Ташхислаш.
Бугунги кунга келиб бактериал сепсисга хос бўлган клиник ва
лаборатор белгилар мавжуд эмас. Сепсиснинг диагностикаси қуйидаги
мезонларнинг уйғунлиги билан аниқланади.
Она саломатлигининг анамнез маълумотлари, ҳомиладорлик, туғруқ ва
туғруқдан кейинги давр кечишининг хусусиятлари.
Клиник симптомлар:
– бирламчи йирингли ўчоқнинг мавжудлиги;
– интоксикация кўринишлари;
– токсикознинг оғирлик даражаси ифодаланганлигиннг йирингли ўчоқ
ҳажмига мос келмаслиги;
– иккиламчи йирингли ўчоқларнинг пайдо бўлиши;
– касаллик авжига чиққан пайтида адекват терапия шароитида бола аҳволида
мусбат динамиканинг йўқлиги;
– касаллик қўзиш даврига хос бўлган синдромлар мавжудлиги билан
токсикознинг клиник кўриниши ва кўп аъзолар етишмовчилиги (икки ѐки
ундан ортиқ аъзоларга зарар этказиш).
Лаборатория маълумотлари:
– бирламчи ўчоқдан, шунингдек қондан, нажаслардан, сийдикдан, орқа мия
суюқлигидан
флорани
бактериологик
текшириш.
Бунда
флорани
идентификациялаш ва унинг антибиотикларга сезувчанлигини аниқлаш катта
аҳамиятга эга;
– йўлдошни гистологик ва бактериологик текшириш;
312
– мутлақ рақамлардаги қоннинг умумий таҳлили (25-жадвал).
Жадвал 25.
Сепсисга хос бўлган гематологик ўзгаришлар
.
Кўрсаткичлар
(х10
9
/л)
Ҳаѐтнинг 1-куни
Ҳаѐтнинг 2-7-
кунлари
Ҳаѐтнинг 7-кундан
катта ѐш
Лейкоцитоз
30 000
> 20000
>15000
Лейкопения
5000
3000
3000-6500 ва катта
Нейтрофилез
> 20 000 (15 000)
7500
1750 > 1000
Нейтропения
5000
2000
200
Эозинофилия
2000
1500 < 200
Эозинопения
100
< 150 (100)
Тромбоцитопения
450
Тромбоцитоз
Нейтрофилларнинг донадор токсиклиги пайдо бўлиши эндотоксикоз
ҳақида гувоҳлик беради, ЭЧТ 10 мм/соат дан кўп.
Сепсисда қуйидаги гематологик кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади.
– силжиш индекси (СИ): миелоцитлар+ѐш нейтрофиллар+таѐчасимон ўзакли
нейтрофиллар,
сегмент
ўзакли
нейтрофиллар.
СИнинг
меъѐрий
кўрсаткичлари – 0,1-0,2 (0,2 дан кўп бўлса – патологик ҳолат).
Интоксикациянинг лейкоцитар индекси (ИЛИ):
– зардоб нейтрофиллар + миелоцитлар + ѐш нейтрофиллар + таѐқча ўзакли
нейтрофиллар + сегмент ўзакли нейтрофиллар. Лимфоцитлар + моноцитлар +
эозинофиллар + базофиллар. Меъѐрий қийматлар – 0,2 дан кам (0,2 дан кўп
бўлса – патологик ҳолат).
Бундан ташқари, қуйидагилар амалга оширилади:
– сийдикнинг умумий таҳлили – протеинурия, микрогематурия,
лейкоцитурия;
Қоннинг биокимѐвий таҳлили:
– 50-45 г/л дан паст гипопротеинемия;
– диспротеинемия;
313
– СРО нинг 6 (10) мг/л дан ошиши;
– гипербилирубинемия;
– мочевинанинг 7 мкмоль/л дан ошиши;
– креатининнинг 0,1 мкмоль/л дан ошиши;
– гипергликемия 6 мкмоль/л дан юқори, гипогликемия 2,2 мкмоль/л дан кам;
– гиперкалемия 7 мкмоль/л дан юқори;
– «ўрта молекулалар» (ўрта занжирли ѐғ кислоталари, ўрта молекуляр
пептидлар ва бошқалар)нинг 0,8 оптик бирликдан кўпайиши;
– ишқорий фосфатазанинг кўпайиши (норма – 0,51,3 мкмоль/л);
– тимол синамасининг ошиши (норма – 0-4 бирлик);
– прокалцитониннинг 2 нг/л дан ошиши (қалқонсимон без, жигар,
эндотоксинлар ва яллиғланиш олди омиллар таъсири остида мононуклеар
лейкоцитлар томонидан ишлаб чиқарилади);
– иммунологик монитроинг: СН50, лизоцим, Т– ва В-лимфоцитлар,
супрессия индекси (2 дан кам), IgG камайиши ва IgA ҳамда IgM, АИК
ортиши;
– НСТ-тест пасаайиши (норма – 5-8%), бу паст фагоцитар фаолликдан
далолат беради.
– яллиғланишга қарши цитокинларнинг ошиши (жумладан, ИЛ-6 > 100 пг/мл,
ЎНО > 70 пг/мл – касалликнинг бошланиши; ИЛ-8 > 70 пг/мл – касалликнинг
қўзиш даври);
– ИЛ-1 <20 пг/мл га камайиши, ИЛ-6, ЎНО катталашиши – эрта сепсис учун
хос;
– прокалцитониннинг 2 нг/мл ѐки ундан ортиқ катталашиши, прокалцитонин
концентрацияси 10 нг/мл дан катта – оғир сепсис ѐки септик шок учун хос
(норма – 0-5 нг/мл дан кам);
– КАҲ ўзгариши (лактатемия, ацидоз) ва электролит мувозанати ўзгариши;
– АПТВ (АЧТВ), ПТВ, МНО ўзгаришлари;
– УТТ ва рентгенограмма, ЭКГ;
314
– люмбал пункция.
Бугунги кунга келиб СРО, ИЛ-6, -8, ЎНО, прокалцитонин, преалбумин,
гипергликемия кўпайиши ва тўсатдан ривожланган метаболик ацидоз
бактериал табиатга эга оғир генераизацияланган юқумли жараѐн мавжудлиги
ҳақида фикр юритишга имкон беради.
Сепсиснинг дифференциал диагностикаси қуйидаги касалликлар билан
ўтказилиши керак: қорин ичи инфекциялар, туғма зотилжам, МНТнинг
туғруқ
вақтидаги
шикасти,
энзимопатиялар,
маҳаллий
йирингли
инфекциялар, энцефалопатиялар, дисбактериозлар.
20> Do'stlaringiz bilan baham: |