Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ҳимояланган ерлар учун жой танлаш ва уни ташкил этиш



Download 3,2 Mb.
bet35/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ҳимояланган ерлар учун жой танлаш ва уни ташкил этиш Ҳимояланган ер бош режаси деганда, ҳимояланган ер иншоотларни, маъмурий ва ёрдамчи биноларини, маиший ва хўжалик қурилмаларни, йўллар, иссиқлик, сув, дренаж ва ктаҳлилатсия тармоқлари, электр билан таъминлаш, телефон алоқаси ва ҳимоя қилиш дарахтлари ва бошқаларни танланган майдонга жойлаштиришнинг умумий режаси тушунилади.
Иссиқхона комбинатини қуриш бош режани намунавий лойиҳаси тайёрлайдиган корхоналар томонидан ишлаб чиқилади. Бунда албатта хўжалик томонидан тегишли ходимлар ва ҳимояланган ер бўйича агроном иштирок этади.
Бош режани ишлаб чиқишга киришишдан аввал хўжалик томонидан қуриш учун берилган вазифа ҳар томонлама ўрганиб чиқилиши лозим. айниқса, иқлим шароити ва қуриш учун танланган майдон бўйича тўпланган маълумотлар яна бир бор кўриб чиқилиши керак. Ҳимояланган ер комбинатлари учун жой танлаш жуда ҳам маъсулиятли вазифалардан ҳисобланади. Яъни, ер майдонини танлашда ва ҳимояланган ерларни қуриш бўйича жойга қўйиладиган талаблар эътиборга олинади:
- ҳимояланган ер комбинатлари қурилаётган жойлар ёнида биринчи навбатда арзон иссиқлик бериш манбайи бўлиши ёки ташландиқ иссиқлик манбалари (атом ёки электр, газкомпрессор стантсияси) ишлаб чиқариш корхоналарининг иссиқ чиқиндилари яқин жойлашган бўлиши керак;
- катта ҳимояланган ер комбинатлари қуриладиган бўлса, яқин ўртада ишчи кучи манбайи бўлгани маъқул;
- комбинат жойлашган жойда транспорт воситалари-йил давомида қатнаш мумкин бўлган магистраллар бўлиши керак. негаки айрим сабзавотлар тез айнийди, терилгандан сўнг 4-6 соат ўтгач аҳоли истеъмоли учун жўнатиш лозимдир;
- ҳимояланган ерларда сувга талаб жуда катта, шунинг учун жойни сув билан унинг сифатига эътибор берган ҳолда танлаш керак;
- танланган жой жуда яхши текисланган (қиялик 5-80) табиий қиялиги жануб томонга, жануби-шарқий ёки жануби-ғарбий томонга бўлган, шимолий томондан тўсилган бўлиши керак;
- сизот сувлари 1 м дан юқори бўлмаслиги (чуқур ковланган парник ёки қурилиш фундаментлари чуқурлиги тубидан) ва иссиқхона юзидан 2 м масофада бўлиши керак;
- парник ва блокли иссиқхоналар жойлаштириш учун танланган майдони инвентар майдоннинг йиғиндисидан 2-2,5 баробар, ангар иссиқхоналар учун эса 3-3,5 баробар катта бўлиши керак.
2 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish