Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet24/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

3. Юқори толерантли экинлар (pH 6,8-5,0): сачратқи (тсикорий), арпабодиён, эндивий, картошка, ровоч, шовул, батат, тарвуз.
Марказий Осиё тупроқлари карбонатга бой бўлганлиги учун нейтрал ёки ишқорий (pH 7,5-8,4) хусусиятларга эга бўлиб, барча турдаги сабзавот экинларини етиштиришга яроқлидир.
Тупроқ эритмаларининг контсентратсияси, бир томондан, ўсимликларнинг минерал элементга бўлган талабини қондиришда озиқлантириш даражасини кўрсатса, бошқа томондан, ўсимликларнинг сув тартиботи ҳамда бошқа ҳаётий вазифаларини белгиловчи омил ҳисобланади. Очиқ ер тупроқларидаги мавжуд суюқ эритмалардан ўсимликлар ўзларига зарур бўлган минерал озуқа элементларни етарлича ололмайди, эритмалар контсентратсияси қулай даражагача қуюқлашганида минерал эритмаларнинг сўрилиши ошиб боради, уларнинг ўзаро нисбати ўзгаради, ўсиши кучаяди. Эритмалар контсентратсияси янада ортса, ўсимликларнинг сувни сўра олиши сусайиб, транспиратсион коэффитсиэнти, ер устки ва ер остки қисмларининг ўсиш суръати секинлашади.
Минерал озуқа моддалар эритмаси анчагина кўпроқ қуюқлашганида тупроқ ва субстратлар шўрлана бошлайди. Бундай ҳолатлар эритмалар таркибида натрий, калтсий, магний катионлари ва Сl, SO4, СОз, НСОз анионлари тўпланганида айниқса, кучлироқ намоён бўлади ва булар осмотик босим қаторида заҳарли таъсир кўрсатади.
Шўрланишлар кўпайиши билан майсалашлар кечикади, уруғларни дала унувчанликлари пасаяди, экинларнинг сийраклашиши ортади.
Шўрга бардошлик хусусиятларига кўра сабзавот экинлари уч гуруҳга бўлинади: юқори шўрланишга бардошлилар (1% гача шўрланишга чидайдиган) – қовоқ, лавлаги, бақлажон, селдерей, карам; ўртача шўрланишга бардошлилар (0,4-0,6%) – тарвуз, қовун, пиёз, помидор, шолғом, брюква; шўрга кам бардошлилар (0,1-0,4%) – бодринг, сабзи, редиска, саримсоқ, жўхори ва барча экинлар кўчатлари. Ўзбекистон шароитидаги тупроқлар хлорли сулфат ва сулфатли-хлорланишдаги шўрланишлардан иборат бўлиб, бунда энг заҳарли таъсир этувчиси хлор анионидир. Шу сабабли бу ерда шўрланишга бардошлилик кўрсаткичи хлор миқдорига кўра белгиланади. Қониқарли маҳсулот олиш учун тупроқнинг илдизлар озиқланувчи қатламида шўрланиш миқдори (хлорга кўра, %) экинлар турига қуйидагича белгиланган: ош лавлаги учун 0,030-0,035; карам – 0,020-0,033; редиска – 0,017-0,020; картошка, пиёз, салат, исмалоқ, шивит – 0,015-0,020; сабзи – 0,010-0,015. Ўсимликларнинг шўрланишларга биологик (насл қолдиришга қодирлик) бардошлилик миқдор кўрсаткичлари уларнинг агрономик миқдорларидан 0,03% юқоридир.
Ўсимликларни узоқ муддат давомида шўрланган ерларда етиштириш оқибатида уларнинг шўрга бардошликлари бироз ортади. Шунга кўра сабзавот экинларини шўрланган ерларда етиштиришда маҳаллий уруғлар ва маҳаллий навлардан фойдаланиш маҳсулотдорликнинг ортишини таъминлайди. Уруғларни экиш олдидан тузли эритмалар, зовур сувларм ёки ўстирувчи микроэлементлар (бор, рух) эритмаларида ивитиш ҳам ўсимликларнинг шўрланишга чидамлигини бироз оширади.

1 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ



Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish