Мавзу: Қадимги Ҳиндистон археологияси
1.Шимолий Белужистонда илк деҳқончилик асосланган Мергар маданиятининг шаклланиши. Мергар, Кили-Гхул Муҳаммад манзилгоҳлари ва уларнинг босқичлари.
2.Ганг ҳудудларида илк деҳқончиликнинг шаклланиши масалалари.
3.Жануби-шарқий Осиё турли табиий шароитлардан ташкил топган ҳудудларнинг неолит даври хусусиятлари. Хўжалик ва моддий маданияти.
Қадимги Ҳиндистон Осиёнинг жанубида табиий-географик жиҳатдан турли ландшафт ва иқлим шароитидан ташкил топган минтақалардан бири. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан Ҳиндистондан ташқари Покистон, Афғонистоннинг чекка жануби-ғарби ва Бангладешнинг шимоли-шарқий ҳудудларини ишғол этади. Бу минтақада қуйи палеолит даврининг охирларидан бошлаб инсониятнинг аждодлари истиқомат қилиб, айрим олимлар инсоният шаклланиш жараёни кечган минтақалар сирасига қўшишга ҳаракат қилишади. Палеолит даврининг кейинги босқичлари ва мезолит даврига оид овчи жамоаларига тегишли кўплаб археологик ёдгорликлар бу ерда ҳаёт мунтазам давом этганлигидан далолат беради. Қадимги ҳинд ўлкасининг шимолий тоғли ҳудудларидан тортиб то жанубий тропик ҳудудларида мезолит-неолит даврлари ўзлаштирувчи хўжалик шаклидаги қабилалар маконлари кенг тарқалган бўлиб, айрим археолог олимлар жанубий ҳудудларда мезолит даври санасини шартли равишда мил. ав. X-IV минг йилликлар билан белгилашади.
Мергарнинг учинчи босқичига келиб, ўтроқ деҳқончилик жамоалари ҳудудлари Жанубий Белужистон марказий қисмларига кенгаяди. Бу босқичда микролит қуроллар сақланиб қолади. Сиртига нақшлар бериб ишланган сапол идишлари кулолчилик чархида ясалган. Кейинги босқичларда (Мергар IV-VII) бу турдаги маданият Бележустоннинг жануби ва Ҳинд водийси ҳудудларига кенгаяди. Бу босқичда юқори тараққиётга эга бўлган бадиий ҳунармандчилик ривожланади. Айниқса, Эрон ва Жанубий Туркманистон ҳудудлари билан маданий алоқалар кучаяди. Сапол идишларининг сирти полихром нақшлар билан безатилган. Ҳайкалчаларидан ўтирган ҳолдаги аёл ҳайкалчаларининг схематик тасвири туширилган нусхалари пайдо бўлади. Ҳозирги пайтда “зхоб маъбудаси” номи билан танилган Шимолий Белужистонга хос ҳайкалчалар кенг тарқалади. Мергар 7 даврида ўтирган ҳолатда тасвирланган ҳайкалчалар намунаси пайдо бўлади. Аёл ҳайкалчалари билан бирга эркак ҳайкалчалари вужудга келади. Ҳайкалчалар бу давр маданияти ва турмуш тарзидан мустаҳкам жой олади. Маданий алоқалар янада чуқурлашади. Амри (Ж.Б) бу даврга оид (4-м охирида) маданий қатламидан кўп хонали уйларнинг очиб ўрганилган. Мис ишланган буюмлар жуда камчиликни ташкил этиб, ягона нусхадаги бигизнинг намунаси топилган. Бу Б.да металлнинг ноёблиги сабабли унга этиёткорлик билан муносабатда бўлганликларидан далолат беради.
Мил.ав.3 минг йилликнинг биринчи ярмига оид моддий манбалар Калибанган ва Котжи ёдгорликларининг қуйи қатламларида намоён бўлади. Ёдгорликларнинг бу даврга оид маданий қатламларидаги моддий топилмалар Хараппа цивилизациясигача бўлган даврга оид маданий ютуқлар тўғрисида маълумот беради. Бу даврдаги қадимги деҳқон жамоалари қишлоқлари муҳофаза деворларига эга бўлган. Металга ишлов бериш нисбатан ривожланади. Ҳайвонга қўшиладиАраванинг лойдан ясалган нусхаларининг кенг тарқалганлиг кўра ҳайвон кўчига асосланган дастлабки транспорт воситалари жамоа аъзолари ижтимоий-иқтисодий ҳаётларида муҳим ўрин тутганлигидан далолат беради. Мазкур ҳудудга хос бўлган қора моллар гўшт маҳсулотларига бўлга эҳтиёжнинг асосий қисмини ташкил этган.
Ҳозирги кунгача Хараппа маданиятига оид 700 дан ортиқ ёдгорлик аниқланган. Улар еттита деҳқончилик ўлкасида жойлашган. Ҳар бир деҳқончилик ўлкада биттадан йирик ёдгорлик - шаҳар мавжудлиги аниқланган. Булар Мохенжодоро, Хараппа, Ганверивале, Калибанган, Ракхигархе, Банавале, Дхолавире (Котада).
Кейинги даври Хараппа маданиятининг қарор топиши билан боғлиқ. Бу даврда (тахминан 2400-1750) ҳиндистонда илк (протошаҳар) маданияти ривожланади. Бу даврга оид 1000 дан ортиқ турли ўажмдаги манзилгоҳлар мавжуд. Улар йирик шаҳарлар, деҳқонларнинг йирик ва кичик қишлоқларидан иборат бўлган. Мохенжадаро, Хараппа, Калибанган, Котжи ва бошқалар илк шаҳарлардан иборат бўлиб, улардан энг йириги дастлабки иккитаси ҳисобланган.
Мохенжодаро паралеллограмма шаклидаги манзилгоҳ бўлиб, икки қисм: арк ва шаҳарлардан иборат. Манзилгоҳ....... лар томонидан ўрганилган. Манзилгоҳ минтақадаги йирик (май. 260 га.) илк шаҳарни ташкил этади. Шаҳар қисми бир неча маҳаллалардан ташкил топган бўлиб, уларни кўчалар ажралиб турган. Йирик кўчаларнинг кенглиги 10 м., кичиклари 2,7- 5,5 м. муюлишлар эса 1,2 м. дан иборат бўлган. Кўчалар тагида канализациялар жойлашган. Уларнинг устки қисми пишиқ ғиштлар билан қопланган. Демак, шаҳар маҳаллий ҳудуд табиий шароитлардан келиб чиқиб санитария қоидаларига қатъий амал қилганлигидан далолат беради. Шаҳардаги иморатлар хом ғиштлардан барпо қилинган. Шаҳар арки унинг баланд жойида жойлашган бўлиб, атрофи хом ғиштдан кўтарилиб, сирти пишган ғишт билан қопланган қалин мудофаа девори билан ўраб олинган. Аркда ўз даври мажлислар зали, билим юрти, ҳаммом ва омборхона жойлашганлиги археологик тадқиқот ишлари давомида аниқланган. Шунингдек, бу ердан кейинги даврга оид ибодатхонанинг ўрни ўам археологик жиҳатдан аниқланган. Тадқиқотчиларнинг илмий хулосаларига кўра шаҳарда тахминан 35-41 минг киши яшаган бўлиши керак.
Кичикроқ бўлган илк шаҳар ҳисобланган Калибанган (май.9 га.) манзилгоҳи аниқ режа асосида қурилган. Бу ерда аниқланган ибодатхонанинг атрофи мудофаа деворлари билан ўраб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |