27-жадвал. Карам навларини таърифи
№
|
Нав белгилари
|
Н а в л а р
|
|
|
|
1.
|
Нав тарихи:
|
|
|
|
келиб чиқиш жойи
|
|
|
|
туманлаштирилган-йили
|
|
|
|
туманлаштирилган жойи
|
|
|
|
2.
|
Ташқи ўзагининг бўйи:
|
|
|
|
3.
|
Барглари:
|
|
|
|
тўпбаргининг катталиги
|
|
|
|
тўпбаргида жойдашиши
|
|
|
|
барг пластинкасининг типи
|
|
|
|
бандининг узунлиги
|
|
|
|
шакли
|
|
|
|
катта-кичиклиги
|
|
|
|
пластинкасининг юзаси
|
|
|
|
барг тўқимасининг юзаси
|
|
|
|
чети
|
|
|
|
ранги
|
|
|
|
мум губори
|
|
|
|
4.
|
Карамбоши:
|
|
|
|
бўйи (см)
|
|
|
|
диаметри (см)
|
|
|
|
шакл индекси
|
|
|
|
шакли
|
|
|
|
ўртача вазни (г)
|
|
|
|
зичлиги
|
|
|
|
ички ўзагининг узунлиги
|
|
|
|
ранги
|
|
|
|
мазаси
|
|
|
|
5.
|
Вегетатсия даври (кун)
|
|
|
|
6.
|
Сакланувчанлиги
|
|
|
|
7.
|
Ёрилишга мойиллиги
|
|
|
|
Материал ва жиҳозлар: 1. Туманлаштирилган 5-6 та навининг тўпбарги ва ташқи ўзаги бўлган янги ўсимликлари – 6-8 та; 2. Ўлчов линейкалари, плёнкали лента, шатнгентсиркул — 2-3 та; 3. Пичоқ, қалам – 25-30 та; 6. Паллаи тароз - 4 та; 4. Бўйи ва диаметри ҳар хил бўлган карамбош ҳажмининг таблитсалари – 2 та; 5. Баргнинг шаклини, юзасини ва томирланишини, карамбошининг шакли ва зичлигини аниқлаш учун жадвал-схемаси – 2 та; 6. Туманлаштирилган навларини расмлари – 2 та; 7. Туманлаштирилган навлар каталоги – 8-10 та.
17-боб. ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАР
Ўзбекистонда илдизмевали сабзавотлардан сабзи, лавлаги, турп, шолғом ва редиска етиштирилади, мамлакатнинг бошқа минтақаларида булардан ташқари пастернак, петрушка, селдерей, орюква, тсикорий, скротсинер ҳам ўстирилади.
Сабзини янгилигида ва пишириб истеъмол қилинади, консерваланади ва қуритилади. Сабзи шарбати болаларга озиқ сифатида берилади. Камқонликда, қонбосими касалликларида доривор сифатида фойдаланилади. Сабзи уруғидан эфир мойи, ликер тайёрлашда ва атир-упа – косметика саноатида ишлатилади.
Ностандарт ва эзилган сабзилар чорва молларга озиқа сифатида берилади. Сабзи илдизмеваси қандга бой, айрим навларда у 12% га етади. Унда крахмал, клетчатка, пектин ва азотли моддалар бор. Илдизмеваси кулида калий, натрий, калтсий ва барча микроэлементлар мавжуд. Сабзида фермент ва дармондорилар, айниқса, каратин (5-10 мг%) кўп.
Лавлаги озиқ-овқат сифатида-йил давомида ишлатилади, баҳорда овқатга ёш барглари ва илдизлари, ёзда ва куздамеваси фойдаланилади.
Тўйимлилиги жиҳатдан лавлаги бир қатор сабзавотлардан устун туради. Унинг илдизмеваларида 18-20% қуруқ моддалар, шу жумладан 8-12% қанд, 1,3-1,4% оқсил, 0,1% липид, 0,7-0,9% клетчатка бор. Шунингдек, 30 мг% гача С, РР гуруҳидаги В1 ва РР дармондориларга эга. Органик кислотага бой сабзавотлар орасида лавлаги фосфор ва калий сақлаш бўйича биринчи ўринларда туради. У шунингдек, жуда кўп бошқа минералларни ўзида сақлайди.
Шолғом илдизмеваси хомлигича, қовурилган, димланган ва қиймаланган ҳолда истеъмол этилади, шунингдек чорвага берилади. У углеводлар, оқсиллар, витаъминлар ва минерал тузларга ниҳоятда бой.
Сабзини қадимги греклар ва римликлар эрамиздан 2 минг-йил олдин истеъмол этганлар. Россияда у XIV-XV асрларда кенг тарқалди. Лавлаги 3 минг-йилдан ортиқ вақтдан бери маълум.
Илдизмевали сабзавотлар ер шарининг ҳамма ерида етиштирилади. Улардан энг кўп тарқалгани сабзи.
МДҲ да илдизмевали сабзавотлар барча тупроқ иқлим зоналарида етиштирилади. Бизнинг мамлакатимизда сабзи 18-19 минг га ерда етиштирилади. Унинг ўртача маҳсулотдорлиги гектаридан 13-15 т.
Ботаник характеристикаси ва биологик хусусияти. Илдизмевали сабзавотлар турли хил ботаник оилаларга: сабзи соябонгуллилар, хўраки лавлаги – шўрагуллилар, турп шолғом ва редиска – бутсимонгуллилар оиласига мансуб. Буларнинг кўпчилиги Ўрта денгиз атрофларидан келиб чиққан. Шу билан бирга сабзи, турп ва шолғомнинг маҳаллий Ўрта Осиё турлари ҳам бор. Олд Осиё сабзи ва лавлагининг, Япония ва Хитой турп, редиска ва шолғомнинг айрим шаклларини берган. Редискадан бошқа барча илдизмевали сабзавотлар икки-йиллик бўлиб, 1-йили барги ва илдизмеваси, 2-йили уруғи таркиб топади.
Илдизмева шаклини ташкил топишида унинг алоҳида ўсув қисмларининг ҳай даражада қатнашиши билан белгиланади.
Сабзи. Барглари уч беш карра патсимон қирилган. Ранги оч яшилдан тўқ яшилгача, баъзида кулранг ёки гунафша тусгача бўлади. Баргининг шакли ва катталиги нави ҳамда етиштириш шароитига ҳараб кучли ўзгариб туради. Илдизмевасининг шакли – думалоқдан узунчоққача. Илдизмеваси ҳажми ва етиштириш шароитига қараб 30 дан 200 г гача ва ундан юқори ўзгариб туради. Илдизмеваси шакли, юзаси, ранги, нави, етиштириш шароитига кўра турлича бўлади.
Гулпояси 1 м ва ундан юқори бўлади. Тупи кам ва ён томонга тарвақайлаган кўп пояли. Ҳар бир пояси зонтиксимон мураккаб гултўпи билан тугалланади. Меваси икки уруғли. 1000 дона уруғининг оғирлиги 1,0-2,8 г. Сабзи уруғи экилганидан 10-15 кун ўтгандан сўнг, паст ҳароратда эса 25-30 кундан сўнг ўсиб чиқади. Униб чиққанидан 10-15 кундан сўнг биринчи ҳақиқий барг пайдо бўлади. Илдизмеваси уруғ униб чиққандан сўнг 50-70 кунда пайдо бўлади, тўлиқ ривожга эса 80-140 кундан сўнг эришилади.
Сабзи гуллаши ва маҳсулот бериши учун 60-100 кун давомида 0+2°С ҳарорат таъсир этиши зарур. Уруғлик экилгандан сўнг гулпояси 30-35 кундан сўнг пайдо бўлади, гуллаши 50-80 кундан ва уруғлик пишиши 100-120 кундан сўнг бўлади.
Лавлагининг гули майда, кўкиш, баъзан қизил ёки сариқ, оталиқлари 5 дона. Оталиклари оналикдан икки-уч кун олдин очилади. Лавлагининг 2-3 дона гуллари қўшилиб ўсиб, қўшалоқ мева маҳсулот қилади. Ҳар бир қўшалоқ мевада 2-3 дона уруғ бўлади. 1000 дона уруғ оғирлиги 10-22 г.
Лавлаги уруғи шароит етарли бўлганда экиладиганидан сўнг 8-, 10- куни кўкариб чиқа бошлайди. Орадан 6-10 кун ўтгач эса биринчи ҳақиқий барг чиқаради. Ўсиб чиққанидан сўнг илдизмеваси боғлаб етилиши 20-25 кундан сўнг, тўлиқ ривожланиши – 80-100 кундан кейин рўй беради.
Турп ва редиска уруғи экилгач 4-6 кундан кейин чиқади. 1-2 барг чиқаргандан кейин илдизмеваси катталаша бошлайди. Илдизмевасининг жадал ривожланиши ўсиб чиққанидан кейин турпда 55-120 ва редискада 30-60 кундан сўнг бошланади. Уруғлик турп экилгач 35-40 кундан сўнг гуллайди. Уруғи 100-110 кундан кейин етилади. Редискада гуллаш уруғлик экилгач 70-100 ва уруғининг етилиши 140-170 кун ўтиб бўлади.
Шолғом мақбул шароитда сепилганидан сўнг 4-5 кун ўтгач чиқади. Илдизмевасининг шаклланиши уруғи униб чиққанидан 60-80 кун ўтгач тугайди. Уруғлик ўсимликнинг гуллаши экилганидан 15-20 кун ўтгач бошланади ва 25-30 кун давом этилади.
Илдизмевали сабзавотлар совуққа чидамли ўсимликлардир. Сабзи уруғи 3-5°С да, лавлаги 5-6°С, турп ва редиска 1-2°С уна бошлайди. Турп, лавлаги ва редиска уруғи униши учун мақбул ҳарорат 20-25°С, сабзи учун 25-27°С.
Сабзининг илдизмеваси шаклланиши ва ўсиши учун 20-22°С, турп, редиска ва шолғом учун 18-20°С, лавлаги учун 15-25°С ҳарорат зарур. Униб чиққан кўчатлар – 2-3°С, катта ёшдаги ўсимликлар – 5-6°С га чидайди.
Илдизмевали сабзавотлар – узун кун ўсимликлари. Турп, шолғом ва айниқса, редискада илдиз тизими кучсиз ривожланган бўлади. Бу уларнинг тупроқ намлигига талабчанлигини оширади. Намлик етарли бўлмаганда улар шакли бузуқ ва истеъмолга унчалик ярамайдиган илдизмева берадилар. Сабзи ва лавлаги нисбатан қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар. Бироқ улар юқори маҳсулотни бутун ўсув даврида намлик билан етарли таъминланиб турганларидагина берадилар. Улар учун тупроқ нам сиғими 70% бўлиши зарур. Тупроқ намлигига талабчанликни уруғ униб чиқаётганда ва илдизмева шаклланаётганда оширадилар.
Турп, редиска ва шолғом тупроқнинг унумдорлиги ва унинг механик таркибига талабчан. Сабзи ва лавлаги илдиз системалари яхши ривожланганлиги ва ўсув даври нисбатан узоқ давр давом этиши билан ажралиб туради. Шу туфайли тупроққа нисбатан кам талабчандирлар. Бироқ улар минерал ўғитларни яхши қабул қиладилар, механик таркиби енгил тупроқларда кўп маҳсулот берадилар. Янги органик ўғитлар илдизмеваларининг шохланишига сабаб бўладилар. Шу сабабли сақланиш муддати қисқаради.
Навлар. Ўзбекистонда сабзини – 13, лавлагини – 6, турпни – 4, редискани – 7, шолғомни – 3 навлари экишга тавсия этилган.
Ўзбекистонда сабзининг уч хил маҳаллий навлари туманлаштирилган – эртапишар «Мушак-195», ўрта эртапишар, «Сариқ Мирзойи-304», ўртапишар «Қизил Мирзойи-228» ва иккита европа ўртапишар навлари – «Шантане-2461», ва «Нантская-4». Республиканинг барча вилоятларида лавлагининг битта «Бордо-237» (100-110 кун) ва турпнинг эртапишар “Куз хадяси” (50-60 кун) «Марғилон» (80-70 кун) нави туманлаштирилган.
Шолғомнинг эртапишар «Наманган маҳаллийси» ва «Самарқанд маҳаллийси» ва “Мияссар” навлари туманлаштирилган. Редисканинг ўртаги эртапишар «Сакса» ва «Эртапишар», ўртапишар «Қизил-оқ учли», «Красннй великан», «Маҳаллий майский», «Ташкентский белий» маҳаллий навлари туманлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |