
унинг нафас олиш аппарати етуклигига боғлиқ. Ҳомиладаги биринчи 
самарали нафас олиш ҳаракатлари ҳомиладорликнинг 23 ҳафталигида пайдо 
бўлади. Ҳомиланинг ўпкалари ҳавосиздир. 
Нафас олиш йўлларининг куртаги (иккита асосий бронхлар) 
ҳомиладорликнинг 4–ҳафтаси охирида пайдо бўлади; ҳомиладорликнинг 16–
ҳафтасига келиб, 20–24–тартибдаги бронхлар шаклланиши тугайди. Кейин 
ўпканинг газ алмашинуви тузилмалари бўлган ацинуслар ривожланадиган 
терминал бронхиолаларнинг шаклланиши бошланади. Бронхларнинг 
тоғайлари қорин ичи ривожланишнинг 10–ҳафтасидан 24–ҳафтасигача 
бўлган оралқида юзага келади. 18–20 ҳафтада ўпканинг алвеолалари ва қон 
томирлари шаклланади. Ўпканинг газ алмаштириш қобилияти 26–28 ҳафтага 
келиб шаклланади. Бронхлар, артериялар ва веналарнинг лимфа томирлари 
8–9–ҳафтада шаклланади. Бронхларнинг шиллиқ безлари 7–8 ҳафтада, 
қадаҳсимон ҳужайралари – 13–14–ҳафталарда пайдо бўлади, 26–ҳафтадан 
шилимшиқ секрецияси бошланади. Кекирдак ва асосий бронхлардаги 
эпителий киприкчалари ҳомила ривожланишининг 10–ҳафтасидан бошлаб 
шаклланади. Газ алмашинувида иштирок этадиган II типдаги алвеолоцитлар 
алвеолалар сиртининг 95%ни қоплайди ва ҳомиладорликнинг 24–
ҳафталигида аниқланади, II тип алвеолоцитлар (улар чамаси 5%га яқин) 
қорин ичи ривожланишнинг 20–ҳафтасида пайдо бўлади. Охиргиларнинг 
вазифаси сурфактант ишлаб чиқариш, у 26–28 ҳафтадан кўтарилиб 
бошлайди. Бунга параллел равишда ўпканинг газ алмашинадиган 
капиллярлари ривожланиши содир бўлади. Ҳомиланинг гестацион 
ривожланишининг 19–20 ҳафталарига келиб алвеолалар ва капиллярларнинг 
мембраналари орасида боғланиш содир бўлади, шу ҳолат боланинг постнатал 
ҳаѐт лаѐқатлилигини белгилайди. Қорин ичи ривожланишнинг 23–24 


322 
ҳафтасигача алвеоляр–капилляр тўсиқ анатомик ва функционал жиҳатдан 
мукаммал эмас ва шу даврларда вақтидан илгари туғилган чақалоқ учун газ 
алмашинувини таъминлаб бермайди. 
Ўпкада ҳомила атрофи суюқликнинг мавжудлиги (30 мл/кг) уларнинг 
ҳаво билан тўлишини осонлаштиради. Ҳомила атрофи суюқликда оқсил 
миқдори камлиги унинг капилляр ва лимфа томирларига сўрилишини 
енгиллаштиради. 
Соғлом, 
вақтида 
етилиб 
туғилган 
чақалоқда 
алвеолаларнинг кўпгина қисми очилади. Вақтида туғилган чақалоқдаги 
биринчи нафас ҳажми 70 мл ни ташкил қилади, биринчи нафас чиқаришдан 
кейин қолдиқ ҳаво ҳажми 20–30 мл. Функционал қолдиқ ҳажм дастлабки 30 
дақиқада 25–35 мл/кг гача кўтарилади ва ҳаѐтнинг дастлабки 3 йилида ушбу 
даражада қолади. Биринчи нафас пайтида плевра бўшлиғидаги салбий босим 
70 см сув уст.га етади, биринчи нафас чиқаришда мусбат босим – 25 см сув 
уст.га тенг. Биринчи нафаснинг амалга оширилиши, ўпкаларнинг кенгайиш 
даражаси ва нафас олиш ҳаракатларининг тезлиги марказий ва вегетатив 
нерв тизимларининг функционал ҳолатига, сурфактант тизимининг етуклик 
даражасига, ташқи нафас олиш аппарати ҳолатига, юрак-қон томир 
фаолиятига ва метаболик жараѐнларга боғлиқ. 
Даврий нафас олиш, қисқа тўхташлар, нафас олиш ҳаракатларининг 
кучайиши билан навбатма–навбат нафас олиш янги туғилган чақалоқларга 
хос. Тўлиқ муддатда туғилган чақалоқларда қисқа тўхташлар давомийлиги 1–
6 с, эрта туғилган чақалоқларда 5–12 с ни ташкил қилади. 
Янги туғилган чақалоқнинг нафас олиш тизимининг анатомик ва 
физиологик 
хусусиятлари 
ва 
унинг 
аъзоизмининг 
иммунологик 
реактивлигининг ўзига хос хусусияти бўлган «пневмоник яраланиш», ҳатто 
оғир ирсият, ҳомиладорлик ва туғиш пайтида оғиш йўқлиги ва туғилгандан 
кейин чақалоқнинг мослашиш тартибида бузилишлар мавжуд бўлмаган 
тақдирда ҳам аниқланади. 


323 
Янги туғилган чақалоқларда ва ѐш болаларда нафас олиш тизимининг 
қуйидаги хусусиятлари фарқланади: 
– ўпканинг функционал элементлари (ацинуслар ва алвеолалар), унинг 
сегментлари етарлича дифференциациялашмаган, бронхларнинг эластик ва 
мушак тўқималари суст ривожланган; 
– ўпка тўқимаси қон, лимфа томирлари билан кучли таъминланган ва ғовак 
бириктирувчи тўқимага эга; 
– йўталиш реакцияси ва ҳилпилловчи эпителий функцияси пасайган; 
– бурун йўллари, ҳиқилдоқ, кекирдак ва бронхлар нисбатан тор ҳисобланади, 
уларнинг шиллиқ қавати қон томирлар ва лимфоид тўқималарга бой, бу ҳаво 
ўтказилишини қийинлаштиради ва ҳаво йўлларининг тиқилиб қолиш 
белгиларининг пайдо бўлишига олиб келади; 
– қовурғаларнинг горизонтал ҳолати ва қовурғалараро мушакларнинг етарли 
даражада ривожланмаганлиги сабабли нафас олиш экскурсиясининг 
пасайиши; 
– асаб тизимининг нафас олиш маркази етилмаганлиги нафас олиш 
бузилишларининг пайдо бўлишига олиб келади ва охир–оқибат респиратор 
етишмовчиликни чуқурлаштиради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish