Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети тарих факултети “тарих” кафедраси



Download 275,19 Kb.
bet9/20
Sana13.07.2022
Hajmi275,19 Kb.
#790459
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Жаҳон археологияси Маърузалар матни

Япония оролларида Яёй маданиятининг тарқалиши билан цивилизация даври бошланган. Бу маданият мил авв III асрдан милодий III асргача давом этган бўлиб, уч босқичдан, жумладан илк мил ав. III-II асрлар, ўрта мил авв. I-мил. I аср ва милодий II-III асрлардан иборат.
Айнан шу даврда япон миллати ва уларга хос маданият шаклланган. яйё маданиятига хос манзилгоҳлар 15-20 та уйлардан ташкил топган. Турар жойлар уч типдан, жумладан ярим ер тўлали-татэана, оддий уй ва баланд поли уйлардан ташкил топган. Яёй маданиятининг ўрта ва сўнги босқичига оид Моро манзилгоҳи яхши ўрганилган. Қазишмалар давомида 11 та уй ва 2 та ғалла омбори топилган. Карако префектурасидан 100 та татэан типидаги уйлардан иборат Нара маданияти топилган. Манзилгоҳ доирасимон хандақ ва тупроқ девор билан ўраб олинган. Мудофаа иншоотларининг мавжудлиги бу даврдаги шиддатлисиёсий воқеалар бўлганлигидан далолат беради. бундан ташқари тош, бронза ва темир пайконлар ёрдамида ўлдирилганлик белгилари учровчи скелетлар ҳам учрайди. Яйё даврига оид манзилгоҳлардан ташқари кўзали, тош қутили ва дольмен типидаги қабрлар ҳам топилган.
Дафннинг кенг тарқалган усули мурда ёқилиб кейин эса кули эса кўзасимон идишга солиб қўйилган. Яйё маданияти вакиллари мурдани кўмишдан олдин тишларини суғириб олиш урфи мавжуд бўлган. Юпқа тош плиталардан қилинган тош қутили қабрларга ҳам кўмиш тарқалган. Кўзали қабрлардек тош қутили қабрларнинг тарқалиш маркази Шимолий Корея ҳисобланган. Оита префектурасидан тош қутилар ичига қўйилган кўзалар ҳам топилган.
Яйё маданияти вакиллари тош ва суякдан қурол ясашда ўзларидан олдинги дзёмон маданияти қабилаларидан анча илгарилаб кетишган. Яйё қабилалари металлдан фойдаланишда илғор технологияларни қўллай бошлаган. Японияда қалай захиралари камлиги боис бронза олишда уни ўрнини сурьма босган. Бунинг натижасидақуйманинг сифати ва буюмнинг ташқи кўриниши ёмонлашган. Лекин шу йўл билан металдан исталган буюм осон қуйилган. Юпқа қиличлар, ханжарлар ва найзаларнинг кенг пайконлари тайёрланган. Айрим олимлар бронза буюмлардан фақатгина маросимларда фойдаланилган деб ҳисоблайди.
Яйё маданияти қабилалари ўз хўжаликларида темирдан доимий равишда фойдаланиб келишган. Темирдан деҳқончилик учун турли хил меҳнат қуроллари ясашганлар. Метал қуйишда темир кукунидан фойдаланишган ва мустаҳкам металл олишган.
Яйё даврида ёғочга ишлов бериш ва ундан ажойиб буюмлар тайёрлаш ривожланган. Улар ёғочдан шоли далалари учун дамба ва тўғонлар каби мураккаб иншоотлар ҳам барпо этишган. Манзилгоҳлардан худди ҳозиргига ўхшаш бамбукдан тайёрланган саватлар чиққан. Яйёликлар новда ва пўстлоқни қайта ишловчи махсус техникаларни яхши ўзлаштирганлар. Айрим ёғоч буюмларда лакдан ҳам фойдаланишган.
Мазкур маданият вакиллари сопол тайёрлашда ҳам юксак ютуқларга эришганлар. Каракода олиб борилган қазишмаларда улар кулолчилик чархидан фойдаланишганликлари маълум бўлди. Керамикнинг кўплаб локал вариантлари бўлигҳшига қарамасдан улар ягона типга оид бўлган. Уларнинг идишлари безаги жуда содда. Ундаги асосий безак “куракчали орнамент” бўлган, ундан кейин эса “чиғаноқсимонли нақш” кенг тарқалган. Бўртмали тўғри чизиқли орнаментлардан ҳам фойдаланишган. Дзёмон маданиятига хос тароқсимон орнамент ҳам яйё маданиятида кенг тарқалади.
Яйё маданияти вакиллари дарахт ва каноп толасидан кийим тўқишган. Газлама кичик тўқувчилик чархида тайёрланган. Хитойнинг Вэйчжи манбасида японлар кийимни тикишмаган, аксинча материал парчаларини бир бирига бириктиришиб оёқ сонининг охирига маҳкамлаб қўйишган деб ёзади.
Яйёликларнинг асосий хўжалик машғулотлари деҳқончилик эди. Дарё водийларида шоли етиштириш учун ер ҳозирлашган. Айнан шу ерларда манзилгоҳлар бўлган. Шоли ўришда қўлланиладиган ўроқлар 60 смгача етган. Деҳқончиликда айрисимон куракдан ҳам фойдаланишган. Кўчатларни етказишда қайиқдан фойдаланилган. Зироатчиликдан ташқари овчилик, балиқ тутиш ва термачилик билан ҳам машғул бўлишган.
Яйё маданияти жанубда Аммами оролидан Кюсю, Сикоку ва Хонсю оролларигача етиб борган. Бироқ Тахоку ҳудудининг шимолий-ғарбий қисмларига етиб бормаган. Хоккайдо оролларида унинг мавжуд бўлганлиги номаълум. Мазкур маданиятнинг шаклланишида дзёмон маданияти қабилалари, шунингдек Корея, Шимолий-Шарқий Хитой, эҳтимол Амур бўйларидан келган қабилалар ҳам муҳим рол ўйнаган.
Мил авв. 2 асрда Японияда йирик қабилавий иттифоқлар шаклланган. улардан энг йириклари Кюсю оролининг шимолида ва Марказий Японияда (Кинай районида) бўлган. Бу давр хусусида хитой манбаларидан “Хоу Хоньшу” ва“Вэйчжи” ҳамда VIII аср бошларига оид “Кодзидаки” ва“Нихонги” каби япон манбаларида маълумотлар бор. Японияда III аср охири- IV аср бошларида Кофун қўрғон маданиятига мос келувчи Ямота давлати шаклланган.



Download 275,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish