Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet23/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

2-жадвал. Сабзавот экинлари маҳсулоти билан олиб кетиладиган минерал элементлар (В. Т. Матвейев ва М. И. Рубтсов, 1985)

Экинлар

Маҳсулот, т/га

1 га дан олинган маҳсулот таркибидаги N, Р2О5, К2О

1 ц маҳсулотни сутка мобайнида ўзлаштириши N, Р2О5, К2О

Тахминий нисбати
N, Р2О5, К2О

Карам

50

205, 70, 245

2,7: 0,9:3,3

4:1:5

Помидор

40

132, 46, 181

2,2:0,8:3,0

4:1:5

Ош лавлаги

40

108, 61, 171

2,3:1,3:3,6

3:2:5

Сабзи

30

69, 31, 114

1,9:0,9:3,2

3:2:5

Исмалоқ

200

100, 34, 80

8,3:2,8:6,7

5:2:4

Пиёз

250

111, 29, 53

4,4:1,2:2,1

6:1:3

Бодринг

30

51, 41, 78

1,7:1,4:2,6

3:2:5

Бошли салат

25

55, 25, 110

3,7:1,7:7,3

3:1:6

Редиска

10

50, 14, 54

16,7:4,7:18,7

4:1:5

В. И. Эделштейн сабзавот экинларининг маҳсулот бирлигига нисбатан тупроқдан сўриб оладиган озуқа моддаларининг умумий миқдорига кўра, уларни 4 гуруҳга бўлади:


1. Тупроқдан озуқа моддаларни кўп сўриб оладиган экинлар. Булар кечпишар, ўртаги, кечки карам ва сабзи, ош лавлаги, брюква, картошка, селдерей ва иссиқхонада етиштириладиган помидор, қалампир. Бу сабзавотлар юқори маҳсулотли бўлиб, узоқ ўсув даврига эга.
2. Минерал элементларни ўртача сўриб оладиган экинлар: пиёз, лухпар пиёз, помидор ва гулкарам;
3. Оз миқдорда элементларни оладиган экинлар: салат, исмалоқ, колраби ва бошқа кўкатлар:
4. Жуда кам озуқа модда оладиган экин: редиска.
Сабзавот ўсимликларининг тупроқ озуқа элементларига бўлган талаби тупроқ юза бирлигидан олган умумий элементлар йиғиндисига мос бўлмасдан, балки у маҳсулот бирлигига, ўсув даврининг давомийлиги (сутка мобайнида озуқа моддаларни сўриб олиши) ҳамда илдиз тизимининг катта-кичиклиги ва ўсиш тезлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Илдиз тизими яхши ривожланмаган, ўсув даври қисқа, тезпишар сабзавотлар сутка мобайнида озуқа элементларини кўп сўриш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли, улар тупроқ озуқа моддаларига жуда талабчан бўлади.
Сабзавот экинларининг тупроқдан озуқа моддаларни сўриб олиши ва уларга нисбатан талабчанлиги ҳамда айрим озуқа элементларига муносабати ўсув даврида маълум даражада ўзгариб туради. Уруғдан ривожланаётган муртак унинг таркибидаги озуқадан фойдаланади, шунинг учун у тупроқ озуқа элементларига муҳтож бўлмайди. Уруғдан униб чиққан ёш ўсимталар илдиз орқали озиқланиш даврига ўтиши билан тупроқдан озуқа элементларини ўзлаштира бошлайди. Бу даврда улар тупроқ озуқасини доимий бўлишига ҳамда унинг контсентратсиясига жуда сезгир бўлади. Агар тупроқ таркибидаги у ёки бу озуқа элементи етишмаса, унинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ёш ниҳоллар тупроқ озуқасига жуда муҳтож бўлади. Ўсимликнинг кўчат даврида илдизи яхши ривожланмаганлиги ҳамда унинг озуқа элементларини яхши сўра олмаслиги сабабли бу даврда тупроқда озуқа моддалар кўп бўлиши талаб қилинади. Шунинг учун бу даврда ёш ниҳолларни яхши ўсиб ривожланишини таъминлаш учун тупроқда фосфор ва калий моддалари етарли бўлиши керак. Фосфор ва калий ўсимликлар илдиз қисмини яхши ўсиб ривожланишига ижобий таъсир этади. Сабзавот экинлари вегетатив қисмининг ўсув даври бошланишида кучсиз бўлганлиги учун улар бу даврда азот ўғитини кам талаб этади. Бу даврда азотнинг тупроқда кўп бўлиши, ёш ниҳоллар таркибида углевод бирикмаларининг етишмаслиги сабабли унга салбий таъсир этиши (заҳарлаши) мумкин.
Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши босқичида ва илдиз тизими катталашиши даврида тупроқдаги озуқа элементларини ўзлаштириши кучаяди. Ўсимликлар бу даврда тупроқдан азот элементини кўп олади. Агар у етарли миқдорда бўлмаса ўсиши сусаяди, гуллаши камаяди ва маҳсулотига таъсир этади.
Барча сабзавотларнинг маҳсулот тўплаш даврининг охирларида уларга тупроқдан озуқа элементларининг келиши камаяди. Мевали сабзавотларнинг мевасини туганак ҳамда илдизмевалиларнинг маҳсулотлари ўсимликнинг барг ва бошқа қисмларидаги озуқа моддаларни уларга оқиб ўтиши ҳисобига етилади.
Ўсимликларнинг ҳаётий даври давомида тупроқдан минерал озуқа элементларини ўзлаштириш жадаллиги илдизнинг ўсиши ва нафас олишларига боғлиқ. Сўриш қобилияти кучининг асосий омили илдизнинг оксиген билан доимий таъминланиши ва карбонат ангидридни сурункали равишда чиқариши ҳисобланади. Сўриш-ютиш жадаллиги кўпроқ тупроқ ҳарорати ва намлигига боғлиқ. Ҳароратнинг пастлиги ва намликнинг етишмаслиги, шуниндек, ҳаддан зиёд юқори ҳарорат ва тупроқ намининг кўплиги ҳам сўриш ва ютишни кескин пасайтиради. Ютиш жадаллигига тупроқ эритмасининг қуюқ-суюқлиги ва ундаги муҳит шароити ҳам таъсир қилади. Тупроқ эритмасидаги кислоталик муҳитининг (р/h) ўзгариши бир гуруҳ ионларнинг ютилишини таъминлайди ва бошқаларини қуршовлайди.
Кўпчилик сабзавотлар учун қулай тупроқларда нордонлик кўрсаткичи (pH) 6-6,8 (кучсиз ишқорий) бўлади. Бироқ сабзавот ўсимликлари нордон тупроқларда ўзларини турлича намоён этади. Г.И. Тараканов ва В.Д. Мухин уларнинг сабзавот экинларини нордон тупроқларга муносабатларига кўра уч гуруҳга бўлади:
1. Толерантлиги (чидамлилиги) кучсиз экинлар (pH 6,8-6): сарсабил, лавлаги, карамлар, селдерей, манголъд, кресс-салат, порей пиёз, салат, қовун, янги зеландия исмалоғи, бамия, пиёз, боғ олабутаси, пастернак, эчкисоқол, соя, исмалоқ.
2. Толерантлиги ўртача экинлар (pH 6,8-5,5): лавлаги, лима фасоли, брюссел карами, сабзи, барг карам, жўхори, бодринг, бақлажон, саримсоқ, колраби, ерқалампир, хантал, петрушка, қалампир, қовоқ, редиска, брюква, қовоқча, помидор, шолюм.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish