Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet62/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Қишки-баҳорги айланиш даврининг фарқли хусусиятлари ёруғлик ва ҳаво ҳароратининг кўтарилишидир. Бунда кузги-қишки айланишга қараганда ўсимликларнинг маҳсулдорлиги салкам икки баробар ошади. Қишки-баҳорги айланиш Ўзбекистонда кузги-қишки даврдан сўнг бошланади, бунда экинларни алмашлашга риоя қилиб аввал помидор, сўнг бодринг етиштирилади. Шунга қарамасдан экинларни энг эрта ва юқори маҳсулот беришини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Илғор хўжаликларнинг тажрибаларидан маълум бўлишича 30 кунлик бодринг кўчатларини ўтқазишнинг энг мақбул муддати январнинг биринчи ярми ҳисобланади. Экишни 5 кунга кечиктириш, эрта ва умумий маҳсулотни 1 м2 дан 0,2-0,4 кг га камайтиради.
Юқори сифатли кўчатлар билан экишни таъминлаш учун уруғ декабр бошларида экилади. Уруғ 8×8×8 см ва 12×12×12 см катталикдаги озиқ кубикларга ёки тувакчаларга экилади. Кўчатларни етиштиришда катта озиқ кубиклар (тувакчалар)дан ва катта ёшдаги кўчатлардан фойдаланиш меваларни пишиб етилишини сезиларли даражада тезлатади ва умумий маҳсулотнинг кўпайишига имкон беради. Экиш учун фақат соғлом, бир текис 4-5 та чинбарги бўлган ўсимликлар танлаб олинади.
Кўчатлар жўякларга икки қатор қилиб олдиндан тайёрланган чуқурчаларга (уяларга) ўтказилади. Уялар дастлаб илиқ (+22-25°С) сув билан суғорилади. Кўчатлар тик ҳолатда, кубик ёки тувакчаларининг 3/4 қисми уяларга киритилган ҳолда ўтказилади. Ўсиб кетган кўчатлар қиялатиб ўтказилади, аммо пояси кўмилмайди. Кўчат ўтказилгандан сўнг жўяклар орқали сув берилади.
Ари билан чангланадиган кичик мевали нав ва дурагайлар 1 м2 га 3 та ўсимлик жойлаштириб экиладиган бўлса, гуруҳ эни 6,4 м бўлган иссиқхоналарга саккиз қатор қилиб, қаторда ўсимликлар ораси 40 см масофада жойлаштирилади. Кўчатлар эгатларга лента қилиб икки қатор ўтказилади, эгат оралатиб суғорилади. Ўсимликларни жойлаштириш шакли қуйидагича: см ёки см.
Нисбатан кичик мевали, ари билан чангланадиган, кўп баргли навлар бироз каттароқ озиқланиш майдонига ўтказилади. Улар учун қатордаги ўсимликлар ораси 50-60 см гача катталаштирилади ёки уларнинг 1 м2 майдондаги қалинлиги 2-2,5 та ўсимликка тўғри келади. Ўсимликларни блокли иссиқхоналарда жойлаштириш шакли см ёки см. Ангар иссиқхоналарда кўчатлар қатор оралари 90 см бўлган эгатларга ўтказилади.
Узун мевали партенокарпик дурагайлар яна ҳам каттароқ озиқланиш майдонига муҳтож. Улардан 1 м2 га 1,5-2 ўсимлик жойлаштирилади. Звенолар (сектсиялар)нинг эни 6,4 м бўлган блокли иссиқхоналарга узун мевали навлар 6 қатор экилиб, қатордаги ўсимликлар ораси 50-60 см масофада жойлаштирилади.
Қишки-баҳорги айланиш даврида ҳам бодринг ўсимликлари тик каноп бағазда, бир пояли шакл бериб ўстирилади.
Ўсимликлар мева бергунича (ҳаво очиқ кунда +22-24°С, булутли кунда +20-22°С ва кечаси +16-18°С), мева бераётган давридагига (ҳаво очиқ кунда +24-26°С, булутли кунда +21-23°С ва кечаси +18-20°С) қараганда ҳаво ҳароратини бир неча даража паст сақлаш керак. Акс ҳолда ўсимликлар пояси ингичка, ён шохлари нимжон бўлиб ўсади. Маҳсулот бериш даврининг иккинчи ярмида иссиқхоналарнинг меъёрдан ортиқ исиб кетиши олдини оладиган чораларни кўриш зарур.
Қуёшли кунлар бошлангаунча ҳар 4-5 кунда 7-8 л/м2 меъёрда эгатлар орқали суғорилади. Серқуёш кунларда эса тез-тез, яъни кун оралатиб суғорилади. Суғориш меъёри 10-12 л/м2 гача оширилади. Агар иссиқхонада ёмғирлатиб суғориш мосламалари бўлса, дастлаб ҳар 2-3 кунда бир марта, кейин ҳар куни ёмғирлатиб суғорилади. Суғориш миқдори 3-5 л/м2.
Минерал ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш тупроқ таҳлили натижаларига кўра суғориш билан бир вақтда ўтказилади. Агрокимё хизмати бўлмаган жойларда ўсимликлар ҳар 10-12 кунда минерал ва органик ўғитлар билан навбатлаб қўшимча озиқлантирилади. Бунда 1 м2 майдонга таркибида 10 г аммиакли селитра, 15 г калий хлорид, 40 г суперфосфат бўлган 10 л эритма берилади. Маҳсулот шаклланаётган даврида минерал ўғитлар меъёри 10 л сувга: 30 г аммиакли селитра, 15 г калий хлорид ва 60 г суперфосфатгача оширилади. Органик ўғитлар билан озиқлантириш учун 1:8 ёки 1:10 ҳисобида шарбат тайёрланади.
Тупроқ вақт-вақти билан юмшатилиб турилиши ва бегона ўтлардан тозаланиши керак. Ари билан чангланадиган ва дурагайларни етиштиришда имкони бўлса, иссиқхоналарга ари қутиларини (500 м2 ли иссиқхонага битта оила) ўрнатиш лозим. Иссиқ кунларда уларни иссиқхонадан чиқиб учишига имкон яратиш зарур.
Барраларни териш, уларни шаклланишини жадаллигига қараб: март-апрелда – ҳар 2-3 кунда, май-июнда ҳар 1-2 кунда терилади. Маҳсулотни ўз вақтида термаслик, барраларнинг товарлик сифати ёмонлашишига (ари билан чангланадиган дурагайларнинг сарғайишига ва мазаси ёмонлашувига) ҳамда маҳсулотнинг бир қисми йўқолишига олиб келади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish