¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


«ЛАБИРИНТДАН ЧИҚИШ, ЙЎЛИНИ ТОП» МЕТОДИКАСИ



Download 17,31 Mb.
bet25/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

3.7. «ЛАБИРИНТДАН ЧИҚИШ, ЙЎЛИНИ ТОП» МЕТОДИКАСИ

Ушбу топшириқда болаларга 8-расм кўрсатилиб, топшириқда лабиринтнинг тасвирланганлиги, унда стрелка билан лабиринтга кириш нуқтаси ва чиқиш жойлари кўрсатилганлиги тушунтириб ўтилади. Бунда бола учли таёқчани олиб, расм ичидан юргизиб, лабиринтдан имкони борича тез чиқиб кетиши ҳамда таёқчани имкони борича аниқ юргизиб, лабиринт деворига тегиб кетмаслиги керак.



8-расм.
Натижаларни баҳолаш.
10 балл — топшириқ бола томонидан 45 сониядан кам вақт мобайнида бажарилса, аммо бола таёқча билан лабиринт деворига бирор марта ҳам тегиб кетмаса қўйилади;
8 - 9 балл — топшириқ бола томонидан 45 сониядан 60 сониягача вақт мобайнида бажарилса, ўтиш жараёнида 1-2 марта лабиринт деворига тегиб кетса қўйилади;
6 - 7 балл— топшириқ 60 сониядан 80 сониягача вақт мобайнида бажарилса ва лабиринтдан ўтиш жараёнида 3 - 4 марта лабиринт деворига тегиб кетса қўйилади;
4 - 5 балл— топшириқ 80 сониядан 100 сониягача бажарилса, бола лабиринтдан ўтиш жараёнида, лабиринт деворига 5 - 6 марта тегиб кетса қўйилади;
2 - 3 балл топшириқ 100 сониядан 120 сониягача бажарилса, бола лабиринтдан ўтиш жараёнида, лабиринт деворига 7- 9 марта тегиб кетса қўйилади;
0-1 балл— топшириқни бажаришда 120 сониядан кўп вақт сарфласа ёки умуман бажара олмаса қўйилади;
Тараққиёт ҳақидаги хулоса 6 — методикадаги каби чиқарилади.


3.8.«ФИГУРАЛАРНИ ҚИРҚИБ ЧИҚ» МЕТОДИКАСИ

Ушбу методика 4-5 ёшли болаларнинг кўргазмали - ҳаракатли тафаккурини ўрганишга мўлжалланган. Топшириқнинг мақсади, қоғозга чизилган фигураларни тез ва аниқ қирқиб олишдан иборат. 9-расмда берилган 6 та квадратда ҳар хил фигура тасвирланган. Ушбу расмлар болага бир бутун ҳолатда берилмайди, балки ҳар бир квадратдаги расмлар алоҳида берилади. Бунинг учун тадқиқотчи расмларни олтита квадратга қирқиб чиқади. Болага ҳар бир квадратдаги тасвирлар кетма- кетликда берилади. (Расмлар тартиб рақами билан белгиланган) ва қайчи билан имкони борича, фигураларни тез ва аниқ қирқиб олиш керак.



9-расм.
Натижаларни баҳолаш.
Методика натижаларини баҳолашда, бола топшириқни бажариш жараёнидаги вақт ва аниқликка эътибор қаратилади.
10 балл - ҳамма фигуралар бола томонидан 3 дақиқадан кам вақтда қирқиб олинса, ҳамма фигуралар контури андазадан 1 мм дан кўп фарқ қилмаса қўйилади;
8-9 балл - ҳамма фигуралар 3 дақиқадан 4 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 1 мм дан 2 мм гача фарқ қилмаса қўйилади;
6-7 балл - ҳамма фигуралар 4 дақиқадан 5 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 2 мм дан 3 мм гача фарқ қилмаса қўйилади;
4-5 балл - ҳамма фигуралар 5 дақиқадан 6 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 3 мм дан 4 мм гача фарқ қилмаса қўйилади;
2-3 балл - ҳамма фигуралар 6 дақиқадан 7 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 4 мм дан 5 мм гача фарқ қилмаса қўйилади;
0-1 балл – бола топшириқни 7 дақиқадан кўп вақт мобайнида бажара олмаса ҳамда қирқиб олинган фигуралар контури аслидан 5 мм дан кўп фарқ қилса қўйилади;
Тараққиёт ҳақида хулоса 6 методикадаги каби чиқарилади.



Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish