¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги



Download 17,31 Mb.
bet38/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

4-5 синфлар учун саволлар.

1. Сенинг тоғанг ёки холангнинг фамилияси, исми ва отасини исми нима? (Қариндошларидан ҳеч бўлмаганда бирини фамилияси, исми ва отасининг исмини айтиши кифоя).


2. Тоғанг ёки холангнинг ёши нечада? (Тўғри жавоб учун улардан бирининг ёши кўрсатилиши керак).
3. Қўшниларингдан бирининг фамилияси, исми иа отасини исми нима? (Тўғри жавоб учун ҳеч бўлмаганда битта қўшнисини айтиши етарли).
4. Сенинг Республиканг билан чегарадош бўлган давлатлар пойтахтлари қандай номланади? (Бу саволга тўғри жавоб учтадан кам бўлмаган давлат пойтахтини айтиши зарур).
5. Сенинг бувинг ва бобонг туғилган шаҳар қандай номланади?
6. Қариндошларинг яшайдиган шаҳарларга қандай қўнғироқ қилиш керак? (Тўғри жавоб ҳеч бўлмаса бирига қандай қўнғироқ қилиш мумкинлигини айтиши ҳисобга олинади).
7. Денгизда яшайдиган ҳайвонлар қандай номланади? (Тўғри жавоб шундай ҳайвонлардан камида иккитасини айтиши керак).
8. Дунёнинг қайси мамлакатлари жуда совуқ ва жуда иссиқ? (Тўғри жавоб учун ҳеч бўлмаганда шундай мамлакатлардан бирини, қайсиниси экватор зонасида жойлашган ва шимолий қутбга яқин бўлган биронта мамлакат айтилиши лозим).
9. Шанба ва якшанба кунлари соат нечада телевизорда сенинг севимли кўрсатувларинг бошланади? (Тўғри жавоб учун бундай кўрсатувлардан камида иккитасининг соати, минутини айтиши керак).
10. Бирон бир қизиқарли нарсани қаердан ўқиш мумкин? (Китоблар, газеталар ва журналлар назарда тутилади).


5.2. «БОЛАНИНГ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА МУНОСАБАТИ» МЕТОДИКАСИ

Бу методиканинг мақсади мактабга янги қабул қилинаётган ўқувчиларда ўқиш мотиви ёки ўқишга қизиқишлари бор-йўқлигини аниқлашдан иборат. Боланинг ўқишга муносабати, бошқа руҳий белгилар билан бир қаторда ўқишга ва мактабга тайёр ёки тайёр эмаслигини белгиловчи ҳолатдир. Боланинг билиш жараёнлари нормал бўлса ҳам, бошқа болалар билан ўзаро муносабатлари қониқарли бўлса ҳам уни мактаб таълимига тайёр, деб айтиш қийин. Ўқишга қизиқиш бўлмаса ҳам иккита руҳий тайёргарлик белгиси - яъни билиш жараёнлари, коммуникативлик қобилиятлари яхши ривожланган бўлса, ўқишнинг дастлабки босқичида мактабга ва билим олишга бўлган қизиқиш уйғониши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, айни шу кичик мактаб ёшидаги болаларни 0 баллик ва 1 баллик мезон орқали баҳолаш билан чекланмаслик керак.


Биринчидан, бу ерда қийин саволлар бўлиши мумкин, шунинг учун болалар бирига тўғри, бирига нотўғри жавоб бериш эҳтимоли бор.
Иккинчидан, берилаётган жавобларнинг бир қисми тўғри, бир қисми нотўғри бўлиши ҳам мумкин.
Агар бола қийин саволларга тўлиқ жавоб бера олмаса, 0,5 балл билан баҳоланади, тўғри, шубҳа уйғотмайдиган тўлиқ, яхши баҳога лойиқ жавоб берса 1 балл билан баҳоланади, жавоб бир томонлама ёки тўлиқ бўлмаса 0,5 балл билан баҳоланади. Масалан, 2-савол: «Нима учун мактабга бориш керак?» -деган саволга тўлиқ бўлиши, учун шундай жавоб бериши керак:
«Керакли билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш учун». Нотўлиқ жавоб «Ўқиш учун». Нотўғри жавобларда у билим олиш, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Масалан, «Мактабда маза қилиб ўйнаймиз». Агар қўшимча саволдан кейин бола тўлиқ жавоб берса 1 балл, қўшимча саволлардан кейин ҳам ўз фикрларига ҳеч қандай ўзгартириш киритмаса 0,5 балл.
Натижалар таҳлилига кўра 8 баллдан юқори балл тўплаган болалар мактаб таълимига тўлиқ тайёр, 5-8 балл тўплаганлар тўлиқ тайёр эмас, 5 баллдан кам тўплаганлар эса мактаб таълими учун тайёр эмас деб топилади.

Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish