Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети тарих факултети “тарих” кафедраси



Download 275,19 Kb.
bet8/20
Sana13.07.2022
Hajmi275,19 Kb.
#790459
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Жаҳон археологияси Маърузалар матни

Ўрта Шан- илк Чжоу даврига (тахминан мил. ав. 15/14-11/10 асрлар) оид Учэн манзилгоҳида амалга оширилган қазиш ишлари давомида 1100 кв. метр жойдан бронзадан ишланган пичоқ, болта, тошдан ишланган турли буюмлар ва кулолчилик идишлари ва хумдонларнинг ўрни аниқланди. Бу ердан ёзув намуналари ҳам аниқланди. Улар 66 бегидан иборат бўлиб, улардан 39 таси илк, 19 таси иккинчи ва 8 таси учинчи босқичларга тегишли бўлган. Улар Анян суяк соққаларидаги шан-ин белгиларидан фарқ қилиб, хитой ёзувининг бошланишига асос бўлган. Ёзувлар жамият бошқаруви ва хўжалик ҳисобини юритишда муҳим аҳамият касб этган. Учэн моддий маданияти муҳим хусусиятларидан бири сапол идишларини сирлар билан қоплашдан иборат бўлиб, содда чинни бўлганидан далолат беради.


Корея ва Япониянинг қадимги давр археологияси.
1.Кореянинг неолит даври хусусиятлари.
2.Бронза даври. VIII-VII асрларда темирдан фойдаланишнинг бошланиши. Дастлабки давлат бирлашмаси. Чосон.
3.Япония неолит даврида. Дзёмон маданияти ва унинг босқичлари. Дастлабки кулолчилик буюмларининг пайдо бўлиши.
4. Яёй маданияти ва унинг босқичлари. Японияда мил.ав. II асрда қабилалар иттифоқи бирлашиши жараёнинг кечиши.

Корея ярим оролида металлуригиянинг вужудга келиши билан цивилизация ҳам бошланган. Ярим оролдаги Сопхохан, Одон, Шуантоц каби манзилгоҳлар бронзага оид бўлиб, дастлабки цивилизацияларнинг тамал тоши бўлган. Кейинчалик булардан ҳам ривожланган Чхондо, II-III-IV Помий Кусок ёдгорликлари вужудга келган. Шимолий Хамгендаги Мусан туманида жойлашган Помий Кусок ёки Йўлбарсли дара манзилгоҳи топилмалари муҳим аҳамиятга эга. Ундан ярми ер тўлалар топилган.


Чхода 1 ёдгорлигидан 17 та қабр ковланган. Қабрлар уйнинг ичкарисидан топилган. Эркак ва аёл кишига оид икки қабр бус-бутун чиққан. Жасаднинг боши шимол томонга қаратиб кўмилган. Қабрлардан сополлар билан бирга қармоқ илгакчаси ва бронза зеб зийнат буюмлари топилган. Манзилгоҳ аҳолиси меҳнат қуроллари ёғоч, тош, суяк ва бронзадан ясалган. Улар орасида скиф-сибир типига хос тугмача ҳам топилган. Сопол буюмлардан пэттори (18 смгача бадандликдаги коса), сиру (гуруч пиширишга мўлжалланган идиш), стакансифат идишлар, кичик таг курсичалар, тагликли тарелкалар чиройли профилли туваклардан иборат. Чхода орлидаги манзилгоҳнинг асосий қатлами мил авв. 2 минг йиллик охири-1 минг йиллик бошларига, юқориси эса мил авв. V-IV асрларга тегишли. Хверен шаҳри яқинидаги Туманган дарёси қирғоғидаги Одон манзилгоҳи мил авв. 1 минг йиллик бошларига оид. Ундан 8 та турар жой қолдиқлари очилган. аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик бўлган. Сланц ёки базальтдан ишланган лапаткасимон мотига деҳқончилик асосий қуроли бўлган. Буғдой катта тош даста билан плита устида янчилган. Шунингдек тўқимачилик ҳам мавжудлигини исботловчи далиллар ҳам топилган.
Кореяда темир мил. авв. VII-VI асрларда пайдо бўлган. Мил авв. 1 минг йилликларда бронза ва темир билан бирга тош ва суякдан ҳам фойдаланиш давом этган.
Бронза даврнинг илк босқичида уйлар ярим ертўласимон бўлса кейинчалик уларнинг архитектурасида кескин ўзгаришлар содир бўлган. Уларнинг пойдеворини чуқури унчалик чуқур бўлмаган. Уйнинг қртасидан тош платформа устига жойлашган устунлар териб чиқилган.
Бронза ва темир даврида асосий хўжалик машғулоти зироатчилик ва чорвачилик бўлган. Деҳқонлар тариқ, чумиз, турли хил полиз экинлари ва шоли етиштирганлар. Овчилик ва балиқ овлаш ҳам аҳамиятли машғулот бўлган.
Ғарбий, Марказий ва Жанубий Кореяда ривожланган бронза ва темир асрларида ўра қабрлари, идишлар, тош қутилар ва долбменларга дафн этиш мавжуд бўлган. Тош қутиларга дафн этиш кенг тарқалган бўлиб, қути девори баландлиги 60- 80 см ва узунлиги эса 1 м 80 смдан ошмаган. Бундай қутилар устига кичик қурғончалар қурилган. Шунингдек кўп қаватли қутили қабрлар ҳам бўлган. Бунда бир нечта қутилар устма уст қўйилган.
Кореяда мил. авв. 1 минг йилликнинг иккинчи ярмида дастлабки йирик қабилавий иттифоқи- Чосон ёки Қадимги Корея шаклланган. Қадимий Чосоннинг жойлашган ўрни хусусида хар хил фикрлар бор. Ҳозирги кунда уни Шимолий Кореядаги Ляодун ярим оролида жойлашган дэган фикр анча кенг тарқалган. Қадимий Чосон мил. авв. VII-IV асрларда мавжуд бўлган.
Қадимий Кореядаги ёдгорликлардан бронза,мис ва темирдан ясалган бумлар топилган. Металдан ханжарлар, пичоқлар ва болталар ясалган. Уч таркибли ханжарлар тиғ, соп ва юқори қисмдан иборат. Кейинги даврларда эса яхлит ханжарлар, яъни тўлқинсимон тиғ ва тиғнинг соп билан боғловчи қисми бронзадан сопи эса ёғочдан ишланган. Бундай ханжарларнинг скиф-тагар типига ўхшаш. Темир даврининг сўнгига келиб, Кореяда илк давлат бирлашмалари пайдо бўлган.

Download 275,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish