Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet42/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ҳаво-газ режими. Ҳимояланган ер ўсимликлари учун ҳаво-газ муҳитининг муҳим элементи кислород ва карбонат ангидрид газидир. Кислороддан ўсимликлар нафас олишда, карбонат ангидриддан органик моддалар синтезида фойдаланадилар. Кислороднинг ҳаво таркибида кўплиги (21%) ва тупроқнинг юмшоқлиги туфайли ўсимлик унга муҳтож бўлмайди.
Ҳавода ўртача 0,03% карбонат ангидрид гази бўлиб, бу 1 м3 га 0,3 л ёки 0,57 г ни ташкил қилади. 1 га иссиқхонада ўсаётган бодринг ҳар куни 700 кг гача карбонат ангидрид газини ютади, бунинг учун иссиқхонага 1 млн/м3 ҳаво кириши керақ
Ҳаво таркибида 0,03% карбонат ангидриднинг бўлиши ўсимлик учун қулай бўлолмайди. Ҳаводаги карбонат ангидрид газининг контсентратсияси помидор ва редиска учун – 0,1-0,2%, бодринг учун – 0,3-0,6% бўлганда фотосинтез жадал ўтайди. Ҳаводаги газ бундан ортиб борганда фотосинтез жадаллиги ва нафас олиш пасаяди, 0,9% гача кўпайганда маҳсулотдорлик камаяди.
Иссиқхоналардаги карбонат ангидрид газ бериш орқали кўпайтирилади. Газ бир кунда икки марта икки соатдан қуёш ёрқин нур сочиб турган вақтда берилади, бунда карбонат ангидриддан тўлиқроқ фойдаланилади, иккинчиси куннинг иккинчи ярмида иссиқ тушган вақтда берилади. Сунъий газ беришда карбонат ангидрид газининг сарф меъёри 20 г/м3 дир. Газ беришда метан, пропан ёқилади, қуруқ муз, баллонлардаги суюқ карбонат ангидрид гази, ўз қозонхонасидаги тозаланган газлардан фойдаланилади. Газсимон ёнилғида ишловчи УУГ-7,5 генераторидан фойдаланилади, унинг унумдорлиги 4,5 м3/с дир. Биологик иситиладиган парник ва иссиқхоналарда органик моддаларнинг чириши ҳисобига ҳаво таркибидаги CO2 ўсимликлар эҳтиёжидан ортиқроқ бўлади, шунинг учун бу ерда қўшимча газ бериш талаб қилинмайди.
Ҳимояланган ер сабзавотчилигида айрим газлардан маҳсулот олишни тезлаштириш ва маҳсулотдорликни оширишда фойдаланилади. 0,5% тўпланган этилен помидорнинг пишишини тезлаштириши атсетилен 0,14% ва ис гази 0,0001% тўпланганда бодринг оналик гуллари маҳсулот бўлишига ёрдам бериши аниқланган. Этилен, атсетилен ва пропилендан помидор мевасининг қизаришини тезлатишда фойдаланилади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish