Европада неолит даври маданиятининг шаклланиши.
1.Европада ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг шаклланишида Олд Осиёнинг ўрни.
2. Крит, Фессалия ва Аттиканинг энг қадимги деҳқонлари.
3. Неолит даври манзилгоҳлари. Манзилгоҳлар. Уй-жой иморатлари қурилиши. Меҳнат қуроллари, қурол яроғлар.
4.Болқон-Карпат ишлаб чиқариш маркази. Асосий археология ёдгорликлари. Кулолчилик. Меҳнат қуроллари шаклланиши
Крит-микен маданияти
1.Критда ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг шаклланиши. Крит бронза даврида.
2. Илк миной даври. Василикадаги манзилгоҳ. Палекастро. Меъморчилик. Жамоа қабрлари. Ҳунармандчилик. Кулолчилик. Металларга ишлов бериш.
3. Илк миной жамиятининг ижтимоий-иқтисодий тузилмалари.
4.Ўрта Миной даври. “Шаҳар инқилоби” масаласи. Илк шаҳалар. Қурилиш. Кносс, Феста ва Маллия саройлари.
Эгей денгизи ҳавзасида энеолит ва бронза даврларида ўзига хос маданият шаклланган ва бу маданият антик давр маданияти учун ўзига хос пойдевор бўлиб хизмат қилган.
Эгей минтақасида , хусусан Кипрда неолит даври манзилгоҳлари мил. авв. 3800 йилларда зилзила натижасида йўқ бўлиб кетади ва унинг ўрнида мил авв. 3500 йилдан то мил авв. 2500/2300 йилларгача давом этган мис тош даври шаклланган. оролда дастлабки металл буюмлар пайдо бўлган. Улар мис поналар, илмоқчалар ва зеб зийнат буюмлардан иборат. Уларнинг кўпчилиги тоза мисдан ишланган, фақатгина бир қисмигинасида рух аралашмаси бор. Улар Анатолиядан келиб чиққан деб ҳисобланади. Кипр оролидан топилган бўртма муҳрлар, турар жойларнинг кенгайиб кетганлиги хусусий мулкчилик ва ижтимоий иерархияybyu
Кипр оролида энеолит даври икки босқичга, хусусан мил. авв. 3000-2500 йиллар ва мил. авв. 2500- 2300 йилларни ўз ичига олади. Оролнинг жанубидаги Эрими маданияти энеолитнинг биринчи даврига оид. Эримидаги турар жой 6 метрли айлана шаклига эга бўлиб, унинг юқори қисми лой сувоқли енгил ёғоч каркасли бўлган. Унинг девор устунлари бинонинг асоси бўлган икки қатор тошпойдевор орасига қоқиб чиқилган. Барча бинолар марказий устунга таяниб турган. Бинонинг ичида ҳам ташқарисида ҳам ўчоқ бўлган.
Эримида неолит даврида ҳам мавжуд бўлган “қўзиқоринли” ва қизил ранг билан пардоз берилган керамика учрайди. Шунингдек, оқ-қизил нақшли (қизил ёки оқ ангобга қизил ранг берилган) сополлар ҳам кенг тарқалган. Сопол орнаментлари геометрик ва ўсимлик нақшларидан иборат. Манзилгоҳдан бир қатор ялонғоч аёл тасвирланган лой ва тош ҳайкалчалар, стеатитдан тайёрланган хочсимон “санам” ва илк марта мисдан ясалган буюмлар топилган.
Иккинчи энеолит даврига оид Амбеликманзилгоҳлари бор. Бу ерда Эриминики каби айланасимон турар жой қолдиқлари аниқланган. Хар хил шаклли ва қизил ҳамда қизил оқ рангли керамика аниқланган. Манзилгоҳдан тошдан (стеатит) ва қўлда ишланган сопол буюмлар кўплаб топилган. Бу ерда Кипрдаги энг қадимги мис буюм мисдан ишланган пона топилган. Бундан кейинги манзилгоҳ Лемба ҳисобланади. Кипрнинг барча ҳудудларида энеолитнинг тугаши бир вақтга тўғири келмайди. Пафос вилоятида энеолит даври анча узоқ давом этган вақтда Кипрнинг шимолида эса бронза даври кириб бўлган эди.
Мазкур минтақада бронза даврига келиб дунёнинг дастлабки цивилизацияларидан бири шаклланган ва бу фанда Эгей цивилизацияси номини олган. Эгей денгизи ороллари, Крит, Кипр, Греция ва Кичик Осиёда (Анатолия) мил авв. 3000-1000 йилларда Миной ва Эллада цивилизациявий босқичлари ривожланган ва улар қуйидаги маданиятлардан таркиб топган эди. Жумладан Солун, Македон, Ғарбий Анатолия (Троя,Бейжисултон, Лимант), Эллада, Киклад, Миной ва Микен маданиятлари Эгей цвилизациясининг асосий археологик маданиятларини ташкил этади.
Мазкур маданиятнинг марказларидан бирида илк маротаба Генрих Шлиман (1876 й)Микенада қазиш ишларини олиб бора бошлаган. Археологлар мазкур маданиятни бир неча тарихий даврларга ажратадилар. 1. Крит-микен даври (мил. авв.III минг йиллик охир- мил. авв. II минг йилликлар). Бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат. Илк давлат бирлашмаларининг вужудга келиши, денгичиликнинг равнақ топиши, Қадимги Шарқ цивилизациялари билан савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатилди, ёзув яратилди. Крит ва Юнонистон учун бу даврда турлича ривожланиш босқичлари юз берган, хусусан бу пайтда Критда юнон бўлмаган аҳоли истиқомат қилган бўлиб, улар юнонлардан илгарироқ ўз давлатчилигига эга бўлганлар.
Критдаги Миной маданияти учта ривожланиш босқичларига эга, биринчидан илк Миной даврида (мил. авв. ХXX-XXIII асрлар) уруғчилик муносабатлари ҳукмронлик қилган, метала олиш ўзлаштирилган, денгизчилик тараққий этган ва аграр муносабатлар юксалган. Иккинчи давр Ўрта Миной даври бўлиб (мил . авв. XXII-XVIIIа), оролнинг турли бурчакларида илк давлатлар шаклланган, монументал сарой мажмуалари барпо этилган ва илк ёзув намунаси шаклланган. учинчи босқич Сўнги Миной даврида (мил авв. XVII-XII аср) Миной цивилизацияси тараққий этган, Крит бирлаштирилиб, Миносшоҳи ҳокимияти шаклланган, Крит Эгей ҳавзасида кенг савдо муносабатларини олиб борган, монументал иншоатлар қуриш юксак даражада ривожланган (Кноссдаг, Маллия ва Фестдаги саройлар), қадимги Шарқ давлатлари билан муносабатлар фаоллашган. Мил .авв. асрдаги табиий офат (Минос зилзиласи) Миной цивилизациясини инқирозига сабаб бўлиб, Критни ахейлар томонидан босиб олинишига шароит ҳозирлаган.
Мазкур цивилизациянинг иккинчи қисми яъни материкдаги Эллада цивилизациси ҳам ўз навбатида уч даврни ўз ичига олади.
Илк Эллада даври (мил. авв.ХХХ-XXI аср) Болқон Юнонистонидаги юнон аҳолиси эгаллагунча бўлган муддатдаги уруғ қабилавий муносабатларнинг ҳукмронлиги, дастлабки йирик манзилгоҳларнинг ва протосарой мажмуаларининг пайдо бўлиши.
Ўрта Эллада даври (мил. авв.ХХ-XVII аср) Болқон ярим оролининг жанубига илк юнон тилли аҳоли-ахейларнинг ўрнашиши Юнонисоннинг ижтимоий-иқисодий ривожланишининг бир мунча пасайишига олиб келган. Ахейларда уруғ-қабилавий муносабатлар емирила бошлаган.
Сўнги Эллада даври(мил. авв.ХVI-XII аср, Мекин цивилизация). Бу даврда ахейларда илк синфий жамият келиб чиққан. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш иқтисодиётишаклланган. Микен, Тиринф, Пилос, Фива ва бошқа марказларга эга давлат бирлашмалари шаклланган. ориганал ёзув шаклланган. Микен маданияти гуллаб яшнаган. Ахейлар Критни босиб олиб, Миной цивилизацияси заволга юз тутади. Мил авв. ХII асрда Юнонистонга янги қабилилар дорийлар ҳужум қилганлар ва Микен давлатини йўқ қилиб ташлаганлар.
Эгей цивилизацияси тараққиёти бир текисда тараққий этмаган, унинг марказлари турли-хил вақтда мавжуд бўлган. Ушбу цивилизациянинг шаклланиши жараёни мураккаб ва узоқ вақтдавом этган:
Ғарбий Анатолия ва Ўрта Юнонистон цивилизацияси маҳаллий неолит маданияти асосида шаклланган.
Эгей денгизининг шарқий қисми оролларида энг таъсирлиси Троя маданияти бўлган.
Ғарбий Анатолиянинг оролларга таъсири кучли бўлган.
Ғарбий Анатолияда мил. авв. 3000-2000 йилларда минора ва бастионлар билан мустаҳкамланган ва ижтимоий биноларга эга шаҳарлар мавжуд бўлган. Юнонистоннинг ўзида мустаҳкамланган манзилгоҳлар 2300-2000 йилларда пайдо бўлган ва бу пайтда Критда қалъалар мавжуд бўлмаган. Мил. авв 2300 йилларда Пелопонес ва шимолий-ғарбий Анатолияга душманлар ҳужум қилган ва бундан ёнғин излари ва манзилгоҳларнинг вайроналари гувоҳлик беради. Босқинчиларнинг таъсирида мил авв. 2000-1800 йилгача Юнонистон, Троя ва айрим оролларнинг моддий маданияти ўзгарган.
Критнинг босқинчилар етиб бормаган қисмида Миной цивилизацияси давом этаверган. Юнонистонга мил авв. 1600 йилларда жанг араваларга эга янги қабилалар (эҳтимол ахейлар) бостириб келишган ва Микен, Тиринф ва Орхомен каби кичик давлатларга асос солишган. Мил авв. 1470 йилларда Сантория вулқони сабаб Эгей маданиятининг айрим марказлари зарар кўрган. Критда ахей (микен) аҳолиси пайдо бўлган. Эгей маданияти мил. авв. 1220 йилларда кучли ички инқирозни бошдан кечирган. Дорийлар ва “денгиз халқларининг” ҳужуми Эгей цивилизациясини барбод қилган.
Санъати. Мазкур маданиятнинг айрим ёдгорликларида мил авв. 3000-2000 йилларда Киклад дафн пластикаси-мармар ҳайкалча ёки шаклли бошча шакли ниқоб топилган.
Крит ороли мил. авв. 2300-2200 йилларда бадиий маданиятнинг асосий маркази бўлган. Кносс, Феста, Маллия ва Като-Закрода ажойиб саройлар бунёд этилган. Мазкур марказлардаги саройларда пандуслар ва зинопоялар рангл қудуқлар икки ва уч қаватли мажмуаларга чирой бағишлаган. Критда тепага томон кенгайиб борган устунлар яратилган. Кичик пластинкалар, торевтик ва глиптиклар ёрдамида одамлар, ҳайвонлар ва афсонавий мавжудотлар тасвири тушурилган орнаментлар ишланган.
Ахей Юнонистонида мил авв. 1700-1200 йилларда маданият равнақи ўз чўққисига етган. Микена, Тринфда тепалик устида, баҳайбат тош плиталар (12 тоннагача) устида, икки қаватли режа, яъни қуйи ва юқори шаҳарлардан (акропол) ташкил топган шаҳар-қалъалар бунёд этилган. Пилосдаги сарой яхши ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |