Ишни бажариш тартиби. Ишни бошлашдан аввал “Сабзавотчилик ва полизчилик” дарслигидан топшириқни диққат билан ўрганиш лозим.
Кейин ўқувчилар тирик ўсимликлар, гербарийлар, уларни натурал ёки фиксаланган озиқ-овқат органлари, кўргазмали жадваллар ва ўқитувчи ёрдамида қайси ботаник оилага мансублигини ўрганадилар. Кейин эса ўқувчилар нишонли пробиркаларга солинган уруғларни морфологик тузилишини ўрганадилар. Тўпланган маълумотларни 3-жадвалга қайд қиладилар. Ишни бажаргандан сўнг ўқувчилар ўсимликларни ўзбекча, русча, лотинча номларини, қайси оилага мансублигини, уларнинг асосий морфологик ва хўжалик белгиларини ёддан билиши лозим.
3-жадвал. Сабзавот ўсимликлари турлари ва таркиби ҳамда уруғларининг морфологик тавсифи
Ўсимликлар номлари
Хаётининг давомийлиги
Озиқ-овқатга ишлатиш қисми
Кўпайиш усули
Уруғнинг катта-кичиклиги, мм
1 г даги уруғ сони, дона
Шакли
Юзаси
Ранги
Ҳиди
Ўзбекча
Русча
Лотинча
I. Итузумдошлар ёки томатдошлар оиласи
1.
.......
II. Карамдошлар ёки крестгулдошлар оиласи
1.
.........
III. Соябонгулдошлар ёки селдерейдошлар оиласи
1.
….....
IV. Қовоқдошлар оиласи
1.
........
V. Шўрадошлар оиласи
1.
........
VI. Дуккакдошлар ёки капалакдошлар оиласи
1.
........
VII. Пиёзгулдошлар оиласи
1.
.....
VIII. Торонгулдошлар оиласи
1.
.....
IX. Мураккабгулдошлар ёки астрадошлар оиласи
1.
.......
X. Лабгулдошлар ёки ясноткадошлар оиласи
1.
......
XI. Гулхайридошлар оиласи
1.
........
XII. Печакгулдошлар оиласи
1.
.......
XIII. Спаржадошлар оиласи
1.
......
XIV. Бошоқдошлар ёки қўнғирбошлар оиласи
1.
......
Фойдаланиладиган асбоб ва ашёлар.1. Ботаник оилалар таснифи ва озиқ-овқатга ишлатиш қисмларини кўрсатувчи жадваллар – 1 нусхада; 2. Тирик ўсимликлар ёки гербарийлари – 25-30 турдан; 3. Техник тарози – 2 дона; 4. Этикеткали пробиркаларда сабзавот ўсимликлар уруғлари коллектсияси – 2 тўплам; 5. Рақамланган, номланмаган халтачаларда 8-10 та ботаник оилага мансуб ўсимликлар уруғлари, ҳар бир экиннинг 5-10 дона уруғи бўлиши керак – 10-12 тадан халтачалар; 6. Ҳар бирида 100 донадан уруғ солинган халтачалар; 7. Чизғичлар, лупалар, қисқичлар – 10-12 донадан.
3-боб. Ҳимояланган ер сабзавотчилиги ва иншоотлари Ҳимояланган ер ҳақида тушунча ва ҳимояланган ернинг сабзавотчиликдаги аҳамияти. Экинларни мавсумдан ташқари даврларда ўстириш мақсадида, сунъий микроиқлим шароитларини яратиш ёки табиий микроиқлим шароитларини яхшилаш мақсадида жиҳозланиб қурилган иншоотлар ва ер майдонлари ҳимояланган ер деб аталади. Фойдаланиладиган иншоот турига кўра уларни ҳаётий омилларга таъсири турлича бўлиб, бунда бир-икки омилни бироз ўзгартириш ёки сунъий микроиқлимни тўлиқ яратишга тўғри келади.
Ҳимояланган ер, мева (хусусан субтропик ва тситрус ўсимликлари), мева-резаворларни етиштириш, қимматбаҳо мевали ва ўрмон ўсимликлари кўчатини тезлаштириб етиштиришда, селектсия жараёнларида янги навлар яратишни тезлатиш ва витаъминга бой тезпишар ўсимликларни кўпайтиришда ва чорва молларини озиқлантириш учун сув ўтларини кўпайтиришда фойдаланилади.
Ҳимояланган ер сабзавотчиликда жуда кенг қўлланилади. Ҳимояланган ер иншоотларида сабзавотларни ҳамда очиқ ва ҳимояланган ер учун сабзавот кўчатларини етиштириш ҳимояланган ер сабзавотчилиги деб аталади.
Мамлакатимизнинг иқлим шароити очиқ майдонда-йил мобайнида сабзавотларни узлуксиз етиштиришга имкон бермайди. Сабзавот экинлари маҳсулотининг 80-90% маҳсулоти ёз ва куз (май-ноябр)да етилади ва йиғиштирилади.
Ҳимояланган ер сабзавотчилигининг вазифаси қуйидаги асосий масалаларини ечишга қаратилган: 1) Мавсумдан ташқари (очиқ майдонда ўсиши мумкин бўлмаган вақтда) даврда юқори сифатли сабзавот маҳсулот ишлаб чиқариш; 2) Очиқ майдонда кўчат орқали энг эрта маҳсулот етиштириш; 3) Очиқ ерда етиштирилган сабзавотларни тезлаштириб ўстириш ва меваларини етилтириб олиш ҳамда ранг олдириб шакллантириш; 4) Сабзавот экинларини шимолий минтақаларга силжитиш ва улар турларини кўпайтириш масала-ларини ҳал этишга қаратилган.
Ҳимояланган ер сабзавотчилигининг муҳим ижобий хусусиятларидан бири очиқ далага нисбатан юқори ҳарорат маҳсулот қилиш, ҳароратни, намлик ва ёруғликни созлаш имкониятига эга бўлиши мумкинлигидир.
Экин ўстириладиган қурилмалар ичида талабга тўлиқ жавоб берадиган шароитни яратиш очиқ майдонга нисбатан 5-20 марта кўп сифатли маҳсулот олишни таъминлайди. Шу билан бирга иссиқхоналарни қуришда катта маблағ, иш кучи сарфланади, бу, ўз навбатида, у ерда етиштирилган сабзавот маҳсулоти таннархини очиқ майдонда етиштирилганга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлишига сабаб бўлади.
Ҳимояланган ерда кўплаб сабзавотларни етиштириш технологик жараёнлари очиқ майдонда шу сабзавотларни етиштиришга нисбатан анча мураккаблиги жиҳатидан фарқ қилади. Ҳимояланган ерларда, шу шароитда яхши ўсиб ривожланишга яроқли нав ва дурагайлардан фойдаланилади.
Ҳимояланган ер сабзавотчилигининг хусусиятларига, шунингдек, у эгаллаган майдоннинг катта бўлмаслиги ва у ерга уларни ихчам жойлаштирилиши; култиватсион қурилмаларни иссиқлик ва суғориш манбаларига яқин жойлаштириш; экин ўстириладиган бинолардан ниҳоятда жадал фойдаланиш; ишлаб чиқаришда қўл меҳнатини кўп талаб қиладиган жараёнларни механизатсиялаш ва автоматлаштириш билан қўшиб олиб бориш, меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос шаклларини тадбиқ этиш; микроиқлим шароитини яратиб берадиган ҳамда мураккаб ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланадиган ускуна ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш билимига эга бўлган юқори малакали ишчилар билан таъминланган бўлишидир.