Клиник кўринишлари.
Қорин ичи сепсиси анте– ва интранатал инфицирланиш натижасида
ривожланади, ва бу вазиятда брламчи ўчоқ бола оранизмидан ташқарида,
яъни йўлдошда (плацентит, хорионамниотит, эндометрит) ѐки она
организмида (колпит, аднексит ва экстрагенитал инфекция – сурункали
пиелонефрит, тонзиллит ѐки бошқа юқумли патология) ўрин олади.
Қўзғатувчининг ҳомилага кириши кўтарилувчи (инфекцияланган ҳомила
атрофи сувлари), гематоген (йўлдош орқали), тушувчи (бачадон найларидан,
қорин парда бўшлиғидан) ѐки контакт (интранатал) йўллар билан содир
бўлади.
Янги туғилган чақалоқларда қорин ичи сепсиси ҳаѐтининг дастлабки 3
кунида кўпроқ ривожланади. У, одатда, септицемия шаклида кечади, асосан,
чала туғилган чақалоқларда ва вақтида туғилган лекин заифлашган
чақалоқларда, ҚИРСли, етилмаган чақалоқларда учрайди.
Чақмоқ тезлигида (ўлим 80% гача) ѐки ўткир кечиши билан
тавсифланади. Клиник жиҳатдан жуда оғир ҳолат, септик шок белгилари
билан келган ифодаланган интоксикация, МНТнинг кучайиб борувчи
сустлашиши, нафас бузилишлари (РДС, апноэ, цианоз), тана ҳароратининг
беқарорлиги, диспептик
бузилишлар, кучайиб борувчи сариқлик,
гепатоспленомегалия, геморрагик ва шиш синдромлари билан намоѐн
бўлади.
Постнатал
сепсис
турли-туман
клиник
кўринишлари
билан
тавсифланади. Септицемик ва септикопиемик шакллари фарқланади.
Септицемик шакли чала туғилган чақалоқларга хос, чунки улар
организмнинг иммунологик реактивлиги пастлиги сабабли инфекция
ўчоғини чегаралай олишмайди. Ушбу шаклда касаллик бошланиши секин-
аста, яширин давр 4-5 кундан бир нечта ҳафтагача давом этади ва боланинг
306
организмида бирламчи бирламчи йирингли ўчоқ мавжудлиги, аниқ
лаборатория
ўзгаришларсиз
интоксикация
симптомлари
билан
хусусиятланади. Касалликнинг авж олиш даврида токсикоз кучаяди, кзп
аъзолар шикастланиши аниқланади, лаборатор кўрсаткичлар ўзгаради.
Септикопиемия, одатда ифодаланган токсикоз, гиперлейкоцитоз билан
ўткир кечади.
Сепсиснинг ушбу клиник шакли учун нафақат йирингли ўчоқнинг
мавжудлиги, балки иккиламчи йирингли ўчоқнинг (экилган ўчоқлар) пайдо
бўлиши ҳам характерлидир. Суяклар, мия қобқилари, ўпкалар ва ОИТ энг
кўп зарарланади. Септикопиемия кўпинча вақтида етилиб туғилган
чақалоқлар орасида кўпроқ учрайди.
Янги туғилган чақалоқларда постнатал сепсисда касаллик олди
хабарчилари ва бошланишининг энг характерли клиник белгилари
қуйидагилардир: ҳаракат, рефлектор ва сўриш фаоллигининг пасайиши,
тортишишлар, ҳарорат бошқарилишининг бузилиши, сариқликнинг эрта
пайдо бўлиши ва кучайиб бориши, тери қопламларининг рангпар-цианотик
ѐки тўпроқ-кулранг рангида бўлиши ва мармарлик кўринишидаги
ифодаланган томирли расми, гепатоспленомегалия, периферик лимфа
тугунларининг катталашиши, метеоризм, қусиш, қайт қилиш, киндикнинг
кеч тушиши: вақтида туғилганларда ҳаѐтининг 5-кунидан сўнг, чала
туғилганларда ҳаѐтининг 8-кунидан кейин, тана вазнининг керагидан ортиқ
йўқотилиши ва вазн кейинчалик қўшилишнинг йўқлиги, омфалит, флебит,
углевод алмашинуви бузилиши.
Касаллик авж олиш вақтида қуйидаги патологик синдромлар хос:
– энцефалопатик – бўшашганлик, гипотония, гипорефлексия, ҳарорат
бошқарилишининг, эмиш бузилишлари, тортишишлар;
– респиратор – рентгенограммада ўпкаларда ифодаланган ўзгаришлар
бўлмаса ҳам ҳансираш, апноэ;
307
– кардиоваскуляр – аритмия, юрак тонларининг бўғиқлиги, юракнинг нисбий
тўмтоқлиги чегараларининг кенгайиши, систолик шовқин пайдо бўлиши,
жигар катталашиши, шиш, терининг «оқ доғ» симптоми, «мармарлиги»;
– диспептик – қусиш, қайт қилиш, метеоризм, ич келиши бузилиши;
– геморрагик ва камқонлик;
– сариқлик – тўлқинсимон ва чўзилган сариқлик;
– дистрофик – ясси вазнли эгрилик, тана вазнининг иккинчи марта пасайиши,
терининг қуриши, қичишиши, тургорнинг пасайиши;
– чала туғилган чақалоқларда асосан энцефалопатик ва респиратор издан
чиқишлар қайд қилинади.
Шуни эсда тутиш керакки, грам-манфий флорада сепсис кўринишлари
унча билинмайдиган енгил хоссага эга бўлиши мумкин – тана ҳарорати
меъѐрда, клиник манзара кам, интоксикация белгилари устун келади.
Антибактериал ва иммунтитени корекцияловчи терапиясиз касаллик
башорати салбий.
Соғайган болаларда тез-тез ЎРВИ, бронх-ўпка касалликлари,
камқонлик, МНТ томонидан ўзгаришлар, жисмоний ривожланишдан орқада
қолиш, гипотрофия, портал гипертензия қайд қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |