7-жадвал. Иссиқхоналар асосий турларининг тавсифи.
Т.р
|
Қурилиш-фойдаланиш белгилари
|
Иссиқхона турлари
|
1.
|
Йил мобайнида фойдаланиш муддати
|
|
|
|
|
2.
|
Фойдаланишдаги вазифаси
|
|
|
|
|
3.
|
Иситиш усули
|
|
|
|
|
4.
|
Конструктив хусусиятлари:
|
|
|
|
|
|
ёпқични ёпилиш шакли
|
|
|
|
|
|
ташқи ёпқичи
|
|
|
|
|
|
гуруҳлар сони
|
|
|
|
|
|
экинларни ўстириш усули
|
|
|
|
|
5.
|
Қайси материалдан тайёрланган:
|
|
|
|
|
|
фундамент (асоси)
|
|
|
|
|
|
ён деворлари
|
|
|
|
|
|
синчи
|
|
|
|
|
|
шпроси
|
|
|
|
|
6.
|
Ўлчамлари:
|
|
|
|
|
|
иссиқхонанинг умумий узунлиги ва эни, м
|
|
|
|
|
|
қурилиш майдони, м2
|
|
|
|
|
|
инвентар майдони, м2
|
|
|
|
|
|
фойдали майдони, м2
|
|
|
|
|
|
майдондан фойдаланиш коэффитсиэнти, %
|
|
|
|
|
|
сектсия кенглиги, м
|
|
|
|
|
|
сарровгача баландлиги, м
|
|
|
|
|
|
тарнов остигача (карнизгача) баландлиги, м
|
|
|
|
|
|
шпрослар оралиғидаги масофа, м
|
|
|
|
|
7.
|
Ички жиҳозлар (тизими)
|
|
|
|
|
|
иситиш манбайи
|
|
|
|
|
|
шамоллатиш
|
|
|
|
|
|
сув билан таъминлаш
|
|
|
|
|
|
карбонат ангидрид гази билан бойитиш
|
|
|
|
|
|
ўғитлар ва заҳарли моддалар эритмасини бериш
|
|
|
|
|
|
микроиқлимни созлаш
|
|
|
|
|
8.
|
Солиштирма ҳажми
|
|
|
|
|
9.
|
Тўсиқлар коэффитсиэнти
|
|
|
|
|
Иссиқхонанинг ички жиҳозларини тавсифлашда унинг тавсифи иссиқлик манбалари, уларнинг жойлашиши (иссиқ сув ўтайдиган, нишабли тупроқ юзида ва остидан иситадиган қувурлар, иссиқлик генераторлари, калориферлар ва бошқалар), суғориш усулларини (томчилатиб, ёмғирлатиб ёки шлангаалар ёрдамида), карбонат ангидрид билан бойитиш усулини, иссиқхонага заҳарли моддалар ва ўғитлар эритмасини беришни (магистрал трубопроводлар, ёмғирлатиш тизими орқали йўқлиги) микроиқлимни созлашни (автоматлаштирилган ёки йўқ) кўрсатган ҳолда изоҳлайдилар.
Иссиқхона солиштирма (нисбий) ҳажми тўсиқлари коэффитсиэнти ҳисоблашлар ёрдамида аниқланади. Солиштирма ҳажм – бу ҳажмнинг инвентар майдонга нисбати, тўсиқлар коэффитсиэнти эса – деворлар ва ёпқичлар юзаси йиғиндисининг инвентар майдонга нисбатидир. Икки нишабли, бир гуруҳли иссиқхона деворлари юзаси тўрт деворлари юзаси ва олди ҳамда орқа томонлари учбурчакларининг юзалари йиғиндисига, ёпқичи юзаси эса – икки нишаб юзасининг йиғиндисига тенг. Блокли иссиқхоналарда деворлари юзаси тўрт деворлари юзаси ва барча сектсияларининг олди ва орқа томонлари учбурчакларининг юзаси йиғиндисига, ёпқичи (қоплама) юзаси эса – барча гуруҳлар нишаблари юзаси йиғиндисига баробардир.
Материал ва жиҳозлар: 1. Иссиқхона хўжалиги. 2. Ўзбекистон учун тавсия этилган иссиқхоналарнинг намунавий лойиҳалари. 3. Ҳимояланган ер сабзавотчилиги албоми. 4. Диафилмлар, компютер тасвирлари ва бошқа маълумотлар. 5. Маълумотномалар. 6. Рулетка ёки йиғма ўлчагичлар, чизғичлар.
4-Боб. ҲИМОЯЛАНГАН ЕР ИНШООТЛАРИДА ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ ВА УНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ. ГИДРОПОНИКАДА САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ
4.1. Ёпиқ майдонларни исситиш усуллари, намлик ва газ режими
Иситиш усуллари – ҳимояланган ер иншоотида мақбул ҳарорат етиштирилаётган ўсимликнинг талаби, дехқончилик маданияти, ўсиш фазаси, ёритилиш даражасига караб ушлаб турилади.
Илдиз учун тунги ҳарорат тупроқ юзасига нисбатан 2-3°С юқори, кундузи эса аксинча бўлиши керак. Иссиқлиқ режими иссиқлик бериш, шамоллатиш автоматлашган замонавий иссиқхоналарда муваффақиятли тартибга солиб турилади.
Плёнкали иншоотларда мақбул иссиқлик режимини яратиш мураккабдир, чунки уларда кескин ҳарорат ўзгариши юз бериши мумкин: қуёшли об-ҳавода қизиб, тунда (истгичсиз) совиб кетиши мумкин. Парникларда ҳам иссиқлик режимини тартибга солиб туриш қийин. Иссиқлик режими парник ва иссиқхонанинг турли ерларида ҳар хилдир. Биологик йўл билан иситиладиган парникда тупроқ ҳарорати ҳар доим ҳавога нисбатан юқори, паст ҳаво зонаси ҳар доим ён томондан ва ён томон бирлашган еридан ўтайди. Иссиқхоналардаги паст ҳарорат девор бўйлаб жойлашади, юқори ҳарорат эса иситгич қурилмаси ва юқоридаги ёпиқ олдида бўлади. Ичи кенг бўлган иншоотларда иссиқлик режими бирмунча текис. Ёпиқ ерда иссиқлик етарли бўлмаганда қуёш радиатсиясини қабул қилиб олишни яхшилаш билан иссиқлик режимини бошқариш амалга оширилади.
Ҳимояланган ерда иссиқлик режимини бошқаришнинг энг самарали усули сунъий иситишдан фойдаланишдир. Сабзавотчиликда биологик ёнилғи ва ҳар хил техник иситиш (сув, электр, газ ва бошқалар)дан фойдаланилади.
Биологик иситиш органик материалларнинг микроорганизмлар ёрдамида чириши оқибатида чиқарадиган иссиқлик воситасида амалга оширилади.
Биологик ёнилғи ҳаво яхши келиб турган вақтда чирийди, шунинг учун ундан фойдаланишдан олдин у шиббаланган ҳолатда сақланиши, ишлатишдан олдин ҳавонинг яхши ўтиши учун ғоваклантирилиши керак.
Биологик ёнилғидан ҳаво яхши ўтайдиган, унинг таркибида намлик нисбатан кўп (65-70%) ва етарли миқдорда азот бўлиши керақ Бу талабларга таркибида 70-75% сув, 0,5-0,6% азот бўлган, яхши ғовакланган от гўнги кўпроқ жавоб беради. У тез қизийди ва 8-10 кунда 60-70°С ҳарорат беради. Сўнгра унинг ҳарорати 30-35°С гача пасайиб, шу даражада 60-70 кун сақланади. Қорамол ва чўчқа гўнгида намлик кўп (80-85%) ва азот нисбатан камдир (0,3-0,4%). Улар секин қизийди ва берадиган ҳарорати ҳам паст. Улардан фақат от гўнги ёки юмшатувчи материаллар аралаштириб фойдаланиш мумкин. Майда шохли мол гўнги азотнинг кўплиги (0,7%) ва ўта қуруклиги билан фарқланади. Парникка солишдан олдин нами кўп биологик ёнилғи билан аралаштирилиши лозим. Парникларни иситишда от гўнги билан хазон, майдаланган кўсак чаноқлари аралашмасидан фойдаланиш мумкин.
Биологик ёнилғига эҳтиёж унинг хусусияти ва иншоотлар турига боғлиқ бўлади. Эртанги парникда бир ром – жой учун 1,5 м3 ёки 6-7 тс, ўрта парниклар учун 15-20% камроқ, иссиқхоналар учун 1 м2 га 2-3 тс дан гўнг талаб қилинади. Биоёнилғини тайёрлаш октабр-ноябр ойлари охирида бошланиб, бутун қиш мобайнида давом этади. У 6-8 м кенгликда, ихтиёрий узунликда қатлам-қатлам килиб шиббалаб (қишда музлаб қолмаслиги учун), баландлиги 1,5-2 м қилиб сақланади. Биологик ёнилғи фойдаланишдан бир ҳафта олдин қизий бошлаши учун шароит яратиш мақсадида юмшатилади. Агарда у қизимаса, унга сўндирилмаган оҳак, янги гўнг, қиздирилган тош аралаштириб сунъий қиздирилади. Ҳарорат 40-50°С бўлганда биологик ёнилғи ўсимлик ўстириш иншоотларига солинади.
Биологик иситиш ўз афзалликлари ва нуқсонларига эга. У қимматбаҳо иситиш тизимини талаб қилмайди, биологик ёнилғи чириганда парникларга ва тувакларга солиш учун чиринди маҳсулот бўлади. Биологик ёнилғи чириганда ўсимликнинг ривожланишига ижобий таъсир қилувчи карбонат ангидрид кислота ажралади. Аммо уни тайёрлаш ва ташиш, парникларга солиш ва сўнгра тозалаш ҳам маълум харажатларни талаб қилади. Ходимларнинг санитария-гигиена шароитларини ёмонлаштиради. Унда ҳароратни бошқаришнинг имкони бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |