Маҳсулотни йиғиштириб олиш. Карам бошининг зачлашиб қаттиқ ҳолга келиши унинг пишганлигидан дарак беради. Бу пайтга келиб у навига хос катталикка эга бўлади. Пишиб ўтиб кетган карам бошлари ёрилиб кетади ҳамда товарлик хусусиятини йўқотади. Айниқса, пишиш муддати чўзилиб кетадиган, бир текис пишмайдиган эртапишар навлар ёрилиб кетишга кўпроқ мойил бўлади. Қиш олдидан ўтказилган эртаги ва ўртаги тезпишар ҳамда ўртапишар карам навлари бошининг етилишига қараб учтўрт марта йиғиштириб олинади. Бунга апрелнинг охирида киришилиб майнинг охирида тугалланади. Баҳорда экилган карам маҳсулоти эса майнинг охиридан июннинг охиригача йиғиштириб олинади. Кечпишар навлар камроқ ёрилади. Шунинг учун улар бир-икки теришдаёқ йиғиштириб олинади.
Карам маҳсулоти қўлда ёки ПСО-2,0 универсал притсепли сабзавот платформаси ёки кенг қамровли ТШП-25 транспортёри қўлланиши қўл меҳнатини анча енгиллаштиради.
Кечки карам маҳсулоти 3-5°С совуқ тушиши арафасида октабрнинг охирлари ва ноябр ойининг бошларида бир йўла йиғиштириб олинади. Катта майдонларда етиштирилганлари поток усулда йиғиштиришда икки қаторли МКП-2, УКМ-2, УКМ-4,2 карам йиғиштирувчи машиналар. ҳамда ЛДК-306, АСК-20 навларга ажратиш линиялари қўлланади.
Уруғчилик. Ўзбекистонда ўртапишар ҳамда кечпишар навларнинг уруғи етиштирилади. Эртаги навларнинг уруғи эса мамлакати бизнинг бошқа минтақаларидан келтирилади. Карамнинг уруғи икки-йил ичида етиштирилади. Биринчи-йили оналик ўсимлиги ўстирилади. Кейинги-йили эса у гуллаб уруғ тугади. Уруғлик карамни парваришлаш қоидаси ҳам озиқ-овқат етиштириладиган карамники сингари. Бироқ уруғлик карам ёзги муддатда етиштирилиши шарт. Маҳсулотни йиғиштиришга киришишдан олдин аралаш ўтказилади. Уруғлик учун боши зич тугилган соғлом, типик нав белгиларини ўзида яхши ифода этган карамлар танланади. Сара карамлар илдизи билан ковлаб олиниб, уларнинг яшил барглари 3-4 см банд қолдириб кесиб ташланади.
Оналик карам қиш олдидан ноябрда ёки февралнинг охирида экилади. Баҳорда экиладиган оналик карамлар сабзавот омборларида панжара сўриларда +1С ҳaрopaтдa сақланади. Унча чуқур бўлмаган хандақларда илдизини пастга қаратиб бир қaтop қилиб териб устини тупроқ билан ёпиб ҳaм сақлаш мумкин.
Уруғлик карамни қатop оралари 70 ва 90 см бўлган эгатларга туп оралиғини 60-70 см қилиб экилади.
Уруғлик карам 5-7 марта суғорилади, қовжираган барглари олиб ташланади, қатop оралари 3-4 култиватсия қилинади, 1-2 марта кўчат бўғизи юмшатилади, чопиқ қилинади, кўчат ўсиш пайтида ва гуллаганда 1-2 озиқлантирилади (гектарига 20-30 кг азот ва фосфор ҳисобидан).
Уруғ июн-июл ойларида пиша бошлайди. Ўсимликдаги уруғ бир текис пишмайди, пишган қўзоқлар ёрилиб, уруғ тўкилиб кетади. Шу боисдан маҳсулот қўзоқ сарғайиб, уруғ думбўл бўлиб пишганда бир-икки сидра йиғиштириб олинади. Ўсимлик тупидан кесиб олинади, даста қилиб боғланиб, 8-10 кун қуриб пишиши учун қўйилади. Янчиши Одатдаги янчгичлар ёки қайта жихозланган СК-5А, СКД-5, СКД-6А комбайнлари ёрдамида амалга оширилади. Уруғ ЗПА-1 30000 машинасида дастлабки тарзда тозаланиб, “Петкусгигант”, К-531/1, “Петкўсселектра” уруғ тозалагич пневматик колонкасида экиш учун тайёр ҳолатгача ишловдан ўтказилади. Уруғ 94 фоиздан юқори бўлмаган намликкача қуритилади. Карам уруғининг маҳсулотдорлиги гектарига 5-7, илғор хўжаликларда эса 10-12 тс.
Do'stlaringiz bilan baham: |